cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

Marhamat, ijod kanaliga qo'shiling. 🇺🇿✈️🥇🎶🎭🎼👍 https://www.instagram.com/p/B21wgF7pQmy/?igshid=ina92qeoo9h7

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
603
مشترکین
+124 ساعت
-17 روز
-10130 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

От чоптириб пайкаллар аро, Шамоллардан ўзган болалар. Кўкрак кериб, тотиб хушҳаво, Далаларда ўсган болалар. Қарс узиб ер олмали шохдан, Тарс ёриб ер тарвуз чорбоғдан, Сув симирар тиниқ булоқдан, Далаларда ўсган болалар. Унга гўё қанот жулдир енг, Хаёллари енгларидай кенг, Яратганнинг яқинлари энг, Далаларда ўсган болалар. Тикан юлиб топганидай дур, Манглайига суради масрур, Билар дардга таскин тафаккур, Далаларда ўсган болалар. Қизга тортиқ этган бахт қўша, Баракали йигитлар ўша, Она ердай хоксор ҳамиша, Далаларда ўсган болалар. Тупроқ ҳидин англаган авлод, Юртга ишонч, мадад ва нажот, Келажакка ёрқин камолот, Далаларда ўсган болалар.
22.04.2024 йил
*** https://youtu.be/W1esLuY8F44?si=OsyXLauyCGpFtyT0 *** https://t.me/uzbektoshijodi *** ЎЗБЕКТОШ ТЎРАХОНЛИ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, драматург, режиссёр.
نمایش همه...
🔥 2
1 июн - ёқимли кунлардан бири. Бахт бутун болалар билан.
نمایش همه...
ОЛОВ КЕЛТИРГАН ОДАМ
Қаттиқ қаҳратонда нажот йўқ фурсат, Олов келтирганлар қуёшдай азиз, Шундай омон қолди қақшаган элат, Илк ўт қалаганлар – ўтюрак шаксиз. Тарихда воқеа йўқ бундан-да буюк, Ўчоқни ёққан ном тез унутилди. Ўтга эга чиқди беш-олти бузуқ, Ўтюрак эр четга улоқтирилди. Тошни тошга уриб пуфлаб, куф-суфлаб, Олов келтирганлар шундай бўлди хор... Уларнинг сафида шоир бор ғариб, Ҳеч ким бунга қилмас зарра эътибор!
31.05.2024 йил
*** https://youtu.be/W1esLuY8F44?si=OsyXLauyCGpFtyT0 *** https://t.me/uzbektoshijodi *** ЎЗБЕКТОШ ТЎРАХОНЛИ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, драматург, режиссёр.
نمایش همه...
2
Ернинг сувсизликдан юзи буришар, Гуллар нурсизликдан қурир, қовжирар, Муҳаббат одамнинг умрига малҳам, Кўнгил ишқсизликдан совир, сарғаяр.
31.05.2024 йил
*** https://youtu.be/W1esLuY8F44?si=OsyXLauyCGpFtyT0 *** https://t.me/uzbektoshijodi *** ЎЗБЕКТОШ ТЎРАХОНЛИ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, драматург, режиссёр.
نمایش همه...
KANAL RIVOJI UCHUN HISSA QO'SHING.👇8600020266513261🔝⬇️💰💸📩🇺🇿Qilichev A.

KANAL RIVOJI UCHUN HISSA QO'SHING. 👇 8600020266513261 🔝⬇️💰💸📩🇺🇿 Qilichev A. БАҲОР ХИРГОЙИСИ Ерни уйғонтирди майса шивири, Куйдек янграр сойлар шилдир-шилдири, Осмонни тўлдирди қушлар чуғури, Юртимга нур олиб келди навбаҳор, Даста гул кўтариб келди навбаҳор. Бўй йигитнинг бўйи ўсиб қолади, Гул тутиб қиз йўлин тўсиб олади, Севги авж гуллаган фасл бўлади, Келинчакдай кулиб келди навбаҳор, Даста гул кўтариб келди навбаҳор. Келинчак сўрига дастурхон тузар, Кексалар қўлини дуога чўзар, Бўй йигит уйқусин қиз ўйи бузар, Кўкдан меҳр олиб келди навбаҳор, Даста гул кўтариб келди навбаҳор. Қор остида қолди гина-ю кадар, Туғёнлар сингади кўнгилга қадар, Олам яшнаган кун одам ёшарар, Кўнгилга нур олиб келди навбаҳор, Даста гул кўтариб келди навбаҳор. Яшил гиламини солди далалар, Яшин яшнаб, қуйди бирдан жалалар, Шамоллар рақсида қирда лолалар, Юртимга нур олиб келди навбаҳор, Даста гул кўтариб келди навбаҳор. Ҳислар ёғар сим-сим ёмғир сингари, Камалакка кўчди осмон ранглари, Энди ҳар ён яшнар боргани сари, Кафтида дур олиб келди навбаҳор, Қаҳратонни енгиб кулди навбаҳор. ЎЗБЕКТОШ ТЎРАХОНЛИ, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, драматург, режиссёр. 5 январь-5 февраль, 2015 йил

https://t.me/ozbektosh_sherlari

1
СЕВГИ ВИДОСИ
Мени кутганлардан юзимни буриб, Инсонлик қадримни ерларга уриб, Кутмаган кунларга бордим ёлвориб, Мендан кулган экан суйдим деганлар, Гул деб қучганларим санчди тиканлар. Кўнгил ҳувиллаган зим-зиё сарой, Ҳижронлар изғийди йил – ўн икки ой, Ҳислар мозорига бир шам ёқиб қўй... Мени ёлғондакам суйдим деганлар, Гул деб қучоқ очсам санчди тиканлар. Учрашувга чорлаб кўндиролмадим, Ёнган ишқ оловин сўндиролмадим, Тиланиб бир бўса ундиролмадим, Мендан кулган экан суйдим деганлар, Гулим деб қучганим санчди тиканлар. Тунда йиғисига ишондим бекор, Тонгда тарк этди-ку сохта, ҳийлакор, Мениям ардоқлаб соғинганлар бор, Мендан кулган экан суйдим деганлар, Гул деб қучганларим санчди тиканлар. Васлин қизғаниб рашк берди атайин, Хотирларни ўтга ташлашим тайин, Қанча совутса ҳам соғиндим лекин, Мендан кулган экан суйдим деганлар, Гулим деб қучганим санчди тиканлар. Саройга суюкли сотилган санам, Бағри тош замонда тошдил муҳтарам, Худонинг жазоси бордир сенга ҳам, Мендан кулган экан суйдим деганлар, Гулим деб қучганим санчди тиканлар. Гўзаллар томонга боссам бир қадам, Ошиқликдан бездим, эмасман одам, Унинг исмин қайта тилимга олмам, Мендан кулган экан суйдим деганлар, Гулим деб қучганим санчди тиканлар.
30.05.2024 йил
*** https://youtu.be/W1esLuY8F44?si=OsyXLauyCGpFtyT0 *** https://t.me/uzbektoshijodi *** ЎЗБЕКТОШ ТЎРАХОНЛИ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, драматург, режиссёр.
نمایش همه...
1
01:16
Video unavailableShow in Telegram
Бошга ёғилганда ташвиш тошлари, Билмасликка олиб ўзин тортганлар. Мотам келганида ҳолим сўрмади, Тўйимнинг тўрига ўзин отганлар. 30.05.2024 йил *** https://youtu.be/W1esLuY8F44?si=OsyXLauyCGpFtyT0 *** https://t.me/uzbektoshijodi *** ЎЗБЕКТОШ ТЎРАХОНЛИ, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, драматург, режиссёр.
نمایش همه...
👍 1
ҚАЛДИРҒОЧОЙИМ
Сим узра куйлайди вижир-вижирлаб, Жуфтини йўқотган ёлғиз қалдирғоч. Ўттиз йил сукунат, шунча йил азоб, Жуфтин кутаётган ёлғиз қалдирғоч. Сим узра қунишар мўмин жонивор, Қанотларин ожиз силкир беозор, Кеч кузда ҳам кечмас сўнмас умид бор, Жуфтин кутаётган ёлғиз қалдирғоч. Висол кунларини кам қилди ҳаёт, Ҳижрон шаробини мўл қилди ҳайҳот, Ҳаётда учрамас бундан ортиқ дод, Жуфтин кутаётган ёлғиз қалдирғоч. Кўзларини тутиб олмоқлик гумон, Бош эгиб юришда қанча дард пинҳон, Вайроналар ичра юраги вайрон, Жуфтин кутаётган ёлғиз қалдирғоч. Киприкка илиниб турар орзуинг, Унгача узилиб кетмасин умринг, Мардинг келар, кутгин қалдирғочойим, Жуфтин кутаётган ёлғиз қалдирғоч. Қадрингни хор қилиб жуфтлик топгандан, Минг марта яхшироқ ёлғиз яшаган, Севгининг исботи кўзидаги нам, Жуфтин кутаётган ёлғиз қалдирғоч.
30.05.2024 йил
*** https://youtu.be/W1esLuY8F44?si=OsyXLauyCGpFtyT0 *** https://t.me/uzbektoshijodi *** ЎЗБЕКТОШ ТЎРАХОНЛИ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, драматург, режиссёр.
نمایش همه...
👍 1🔥 1
МУҲАББАТ МАДҲИЯСИ Тунингни ёритса қуёш ғалати, Ғам, қувонч қоришиқ кўзёш ғалати, Муҳаббат – худонинг ажиб неъмати, Кўнгил нозга келса, тил розга келса. Ернинг баракаси деҳқони билан, Яшил боғлар файзи боғбони билан, Кўнгил тирик севги доғлари билан, Дил нозга келганда тил розга келар. Муҳаббат муждаси, умиди висол, Икки олис дилни боғлайди висол, Ҳижроннинг енгилган чоғлари висол, Кўнгил нозга келса, тил розга келса... Ўзбектош ТЎРАХОНЛИ 🎤Ифора ОЛИМЖОНОВА *** https://youtu.be/W1esLuY8F44?si=OsyXLauyCGpFtyT0 https://t.me/uzbektoshijodi https://t.me/ozbektosh_sherlari
نمایش همه...