cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Xoja Abdulloh ibn Muborak masjidi. Muborak tuman

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
2 248
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
+3330 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

👉ИБРАТЛИ РИВОЯТЛАР 🕌 БИР НИГОҲНИНГ ҲИСОБИ Ибн Муборак (раҳимаҳуллоҳ) вафот этганларидан сўнг бир неча кишилар у зотни тушларида кўрдилар ва улардан Аллоҳ таоло уларга қандай муомала қилгани ҳақида сўрадилар. Ибн Муборак (раҳимаҳуллоҳ) шундай жавоб бердилар: "Бир куни мен бидъатчилардан бирига мулойимлик билан қараб қўйган эдим. Шу сабабли Аллоҳ таоло: "Сен Менинг душманимга душманлик қилмадинг", - деб мени ўттиз йил кутишимга мажбур қилди". (📚"Руҳул-баён" тафсири, 3-жилд, 126-бет). ЎГИТ. Бу атиги бир маротаба бидъатчилардан бирига қараган инсоннинг аҳволи. Вақтини мунтазам бидъатчилар билан ўтказадиган инсонларнинг аҳволи қандай бўлар экан? Шоир қандай чиройли ифодалаган: "Менинг душманларимни суювчи Менинг дўстим бўла олмас". Бидъат Аллоҳнинг Расули (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) даврларида бўлмаган, кейин пайдо бўлиб, суннатнинг ўрнини эгаллаган. Мисол учун, Аллоҳнинг Расули (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) таҳорат қилганларида қўлларини уч маротаба ювар эдилар. Демак, қўлни икки ёки тўрт маротаба ювиш янгилик ҳисобланади. Бундан ташқари, эътиқод масаласида ҳам янгиликлар мавжуд. Бу - аҳли сунна мазҳабига қарши ҳар бир сўз ва фикрдир. 📘«РУҲУЛ - БАЁН» тафсиридаги 📚«ИБРАТЛИ РИВОЯТЛАР» китобидан •••┈•┈•┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•┈•┈•• ✅Албатта яқинларингизга ҳам юборинг! ⬇️Каналимизга қўшилинг ва яқинларингизни ҳам таклиф қилинг👇👇 https://t.me/hujaabdullohibnmuborak
نمایش همه...
👉ИБРАТЛИ РИВОЯТЛАР 🕌 ҚИЁМАТ КУНИНИНГ ҚАНЧА ДАВОМ ЭТИШИ Бир солиҳ киши ҳар тунни тоат-ибодатда ўтказишга ва Қуръони Каримни ҳатм қилишга ҳаракат қилар эди. Бир куни унга одамлар: - Сенинг тинка-мадоринг қуриб қолади. Бироз вақтни дам олиш учун ҳам ажрат, - деб айтдилар. Солиҳ киши уларга қуйидаги жавобни берди: - Дунёнинг мавжуд бўлиш вақти қанча? - Етти минг йил! - Қиёмат куни қанча давом этади? - Эллик минг йил! - Агар инсон умри етти минг йил давом этганда эди, бундай узун кун (Қиёмат куни) учун бутун умрини ибодатда ўтказиши лозим бўлар эди, чунки эллик минг йил давомида Қиёмат кунини оғир ўтказишдан кўра, етти минг йилни ибодатда ўтказиш осонроқдир. (📚"Руҳул-баён" тафсири, 2-жилд, 158-бет). ЎГИТ. - Охиратга нисбатан дунё ҳаётининг матоҳи (лаззати жуда) оздир! (Тавба сураси, 38-оят). -…ҳолбуки, бу дунё ҳаёти охират олдида фақат (бир арзимас) матодир. (Раъд сураси, 26-оят). Имом Раббоний (қуддиса сирруху) шундай дедилар: "Дунё ҳаёти мангу ҳаёт билан қиёсланганда, бир томчи сув ва бутун бир океандек бўлар эди". Инсон олдида мушкул тўсиқлар мавжуд, яъни қабрдаги ҳаёт ва жамланиш Куни. Ҳадисларда ривоят қилинадики, Қиёмат куни эллик минг йил давом этади. Бундай узун ва машаққатли кун бўсағасида турган инсон ўзининг қисқа ҳаётини Аллоҳ таолонинг амрларига итоат қилган ҳолда яшаб ўтиши лозим. 📘«РУҲУЛ - БАЁН» тафсиридаги 📚«ИБРАТЛИ РИВОЯТЛАР» китобидан •••┈•┈•┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•┈•┈•• ✅Албатта яқинларингизга ҳам юборинг! ⬇️Каналимизга қўшилинг ва яқинларингизни ҳам таклиф қилинг👇👇 https://t.me/hujaabdullohibnmuborak
نمایش همه...
ТАРБИЯ 🦋 Фарзандларига дин ўргатишликнинг мукофоти. 🌺 Ҳакимул уммат, Ҳазрати Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳнинг халфалари, Мавлоно Масийҳуллоҳ Хон Жалолободий ҳазратлари бир воқеани шундай баён қиладилар: «Бир киши вафот этди. Унинг аёли ҳар куни тушида уни дўзахда ёнаётганини кўраверди. Беш-олти кун кетма-кет оловда ёнаётганини кўрди. Бир куни у аёл фарзандини мактабга олиб борди ва қори жанобларига: «Менинг ўғлимга Қуръони каримни ўргатинг», деди. Қори жаноблари: «Ўқи, ўғлим! Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Алиф, ба, та, са...», деди. Ўша кеча аёл эрини жаннатда сайр қилаётганини кўрди ва: «Сиз жаннатга қандай кирдингиз?», дея сўради. У шундай дея бошлади: «Менинг ўғлим мактабда бисмиллаҳни ўқиб, ар-Роҳманир Роҳийм деганида, Аллоҳ таъолонинг раҳмати жўшиб кетди ва дўзах фаришталарига шундай ҳукм қилди: «Бугун унинг боласи Менинг Роҳман ва Роҳийм исмимни тилга оляпти. Мен эса унинг отасини дўзахда ёқайинми?». Бас, дўзахдан озод қилиб юборди». Ҳа, Қуръон таълимининг даражаси бу! Фарзандларини ҳофизи каломуллоҳ қиладиган ва уларга Қуръони каримни ва дини исломни ўргатадиган кишилар баракотлидирлар. Айни шундай фарзандлар ота-она тириклик вақтида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам корларига ярайди. •••┈•┈•┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•┈•┈•• ✅Албатта яқинларингизга ҳам юборинг! ⬇️Каналимизга қўшилинг ва яқинларингизни ҳам таклиф қилинг👇👇 https://t.me/hujaabdullohibnmuborak
نمایش همه...
47:49
Video unavailableShow in Telegram
РАМАЗОН ТУҲФАСИ 🗂 "ЮСУФ АЛАЙҲИССАЛОМ"            (Исломий сериал)                  🎞 35-Қисм •••┈•┈•┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•┈•┈•• ✅Албатта яқинларингизга ҳам юборинг! ⬇️Каналимизга қўшилинг ва яқинларингизни ҳам таклиф қилинг👇👇 https://t.me/hujaabdullohibnmuborak
نمایش همه...
yusuf 35.mp4398.04 MB
46:35
Video unavailableShow in Telegram
РАМАЗОН ТУҲФАСИ 🗂 "ЮСУФ АЛАЙҲИССАЛОМ"            (Исломий сериал)                  🎞 36-Қисм •••┈•┈•┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•┈•┈•• ✅Албатта яқинларингизга ҳам юборинг! ⬇️Каналимизга қўшилинг ва яқинларингизни ҳам таклиф қилинг👇👇 https://t.me/hujaabdullohibnmuborak
نمایش همه...
yusuf 36.mp4391.55 MB
🌺 МУСЛИМАЛАР АХЛОҚИ 🌸 СОЛИҲА АЁЛ 🌸 🌷Бегим, Аллоҳ таоло иккимизга гўзал бахт берсин, барча ибрат олиб ҳавас қиладиган саодатли оила бўлишимизни насиб этсин! 🌷Бегим, таҳажжудга туринг! Турмасангиз, юзингизга сув сепаман. 🌷Бегим, бомдодгача дам олинг! 🌷Бегим, бомдодга туринг! 🌷 Бегим, ишга кеч қоласиз. 🌷 Бегим, нонуштангиз тайёр. Ўтиринг, бирга нонушта қиламиз. 🌷 Бегим, ҳамма кийимларингиз тайёр. 🌷 Бегим, ишга яхши бориб келинг! Ҳалол бўлинг! Пул топаман деб ҳаромга қўл урманг! Мен очликка чидайман. Аммо охиратда дўзах оловига чидолмайман! Аллоҳга омонатсиз! Ўзи паноҳида асрасин! 🌷 Эй Роббим, эримни Ўзинг асра! Куч-қувват бер! Қилаётган ишларини мусулмонлар учун манфаатли қилгин! Эсон-омон келишларини насиб этгин!🤲🤲 🌷Ва алайкум ассалом. Хуш келибсиз, бегим! Сизни соғ-омон кўрсатган Роббимга шукрлар бўлсин! 🌷Яхши келдингизми? Мана уй кийимларингиз. Унгача чой дамлаб тураман. Келинг, бегим, бирга овқатланамиз. 🌷 Бегим, дуо қилинг. Аллоҳ таоло еганларимизни ибодатга қувват қилсин! 🌷 Бугун сизга кеча вазифа қилиб берганингиз - Юсуф сурасининг бошидан 1-бетни ёддан топшираман. 🌷 "Олтин Силсила" китобидан ҳадис ёдлаймиз дегандингиз. Бугундан бошлайлик! Мана китоб! Биринчи ҳадиснинг арабий матнини ўқиб беринг! 🌹 🌻 🌹 🌻 🌹 🌻 🌹 🌻 🌹 ♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан! •••┈•┈•┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•┈•┈•• ⬇️Каналимизга қўшилинг ва яқинларингизни ҳам таклиф қилинг👇👇 https://t.me/hujaabdullohibnmuborak
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
👉НАМОЗ ВАҚТЛАРИ Ҳижрий 1445-йил 17 - Рамазон ой 2024 ЙИЛ 27 - МАРТ ЧОРШАНБА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ        МУБОРАК ТУМАНИ УЧУН. 🕌⏰ БОМДОД - 05:55 🕌⏰ ПЕШИН - 13:00 🕌⏰ АСР - 17:10 🕌⏰ ШОМ - 19:00 🕌⏰ ХУФТОН - 20:50 •••┈•┈•┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•┈•┈•• «Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси 103-оят.) •••┈•┈•┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•┈•┈•• 🕌⏰ САХАРЛИК - 5:15 🕌⏰ ИФТОРЛИК-19:00 ••┈•┈•┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•┈•┈••
Оғиз очиш дуоси: «Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту». Маъноси: Ё Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.🤲
•••┈•┈•┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•┈•┈•• ✅Албатта яқинларингизга ҳам юборинг! ⬇️Каналимизга қўшилинг ва яқинларингизни ҳам таклиф қилинг👇👇 https://t.me/hujaabdullohibnmuborak
نمایش همه...
Repost from nasafziyo.uz
Photo unavailableShow in Telegram
#огоҳлантириш #тўқима_ҳадис Муҳтарам азизлар! Ижтимоий тармоқларда "Рамазоннинг охирги жумасида ўқиладиган махсус намоз" ҳақида турли миш-мишлар тарқалмоқда. Аслида, бу борада Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилиб келтирилган ривоят тўқима бўлиб, уни тарқатиш, ривоят қилиш ёки унга амал қилиш мутлақо жоиз эмас. Фақатгина уни тўқима эканидан огоҳлантириш мақсадида нақл қилиш мумкин. Ушбу асоссиз ривоят ҳақида келиб тушган саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан ўтган йилги Рамазон ойида батафсил жавоб берилган эди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ҳадис тўқиш ёки ёлғон ривоятлигини билиб туриб, уни тарқатиш гуноҳи кабира саналади. Турли асоссиз маълумотларни тарқатишдан сақланайлик! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz 🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
نمایش همه...
12:56
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari 🌙 ТАЖОВУЗКОР ИНСОН, МУСУЛМОН УММАТИДАН ЭМАС! 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари •••┈┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈┈••• 📲 Yaqinlaringizga ham ulashing! Kanalimizga obuna bo‘lishni unutmang! https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz 🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
نمایش همه...
XUSHYORLIK sd.mp425.18 MB
👉ИБРАТЛИ РИВОЯТЛАР 🕌 ҲАҚИҚИЙ ПИЁДА КИМ? Иброҳим ибн Адҳам (қуддиса сирруҳу) бир куни пиёда ҳаж сафарига йўл олдилар ва йўлда туя миниб келаётган бир кишини учратдилар. Туя минган киши Иброҳим ибн Адҳам (қуддиса сирруҳу)дан сўради: - Эй, шайх! Қаерга йўл олдинг? - Мен Каъба томонга кетаяпман, - деб жавоб бердилар. - Минадиган уловинг бўлмаса, қандай қилиб етиб оласан? - Менинг ҳаракатланиш учун воситаларим кўп. - Нима экан у? - Мен билан бирор кулфат содир бўлса, сабр уловини минаман. Менга бирор неъмат келса, шукр уловини минаман. Менга бирор яхшилик келса, хотиржамлик уловини минаман. Нафсим мени бирор ишга ундаса, қолган умрим ўтган умримдан қисқалигини эслаб, шунга кўра иш кўраман. - Аслида сен отлиқ мен эса пиёда эканман. Сафаринг баракотли бўлсин, - деди туя минган киши. (📚"Руҳул-баён" тафсири, 2-жилд, 158-бет). ЎГИТ. Биз бир жойдан бошқа жойга бориш учун ҳаракатланиш воситаларидан фойдаланганимиз каби, Аллоҳ таолонинг розилигига эришишнинг ҳам маънавий ҳаракатланиш воситалари мавжуд. Инсон бошига бирор кулфат тушса, у сабр уловини миниши, яъни сабр қилиши керак. Қуръони Каримда шундай дейилади: - Сизларни бироз хавф хатар, очлик (азоби) билан, молу жон ва мевалар (ҳосили)ни камайтириш йўли билан синагаймиз. (Шундай ҳолатларда) сабр қилувчиларга хушхабар беринг (эй, Муҳаммад)! (Бақара сураси, 155-оят). - Албатта, сабр қилувчиларга (охиратда) мукофотлари беҳисоб берилур. (Зумар сураси, 10-оят). Инсонга бирор неъмат келганда, у шукр уловини миниши, яъни шукронасини билдириши керак, чунки шукр неъматни йўқотиш эмас, балки унинг кўпайишига восита бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: - Яна Раббингиз эълон қилган (бу сўзлар) ни эслангиз: "Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман". (Иброҳим сураси, 7-оят). Инсон ҳаётида нима содир бўлса ҳам, барчаси Аллоҳ таолонинг иродасига кўра бўлишини унутмаслиги ва бунга рози бўлиши лозим. 📘«РУҲУЛ - БАЁН» тафсиридаги 📚«ИБРАТЛИ РИВОЯТЛАР» китобидан •••┈•┈•┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•┈•┈•• ✅Албатта яқинларингизга ҳам юборинг! ⬇️Каналимизга қўшилинг ва яқинларингизни ҳам таклиф қилинг👇👇 https://t.me/hujaabdullohibnmuborak
نمایش همه...
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.