cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Инсон хукукларини химоя килиш кумитаси

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
684
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Давлат ишини чидаганга чиқарган➖янги Қонун «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги янги қонунга кўра,  давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимига бир қатор чекловлар қўйилмоқда. ✔️ Жумладан уларга қуйидагилар таъқиқланмоқда: ⛔️ тижорат ташкилотларининг муассиси (акциядори, иштирокчиси) бўлишга, бундан акциядорлик жамиятларининг эркин муомалада бўлган акцияларининг ўн фоизгача эгалик қилиш ҳоллари мустасно; ⛔️ ўзи меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ташкилотнинг назорат остидаги ташкилотларининг акцияларига ёки устав фондидаги улушларига ўзининг ёки яқин қариндошларининг эгалик қилишига, шунингдек ушбу ташкилотларнинг бошқарув органи аъзоси бўлишига, бундан бу фаолият қонунчиликка мувофиқ ўз лавозим мажбуриятлари ҳисобланадиган ҳоллар мустасно. Бунда шахс ўзи ёки яқин қариндошлари тегишли ташкилотларининг акцияларига ёки устав фондидаги улушларига эгалик қилган ёхуд мазкур ташкилотларнинг бошқарув органлари аъзоси бўла туриб давлат органларида ва бошқа ташкилотларда ходим лавозимини эгаллаган ҳолларда, улар ушбу акцияларни ёки улушларни қонунчиликда белгиланган тартибда бир ой ичида реализация қилиши, бошқарув органларининг аъзолигидан чиқиши керак; ⛔️ ўзи меҳнат фаолиятини амалга ошираётган давлат органларида ёки бошқа ташкилотларда ўзига тааллуқли бўлган ишларни кўриб чиқишда ёки ўзига алоқадор шахсларга тааллуқли бўлган ишларни кўриб чиқишда вакил сифатида иштирок этишга, агар у қонунчиликка мувофиқ қонуний вакил бўлмаса; ⛔️ ўзи меҳнат фаолиятини амалга ошираётган давлат органларида ёки бошқа ташкилотларнинг мол-мулкини сотиб олишда ёки ижарага олишда иштирок этишига, шунингдек ушбу савдоларда ўзига алоқадор шахсларнинг иштирок этиш.  ☝️Шунингдек, давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг ўзи билан меҳнат шартномалари бекор қилинган ёки лавозимидан озод этилган ходимлари икки йил давомида охирги иш жойида ўзи бевосита ёки билвосита назоратни амалга оширган ташкилотлар ёки уларнинг таркибий тузилмалари томонидан ушбу ходим меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга оширган ташкилотнинг коррупцияга қарши назорат бўлинмаси мансабдор шахсларнинг хулосасига асосан ишга қабул қилинади. ❗️Демак, бундан буён давлат идорасида ишлаш учун кўп нарсадан воз кечишга тўғри келади. Давлат ишини чидаганга чиқарган, деганлари шу бўлса керак.
نمایش همه...
Маҳаллалар инфратузилмаси янада яхшиланади “2022–2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–408-сон, 25.10.2022 й.) қабул қилинди 🔰 Қарорга кўра жойларда ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминоти ҳамда таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектлари яхшиланади. 🏢 Ҳокимликлар, Автомобиль йўллари қўмитаси, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, “Ўзсувтаъминот” АЖ ва бошқа буюртмачи ташкилотлар 2022 йил 15 ноябрга қадар Дастурлар доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади. ☑️  Дастурлар доирасидаги қурилиш-таъмирлаш ишлари “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” жамғармалари орқали молиялаштирилади. 🗒 2022 йилда ажратилиб, йил якунига қадар ўзлаштирилмасдан қолган маблағлар Давлат бюджетига қайтарилмайди ва ушбу маблағлар 2023 йилда Дастурларда назарда тутилган объектларнинг қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлашга йўналтирилади. ✅ Туман (шаҳар) секторлари ва бошқа ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари ҳар ойда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига Дастурлар доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳисобот
نمایش همه...
#IndependentCommission_uz 👇каналга қўшилинг @commissionuz Facebook | Twitter
نمایش همه...
#IndependentCommission_uz 🔊24 нафар гумонланувчи жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди 🛡Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни мустақил равишда ўрганаётган Комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра,24 нафар гумонланувчини жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди. Уларга нисбатан белгиланган қамоқ эҳтиёт чораси инсонпарварлик тамойили асосида жамоатчилик назорати ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилди. ✅Бунда ушбу фуқароларнинг Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларда содир этган қилмишларидан пушаймон эканлиги, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлиги, шунингдек оилавий шароити оғир эканлиги, баъзи шахсларнинг оилада ёлғиз боқувчи бўлганлиги эътиборга олинди. 👉батафсил 👇каналга қўшилинг @commissionuz Facebook | Twitter
نمایش همه...
Қўшма таълимда муаммога учраган талабаларнинг мурожаати ижобий ҳал қилинди Ижтимоий тармоқларда қўшма таълим дастурида муаммога учраган талабаларнинг эътирозлари эълон қилинган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор ўрганишлар натижасини эълон қилди. Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Россиянинг Кубань давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликда “Даволаш иши” ва “Стоматология” қўшма таълим йўналишлари ташкил этилган. 2019 йил 27 мартда икки томонлама тузилган шартномага мувофиқ, ўқишга қабул қилинган талабаларнинг “Даволаш иши” йўналиши бўйича 3 йил Ўзбекистонда ва 3 йил Россия Федерациясида, “Стоматология” йўналишида эса 3 йил юртимизда ҳамда 2 йил Россияда таълим олиши белгиланган. 2021-2022 ўқув йили якуни бўйича “Стоматология” йўналишида 46 нафар, “Даволаш иши” йўналишида 40 нафар талаба 3-босқични битириб, 2022 йил 21 август куни Россия Федерациясининг Кубань давлат тиббиёт университетига ўқув юрти мутасаддилари бошчилигида юборилган. 25 август куни Кубань давлат тиббиёт университетида “Стоматология” йўналиши бўйича 3-босқичини битирган талабаларидан имтиҳон олинганда, 46 нафаридан 25 нафари белгиланган баллни тўплаб, ўқишни давом эттиришга тавсия этилган. Қолган 21 нафар талаба белгиланганидан паст балл жамғаргани учун имтиҳондан ўта олмаган. ❗️Шундан сўнг ушбу талабалар ва уларнинг ота-оналари томонидан билдирилган мурожаат асосида Соғлиқни сақлаш ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Россия томони, жумладан, Кубань давлат тиббиёт университети маъмурияти билан тегишли музокаралар олиб борди. Натижада имтиҳондан ўта олмаган талабалар рус тилини пухта эгаллаш шарти билан ушбу университетда ўқишни давом эттириш имкониятига эга бўлди. 👉 @xushnudbek 👈
نمایش همه...
#IndependentCommission_uz 👇каналга қўшилинг @commissionuz Facebook | Twitter
نمایش همه...
#IndependentCommission_uz 👇каналга қўшилинг @commissionuz Facebook | Twitter
نمایش همه...
#IndependentCommission_uz ⚡️Комиссия баъзи фуқароларнинг қамоқ эҳтиёт чорасини енгилроғига алмаштириш бўйича ишламоқда ❗️Комиссия аъзолари томонидан бўлиб ўтган ҳолатлар ва воқеаларда иштирок этган ҳамда жиноят содир этганлиги учун қамоққа олинганларнинг сақлаш шарт-шароитлари ўрганилиб, улар билан суҳбатлар ўтказилмоқда. 📌Ўрганиш давомида содир этган қилмишларидан пушаймон бўлган, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари бор, шунингдек оилавий шароити ва ижтимоий ҳолати оғир ҳамда оилада ёлғиз боқувчи бўлган фуқаролар рўйхати шакллантирилди. 📑Комиссия мазкур шахсларга инсонпарварлик тамойилини қўллаган ҳолда жамоатчилик кафиллиги асосида уларга маҳаллий туман кенгашлари депутатларини бириктириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига мурожаат киритди. ✅Ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Комиссия аъзолари ва маҳаллий кенгаш депутатлари билан учрашув ўтказилмоқда. Унда депутатларга сайлов округидаги электорат аъзолари орасидан гумонланувчи сифатида терговга жалб килинган шахсларнинг ҳолати ўрганилгани масаласи кўриб чиқилмоқда. ♻️14 нафар Комиссия аъзоси томонидан депутатларнинг содир этган қилмишларидан пушаймон, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари бор, шунингдек оилавий шароити оғир бўлган шахслар билан учрашишлари ва уларни кафилликка олиш масаласи илгари сурилмоқда. 👇каналга қўшилинг @commissionuz Facebook | Twitter
نمایش همه...
Log in or sign up to view

See posts, photos and more on Facebook.

#IndependentCommission_uz 👇каналга қўшилинг @commissionuz Facebook  | Twitter
نمایش همه...