" АБДУЛЛА РУМИЙ "
رفتن به کانال در Telegram
Хива тумани Pirnaxos MFY " АБДУЛЛА РУМИЙ " масжиди имом хатиби Жуманиязов Р. саҳифаси. "Ахли сунна вал жамоа" мазхаби асосида пок ақида ва мусаффо Исломга интилиш, Қурьон ва суннатни ўрганиб амал қилиш. Murojat va savol uchun: @ruslan_3030
نمایش بیشتر920
مشترکین
-124 ساعت
-57 روز
-930 روز
در حال بارگیری داده...
کانالهای مشابه
ابر برچسبها
هیچ دادهای
مشکلی وجود دارد؟ لطفاً صفحه را تازه کنید یا با مدیر پشتیبانی ما تماس بگیرید.
اشارات ورودی و خروجی
---
---
---
---
---
---
جذب مشترکین
ژوئیه '26
ژوئیه '26
+14
در 2 کانالها
ژوئن '26
+20
در 1 کانالها
Get PRO
مه '26
+31
در 1 کانالها
Get PRO
آوریل '26
+35
در 2 کانالها
Get PRO
مارس '26
+47
در 0 کانالها
Get PRO
فوریه '26
+184
در 1 کانالها
Get PRO
ژانویه '26
+41
در 1 کانالها
Get PRO
دسامبر '25
+44
در 2 کانالها
Get PRO
نوامبر '25
+26
در 1 کانالها
Get PRO
اکتبر '25
+17
در 0 کانالها
Get PRO
سپتامبر '25
+24
در 2 کانالها
Get PRO
اوت '25
+22
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئیه '25
+25
در 2 کانالها
Get PRO
ژوئن '25
+41
در 1 کانالها
Get PRO
مه '25
+22
در 1 کانالها
Get PRO
آوریل '25
+37
در 2 کانالها
Get PRO
مارس '25
+108
در 3 کانالها
Get PRO
فوریه '25
+113
در 1 کانالها
Get PRO
ژانویه '25
+48
در 0 کانالها
Get PRO
دسامبر '24
+33
در 3 کانالها
Get PRO
نوامبر '24
+37
در 4 کانالها
Get PRO
اکتبر '24
+29
در 1 کانالها
Get PRO
سپتامبر '24
+37
در 3 کانالها
Get PRO
اوت '24
+39
در 2 کانالها
Get PRO
ژوئیه '24
+36
در 1 کانالها
Get PRO
ژوئن '24
+50
در 2 کانالها
Get PRO
مه '24
+35
در 2 کانالها
Get PRO
آوریل '24
+72
در 1 کانالها
Get PRO
مارس '24
+282
در 2 کانالها
Get PRO
فوریه '24
+68
در 1 کانالها
Get PRO
ژانویه '24
+44
در 1 کانالها
Get PRO
دسامبر '23
+48
در 0 کانالها
Get PRO
نوامبر '23
+33
در 0 کانالها
Get PRO
اکتبر '23
+42
در 0 کانالها
Get PRO
سپتامبر '23
+54
در 0 کانالها
Get PRO
اوت '23
+50
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئیه '23
+34
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئن '23
+27
در 0 کانالها
Get PRO
مه '23
+43
در 0 کانالها
Get PRO
آوریل '23
+85
در 0 کانالها
Get PRO
مارس '23
+106
در 0 کانالها
Get PRO
فوریه '23
+30
در 0 کانالها
Get PRO
ژانویه '23
+57
در 0 کانالها
Get PRO
دسامبر '22
+43
در 0 کانالها
Get PRO
نوامبر '22
+54
در 0 کانالها
Get PRO
اکتبر '22
+36
در 0 کانالها
Get PRO
سپتامبر '22
+41
در 0 کانالها
Get PRO
اوت '22
+45
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئیه '22
+42
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئن '22
+45
در 0 کانالها
Get PRO
مه '22
+51
در 0 کانالها
Get PRO
آوریل '22
+120
در 0 کانالها
Get PRO
مارس '22
+54
در 0 کانالها
Get PRO
فوریه '22
+59
در 0 کانالها
Get PRO
ژانویه '22
+47
در 0 کانالها
Get PRO
دسامبر '21
+40
در 0 کانالها
Get PRO
نوامبر '21
+30
در 0 کانالها
Get PRO
اکتبر '21
+26
در 0 کانالها
Get PRO
سپتامبر '21
+28
در 0 کانالها
Get PRO
اوت '21
+24
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئیه '21
+21
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئن '21
+17
در 0 کانالها
Get PRO
مه '21
+56
در 0 کانالها
Get PRO
آوریل '21
+103
در 0 کانالها
Get PRO
مارس '21
+26
در 0 کانالها
Get PRO
فوریه '21
+365
در 0 کانالها
| تاریخ | رشد مشترکین | اشارات | کانالها | |
| 19 ژوئیه | 0 | |||
| 18 ژوئیه | 0 | |||
| 17 ژوئیه | 0 | |||
| 16 ژوئیه | +1 | |||
| 15 ژوئیه | 0 | |||
| 14 ژوئیه | 0 | |||
| 13 ژوئیه | 0 | |||
| 12 ژوئیه | +1 | |||
| 11 ژوئیه | +2 | |||
| 10 ژوئیه | +1 | |||
| 09 ژوئیه | 0 | |||
| 08 ژوئیه | +1 | |||
| 07 ژوئیه | +1 | |||
| 06 ژوئیه | +2 | |||
| 05 ژوئیه | +2 | |||
| 04 ژوئیه | +1 | |||
| 03 ژوئیه | +2 | |||
| 02 ژوئیه | 0 | |||
| 01 ژوئیه | 0 |
پستهای کانال
Repost from Muslim.uz
#xushxabar #muftiy #instagram
📢 ХУШХАБАР: МУФТИЙ ҲАЗРАТНИНГ ИНСТАГРАМ КУЗАТУВЧИЛАРИ СОНИ 1 МИЛЛИОНДАН ОШДИ!
✅Алҳамдулиллаҳ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг расмий Инстаграм саҳифаси обуначилари сони 📱 1 000 000 дан зиёдни ташкил этди.
📱📱 📱📱 Шунингдек, Муфтий ҳазратнинг руҳий тарбия, одоб-аҳлоқ ва ижтимоий-маърифий чиқишлари бериб бориладиган барча ижтимоий тармоқлардаги кузатувчилар сони 4 миллионга яқинлашди.🤝 Бундай юқори натижа — мухлис халқимизнинг гўзал ва мазмунли мавъизаларга бўлган муҳаббати, илм-маърифатга бўлган юксак иштиёқи ҳамда дин пешволарига кўрсатаётган катта ҳурмат-эҳтиромининг ёрқин намунасидир. Таъкидлаш жоизки, диний-маърифий соҳадаги бундай катта аудитория нафақат Марказий Осиёда, балки МДҲ давлатлари миқёсида ҳам энг етакчи кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
🤲 Биз билан бирга бўлганингиз учун ташаккур! Аллоҳ таоло бу дунёда пайғамбарлар ворислари бўлган уламолар насиҳатига етказганидек, Жаннатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан суҳбат қуриш саодатини насиб этсин. Омин!⏺Маълумот учун Муфтий ҳазратларнинг асосий ижтимоий тармоқлардаги канал ва саҳифалари: ❤️ @shayx_nuriddinxoliqnazar 📸 @shayxnuriddinxoliqnazar 🛒 @shayxnuriddinxoliqnazaruz 📖 @shayxnuriddinxoliqnazar ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
| 2 | #Шеърият
• ЎЗЛИК ЖАВОБИ
Отам айтган ўша сўзлар,
Руҳим ичра ҳамон яшар:
Майда гапдан қилгин ҳазар,
Майдаликда минг бир хатар.
Майда гапга қилма назар,
Майдаликда минг бир зарар.
Майда гапга берма қулоқ,
Майдаликдан бўлгин йироқ.
Шу ўгитга бўйин эгсам,
Йўлларимдан туман кетар.
Бу ўгитга бўйин эгмам,
Кўз ёшлар ҳам қонли кетар!
Манов тоғдир,
Манов ибрат,
Унга боқиб ҳайрат қолар.
Келиб-кетар,
Сўзлаб ўтар,
Майда дардлар сокин ўтар.
Катта ғамлар,
Буюк йўллар,
Руҳни кибор эзиб ўтар.
Ичимда бир денгиз тошар,
Отам айтган ўша сирдан,
Кўкка қараб бардош кетар!
Манов тошлар,
Манов сойлар,
Манов мағрур, улуғ тоғлар —
Уриб ўтса шамол бағрин,
Жавоб бермас, сукут сақлар.
Манов йўлдир,
Манов тақдир,
Манов кўзда бир ёш бор.
Менман, аммо мен эмасман,
Сабрим ичра бир тоғлар бор!
Келиб-кетар,
Елиб-ўтар,
Ғийбат ўтар,
Туҳмат ўтар,
Ўнг тарафим,
Сўл тарафим,
Ичимда бир денгиз тошар,
Отам айтган ўша сирдан,
Кўкка қараб сабрим ошар!
Майда гаплар,
Майда дардлар,
Ич-ичимни кемирар жим.
Катта ғамлар,
Катта синов,
Руҳни ўртар, руҳни ёқар.
Бу бепоён кенг дунёдан,
Аччиқ-аччиқ фиғон ўтар!
Бизга битта сукут етар,
Майда ғамлар биздан кетар.
Ичимизда пинҳон сирни,
Айтмасак ҳам Эгам билар!
© Др. Муслим Солиҳ | 375 |
| 3 | Хива туман "Абдулла румий" масжиди.
НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
03- Сафар жума намозидан
10- Сафар бомдод намозигача 1448. ҳ.й
17.07.2026 жума намозидан.
24.07.2026 бомдод намозигача
🌃 ТОНГ 04:07 🕰
🏙 БОМДОД - 05:05 🕰
🌇 ҚУЁШ - 05:44 🕰
🏞 ПЕШИН - 13:30 🕰
🌇 АСР - 18:20 🕰
🌆 ШОМ - 20:35 🕰
🌃 ХУФТОН - 22:10 🕰
@abdulla_rumiy | 449 |
| 4 | Фарзандингизни отасига меҳрибон қилиб тарбияланг ва ҳар қадамда отанинг ўрни бошқачалигини ҳис қилиб яшасин.
• Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.
• Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.
• Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.
• Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.
• Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.
• Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.
• Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!
• Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!
➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
Ибрат излаганга — ибратдир дунё | 296 |
| 5 | 🇺🇿•АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ! •🇺🇿
✨🕌•Яна бир муборак Жума кунига етказган Аллоҳга чексиз ҳамд ва беҳисоб шукроналаримиз бўлсин..
✨АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!✨
🕊🕌•Аллоҳ таоло иймонингизни мустахкам, тану жонингизни бешикаст қилиб, улуғ кунда қилаётган тавба ва ибодатларингизни қабул, дуоларингизни ижобат қилсин!
🕊🕌•Қалбингиз меҳрдан ризқлансин, қилмоқчи бўлган ишингиздан дилингиз таскин топсин, жисму жонингизни оғриғидан асрасин, руҳингиз озор кўрмасин, кўнгил кўшкингиздаги инсонларингиз йироқлашмасин, яқинларингиз саломат бўлишсин..
🕊🕌•Тилингизни Аллоҳ зикри ила поклар экансиз, Ин ша Аллоҳ барча ишларингизда Яратганнинг Ўзи мададкор бўлсин!!
🕊🕌•Сизга ва яқинларингизга гўзал тақво, мазмунли умр, қувончга тўла хаёт тилаймиз. Нимагадир эхтиёжингиз бўлса Аллоҳ Ўзи берсин мухтож қилмасин!!
🕊🕌•Кунлар султони Жуманинг яна бир куни барчангизга файзли, ҳайрли ва барокатли бўлиб, сабрдек гўзал фазилат хамиша ёр бўлсин.
@abdulla_rumiy | 396 |
| 6 | #xushxabar #muftiy
📢 ХУШХАБАР: МУФТИЙ ҲАЗРАТ ХАЛҚАРО ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕМИЯСИГА АЪЗО БЎЛДИЛАР
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мусулмон оламидаги энг нуфузли ва давлатлараро мақомга эга бўлган энг йирик илмий-фиқҳий ташкилот – Халқаро ислом фиқҳи академиясига аъзо бўлдилар.
✉️ Бу ҳақда мазкур академия бош котиби профессор Қутб Мустафо Санодан табрик мактуби олинди.
⏺Бу қувончли воқеа Янги Ўзбекистонда Давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг халқаро даражадаги юксак эътирофи бўлиб, Муфтий ҳазратларининг дин ривожи, уммат саодати ва халқлар ҳамжиҳатлиги йўлидаги хизматларига берилган юқори баҳодир.
👍 Ушбу халқаро академия Муфтий ҳазратлари аъзо бўлган саккизинчи халқаро ташкилот бўлиб, бундан аввал Туркий давлатлар муфтийлари кенгаши (2021 й.), Абу Даби тинчлик форуми (БАА, 2023 й.), Халқаро мусулмон уламолари кенгаши (Қатар, 2023 й.), Мусулмон донишмандлар кенгаши (БАА, 2024 й.), Исломий фиқҳ академияси (Саудия Арабистони, 2024 й.), Ислом олами уюшмаси (Саудия Арабистони, 2024 й.) ва Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд номидаги Ҳадиси шариф академияси (Саудия Арабистони, 2026 й.) аъзолигига қабул қилинган эдилар.
🌙 Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Халқаро ислом фиқҳи академияси (арабча: مجمع الفقه الإسلامي الدولي, инглизча: International Islamic Fiqh Academy - IIFA) — ислом оламидаги энг нуфузли ва давлатлараро мақомга эга бўлган халқаро илмий-фиқҳий ташкилот ҳисобланади.
🌐Академия Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ - OIC) ҳузуридаги олий илмий орган ҳисобланади. У 1981 йилда Макка шаҳрида ташкил этилган бўлиб, қароргоҳи Жидда шаҳрида жойлашган. Мазкур академияга профессор Қутб Мустафо Сано раҳбарлик қилади. Унинг асосий мақсадлари замонавий масалаларга фатво бериш, баёнотлар эълон қилиш, маънавий меросни асраш, тадқиқ этиш, Ислом уммати бирлигини таъминлаш ва мўътадилликни тарғиб этиш кабилардир.
🌙 Ташкилотга аъзо бўлган 57 та давлатнинг энг кўзга кўринган олимлари, фақиҳлари ва муфтийлари академия аъзоси бўлади. Академия мунтазам равишда халқаро анжуманлар ва йиғилишлар ўтказади. Ҳар бир долзарб масала юзасидан дунё уламоларининг маърузалари, илмий тадқиқотлари ва хулосалари тингланади. Қабул қилинган қарорлар тўплами мусулмон дунёсидаги ишончли манбалардан бири саналади.
🤲 Аллоҳ таолодан муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига Халқаро ислом фиқҳи академиясидаги фаолиятларида куч-қувват ва муваффақиятлар тилаймиз.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | 310 |
| 7 | Кобра питонни тишлаган, питон эса кобрани бўғган.Кобра бўғилиб, питон эса заҳардан ўлади.
Одамлар ҳам худди шундай. Бири нафратини сочса, бири ғазабини кўрсатади. Натижа эса бир хил...
@abdulla_rumiy | 597 |
| 8 | Одамлар билан тўла автобус йўлда кетяпти. Ҳайдовчи атрофга қараб, автобусни четга олиб сақлади. Одамлар ундан нимага тўхтаганини сўраган эди:
— Анави қарияни олволайлик, — деди.
Қарашса, ҳеч ким йўқ.
— Қайси қарияни айтяпсиз? Ҳеч ким йўқ-ку, — дейишса,
— Ҳозиргина қўлини кўтариб, мени ҳам олиб кетинглар деди-ку. Ана ўзи ҳам келяпти, — деган эди, ҳамма ўша томонга қаради. Яна ҳеч ким йўқ экан. Ҳайдовчига қарашса, омонатини топшириб қўйибди.
Демак шу ҳайдовчининг ажали етиб келган, аммо автобусдагиларнинг ажали етмаган ҳали. Аллоҳнинг ҳикматини кўрингки, автобусни чиройли қилиб тўхтатиб, ҳайдовчининг жонини олди.
Ҳайдовчининг ажали етган эди, аммо йўловчиларникимас...
Хотиржам бўл, биродар! Ризқинг борми, яшайсан! Фақатгина тақдирдаги нарса бўлади, кўпияммас, озияммас!
➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
Ибрат излаганга — ибратдир дунё | 509 |
| 9 | Бир пайтлари меҳмон-меҳмон ўйнар эдик. Энди эса бир-биримизникига меҳмонга ҳам бормай қўйяпмиз...
➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
Ибрат излаганга — ибратдир дунё | 428 |
| 10 | #унутманг
Ҳаракат - бу барча муваффақиятлар учун асосий калит.
✓@abdulla_rumiy| Сиз қидирган саҳифа | 608 |
| 11 | #Жумалик
• Дунёда 8 миллиарддан ортиқ инсон яшайди. Дунё бутун инсониятга битта савол берса, ҳар ким унга турлича жавоб қайтарар экан.
• Савол битта, аммо жавоблар турлича.
• Энг қизиғи шуки, барча жавоблар маълум маънода тўғри бўлади.
• Хўш, бу қандай савол деб ўйлайсиз?
• Дунё ҳар бир инсонга гўё шундай савол беради:
— Мен қандайман?
• Кимдир дунёни гўзал дейди, кимдир золим. Яна бири уни имтиҳон майдони деса, бошқаси имкониятлар маскани деб билади.
• Ким учундир дунё гўзал ва меҳрибон, ким учундир синовли ва бағритош...
• Аслида эса, инсон дунё ҳақида эмас, ўз қалби ҳақида жавоб беради.
• Айбсиз дўст излаган ёлғиз қолади. Нуқсонсиз жуфт излаган умрини тоқ ўтказади. Камчиликсиз ёр қидирган эса, умр бўйи излаб юраверади.
• Лабингизни фақат икки нарсага ишлатинг: бири табассум, иккинчиси сукут.
• Табассум кўп мушкул ишларни ҳал қилади. Сукут эса, кўплаб мушкул ишларни, қийин вазиятлар ўтказиб юқоради.
Шайх Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ.
• Эркак баркамол аёлни орзу қилади. Аёл эса баркамол эркакни.
• Инсонлар кўпинча бир-биридан идеалликни талаб қиладилар.
• Ҳолбуки, Аллоҳ таоло уларни бир-бирини тўлдириши, камчиликларини муҳаббат, сабр ва меҳр билан бартараф этиб, биргаликда баркамолликка интилишлари учун яратган.
• Шунақа.
© Др. Абу Муҳаммад Нур ва Муҳаммад Саъид Асадуллоҳ Қудратуллоҳ ўғли
@abdulla_rumiy | 768 |
| 12 | Хива туман "Абдулла Румий" масжиди.
НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
25- Муҳаррам жума намозидан
03- Сафар бомдод намозигача 1448. ҳ.й
10.07.2026 жума намозидан.
17.07.2026 бомдод намозигача
🌃 ТОНГ 03:57 🕰
🏙 БОМДОД - 05:00 🕰
🌇 ҚУЁШ - 05:37 🕰
🏞 ПЕШИН - 13:30 🕰
🌇 АСР - 18:25 🕰
🌆 ШОМ - 20:40 🕰
🌃 ХУФТОН - 22:15 🕰
@abdulla_rumiy | 918 |
| 13 | • Масалан, эр аёлидан бирор ишни талаб қилди. Аввало шариатга қаралади. Агар у талаб гуноҳ бўлмаса, аёл имкони борича уни адо этишга ҳаракат қилсин. Гарчи баъзан бу унинг нафсига оғир келса ҳам. Чунки солиҳа аёл нафсининг хоҳишини эмас, Аллоҳнинг розилигини устун қўяди.
Эрининг кўнглини олишга ҳаракат қилиш, унинг ҳаққини адо этиш, обрўсини сақлаш, уйи ва молини асраш — буларнинг барчаси аёлнинг эрига бўлган ҳурмати белгиларидандир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
• Солиҳа аёллар итоаткор бўлиб, Аллоҳ муҳофаза қилишни буюрган нарсаларни эрлари йўқлигида ҳам муҳофаза қилувчилардир.
Нисо сураси 34-оят.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам шундай дедилар:
• Агар аёл беш вақт намозини ўқиса, Рамазон рўзасини тутса, фаржини сақласа ва эрига итоат қилса, унга: "Жаннатнинг истаган эшигидан кир", дейилади.
Имом Аҳмад ривояти.
• Демак, аёлнинг эрига шариат доирасидаги итоати унинг қадрини туширмайди. Аксинча, унинг Роббиси ҳузуридаги мартабасини юксалтиради. Бу хорлик эмас, балки ибодатдир. Бу заифлик эмас, балки иймоннинг самарасидир.
• Худди шунингдек, эр ҳам аёлига нисбатан ҳусни хулқ билан муомала қилиши, унга меҳрибон ва адолатли бўлиши лозим. Чунки ҳурмат бир томонлама эмас, ўзаро бўлгандагина оилага барака киради.
• Жазо ҳам, мукофот ҳам амалнинг жинсидан бўлади.
• Бу Аллоҳ таолонинг ҳаётда қўйган ўзгармас қонунларидан биридир.
• Одам боласи олишдан аввал беришни ҳам билиши керак.
• Сиз ҳурмат, эътибор истайсизми, аввало ўзингиз ҳурмат қилинг.
• Сиз эътибор кутяпсизми, аввало бошқаларга эътиборли бўлинг.
• Сиз меҳр излаяпсизми, аввало меҳр улашинг.
• Чунки инсон нима экиб борса, охир-оқибат ўшани ўради.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
• Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир.
Ар-Раҳмон сураси, 60-оят.
• Агар сиздан бошқалар ҳурмат ва эътибор кўрсатишини истасангиз, аввало буни ўзингиз уларга беринг. Сиз дунёга нимани тақдим этсангиз, дунё ҳам сизга ўшани қайтаради.
Дейл Карнеги психолог ва ёзувчи.
• Бу гап инсонлар билан муомалада жуда катта қоидадир.
• Бироқ ҳурматнинг яна бир кўриниши борки, кўпчилик айнан шу ерда қийналади.
• Бу — ўз хатосини тан олиш, айбини қабул қилиш, ўнгланиш ва чин дилдан узр сўрай билишдир.
• Афсуски, баъзи инсонлар учун "мен хато қилдим", деган бир оғиз сўзни айтиш ва ўнгланиш тоғни кўтаришдан ҳам оғир.
• Нега?
• Чунки улар узр сўрашни хорлик, хатони тан олишни эса мағлубият, деб ўйлашади.
• Аслида эса бунинг акси.
• Ўз нафсини енгиб, ҳақни тан олиш — кучли инсоннинг ишидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам шундай дедилар:
• Барча Одам фарзандлари хато қилувчилардир. Хато қилувчиларнинг энг яхшилари эса тавба қилувчилардир.
• Демак, хато қилиш айб эмас. Айб — хатони тўғри деб туриб олиш, уни оқлаш ва кибр туфайли ҳақиқатни қабул қилмасликдир.
• Ўз хатосини тан олиш ва айбини қабул қилиш — фақат кучли ва руҳан соғлом шахсларнинг ишидир. Бу ожизлик эмас, балки ички юксалиш ва англашнинг олий нуқтасидир. Ожиз инсонлар эса хатосини тан олишни ўзликнинг мағлубияти, деб билишади.
Карл Юнг психоаналитик ва файласуф.
• Бу йўлда хатони тан олиш, узр сўраш ва энг муҳими, ўзини ислоҳ қилишни хорлик эмас, балки қалб гўзаллиги, иймон етуклиги ва олий маданият деб билиш ақли расо инсоннинг фазилатидир.
• Айбни тан олиш ва узр сўраш маданиятнинг олий чўққисидир. Жоҳиллар эса уни ўзликни хорлаш, деб ўйлашади.
Яна бир ҳақиқатни унутмаслик лозим:
• Ҳурмат, эътибор талаб қилинмайди.
• Ҳурмат, эътибор сотиб олинмайди.
• Ҳурмат, эътибор мажбурлаб ҳам бўлмайди.
• Ҳурмат, эътибор — ахлоқ билан қозонилади, вафо билан сақланади, тавозе, итоат билан зиёда бўлади, бошқаларнинг ҳаққини адо қилиш билан бардавом бўлади.
• Шунақа.
© Др. Муслим Солиҳ | 768 |
| 14 | #Мақолат
ЭККАНИНГНИ ЎРАСАН
• Ким хизмат қилса, унга ҳам хизмат қилинади. Ким ҳурмат ва икром кўрсатса, ўзи ҳам ҳурмат ва иззат топади.
Араб халқ мақоли.
• Инсон яшар экан, ҳурмат, иззат ва мурувват, меҳр, эътибор истайди. Бу — унинг табиий эҳтиёжи. Бироқ ҳақиқий ҳурмат-эътиборни мансаб, бойлик ёки шуҳрат билан эмас, балки гўзал ахлоқ, чиройли муомала ҳамда сен билан охиригача содиқ қоладиган инсонларни қадрлаш билан қозонилади.
Шу ўринда ҳақли бир савол туғилади:
• Ҳурмат, эътибор ўзи нима дегани?
• Қўлни қовуштириб, икки букилиб туришми? Овозни пастлатиб гапиришми? Чўкка тушиб ўтиришми? Ёки ҳурмат булардан анча кенг ва чуқурроқ тушунчами ё ҳар куни севги изҳор қилишми?
Менга ҳам бу борада дўстларим савол беришган эди:
• Устоз, ўзи бир инсонни ҳурмат қилиш, унга эътибор қаратиш дегани нима?
• Дарҳақиқат, Эшматга кўрсатилган ҳурмат, эътибор Тошматга ҳам айнан шундай кўринишда бўлиши керакми? Ота-онага кўрсатиладиган ҳурмат билан оғайнига кўрсатиладиган ҳурмат бир хилми? Ёхуд эр-хотин ўртасидаги ўзаро ҳурмат билан ака-ука, қўни-қўшни ҳамда устоз-шогирд ўртасидаги ҳурматдан фарқ қиладими?
• Албатта, фарқ қилади.
Демак, инсон аввало ҳурмат, эътиборнинг ўзи нима эканини, унинг чегараси ва мезони нимадан иборатлигини яхши англаб олмоғи лозим.
• Мен ўшанда дўстларимга ҳурмат, эътибор ҳақида батафсил жавоб берган эдим. Бу ерда ҳам қисқача эслатиб ўтмоқчиман.
• Аввало шуни яхши тушуниб олиш керакки, ҳурматнинг ҳам ўз ўлчови бор. Уни одамларнинг урф-одати ёки хоҳиш-истаги эмас, балки Аллоҳнинг шариати белгилаб беради. Шариат маъқуллаган ҳурмат — ҳақиқий ҳурмат, шариат рад этган нарса эса ҳурмат эмас, балки ғулув ёки хатодир.
1. Аввало ҳурмат Аллоҳ таоло ва Унинг Расулига нисбатан бўлади.
• Бир сўз билан айтганда, Аллоҳ нимага буюрган бўлса, уни қилиш, нимадан қайтарган бўлса, ундан тийилиш — ҳурматнинг энг олий кўринишидир. Чунки муҳаббат ҳам, ҳурмат ҳам итоат билан исботланади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
• Ким Расулга итоат қилса, бас, Аллоҳга итоат қилибди.
Нисо сураси, 80-оят.
• Шунинг учун тил билан "Аллоҳни яхши кўраман", дейишнинг ўзи кифоя эмас. Ҳақиқий ҳурмат ва муҳаббат Унинг буйруқларига бўйсуниш, қайтарган ишларидан четланиш билан намоён бўлади.
• Мана шу — ҳурматнинг энг юксак даражасидир.
2. Ўзаро инсонлар билан муомаладаги ҳурмат.
• Ўзаро инсонлар билан муомалада эса, ҳурмат дегани — қаршингизда турган инсонга, модомики шариат ман қилмайдиган иш бўлса, унинг кўнглига ёқадиган муомалани қилиш ва унга ёқадиган сўзни сўзлашдир. Мана шу — ҳурмат.
• Чунки ҳурмат, эътибор дегани ҳаммага бир хил муносабат қилиш эмас, балки ҳар бир инсоннинг ҳаққини ўз ўрнига қўйишдир.
• Масалан, отангизга қилган муомалангизни онангизга айнан шу кўринишда қила олмайсиз. Ҳар иккаласининг ҳаққи улуғ, лекин ҳар бирига муносабат қилиш услуби ўзига хос.
• Баъзи инсонларга кўп гапирсангиз ёқмайди, демак, унинг табиатини ҳисобга оласиз. Баъзи инсонлар эса, аксинча, суҳбат ва эътиборни яхши кўради.
• Айрим устозлар ортиқча такаллуфни ёқтирмайди, баъзилари эса одоб-эҳтиромнинг ҳар бир кўринишига эътибор беради.
• Эшматбой қизил олмани яхши кўради, Тошматбой эса сариқ олмани. Гулсара хоним ойни яхши кўради, Ойсара хоним эса қуёшни.
• Бир инсонга ёқадиган нарса иккинчисига ёқмаслиги мумкин. Агар сиз "менга ёқса бўлди", деган ўлчов билан эмас, балки "қаршимдаги инсон нимани яхши кўради", деган ўлчов билан муомала қилсангиз, ана шу ҳурмат бўлади.
• Шунинг учун ҳурмат — инсонга ўзингиз хоҳлаган нарсани бериш эмас, балки унга ҳақиқатан ҳам ёқадиган, унинг кўнглига малол келмайдиган муомалани қилишдир.
• Ака-укачиликда ҳам, қўни-қўшничиликда ҳам, устоз-шогирд муносабатида ҳам, эр-хотинчиликда ҳам мезон шу. Модомики бирор ишни шариат ман қилмаган экан, қаршингиздаги инсоннинг кўнглини олишга ҳаракат қилинг. Чунки кўнгилни синдириш осон, аммо уни тиклаш жуда қийин.
• Эр-хотин муносабатида бу масала янада нозик. Чунки оиланинг мустаҳкамлиги кўп жиҳатдан ўзаро ҳурматга боғлиқ. | 589 |
| 15 | 🌿🌷Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🍃🌹Саййид-ул айём (кунлар саййиди), Ҳажжул масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
💫Нурлардан яратди фаришталарни,
💫Мўминларга атади гўзал жаннатни.
💫Азон садосидан мамнундир фалак,
💫Меҳрибон диндошим жума муборак!
🤲🏻Аллоҳ таоло бугунги Жума кунини тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб қилсин!
Яқинларингизга улашинг!
@abdulla_rumiy | 554 |
| 16 | #Тажриба
• Баъзи инсонларга ҳақлигингни исботлашдан кўра, қалбингни ва руҳингни асрашинг муҳимроқ.
• Ундайларга энг яхши жавоб: "Сен ҳақсан, энди даф бўл", дегин-да, йўлингга равона бўл.
• Акс ҳолда, ундайлар руҳингни аста-секин кемиради, қалбингни чарчатади, жисмингни эса касал қилади ва режа қилган муҳим ишларинг қолиб кетади. Умр қисқа.
• Улар билан тортишиб ҳақиқатни ютқазмаслигинг мумкин, аммо хотиржамлигингни албатта ютқазасан.
• Майли, "ҳақлик" унга бўлсин, "ноҳақлик" эса сенга. У яхшию, сен ёмон бўлақол. Зар қадрига заргар етар. Оддий баққол учун тош нимаю, гавҳар нима. Ҳеч кимга ўзингни оқлама. Ўзининг бўтқа фикрлари билан қорнини тўйғизсин.
• Сизларни динингиз ўзларингиз учун, менинг диним мен учундир.
Кофирун сураси, 6-оят.
• Вақтингни ҳам, нафасингни ҳам бекорга сарфлама, ундай инсонларга тушунтира олмайсан. Умидингни уз. Мақсадинг сари отни чоптир. Манзилга етганингда эса, бир атрофингга қараб қўй. Кифоя.
• Зеро, тоғларнинг салобати жим тургани биландир.
• Шунақа.
@abdulla_rumiy | 610 |
| 17 | 📖 Ал-Хоразмийнинг ажойиб тенгламаси:
Риёзиёт олими ал-Хоразмийдан инсон ҳақида сўрашди. Олим шундай деди:
– Агар инсон яхши хулқ соҳиби бўлса, у 1 га тенг.
– Агар инсон ҳусн соҳиби бўлса, бирнинг ёнига нолни қўш = 10 бўлади.
– Агар инсон бой бўлса, яна бир нолни қўш = 100 бўлади.
– Агар насл-насабли бўлса, яна бир нолни қўш = 1000 бўлади.
– Агар 1 рақами, яъни хулқ йўқ бўлиб кетса, инсоннинг қиймати йўққа чиқиб, нолларнинг ўзи қолади = 000.
✓@abdulla_rumiy| Сиз қидирган саҳифа | 566 |
| 18 | “Нурга қадам қўй, соя ўз-ўзидан йўқолади.”
✍️Мавлоно Румий
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🕊ПАЙШАНБА ТОНГИ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
Яна бир файзли пайшанба тонгини Роббимиз бизга насиб этди. Бугунги кун ҳам янги имкониятлар, янги баракалар, янги шукроналар кунидир. Қалбингиз нурли, ишларингиз баракали, дуоларингиз ижобатли бўлсин!
🤲Аллоҳ таоло бугунги кунингизни ёруғ ва хотиржам қилсин! Дилларингизга сокинлик, ризқларингизга кенглик, оилангизга тинчлик ва муҳаббат бағишласин. Ҳар бир эзгу ниятларингиз амалга ошсин!🍃
Дўстларга ҳам улашинг ↘️
@abdulla_rumiy | 591 |
| 19 | #Эслатма
Бобо ўз набирасига деди:
• "Яхши кўрган инсонингни кўп мақтама!
• Роббисига итоат қилмайдиган билан бирга юрма!
• Мажлисларда кўп гапирма!
• Ўтирган ҳолингда салом берма!
• Сени ташлаб кетган дўстга яқин бўлишга интилма!
• Ўзингни хор қилма, такаббур ҳам бўлма!
Ўта мулойим ҳам, ўта бешафқат ҳам бўлма!
• Ростгўй қасам ичмайди.
Ишончли киши ўзини оқламайди.
• Ихлосли киши надомат қилмайди.
• Олийжаноб киши миннат қилмайди.
• Муҳаббат қилган малолланмайди.
• Сен бошқалар хоҳлагандек бўлма, балки қандай бўлсанг, шундайлигингча қол!
• Одамларни ҳурмат қилишинг уларга эҳтиёжинг борлигини англатмайди, балки ўз динингдан олган таълим-тарбиянгни намоён қилади.
• Ҳурмат қил, ҳурмат кўрасан!
• Ахлоқинг билан бой, қаноатинг билан беҳожат, тавозенг билан улуғвор бўл.
• Ортингдан гапирадиганга парво қилма, чунки у ҳақиқатда ортингдадир, сендан олдинда эмас.
• Одамларга Қуръондан қанча ўқиганинг ёки ёдлаганинг ҳақида гапириб ўтирма, уларнинг ўзлари сенда Қуръонни кўришсин.
• Очни таомлантир, етимга раҳм қил, ёмонлик қилганни кечир, ота-онангга яхшилик қил, қариндошлик алоқаларини тикла, барчага табассум эт.
• Қуръондан қанча ўқиганинг ёки ёдлаганинг муҳим эмас, муҳими Қуръон сенда қаергача етиб борганида.
• Кишиларга доимо хурсандчилик олиб киришга ҳаракат қил!"
✓ @abdulla_rumiy | Сиз қидирган саҳифа | 672 |
| 20 | Қори бўлишнинг фазилати
Асадуллоҳ Қудратуллоҳ,
Ҳадис илми мактаби ўқитувчиси
FullHD: https://youtube.com/shorts/hj--grMOoxE?feature=share
Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube | 492 |
