cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

پست‌های تبلیغاتی
13 791
مشترکین
-824 ساعت
-87 روز
-5 39230 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

#Тадбиркорлар_учун_сайёр_қабул Сайёр қабулга мурожаат қилиб келган 135 нафар тадбиркорлардан 90 нафарининг муаммоларига ижобий ечим топилди Бугун Чилонзор тумани ҳокимлиги биноси олдидаги очиқ майдонда Президентнинг Иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов, Республика Марказий банки раиси ўринбосари Бобир Абубакиров, Республика Марказий банки Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Даврон Истамов, Республика тижорат банклари раислари ўринбосарлари, банкларнинг туманда жойлашган филиаллари масъуллари иштирокида туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар учун сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулга 135 нафар тадбиркорлар мурожаат қилиб келди. Мурожаат қилган тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифлари эшитилиб, қабул давомида ҳал этилиши мумкин бўлган муаммоларга амалий ечимлар белгиланди ҳамда 90 нафар тадбиркорларнинг муаммоси ижобий ҳал бўлди. Қолган мурожаатлардаги масалалар ўрганиш учун вақт талаб қилганлиги боис, муаммоларни батафсил ўрганиш ва ижобий ҳал этиш учун масъулларга тегишли вазифалар юклатилди. Иштирокчилар билан ўзаро мулоқот чоғида тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар борасида фикр алмашилди. 👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар 🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
نمایش همه...
👍 5🥰 2👏 1
🔥 3🥰 1👏 1
#Мен_донорман_акцияси_Чилонзорда Туман ҳокими ва ҳокимлик ходимлари акцияда фаол иштирок этди Ҳар куни дунё бўйича юз минглаб одам донор қонига эҳтиёж сезади. Айниқса, онкологик, гематологик касалликларга чалинган инсонлар, бахтсиз ҳодиса туфайли оғир тан жароҳати олган ва мураккаб операцияларга муҳтож беморлар ҳаётини сақлаб қолишда қон муҳим восита саналади. Донорлик эса қон ва унинг компонентларига муҳтож инсонлар учун беғараз кўмакдир. 2005 йил май ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Халқаро Ассамблеясида дунё давлатлари соғлиқни сақлаш вазирлари якдиллик билан беғараз қон донорлигини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги таклифни маъқуллаган. Шундан буён ҳар йили “14 июнь — Бутунжаҳон донорлар куни” сифатида кенг нишонланади. Шунингдек, айни сана муносабати билан Чилонзор тумани ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар “Қон препаратлари” ИИЧК ҳамкорлигида ҳар йили анъанавий тарзда "Мен донорман" акцияси ўтказиб келинади. Бугун ҳам туман ҳокими бошчилигидаги ҳокимлик жамоаси ушбу акцияда фаол иштирок этди. 🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
نمایش همه...
👍 3🔥 1
01:58
Video unavailableShow in Telegram
#Адлия_хабари
❗️Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олиш учун аризалар жорий йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади
📝Аризаларни шахсий компьютер ёки уяли алоқа воситасидан фойдаланиб ЯИДХП (my.gov.uz) орқали юбориш мумкин. ✅ Аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш бепул. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
👍 1
Oila qurish ostonasida turgan yoshlar uchun seminar o’tkazildi Xalqaro oila kuni munosabati bilan Chilonzor tuman Adliya bo’limi 1-son va 2-son FHDY bo’limlari hamda tuman Oila va xotin-qizlar bo'limi bilan hamkorlikda “Oila muqaddas dargoh, oila bu o’tmish, bugun va kelajak” deb nomlangan tadbir o’tkazildi! Tadbirga yosh oila quruvchilar bilan birglikda uzoq yillardan buyon birga ahillikda oila qo’rg’onini mustahkam qilib yashab kelayotgan ibratli oilalar ham taklif etildi. Davra suhbati tarzida tashkil etilgan seminarda yoshlar o’zlari uchun huquqiy hamda hayotiy bilimlarga ega bo’lishdi. 🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
#Кўркам_маҳалласи #Ҳудуддаги_дарахтлар_таҳлили
نمایش همه...
#Қуриган_дарахтлар_кесиб_олинмоқда #Кўркам_маҳалласи Маҳалла яшил майдонларидаги 21 та қуриган дарахтни кесиб олиш ва 27 та касалланган дарахтларни парваришлаш ишлари олиб борилмоқда Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани ҳокими бошчилигида тегишли ташкилотлар мутасаддилари, туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими масъул мутасаддилари биргаликда тумандаги барча маҳаллаларда босқичма-босқич яшил майдонлардаги дарахтларни қайта хатловдан ўтказиб, инсон ҳаёти ва мулкига хавф туғдираётган қуриган дарахтларни кесиб олиш ва зарарланган дарахтларни парваришлаш ишларини изчиллик билан давом эттирмоқда. Бугун ҳам эрталабдан туман ҳокими раҳбарлигида "Кўркам" маҳалласида ўтказилган эрталабки йўриқномада маҳалладаги барча дарахтлар хатлов қилиниб, қуриган ва зарарланган, аҳоли ҳаёти ва мол-мулки учун хавф туғдирадиган дарахтлар туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими мутахассислари ёрдамида аниқланиб, уларнинг хулосасига кўра, бундай дарахтларни қонун доирасида кесиб олиш ишлари олиб борилиши ҳақида масъулларга қатъий топшириқ берилди. Туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлми мутахассислари иштирокида ўтказилган қайта хатлов натижасида маҳалла ҳудудида жами 3 минг 205 та дарахтлар борлиги, шундан 856 таси мевали ва 2340 та манзарали дарахтлар мавжудлиги аниқланди. Мутахассислар иштирокидаги ўрганишлар туфайли маҳалла ҳудудидаги 21 та дарахт қуриб қолгани ва 27 та дарахт эса зарарланганлиги маълум бўлди. 👉👉👉 Бугуннинг ўзида "Кўркам" маҳалласи ҳудудидаги қуриган дарахтларни махсус техникалар ёрдамида кесиб олиш ишларит ҳамда зарарланган дарахтларни соғломлаштириш учун парваришлаш тадбирлари бошлаб юборилди. 👉👉👉 Эслатиб ўтамиз, бундай тадбирлар тумандаги барча маҳаллаларда ўтказилади ҳамда туман ҳудудидаги қуриган ҳамда ёмғир ва шамол таъсирида қулаб тушиб инсон ҳаёти ва мол-мулкига зарар етказиши мумкин бўлган барча дарахтлар кесиб олиниши режалаштирилган. 🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
نمایش همه...