cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Haqiqat Yo‘lida

Assalomu aleykum! Xurmatli kuzatuvchilar! Kelinglar muammolarni birgalikda yechimini topamiz.YоuTube : https://youtube.com/c/haqiqatyolidauz

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
1 604
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

01:15
Video unavailableShow in Telegram
ҲАЁТИЙ ХИКОЯ Битта бой одам уйига келган меҳмон билан айланишга чиқибди. Улар отда бир уйни ёнидан ўтаётиб тўхташибди. У уйдан битта киши чиқиб халиги бойга етти букилиб салом бериб сўрашибди, бой тил учида саломлашиб ўтиб кетибди. Мехмон бу киши ким нега сиз билан бунча қуюқ сўрашди деса қудам, уни қизини олганман дебди. Улар яна йўлда кетаётса, олдиларидан битта киши чиқиб, у хам худи шундай етти букилиб салом берибди. Бой тили учида сўрашиб отдан хам тушмай ўтиб кетибди. Халиги меҳмон яна сўрабди. Бу иккинчи қудам, ундан хам қиз олганман дебди. Улар йўлда давом этишибди мехмон қараса бир уйдан битта киши чиқиб турган экан. Халиги бой дарров отдан тушиб халиги одамга етти букилиб салом берибди. Ўша киши ҳам тил учида сўрашиб уйига кириб кетибди. Бой отга миниб уйига қайтаётса мехмон бойга савол берибди. Нега ҳалиги киши билан отдан тушиб сўрашдиз деса уша киши мани қудам дебди. Шунда меҳмон бояги иккиси хам қудайиз эдику улар билан бундай сўрашмадиз деса. Бой улардан қиз олганман охирги кўрган қудамга қизимни узатганманда деган экан... Изоҳ ўзингиздан...
نمایش همه...
👍 3
#ПРОКУРАТУРА_ФАОЛИЯТИ #САЙЁР_ҚАБУЛ Бугун Гурлан туман Халқ қабулхонаси билан келишилган режа-жадвалга асосан 2-сектор раҳбари К.Рахманов Болдоқли маҳалласида сайёр қабул ўтказди. Каналга уланиш👇 @Bloger_haqiqat_yolida мурожаат учун:👇 @haqiqat_yolida_bot YоuTube : 👇 https://youtube.com/c/haqiqatyolidauz
نمایش همه...
👍 1
Янгибозор туманида жиноят муҳокамаси ўтказилди Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Р.Султанходжаев, вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Т. Нурметов, туман ҳокими Р.Жуманиязов, сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида Дўстлик маҳалласи ҳудудида содир этилган жиноят муҳокамаси ўтказилди. Дастлаб туман Янгибозор туман Ички ишлар бўлими катта терговчиси  М. Машарипов томонидан содир этилган нохуш ҳолат сабаблари ва унинг оқибатлари жамоатчиликка атрофлича етказилди. Муҳокамада иштирок этган туман ИИО ФМБ профилактика инспекторларининг шу каби жиноятларнинг олдини олишда “хонадонбай”, “фуқаробай” усулда иш олиб бориши,  оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш кераклиги таъкидланди. Шунингдек, туман ҳудудида, бу каби жиноятларни содир этилишига йўл қўймаслик юзасидан тегишли мутасаддиларга муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилди. Каналга уланиш👇 @Bloger_haqiqat_yolida мурожаат учун:👇 @haqiqat_yolida_bot YоuTube : 👇 https://youtube.com/c/haqiqatyolidauz
نمایش همه...
👍 1
Самарқанд ва Жиззах вилоятларида кучли шамол оқибатида 130 минг ортиқ истеъмолчининг электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Энергетика вазирлиги муаммо босқичма-босқич бартараф этилишини маълум қилган. Каналга уланиш👇 @Bloger_haqiqat_yolida мурожаат учун:👇 @haqiqat_yolida_bot YоuTube : 👇 https://youtube.com/c/haqiqatyolidauz
نمایش همه...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Зиёратчиларни Умра сафаридан қайтариш чораларини кўрмаган “Panorama airways” хусусий авиакомпанияси мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бир киши қамоққа олинган. Каналга уланиш👇 @Bloger_haqiqat_yolida мурожаат учун:👇 @haqiqat_yolida_bot YоuTube : 👇 https://youtube.com/c/haqiqatyolidauz
نمایش همه...
👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Садиков Шухрат Мухамаджанович Бош вазир котибияти раҳбари этиб тайинланди. Каналга уланиш👇 @Bloger_haqiqat_yolida мурожаат учун:👇 @haqiqat_yolida_bot YоuTube : 👇 https://youtube.com/c/haqiqatyolidauz
نمایش همه...
Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди   Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.С. фуқаро М.Ш.дан жами 20 000 АҚШ долларини 248 млн сўмга сотиб олган вақтида ушланиб, унинг авто транспорт воситасидан 15 006 АҚШ доллари ва 286,7 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган. Шу каби, Департаментнинг Нарпай туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Т.Х. жами 3 700 АҚШ долларини фуқаро С.Д.га 46,1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 3 700 АҚШ доллари ва 19,4 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган. Шу каби, Департаментнинг Қизилтепа туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган В.Қ. ва А.Х. жами 3 700 АҚШ долларини фуқаро А.А.га 46,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш шуғулланиб келган М.Т. 3 500 АҚШ долларини фуқаро М.М.га 43,5 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, жами 5 500 АҚШ доллари ва 3,8 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган. Департаментнинг Ғозғон шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш шуғулланиб келган Ф.Г. жами 3 200 АҚШ долларини фуқаро А.А.га 39,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Каналга уланиш👇 @Bloger_haqiqat_yolida мурожаат учун:👇 @haqiqat_yolida_bot YоuTube : 👇 https://youtube.com/c/haqiqatyolidauz
نمایش همه...
👍 1👻 1