cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Adolat SDP | Xorazm viloyati

Adolat SDP | Xorazm viloyati

نمایش بیشتر
أوزبكستان23 444زبان مشخص نشده استسیاست16 007
پست‌های تبلیغاتی
1 839
مشترکین
-724 ساعت
-337 روز
+1 17530 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailableShow in Telegram
#ТАБРИК Ҳурматли зиёкор кутубхоначилар! Сизларни 21 май — Республикамизда Кутубхоначилар куни муносабати билан «Адолат» СДП ва унинг кўп минг сонли аъзолари номидан самимий муборакбод этаман. Мамлакатимизда аҳоли, шу жумладан, ёш авлоднинг маънавий-маърифий маданиятини юксалтириш йўлида амалга оширилаётган эзгу ислоҳотларда Сизлар каби илм ва зиё уйларининг фидоийлари бўлган кутубхоначи ходимларнинг ўрни беқиёс. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорининг қабул қилиниши ва унда 21 май санасини Республикамизда «Кутубхоначилар куни» деб белгиланиши ҳам соҳада фаолият олиб бораётган зиёкорларнинг фаолиятига бўлган юксак эътиборнинг намунасидир. Нафақат сиёсий-ҳуқуқий соҳаларда, балки аҳоли ўртасидаги китобхонлик, маданий-ижтимоий ҳамда ҳуқуқий онг ва саводхонликни юксалтириш борасида кўплаб лойиҳаларнинг ташаббускори бўлган партиямиз учун ушбу сана кутубхоначиларимизнинг меҳнат фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Қадрли кутубхоначилар! Фурсатдан фойдаланиб, Сизларга сиҳат-саломатлик, оилаларингизда тўкин-сочинлик, бахт-саодат, шоду-хуррамлик, шарафли ишларингизда янгидан-янги зафарлар тилайман. Ҳурмат билан, Робахон Махмудова, Сиёсий Кенгаш раиси. Adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
نمایش همه...
👍 1
Малакали аёл кадрлар сонининг ортиб бораётгани ҳаётнинг барча жабҳаларида фаолликни оширишга хизмат қилмоқда («Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг «Янги Ўзбекистон ҳуқуқий, дунёвий ва ижтимоий давлат сифатида ривожланишининг ижтимоий, фалсафий, иқтисодий ва сиёсий масалалари» халқаро илмий-амалий конференциясидаги нутқи) Ассалому алайкум ҳурматли конференция иштирокчилари! Муҳтарам меҳмонлар! Бугун менга берилган имкониятдан фойдаланиб «Янги Ўзбекистон ҳуқуқий, дунёвий ва ижтимоий давлат сифатида ривожланишининг ижтимоий, фалсафий, иқтисодий ва сиёсий масалалари» халқаро илмий-амалий конференцияга хуш келибсиз дейман! Конференциямизнинг мазмунли ўтишига қўшаётган беназир ҳиссангиз, ажратган қимматли вақтингиз учун барчангиздан миннатдорлик билдираман. Барчангизга яхши маълумки, «Инсон қадри учун» тамойили Янги Ўзбекистоннинг энг асосий принципларидан биридир. Мазкур тамойил асосида мамлакатимизда сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослар йилдан йилга такомиллашиб бормоқда. Мамлакатимиз тараққиёт стратегияларининг мазмун-моҳияти халқ фаровонлигини ошириш, иқтисодиётни ривожлантириш, тадбиркорликни жадаллаштиришга қаратилган бўлиб, пировард мақсадимиз, барча жабҳаларда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари устуворлигини таъминлашдан иборатдир. Кейинги етти йилда ушбу олий мақсад йўлида Қонун ижодкорлиги сифатини ошириш, баҳолаш институти жорий этилди. Коррупцияга қарши курашиш ва гендер-ҳуқуқий экспертиза туфайли ҳуқуқий экспертиза турлари кенгайтирилди. Сўнгги бир неча йил ичида «тартибга солувчи гильотина» усули билан ўз аҳамиятини йўқотган 4000 дан ортиқ ҳужжатлар бекор қилинди. Натижада амалдаги қонунчилик 10 фоизга қисқартирилди. Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт нисбатан тез суръатлар билан ривожланмоқда. 2020 йил октябрь ойида ҳукумат рақамли инфратузилмани, электрон ҳукуматни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни рақамлаштириш, миллий IТ секторини яратиш ва IТ таълимни кучайтириш мақсадида «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини қабул қилди. Рақамлаштириш ва инновациялар барқарор ривожланишнинг барча миллий мақсад ва вазифаларига хосдир. Қолаверса, гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш ҳукуматимиз диққат марказида турган муҳим масалалардан биридир. Ўзбекистонда аёлларни ҳар қандай дискриминациялардан ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий ҳимоя қилишни тартибга солувчи барча асосий халқаро шартномалар ратификация қилинган. Гендер тенглигини таъминлаш мақсадида «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги, «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари қабул қилинди. Малакали аёл кадрлар сонининг ортиб бораётгани ҳаётнинг барча жабҳаларида фаолликни оширишга хизмат қилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати ва бошқа раҳбарлик лавозимларида хотин-қизларнинг сиёсий фаоллиги ва салмоғи ортиб бормоқда. Ахборот технологиялари соҳасида гендер тенглиги барқарор ўсиб бормоқда: мобил телефон ва интернет фойдаланувчилари бўлган аёллар улуши кўпаймоқда. Яқиндагина пойтахтимизнинг Миллий медиа бирлашмаси томонидан ўтказилган «Миллий медиа маҳсулот яратишда аёллар сиймоси» мавзусидаги халқаро конференция ҳам фикримизнинг яққол исботидир. Ҳурматли халқаро илмий-амалий конференция иштирокчилари! Албатта, қисқа фурсатда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг барчасига бирма-бир тўхталиб ўтишнинг имкони йўқ. Бугунги конференция, жамиятимизнинг ҳар бир бўғинида, ҳар бир соҳа замирида амалга оширилаётган ишларни сарҳисоб этиш ва келажак режаларини белгилашда тажриба алмашиш майдонига айланишига ишончим комил! Ишонаманки, бугунги халқаро конференция доирасида ўрганганларимиз асносида, халқимиз ва давлатимиз манфаати йўлида хизмат қилувчи янгидан янги ғоя ва таклифлар, истиқболли лойиҳалар ижодкорига айланамиз! Эътиборларингиз учун раҳмат! Adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
نمایش همه...
👍 1
03:38
Video unavailableShow in Telegram
#Ўзбекистон_МТРК #Муносабат Ўзбекистон телеканалининг “Муносабат” кўрсатувининг навбатдаги сони “Коррупциянинг жамият ва давлат манфаатларига таъсири” мавзусига бағишланди.
Унда Ёшлар парламентидаги “Адолат” СДП фракцияси раиси, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Акбаршоҳ Тешабоев иштирок этди.
Батафсил юқоридаги лавҳада ⏫️ adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
نمایش همه...
👍 1
04:33
Video unavailableShow in Telegram
#ҲАФТАЛИК_ДАЙЖЕСТ 🎞 Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан якунига етган ҳафта давомида қилинган ишлар, ўтказилган муҳим тадбирлар юзасидан ҳафталик дайжест. Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати ✅ Бизни кузатиб боринг adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter
نمایش همه...
👍 1
⚖️ «Adolat» газетасининг 2024 йил 17 май кунги 20 (1486)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади. ✳️ Ушбу сонда: ✅ Осиё хотин-қизлари форуми: тенглик, тараққиёт ва фаровонлик сари муҳим қадам; ✅Мамлакатимиз ташқи сиёсати ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш вазифалари; 🌳 Шўрхок ерларда кўркам боғлар яратилади; 7️⃣ Етти рақами шоира тақдирида...; 🌱 ЯХШИЛИК ҚИЛ, ЯХШИЛИКДАН ЯХШИСИ ЙЎҚ! 🔏 СОХТА БЛОГЕР товламачилик қилаётганда УШЛАНДИ ва бошқа материаллар чоп этилган. ©️Газета таҳририят томонидан тақдим этилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
نمایش همه...
1
Photo unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
Урганч Давлат Университетида Ўзбекистон "Адолат" СДП Хоразм вилоят Кенгаши ходимлари, шаҳар ва туман Кенгашлари раисларининг сиёсий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида ўқув- семинар ташкил этилди.
نمایش همه...