Namangan viloyati bojxona boshqarmasi
نمایش بیشتر
495
مشترکین
+324 ساعت
+27 روز
+1430 روز
- مشترکین
- پوشش پست
- ER - نسبت تعامل
در حال بارگیری داده...
معدل نمو المشتركين
در حال بارگیری داده...
✨ Наманганда божхоначилар "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди
✅ Наманган шаҳрида "9 май – Хотира ва қадрлаш куни" тадбирлари "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гул қўйишдан бошланди.
✅ Майдонда Наманган вилояти ҳокимлиги, шаҳар ва туманлардан келган уруш қатнашчилари, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, вилоят божхона бошқармаси ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари, ўқувчи-ёшлар ва кенг жамоатчилик жам бўлди.
✅ Тадбирда Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи, божхона хизмати полковниги М.Салиев бошчилигида вилоят божхоначилари ҳам Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйишиб, бугунги тинч ва осуда кунлар учун жон фидо қилган юртдошларимиз ёд этилди.
✅ Тадбирда, ватан учун жонини қалқон қилган ўғлонлар ёд этилиб, юрт учун узоқ йиллар меҳнат қилган фахрийларга ҳурмат бажо келтирилди.
👍 4🔥 1
Кун фотоси: Болажонлар божхоначилар билан эсдалик суратга тушмоқдалар
👍 4🔥 2
ХОТИРА - МУҚАДДАС, ҚАДР - АЗИЗ!
Чилонзор туманида истиқомат қилувчи 96 ёшли Наджеда Кудризкая хонадонида ҳам самимий ва дилдан мулоқот бўлди.
Уруш йилларида 15 ёшида партизан отрядида разведкачи бўлиб ишлаган Надежда Егоровна жангоҳларда асир тушади. Асирлар ортилагн поездда кетар экан, Латвия ҳудудига тўсатдан тушган бомба сабабли фашистлар чангалидан омон қолади.
Тошкентда содир бўлган зилзиладан сўнг, турмуш ўртоғи билан метро қурилиши учун Тошкентга келган қаҳрамонимиз кўп йиллар метрополитенда, бетон ишлаб чиқариш заводида меҳнат қилди.
Президентимиз йўллаган табрикдан боши осмонга етган меҳнат фахрийси эсдалик совғалари ва пул мукофоти учун ташаккур билдирди.
👍 1
Божхона қўмитаси вакиллари пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги “Катта қозиробод” маҳалласида истиқомат қилувчи, уруш даҳшатлари бошланган пайтда 4 ёшлик қизалоқ бўлган Людмила Миноварова хонадонида ҳам бўлишди.
87 ёшли Людмила Николаевнанинг отаси учувчи бўлгани боис, онаси икки нафар фарзанди билан ёлғиз қолиб кетади.
Уруш тугагач, ҳаётини Тошкент билан чамбарчас боғлаган қаҳрамонимиз шу ерда таҳсил олди, ярим аср давомида қурилиш соҳасида меҳнат қилди.
Президентимиз совғаларини қабул қилиб олар экан, Людмила Николаевна, юксак эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорчилик изҳор этди.
👍 1
"15 май - Халқаро оила куни" муносабати билан ўтказилган Гимнастрада спорт фестивалидан тайёрланган видеоролик.
👍 1
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Божхона қўмитаси раҳбарияти Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийларини йўқлади.
Бугун ҳам сафимизда туриб, Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларнинг Ватанга садоқати, самарали меҳнати, ёшларга ўрнак бўлган ҳаёт йўллари эътироф этилиб, Давлатимиз Раҳбари йўллаган табрик ўқиб эшиттирилди, уларнинг ҳар бирига 20 миллион сўм пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширилди.
Божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов дастлаб пойтахтимизнинг Бектемир туманида истиқомат қилувчи 91 ёшли онахон Загида Мамлеева хонадонида бўлди.
Урушнинг суронли йилларида эндигина 8 ёшни қаршилаган Загида Содиқовна машъум Ленинград қамалини бошидан кечирди, жажжи қўллари билан окоплар қазиди, жангоҳларда онасини йўқотди.
Бугунги доруломон кунларга шукрона келтирар экан қаҳрамонимиз уруш ва меҳнат фахрийларига Президентимиз томонидан кўрсатилаётган юксак эътибор учун миннатдорчилик билдирди.
👍 1