cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Hazrati Umar.uz

Олтинкўл тумани "Хазрати Умар" жоме масжиди канали.

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
626
مشترکین
+224 ساعت
+77 روز
+1730 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

СУВГА ҚЎЛ ТИҚИБ КЎРИШ СУВНИ НОПОК ҚИЛИБ ҚЎЙМАЙДИМИ? #ғусл #поклик #таҳорат ❓1271-CАВОЛ: Ғусл учун тайёрланган сувга қўлни тиқиб кўриш билан сув нопок бўлиб қолмайдими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сувга қўл тиқилган ҳолатда агар қўлда нажосат бўлмаса, бундай сув пок ҳисобланади. У билан таҳорат, ғусл қилиш ҳам, бундай сувни истеъмол қилиш ҳам мумкин бўлади. Имом Фахруддин Қозихон раҳимаҳуллоҳ “Фатовои Қозихон” китобида бундай деган: المحدث أو الجنب إذا أدخل يده في الإناء للاغتراف وليس عليها نجاسة لا يفسد الماء “Бетаҳорат ёки жунуб киши сув олиш учун қўлини идишга тиқса ва қўлида нажосат бўлмаса, сув нопок бўлмайди”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
نمایش همه...
ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ! Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга хотини: — "Сизнинг биродарларингиздек пасткаш инсонларни кўрмаганман” — деди. У: — Нима учун бундай деяпсан?” — деди. Хотини: — Агар сиз бойиб кетсангиз, улар сиздан ажралишмайди, агар сиз камбағал бўлиб қолсангиз, (хабар олиб) келишмайди” — деди. Толҳа хотинига қараб: — Аллоҳга қасамки, бу уларнинг мукаррам хулқ соҳиблари эканидандир. Уларга саховат кўрсатишга имконимиз бор пайтда келишади, агар уларнинг ҳаққини адо қилишдан ожиз бўлиб қолсак, (бизни безовта қилиб, хижолатга қўймаслик учун) келишмайди” — деб жавоб берди. Имом Мовардий ушбу қиссага қўшимча қилиб шундай дейди: — Унинг олийжаноблик билан қилган таъвилини қаранг! Биродарларининг хунук ишларидан яхшиликни гумон қиляпти, хиёнатларини эса вафо деб таъвил қиляпти. Аллоҳга қасамки, бу — соғлом қалбнинг дунёда роҳат, охиратда эса муваффақият эканига далолат қилади. Бу ҳам жаннатга кириш сабабларидан биридир!!! Салаф солиҳлардан бири: “Агар дўстларимдан бирининг соқолидан хамр (яъни вино) томиб турганини кўрсам, унга сепиб юборилгандир, деб ўйлайман, агар унинг тоғнинг тепасида туриб олиб: “أَنَا رَبُّكُمُ الْأَعْلَى” (яъни, мен сизларнинг олий Роббингизман), деётганини кўрсам, Қуръон оятини ўқиётган бўлса керак, деб гумон қиламан.” — деган экан. Уламолар айтадилар: “Аллоҳга қасамки, бандага ўзининг амалидаги ниятини билиши қийинку, қандай қилиб у халойиқнинг ниятини билишга имкон топа олади?”. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтганлар: “Биродаринг оғзидан чиққан сўздан бирорта яхшиликни гумон қилишга имконинг бўлса, у сўздан ёмонликни гумон қилмагин!”. Ибн Сийрин роҳматуллоҳи алайҳи айтганлар: “Биродаринг ҳақида бирон нарса эшитсанг, унинг узрини қидир. Агар унга узр топа олмасанг, “Балки мен билмайдиган узри бордир” — дегин”.
نمایش همه...
Зикр қилиш Аллоҳ учун энг суюкли амалдир. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган охирги сўзим шу бўлган: «Аллоҳга энг суюкли амал қайси?» деб сўрадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тилинг Аллоҳнинг зикри билан нам бўлган ҳолда вафот этмоғинг», дедилар» (Имом Ибн Абу Дунё ва Имом Табароний ривояти).
نمایش همه...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ! Бу фоний ва гўзал дунёда, икки дунё саодати учун яшанг... Унутманг, яхшилик қилиш, меҳр ила ширин сўз улашиш ҳам савобли амаллардандир. Бундай савобли амалларнинг энг улуғи яқинларингиз ва аҳли оилангизга қилганингиздир! Бугунги кунингиз хам яқинларингиз даврасида файзли ўтсин! ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БӮЛСИН!
نمایش همه...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Масжидимиз меҳроби қилиняпти
نمایش همه...
👍 6
Хато қилиб, юқоридан пастга қулашингиз айб эмас. Бу қулашдан даҳшатга тушиб, энди қайта кўтарила олмайман, дейиш айб. Хато қилиш айб эмас, уни тушуниб етгандан кейин тўғриламаслик айб!
نمایش همه...
👍 1
ЭМИЗИКЛИ БОЛАНИНГ СУТ ОТАСИ БОЛАНИНГ ТУҚҚАН ОНАСИГА МАҲРАМ БЎЛАДИМИ? #маҳрам ❓1270-CАВОЛ: Маълумки бир аёл бир болани эмизса ӯша аёлнинг эри у боланинг эмизикли отаси бӯлади. Ушбу ҳолатда ӯша боланинг эмизикли отаси унинг ҳақиқий онасига маҳрам ҳисобланадими ёки номаҳрамми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эмизикли бола бирор аёлни эмса, шу аёл бола учун сут она, унинг эри сут ота бўлади. Бундан ташқари мазкур ота-она ва уларнинг фарзандлари ҳам бола учун маҳрамга айланади. Лекин боланинг ҳақиқий ота-онаси, ака-ука ва опа-сингиллари болани эмизган онага ёки унинг фарзандларига асло маҳрам бўлмайди. “Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий” номли китобда шу каби масала айтилган: لَوْ أَرْضَعَتْ اِمْرَأَةٌ صَبِيًّا لَا تحرم هذه المرأة علي أبيه “Агар аёл киши бир гўдакни эмизса, мазкур аёл гўдакнинг ҳақиқий отасига маҳрам бўлиб қолмайди”. Демак, сиз айтган ҳолатда эмизган онанинг эри боланинг туққан онасига маҳрам бўлмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
نمایش همه...
👍 2
- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз учун жонимиздан, молимиздан, ота-онамиздан, барча оила аъзоларимиздан, жамики инсонлардан азизроқ ва маҳбуброқдирлар. - Имом Молик раҳимаҳуллоҳ Мадинада яшаб, Мадинада вафот этганлар. У ердан бошқа шаҳарга чиқмаганлар. Сабабини сўралганда, "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ётган шаҳарни ташлаб кетишни ёқтирмайман" деган эканлар. - Имом Молик раҳимаҳуллоҳ ҳадис ўқиётиб, сесканган эканлар. Ҳадисни ўқиб бўлганларида, шогирдлари ўша сесканишларининг сабабини сўрашганда, чаён чақиб олгани учун шундай бўлганини айтган эканлар. Шогирдлари ҳайрон бўлиб, "Нега ҳадисни тўхтатмадингиз?" дейишганда, улуғ имом: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини бўлгим келмади!" деб жавоб берган эканлар. - Имом Молик раҳимаҳуллоҳ Мадина кўчаларида умуман уловга минмаган эканлар. Сабабини сўрашганда, "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ётган тупроқни уловнинг туёқлари билан босгани Аллоҳ таолодан ҳаё қиламан!" деб жавоб берган эканлар. - Имом Молик раҳимаҳуллоҳ Мадина кўчаларида юрганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга одоб ва ҳурмат юзасидан ҳеч қачон ерни тепиб, силтаб қадам босиб юрмаган эканлар. - Баъзи ошиқлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзалари, қабрлари устидаги гумбаз яшил рангда бўлгани учун яшил рангдаги поябзал кийишни ўзларига эп кўрмаган эканлар! - Баъзи аҳли илмлар тажриба қилиб кўришларича, бир жойда кўп ўтирганларида оёқлари увишиб, жимирлаб қолса, дарҳол севикли Пайғамбаримизнинг муборак исмларини зикр қилсалар, ўша увишиш ва жимирлаш кетган экан. Энди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни истеҳзо қилувчилар кўзларини каттароқ очиб, ўзларини ўнглашлари учун бир оятни келтирсак: Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган: إِنَّا كَفَيْنَاكَ الْمُسْتَهْزِئِينَ "Албатта, Биз сенга истеҳзо қилувчилардан кифоя қилурмиз" (Ҳижр сураси, 95-оят). Икки олам сарвари, маҳбубимиз, охиратда шафоатчимиз бўлган зотга Аллоҳ таолонинг саломи, саловоти ва баракоти бўлсин!
نمایش همه...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ! Бошланган янги кун барчамизга муборак бўлсин! Тирикчилик ғамида ҳизматга отланаётганларга Аллоҳ мададкор бўлсин. Барча ишларингиз бароридан келсин. Аллоҳ таоло барчамизни ибодатларимиздан, қилаётган хайрли, савобли ишиларимиздан, босган ҳар бир қадамимиздан рози бўлсин. Оиламиз ва яқинларимиз бағрига тинч-омон, саломат, баракотли ризқ ила қайтишимизни Ўзи насиб этсин! КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!
نمایش همه...
02:23
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari 🌙 УЛАРНИ ҒАНИМАТ БИЛИНГ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
نمایش همه...