cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
153 386
مشترکین
-9424 ساعت
-9347 روز
-28030 روز
توزیع زمان ارسال

در حال بارگیری داده...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تجزیه و تحلیل انتشار
پست هابازدید ها
به اشتراک گذاشته شده
ديناميک بازديد ها
01
​​Тунда Қуръон ўқиш фазилати Ривоят қилинишича, қиѐмат куни банда қабрдан чиққанида Қуръон уни ҳолдан тойган киши қиѐфасида кутиб олиб: – Мени танидингми? – дейди. Банда айтади: – Сени танимайман. – Мени танимайсанми? – Ҳа. – Сени иссиқ кунларда чанқатган, тунлари бедор қилган дўстинг Қуръонман. Ҳар бир савдогар тижорати орқасидан фойда кўради. Сен ҳам бугун тижоратинг ортидан манфаат оласан. Шунда қорининг ўнг қўлига мулк, чап қўлига мангулик берилади. Бошига виқор тожи кийдирилади. (Қуръон ўқиган инсоннинг) ота-онасига иккита либос кийдирилади. Унга дунѐ аҳли тенг келолмайди. Шу пайт (иккиси): – Бу либос бизга нима учун кийдирилди?! – деб (ажабланиб) сўрашади. – Фарзандларингиз Қуръон ўргангани учун, – дейилади. Кейин (Қуръон соҳибига): – Ўқи, жаннат поғонаси ва хоналари томон кўтарил, – дейилади. У – тез ўқиса ҳам, секин ўқиса ҳам – юқорилаб бораверади. (Имом Доримий, Аҳмад, Байҳақий ривояти) (“Қуръон - қалблар шифоси”) 🤔Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак? 👉ЖАВОБ:
23 817820Loading...
02
​​​Замзам суви овозга жавоб берар экан… Улар эришган манзара сизни ҳам ҳайратга солади. Замзам суви черковларда чалинадиган қўнғироқ овозидан қораяди, азон ёки Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашади. Чўлнинг ўртасида тўрт минг йилдирки бузилмай, ифлосланмай, ичида бегона ўтлар ўсмасдан оқаётган бу муқаддас сув ҳар йили умра ва ҳажга келган миллионлаб мусулмонни тўйдирмоқда. Жаннатдан оқиб келганига эътиқод қилинадиган Замзам суви ҳақида ТРТ телеканали ҳужжатли филм тайёрлади. Бу фильмни суратга олиш мобайнида Замзам ва унинг кристаллари ҳақида тадқиқот ўтказган ғайримуслим олимлар бу булоқнинг сирларидан воқиф бўлдилар. Олмон доктор Кнут Пфайффер (Dr. Knut Pfeiffer) шу олимлардан биридир. Рен (Ren) дарёси сувидан ичган кишининг куч-қуввати камайганини ҳужжатлар билан тасдиқлаган Доктор Кнут Пфайффер Замзам сувини тадқиқ этиш натижасида бу сувдан ичган кишининг 35 дақиқа сўнгра роҳатлашини исботлади. Бир пиёласи бир пақир сувни тозалайди. Тадқиқотларини чуқурлаштирган олмон доктори ўзини ҳам қаттиқ ажаблантирган бир ҳолни кашф этди. Пфайффер буни шундай изоҳлайди: "Замзам суви ҳар қандай шароитда асл ҳолатини ўзгартирмайди, аммо бошқа нарсаларни ўзгартиради”. Олмон олими қуйидагиларни таъкидлайди: "Жуда ажойиб тажриба: қилдим Бир томчи замзам cувига юз томчи оддий сувдан аралаштирдим. Қарасам, бу сув бутунлай замзам сувига айланибди. Кейин бир томчи Замзам сувига минг томчи Оддий сувдан аралаштирдим. Бунинг ҳам ҳаммаси замзам Сувига айланганини кўрдим. Овозлар замзам сувини ўзгартиради тадкикотларга кўра, Замзамнинг илк отилиб чиққан ердаги иссиқлиги 37 даражадир. Қайси ният билан ичилса, ўша дардга шифо бўладиган ва 66 номга эга бўлган Замзам суви овозларга кўра ўзгариб туради. Буни Япон олимидир. Масура Эмото (Masura Emoto) исботлаган. Замзам суви кристалларини илк марта микроскопда тадқиқ этган. Эмото замзам сувига турли овозларнинг таъсирини ўрганган. Замзам суви черков қўнғироқ овозларидан қораяди, Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашади Замзам сувининг молекуляр (кристал) тартибининг фарқли овозларда ўзгариб туришини ўрганган Япон олими, бу сув рангининг черковларда чалинадиган қўнғироқ овозидан қорайишини, азон ва Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашишини тасдиқлади. Тадқиқотларда сувнинг ҳар бир кристалининг Каъба шаклига ўхшашлиги ҳам маълум бўлди. Замзам суви ҳақида ёзган китоби Японияда энг кўп сотилган китоблар орасига ўрин олган. Эмотонинг фикрича, замзам суви физикавий ва кимёвий хусусиятлари жиҳатидан дунёдаги бутун сувлардан фарқлидир. Эмото ”Замзам суви ўзи атрофидаги бутун жараёнларни ҳофизасига олади.Таркиби жуда ҳам фарқлидир. Бу уни дунёдаги бошқа моддалардан устунлик қилади. Мусулмонлар хастани даволашда нега Қуръони Каримни ўқиб сувга дам уришларини энди яхшироқ тушунмоқдаман”, дейди. Дунё Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг Хулосаси Бу хулосага кўра, Замзам суви ичишга яроқли ва соғликга фойдали сувлардандир. Америкада ўтказилган тадқиқотларга кўра, дунёда ичида микроорганизм ва бактериялар бўлмаган ягона сув Замзам сувидир. Европадаги лаборотория тадқиқотлари эса юқумли касалликларга қарши таъсирчан бўлган замзам сувида углеводород ва олтингугурт моддаларининг бошқа сувларга нисбатан камроқ миқдорда эканлигини ва бу сувнинг тўйдириш хусусиятининг жуда катта эканлигини кўрсатган. 🤔Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак? 👉ЖАВОБ:
42 3511 049Loading...
03
​​​​НУРЛИ ЮЗИНГИЗГА БОҚДИМ Эй Ҳабибим, мен худди узоқдаги нурга кўзини қадаб, унинг ортида нима борлигини кўришга обдон интилган ва кўзини ўша жойдан сира узолмаган ошиққа ўхшайман… Эй кўзимнинг қувончи, умрим гултожи, Аллоҳ насиб этса, сизга боқиб, қалбимдаги соғинч ҳовурини босарман! Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу ҳамда бир қанча саҳобалар сафнинг ўнг тарафида туриб намоз ўқишни одат қилишганди. Ўша вақтда Масжиди Набавийнинг ўнг тарафи йигирмага яқин саҳобани сиғдирар эди. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу масжидда сафнинг ўнг тарафида туриб намоз ўқишга одатланган саҳобалар орасидаги рақобат ҳақида ҳикоя қилиб бундай дейдилар: “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида намоз ўқиганимизда, (салом берганларида биринчи бўлиб) бизга қараганлари учун, у зотнинг ўнг тарафларида бўлишни яхши кўрар эдик”. “Юзларини биринчи бўлиб бизга қаратганлари учун...”, эҳ, бу нақадар юксак сабаб-а! Сафнинг ўнг тарафидан жой эгаллаш учун ўзаро рақобат қилиб, Ҳабибимизнинг ўша томонга юз буришларини кутиш… Эй воҳ! Кўзлар у зот томон қадалган, киприклар эса қимир этмайди. Нафаслар ҳам бўғизларга тиқилгандек гўё... Буларнинг барчаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак юзларига тўйиб-тўйиб қараш учун эди… Уларни нима хурсанд қилар экан-а? Суюклилари бўлмиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг салом берган онларидаги кўз қарашларими? Ёхуд масжид қандили каби нур таратувчи ёрқин табассумларими? Ё қоп-қора кўзларими? “Эй кўзлари ила бир боққанда хушларни учирадиган зот!”. Ҳабибимизнинг қутлуғ жамоли саҳобалар ақлини шоширар эди. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссалом юзларини ўз ҳайратларини яширмасдан шундай васфлаган эдилар: “У зот инсонларнинг… 👇👇👇 Мақолани тўлиқ ўқиш учун 📖 Муҳаммад Аҳмад Бораҳманинг "Чунки сиз Муҳаммадсиз" китобидан Ушбу китобни «Hilol-Nashr» нашриётининг барча дўконларидан топасиз! Маълумот учун: ☎️ +998712175999 📨 @hilol_reception 👉 https://t.me/falaqnashr
26 22074Loading...
04
​​Бир куни Ҳотамтойдан сахийликни кимдан ўрганганлигини сўрашганида: — Ғиштдан ўргандим, — дея жавоб қилди. — Хеч замонда ғиштдан ҳам бир нарса ўрганиб бўларканми? — Одамларнинг қатор туриб бир-бирига ғишт узатганларини кўрганмисиз? Бир гал мен шундай ҳашарда қатнашдим. Ажиб бир ҳолдан ўзим учун хулоса чиқардим: қачонки қўлимдаги ғиштни узатсамгина менга ғишт узатишди. Узатмай, қўлда тутиб турсам, ғишт келиши ҳам тўхтади. Демак, мол-дунё ҳам шундай. Инфоқ-эҳсон чиқариб турсанг, бирингга ўн келади, баҳиллик қилсанг, боридан ҳам барака кетади. Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
28 201428Loading...
05
Кечириш интиқомдан ширинроқдир. Иш билан банд бўлиш бўш вақтдан фойдалироқдир. Қаноат мол-дунёдан кўра улуғроқдир. Соғлик бойликдан яхши. Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
24 382148Loading...
06
ГРИЖA, БЕЛ, БЎҒИМ, БЎЙИН, ОЁҚ, ҚЎЛ ОҒРИҚЛАРИДАН БАТАМОМ ҚУТИЛИШ ВАҚТИ КЕЛДИ👍 ZEXTRA Ўзбекистонда бўғим касалликлари учун биринчи рақамли табиий ва ҳалол маҳсулот! Ҳозироқ ушбу рақам билан боғланиб сизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг! Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради! 👇 👩🏻‍⚕️ 📞 +998996121222 📜 Онлайн буюртма👇 💻 @TibomedShifoolami Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉@Zextrauz
22 54852Loading...
07
#Бахтли_бўлай_десангиз Ўзганинг тусига кириш, бошқаларга қоришиб кетиш, одамларга тақлид қилиш (инсоннинг ўзидаги) феъл-атворни ўлдириш ва йўқ қилишдир. 🤔Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак? 👉ЖАВОБ:
22 40430Loading...
08
Ҳожатхонада пашша қўнса, кийимни нажосат қиладими? ❓Савол: Мен кунора ҳожатхонани 3 пақир ариқ суви билан юваман. Агар ювмасам, пашшалар кўпайиб кетади, ҳожатга кирганда пашшалар юз, қўлларга қўнади. Шунинг учун тез-тез ювсам, овсиним ҳожатхонага сув тушириб бўлмайди, ёмон бўлади, деяверади. Мен нотўғри иш қиляпманми деб ўйланиб, сизлардан сўрашга қарор қилдим, чунки у пашшалар нажасга қўниб кейин кийимларимизга қўнса ва шу кийимда намоз ўқисак нима бўлади? 📩 Жавоб: Ҳожатхонани сув билан тозалаб туриш мумкин, балки яхши ишдир. Чунки нажосат сув билан кетказилади. Акс ҳолда саволда айтилган нохуш ҳолатлар юзага келади. Ҳожатхона пашшалари бадан ёки кийимга тегса, бу кийим билан намоз ўқиш мумкин. Чунки улардан ёпишадиган нажосат жуда ҳам кам миқдорда бўлиб, бу кечиримли бўлади. Зеро, бундан сақланиш имкони йўқдир. Бу ҳақда фатво китобларида бундай дейилади: 👉 Давомини ўқинг!
25 70475Loading...
09
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин! Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар. 🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌸 Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
46 6601 705Loading...
10
​​Лондон мэри — МУСУЛМОН Бирмингем мэри — МУСУЛМОН Лидс мэри — МУСУЛМОН Блэкберн мери — МУСУЛМОН Шеффилд мери — МУСУЛМОН Оксфорд мэри — МУСУЛМОН Лутон мэри — МУСУЛМОН Олдхэм мэри — МУСУЛМОН Рочдейл мэри — МУСУЛМОН Ҳозирда барча Британия мактабларида ФАҚАТ ҲАЛОЛ ГЎШТ маҳсулотларини тортишмоқда! Бунга 66 миллион аҳолидан бор йўғи 4 миллион мусулмон эришди!! Бу — кўзларимиз очилиши учун. Ҳамза Якасай исломга доир мавзуда баъзи ғарб файласуфларидан иқтибослар келтиради: 1. Лев Толстой (1828-1910) "Ислом келажакда дунёни бошқаради, чунки унда илм ва донолик уйғунлиги мавжуд". 2. Герберт Уэллс (1846-1946) "Ислом яна кучга киргунга қадар, қанчадан-қанча авлодлар ваҳшийликлардан азият чекади ва ҳаёти қисқаради? Ўшанда бир куни ислом бутун дунё эътиборини тортади, ўша куни тинчлик ҳукмронлиги бошланади, ва бу куни олам яшнайди." 3. Альберт Эйнштейн (1879-1955) "Шуни тушуниб етдим-ки, мусулмонлар яҳудийлар қила олмаган ишларни ўзларининг ақл-идроки ва шуури билан эришди. Исломдаги бу куч дунёга тотувлик олиб кела олади". 4. Хьюстон Смит (1919) "Биздаги ва дунёдаги биздан энг афзал бўлган дин — исломдир. Агар биз исломга қалбимиз ва онгимизни бағишласак, биз учун яхши бўлади". 5. Михаил Нострадамус (1503-1566) "Ислом Европада ҳукмрон дин, Европанинг машҳур шаҳри эса Ислом давлатининг пойтахтига айланади". 6. Бертран Рассел (1872-1970) "Мен ислом билан танишдим ва билдимки, бу бутун дунё ва инсониятнинг дини бўлмоғи лозим. Ислом бутун Европа бўйлаб ёйилади, ва Европада буюк ислом мутафаккирлари пайдо бўлади. Ислом олам учун ҳақиқий стимулга айланади". 7. Йеста Лобон (1841-1931) "Ислом фақатгина тотувлик ва муроса келиш ҳақида қайғуради. Насронийларга динини ислоҳот қилишни таклиф қилинг". 8. Бернард Шоу (1856-1950) Кун келиб, бутун дунё исломни қабул қилади, ва, агар у исломни ҳақиқий номини қабул қилмасада, уни метафора номи остида қабул қилиши тайин. Ғарб кун келиб исломни қабул қилади ва ислом тотувликда яшашни ўрганганларни динига айланади". 9. Иоганн Гейт (1749-1832) "Барчамиз эртами ёки кеч исломни қабул қилишимиз зарур. Фақат шу дин ҳақиқийдир. Агар мени мусулмон дейишса, ўзимни ёмон ҳис қилмайман, уни тўғри деб қабул қиламан." Алҳамдулиллаҳ! Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
70 7482 122Loading...
11
​​“УММАТИМ! УММАТИМ!!!” Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг айтишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Иброҳим сурасидаги: “Эй Раббим, албатта, у (санам)лар одамлардан кўпини адаштирдилар. Бас, ким менга эргашса, у мендандир. Ким менга осий бўлса, албатта, Ўзинг мағфират қилгувчи ва раҳмлисан” (36) оятини ва Исо алайҳиссаломнинг ушбу сўзларини тиловат қилдилар: “Агар уларни азоблайдиган бўлсанг, бас, албатта, улар Сенинг бандаларинг. Агар уларни мағфират қиладиган бўлсанг, бас, албатта, Сенинг Ўзинг азиз-ғолиб ва ҳикматли Зотсан” (Моида сураси, 118-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини кўтариб: “Эй Аллоҳ! Умматим!! Умматим!!!” деб йиғлаб юбордилар. Аллоҳ азза ва жалла Жаброил алайҳиссаломга амр қилди: “Эй Жаброил, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига бор. Раббинг билгувчироқдур. Айт: “Биз сизни умматингиз ишида рози қилурмиз, ҳаргиз хафа қилмагаймиз”. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан. Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
31 436220Loading...
12
#Май_ойи_Умра_зиёрати #Мавсумни_сўнги_Умра_зиёрати Хаж мавсуми кириб келиши сабаби билан Умра зиёрати вақтинча ёпилади. 7️⃣➖9️⃣➖🔤🔤🔤 Мавсум сўнги Умра зиёратига таклиф этамиз. ✅✅✅✅✅✅✅✅ Ота-онангиз ва оила аъзоларингиз билан биргаликда Умра қилмоқчимиз? Сизга ажойиб таклифлар бор Camfort пакетимиз сизга аниқ энг яхши танлов бўла олади. Бир ЖУМА намози Мадинада Бир ЖУМА намози Маккада Оила аъзоларингиз билан бирга Хажжул масокин ўқишлик, хам Умра зиёратида бирга бўлишлик қандай баҳт а? 14 кун мобайнида хам танангизни хам руҳингизни соғлом қилинг. 💠Икки Ҳарамда яқин 4* меҳмонҳоналар. 💠2-3 маҳал (швет столида) иссиқ овқатлар. 💠Илмли ва зиёли элликбошилар. 💠Макка ва Мадина бўйлаб зиёратлар. 💠Жидда шаҳрида Қизил денгиз саёҳати. Қўнғироқ қилинг батафсил маълумот берамиз 🤙+998906690707 🤙+998996690700 ✈️Телеграм орқали 💻@karimov_07 📗WhatsApp орқали +998906690707 ❄️https://t.me/Ramazon_Tour
31 68224Loading...
13
​​ФАРЗАНДЛАРИНГИЗДА ГЎЗАЛ АХЛОҚНИ ШАКЛЛАНТИРИНГ! Ўғил-қизларингизнинг хулқ-атворига эътиборли бўлинг. Уларни турли иллатлар ва ёмонликлардан асраб, эҳтиётлаб тарбияланг. Уларнинг ҳаққига доимо Аллоҳдан ҳидоят ва тавфиқ сўраб дуода бўлинг. Улардан рози бўлинг. Аллоҳдан уларни кўнгилсиз ишлардан ҳифзу ҳимоясига олишини сўранг. Доктор Мустафо Сибоий айтади: “Нодон ота боласининг чиройидан бахтиёр бўлади ва унинг хулқидаги қабоҳатга парво қилмайди. Оқил ота бўлса, боласининг хулқидан шодланади, агарчи у одамлар орасида энг хунуги бўлса ҳам”. Ёш болалар гўё нами қочмаган цементга ўхшайди. Унинг устига нима тушишидан қатъи назар, изи қолади. Қилаётган ишларингиз ва гап-сўзингизга ҳушёр бўлинг. Ҳар бир ҳаракатингиз, ҳар бир сўзингиз ўғил-қизингизга таъсирини кўрсатмасдан қолмайди. Баъзи бир болалар мактабга боришни, ўқишни, билим олишни хоҳлашмайди. Уларда турли йўллар билан илмга нисбатан қизиқиш уйғотиш, муҳаббат ҳосил қилиш лозим. Ўқиса, илмли бўлса келажакда қандай ютуқларга эришиши мумкинлигини тушунтиринг. Илмли кишиларни мисол қилиб кўрсатинг. 👇👇👇 Мақолани тўлиқ ўқиш учун ©️Ҳассон Шамсий Пошонинг 📖 "Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар" китобидан Боғланиш учун: ✍️ @qamar_delivery +998712037004 | +998998454400 📍 Manzilimiz: Alisher Navoiy 42, mo‘ljal Chorsu, Sobiq Gum ro‘parasi. 👉http://t.me/nunnashr
26 564352Loading...
14
​​ФАРЗАНДЛАРИНГИЗДА ГЎЗАЛ АХЛОҚНИ ШАКЛЛАНТИРИНГ! Ўғил-қизларингизнинг хулқ-атворига эътиборли бўлинг. Уларни турли иллатлар ва ёмонликлардан асраб, эҳтиётлаб тарбияланг. Уларнинг ҳаққига доимо Аллоҳдан ҳидоят ва тавфиқ сўраб дуода бўлинг. Улардан рози бўлинг. Аллоҳдан уларни кўнгилсиз ишлардан ҳифзу ҳимоясига олишини сўранг. Доктор Мустафо Сибоий айтади: “Нодон ота боласининг чиройидан бахтиёр бўлади ва унинг хулқидаги қабоҳатга парво қилмайди. Оқил ота бўлса, боласининг хулқидан шодланади, агарчи у одамлар орасида энг хунуги бўлса ҳам”. Ёш болалар гўё нами қочмаган цементга ўхшайди. Унинг устига нима тушишидан қатъи назар, изи қолади. Қилаётган ишларингиз ва гап-сўзингизга ҳушёр бўлинг. Ҳар бир ҳаракатингиз, ҳар бир сўзингиз ўғил-қизингизга таъсирини кўрсатмасдан қолмайди. Баъзи бир болалар мактабга боришни, ўқишни, билим олишни хоҳлашмайди. Уларда турли йўллар билан илмга нисбатан қизиқиш уйғотиш, муҳаббат ҳосил қилиш лозим. Ўқиса, илмли бўлса келажакда қандай ютуқларга эришиши мумкинлигини тушунтиринг. Илмли кишиларни мисол қилиб кўрсатинг. 👇👇👇 Мақолани тўлиқ ўқиш учун ©️Ҳассон Шамсий Пошонинг 📖 "Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар" китобидан 👉http://t.me/nunnashr
5191Loading...
15
​​МЎЪМИН КИМДИР? Ҳазрати Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: 🍃«Мўъмин мўъминнинг кўзгусидир». 🍃«Мўъмин яшаш тарзи енгил шахсдир». 🍃«Мўъмин зийрак, ҳушёр ва эҳтиёткордир». 🍃«Мўъмин дўст-улфат бўлади ва дўст-улфат тутилади, дўст-улфат бўлмаган ва улфат тутилмаган кишида яхшилик йўқдир». 🍃«Мўъмин шундай кишики, инсонларнинг моллари ва жонлари ундан омонда бўлади». 🍃«Мўъмин – қўли ва тилидан инсонлар омонда бўлган зотдир». 🍃«Мўъмин олижаноб, карамли – марҳаматли ва саховатли шахсдир. Мунофиқ эса алдовчи ва пасткашдир». 🍃«Мўъмин севимли ва мулойимдир». “Баҳрул-маҳабба”дан. Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
30 976240Loading...
16
​​ҲАР ТОНГ ИНСОНДАН САККИЗ НАРСА ТАЛАБ ҚИЛИНАДИ: • Аллоҳ таоло фарз талаб қилади; • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннат талаб қиладилар; • Замон ўтишни талаб қилади; • Аҳли аёл ризқ талаб қилади; • Котиб фаришталар тилингдан чиққанини ёзиб боришни талаб қилади; • Шайтон гуноҳ талаб қилади; • Нафс шаҳват талаб қилади; • Ўлим фариштаси жонни талаб қилади. Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
35 626509Loading...
17
Ассалому алайкум! Хайрли тонг! 🍃🎋🌷🌾🌷🎋🍃 Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! 💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐 Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
56 0211 957Loading...
18
​​У хуфтон намозини ўқиб, аёлининг олдига кирди. Фарзандлари ухлаб ётган эди. Аёлидан сўради: — Болалар намоз ўқишдими? — Йўқ, уйда бирон егулик қолмаган, озгина овутай десам, намоз ўқимай ухлаб қолишди, деди аёли. — Уйғот, намозларини ўқиб олишсин. — Бегим, ўйғотсам, очликдан йиғлашади, егани бирон нарса йўқ, ахир. — Менга уларни намозга буюришим амр этилган, ризқларига кафил эмасман. Уйғот, ризқлари Аллоҳнинг зиммасида. Буни Ўзи айтган: "Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берурмиз. Оқибат тақвоникидир" (Тоҳо сураси, 132-оят). Аёли тушуниб, фарзандларини уйғотди. Улар намозларини ўқиб бўлишган эди ҳам, эшик тақиллади. Қарашса, остонада бир бадавлат одам қўлида анвои неъматлар кўтариб турибди. — Мана буларни олиб, оила аҳлингиз билан есангиз, — деб, қўлидагиларни узатди. — Узр, сиз ким бўласиз, булар нима? — деб сўради уй эгаси. — Уйимга шаҳарнинг бообрў бир кишиси келган эди. Бу егуликларни у учун ҳозирлаган эдим. Лекин таомни бошлашдан олдин у билан тортишиб қолдик. Кейин у ҳеч нарса емасликка қасам ичиб, чиқиб кетди. Мен буларни қўлимга олдим-да, кимнинг эшиги олдида тўхтасам, ўшанга бераман, дедим. Аллоҳ номига қасамки, кўп уйлардан ўтиб, сизнинг остонангизда тўхтаб қолдим. Қасам ичаман, бу ерга қандай келганимни ҳам билмайман, — деди... "Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Роббимиз, дуони қабул этгин". (Иброҳим сураси, 40-оят). Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
62 6581 865Loading...
19
Истиғфор нақадар ажойиб! Қулфларни очади. Кўнглингни ёзади. Мол-дунёни кўпайтиради. Аҳволингни яхшилайди. Ёмғир ёғдиради. «Астағфируллоҳал-ъазим ва атуубу илайҳ». (Буюк Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Ўзига тавба қиламан). Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
38 990762Loading...
20
Покиза қалб “Покиза қалб – гўё бир ошиён. У фаришталар қўнадиган макон. Гина, ҳасад, кибр, ғараз, ғазаб каби иллатлар бор қалбда фаришталар қандай қўним топсин?!” Имом Ғаззолий Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
36 043263Loading...
21
➡️Фойдасини билдик! Мана энди сизга ҳам тавсия қила оламиз! 😴 Ухлаган ҳолда даволанишга нима дейсиз? 😀 Лаванда плус ёстиқлари соғлиғингизга хавф солаётган қуйидаги муаммолардан халос бўлишга ёрдам беради: 🗣️Бош мия ва юрак фаолиятини яхшилайди; 🗣️Иммунитетни мустаҳкамлаб, бош оғриғини камайтиради; 🗣️Нафас олишни яхшилайди, уйқусизликни бартараф этади ва кайфиятни кўтаради; 🗣️Грипп ва шамоллашнинг олдини олади ва тез шифо топишга ёрдам беради; 🗣️Ўсимликларнинг ҳуш бой ифори антибактериал хусусиятга эга бўлгани учун, хона ҳавосини тозалайди. 🎁Ажойиб шифобахш ёстиқларга ҳозироқ буюртма беринг! 🚛Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул. ☑️Толовни қўлингизга олганда қиласиз. 👇 БУЮРТМА ҚИЛИШ👇 📞 +998996121222
31 86740Loading...
22
​​Нега инсон зиёнда? Ҳар бир инсон Аллоҳни танимас экан, у албатта, зиёндадир… Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Аср билан қасам. Албатта инсон хусрондадир» (Аср сураси, 1–2-оятлар). Ҳа, ҳар бир инсон борки, зиёндадир. Нега шундай? Чунки вақтнинг ўтиши билан инсоннинг умри камаяверади. Инсоннинг умри бир неча кунлардан иборатдир. Бир кун ўтса, унинг умридан ҳам бир қисми кетади. Тасаввур қилинг, бир инсоннинг умри Аллоҳ таолонинг ҳузурида бундай ёзиб қўйилган: 69 йилу 8 ою 4 куну 5 соату 18 дақиқаю 4 сония. Мана шу вақт бир инсоннинг умри ҳисобланади. Сониялар ўтган сари унинг умрининг ниҳояси яқинлашаверади. Замоннинг ўтиши бизнинг умримизни олиб кетаверади, биз эса зиёнда қолаверамиз. Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
38 957395Loading...
23
Ассалoму алайкум! 💐 Хайрли тонг! 💐 Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин! Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
53 6571 675Loading...
24
​​🕋 Намоз 1. Бомдод намози - ўлим қийинчилигини қайтаради, 2. Пешин намози - маҳшардаги қийинчиликдан қутқаради, 3. Аср намози - зулматдан нурга чиқаради, 4. Шом намози - сирот кўпригидан тез ўтишимизга васила бўлади. 5. Хуфтон намози - жаҳаннамдаги азобдан қутқаради. Инша Аллоҳ! Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
68 5922 758Loading...
25
БИР АЖОЙИБ ВОҚЕА Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишига жуда гўзал чора қўлладилар. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Аёлимнинг фалон, фалон одатлари менга ёқмайди” дея аёлидан шикоят қила бошлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ундоқ бўлса, уни талоқ қил”, – дедилар. Яъни, агар шунчалик ёмон кўрсанг, уни талоқ қил, дедилар. Шунда у ақлини йиғиб олди ва агар уни талоқ қўйсам ва у кетиб қолса, у ҳолда аҳволим нима кечади, деб ўйлаб ўзига келди. Шунинг учун, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Эй Аллоҳнинг Расули! Уни талоқ қилсам, бунга ҳам сабрим етмайди”, – деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Унда уни маҳкам тут, – дедилар. Яъни, қачонки, аёлингда бир ёмон одат бўлса, унинг кетишига ҳам сабр қила олмасанг, у ҳолда уни ушлаб қолишинг ва унинг ўша ёмон одатига чидашингдан бошқа чора йўқ. Албатта, ўзинг тарафингдан уни ислоҳ қилиш учун қанча ҳаракат имкони бўлса, шундай қилгин. Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
38 252264Loading...
26
Қачон намозни бузиш мумкин? ❓Савол: Баъзи пайтларда хуфтон намозини ўқиётганимда мени чақириб қолишади. Мен шундай вазиятда фарз ёки суннат намозини бузсам бўладими? 📩 Жавоб: Ушбу масаладаги асл қоида шуки, киши ўқий бошлаган фарз ёки суннат намозларини бузиши жоиз эмас. Бундан бир қанча ҳолатлар истисно қилинади. Аллома Шурун булолий “Нурул изоҳ” номли асарида бундай деган: “Намоз ўқувчига муҳтож одам оғир вазиятда нажот истаб чақириши сабабли намозни бузиши вожиб бўлади. Лекин (одатий ҳолатда) ота-онасининг чақириши билан намозни бузмайди (Имом Таҳовий: “Бу гап фарзларга тегишли. Нафл намозлаpда бўлса, ота-онаси унинг намозда эканини билиб чақирса, жавоб қайтармаса (намозни бузмаса), зарари йўқ. Агар ота-онаси уни намоздалигини билмасдан чақирса, намозни бузиб, жавоб қайтаради” “Мароқил–фалаҳ”). Давомини ўқинг! "Фатволар тўплами" китобидан. Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
36 474130Loading...
27
​​САОДАТ САРИ 30 ҚАДАМ 1. Билгин, агар сен бугунги кунинг ҳудудида яшамасанг, зеҳнинг ўтмаслашиб, ҳаракат, интилишларинг бесамар кетиб, ғам-андуҳинг кўпайиб кетади. "Агар тонг оттирсанг, кеч бўлишини кутма, борди-ю, тунга кирсанг тонгни кутма". 2. Мозийни унут, ўтган нарсаларни ўйлаб, азоб чекиш ва бунга афсусланиб ўтириш аҳмоқлик ва жинниликдир. 3. Келажак учун ҳам қайғурма, чунки келажак ғайб оламидир. Етиб келгунича у ҳақда ўйлаб ўтирма. 4. Танқидларга парво қилма. Билгинки, танқидлар сенга берилган баҳодир. 5. Аллоҳга иймон келтириш ва солиҳ амалларни қилиш - пок ва саодатли ҳаёт кечиришдир. 6. Ким хотиржамлик, осойишталик ва роҳатга эришишни хоҳласа, Аллоҳни кўпроқ зикр қилсин. 7. Банда билмоғи керакки, барча нарса тақдирда битилгани бўлади. 8. Ҳеч кимдан миннатдорчилик, раҳмат кутиб ўтирма. 9. Ўзинг учун энг ёмон фалокатлар бўлишига ҳамиша тайёр тур. 10. Балки содир бўлаётган нарсалар сен учун яхшилик бўлиб чиқар. 11. Мусулмоннинг бошига тушадиган барча нарса яхшилик учун бўлади. 12. Неъматлар ҳақида мушоҳада юрит ва шукр қил. 13. Сен ўзингга берилган нарса билан бошқалардан устунсан. 14. Вақт ўтиб боргани сари рўшноликка чиқасан. 15. Бошингга тушган мушкулликлар Парвардигорга илтижо қилишга ундайди. Улар сенинг Аллоҳга интилишинг учун воситадир. 16. Мусибатлар кўзга малҳам ва қалбга қувватдир. 17. Ҳар бир қийинчиликдан сўнг, албатта бир енгиллик бор. 18. Машаққатларга енгилиб. Ҳақ йўлидан озма. Доим Аллоҳга умид билан илтижо қил. 19. Аллоҳ мағфирати кенг зотдир. 20. Ғазаб қилма, ғазаб қилма, ғазаб қилма. Жаҳлингни ют. 21. Ҳаёт бу нон, сув ва соя дегани. Булардан бошқасига эътибор берма. Бошқа нарса учун ташвиш чекиб, диққат бўлма. Асабийлашма. 22. "Осмонда эса сизларнинг ризқу-рўзларингиз (яъни ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб бўлгувчи ёмғир) бордир". (Зарият, 22). 23. Сени хавотирга солган, қўрқитган нарсалар кўпинча содир бўлмайди. 24. Сен мусибатга учраганлар аҳволини кўриб, ибрат ол. 25. Агар Аллоҳ бир қавмни яхши кўрса балолаб қўяди. 26. Қийинчиликка тушиб қолганингда мушкулликларни даф қилувчи дуоларни такрорлаб ўқиб юр. 27. Керакли ва фойдали амалларни адо эт, бекор ўтирма. Доим иш билан машғул бўл. 28. Миш-мишларга қулоқ солма ва шов-шувларга эргашма. 29. Қасос олишга тиришма. Адоватинг душманингга эмас, ўзингнинг соғлигингга зарар етказади. 30. Бошингга тушадиган барча мусибат қилган гуноҳларинг учун каффоратдир. "Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан. ☝️САВОБ УМИДИДА ТАРҚАТИНГ! Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
40 818874Loading...
28
☝️Умрага бепул юбориш акциямизнинг биринчи босқичи аллақачон бошланган. Тез бизга қўшилинг! 🕋 20 та умра йўлланмасидан 2 таси сизники бўлиши мумкин. 😊 Ҳа ҳа сизники бўлиши мумкин. Ота-онангизга ёки аёлингиз ва яқинларингизга 2 кишилик умра зиёрати йўлланмасини бепул тақдим этамиз. 🤔Қандай қилиб дейсизми? ☝️Буни йўли оддий. Tibomed қора седанасидан сотиб олиб бизни акциямиз ғолиби бўлишингиз мумкин. Бундан ташқари 2-3 чи ғолибларимизга қимматбаҳо совғаларимиз мавжуд. 🤓 Айтишингиз мумкин нархи қимматдир деб! 😎 Йўқ, йўқ! Нарх ва сифат ўзгармаган! Шошилинг! Умра йўлланмаси 20 дона холос. Батафсил маълумот ва буюртма қилиш учун ягона телефон рақам👇 ☎️ +998996121222 📲 @TibomedShifoolami 👉 @Tibomed_qora_sedana
27 30824Loading...
29
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ☘️ Хайрли тонг! ☘️ #Дуо Исённи даф қилиш ва розилик талаби учун ўқиладиган дуо اللهم إنّي أسألك نفسا بك مطمئنّة تؤمن بلقائك و ترضي بقضائك و تقنع بعطائك. Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас’алука нафсан бика мутмаиннаҳ, ту’мину билиқооик, ва тардзо биқодзооик, ва тақнаъ биъатооик. Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан Ўзинга хотиржам бўладиган, Сенга йўлиқишга имон келтирадиган, ҳукминга рози бўладиган ва Сен ато этган неъматларга қаноат қиладиган нафсни сўрайман. ☝️САВОБ УМИДИДА ТАРҚАТИНГ! Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
47 0531 184Loading...
30
⏰Вақт тез ўтиб кетяптими ёки биз вақтни тез ўтказиб юборяпмизми? Ушбу видео инсон нақадар қўрқинчли даражада ижтимоий тармоқларга қарам бўлиб қолганлиги ва бу одат қай даражада инсон ҳаётини барбод қилиб турганлиги ҳақида. Ишонаманки, ушбу видео рақамли истеъмол маданиятингизни қайтадан кўриб чиқишингизга ва маъноли ҳаёт кечиришингизга ёрдам беради. Абдусаттор. Манба: Рақамли қуллар. Носоғлом жамият 🔗 Улашинг: @Shayx\_Hazrat
51 729938Loading...
31
#Тавба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар "Ким қуёш ботадиган жойидан чиқишидан олдин тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади" Муслим ривоятлари Демак, тавба қабул бўлишининг сўнгги вақти қуёш мағрибдан чиқишидан олдинги пайтдир. Шунгача тавба қилишга улгуриб қолганларнинг тавбасини Аллоҳ таоло фазли билан қабул қилади. Қуёш мағрибдан чиққач, тавба эшиги беркилади. Айтгандек, кишига ўлим ғарғараси келганда, ўша инсон учун тавба эшиги беркилади. Шунинг учун тавбани ўлим келадиган пайтгача кечиктирмай, бугун, ҳозир тавбага шошилиш керак. Тавба ҳақиқий бўлиши учун шартларини бажариш керак. Тавбанинг шартлари: 1. Гуноҳдан тўхташ. 2. Надомат қилиш. 3. Гуноҳга асло қайтмаслик. 4. Ҳақларни эгаларига қайтариш. 5. Умрининг охиригача бошқаларни ҳам гуноҳдан қайтариш. Аллоҳ таоло барчамизга насуҳ тавбани насиб этсин! 🕷Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими? 👉ЖАВОБ:
43 398423Loading...
32
​​Ислом динида садақа беришдан кўра қарз беришнинг савоби кўпроқ. Зеро, садақа ва эҳсонлар ихтиёрий равишда муҳтож ва номуҳтож кишиларга берилаверади. Аммо қарз фақат муҳтож кишиларгагина берилади. Қарз беришнинг савоб ва фазилатлари тўғрисида кўплаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган. Жумладан: – “Кимки қиёмат кунининг қийинчиликларидан Аллоҳ нажот берсин деса, қарз олиб, қайтаришга қийналиб турган қарздорга тўлаш муддатини узайтириб қўйсин ёки бутунлай қарзидан кечиб юборсин” (Имом Муслим ривояти); – “Кимки камбағалнинг қарз узиш муддатини узайтириб қўйса, соя бўлмайдиган кунда (қиёматда) Аллоҳ таоло унга Арш остидан соя ато этади” (Имом Муслим ривояти); – “Узиш нияти билан қарз олган кишининг қарзини Аллоҳ узади. Қайтармаслик нияти билан қарз олган кишининг бойлигини Аллоҳ барбод этади” (Имом Бухорий ривояти); – “Қодир бўла туриб олган қарзини бермай юриш зулмдир” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти); – Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кишидан бир ёшли туя қарз олган эдилар. Бир кун келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга дағал сўзлар айтиб қарзини қистай бошлади. Бундан жаҳли чиққан баъзи саҳобалар уни урмоқчи бўлдилар. Шунда у зот уларни қайтариб: “Ҳақдор одамнинг гапиришга ҳаққи бордир. Унга бир ёшли туя бериб юборинглар, дедилар. Улар бир ёшли туя топа олмагач, каттароқ туяни бериб юборишга амр этдилар ва айтдиларки, қарзини яхшилаб адо этувчиларингиз сизларнинг энг яхшиларингиздир” (Имом Бухорий ривояти). Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа бир ҳадиси шарифда ҳам қарз беришнинг садақадан афзал экани баён этилади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: «“Уч тоифа инсон борки, улар имон билан вафот этса, жаннатнинг хоҳлаган эшигидан киради ва истаганича ҳурларга уйланади: 1) енгил қарзларини кечиб юборган киши; 2) қотилини афв этган киши; 3) фарз намозларнинг ортидан ўн марта Ихлос сурасини ўқиган киши”. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу): “Улардан бирини қилган киши ҳамми?” деб сўради. У зот: “Улардан бирини қилган киши ҳам”, дедилар» (Имом Табароний ривояти). "Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан. ☝️САВОБ УМИДИДА ТАРҚАТИНГ! Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
44 813758Loading...
33
​​НУРЛИ ЮЗИНГИЗГА БОҚДИМ Эй Ҳабибим, мен худди узоқдаги нурга кўзини қадаб, унинг ортида нима борлигини кўришга обдон интилган ва кўзини ўша жойдан сира узолмаган ошиққа ўхшайман… Эй кўзимнинг қувончи, умрим гултожи, Аллоҳ насиб этса, сизга боқиб, қалбимдаги соғинч ҳовурини босарман! Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу ҳамда бир қанча саҳобалар сафнинг ўнг тарафида туриб намоз ўқишни одат қилишганди. Ўша вақтда Масжиди Набавийнинг ўнг тарафи йигирмага яқин саҳобани сиғдирар эди. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу масжидда сафнинг ўнг тарафида туриб намоз ўқишга одатланган саҳобалар орасидаги рақобат ҳақида ҳикоя қилиб бундай дейдилар: “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида намоз ўқиганимизда, (салом берганларида биринчи бўлиб) бизга қараганлари учун, у зотнинг ўнг тарафларида бўлишни яхши кўрар эдик”. “Юзларини биринчи бўлиб бизга қаратганлари учун...”, эҳ, бу нақадар юксак сабаб-а! Сафнинг ўнг тарафидан жой эгаллаш учун ўзаро рақобат қилиб, Ҳабибимизнинг ўша томонга юз буришларини кутиш… Эй воҳ! Кўзлар у зот томон қадалган, киприклар эса қимир этмайди. Нафаслар ҳам бўғизларга тиқилгандек гўё... Буларнинг барчаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак юзларига тўйиб-тўйиб қараш учун эди… Уларни нима хурсанд қилар экан-а? Суюклилари бўлмиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг салом берган онларидаги кўз қарашларими? Ёхуд масжид қандили каби нур таратувчи ёрқин табассумларими? Ё қоп-қора кўзларими? “Эй кўзлари ила бир боққанда хушларни учирадиган зот!” . Ҳабибимизнинг қутлуғ жамоли саҳобалар ақлини шоширар эди. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссалом юзларини ўз ҳайратларини яширмасдан шундай васфлаган эдилар: “У зот инсонларнинг…👇 👇👇 Мақолани тўлиқ ўқиш Муҳаммад Аҳмад Бораҳманинг "Чунки сиз Муҳаммадсиз" китобидан Ушбу китобни «Hilol-Nashr» нашриётининг барча дўконларидан топасиз! Маълумот учун: ☎️ +998712175999 📨 @hilol_reception https://t.me/falaqnashr
45 550195Loading...
34
​​☝️Енгил, аммо савоби улуғ амаллар – Абу Барза Асламий айтадилар: Ё Расулуллоҳ! Мени жаннатга киритадиган амалга далолат қилинг, – дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамлар йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла”, дедилар. – Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир одам йўлда ётган тиконнинг олдидан ўтиб қолди. “Албатта, мана шу тиконни олиб ташлайман, бир мусулмон одамга зарар бермасин”, деди. Шунда унинг гуноҳлари мағфират қилинди”, дедилар. – Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон икки мусулмон учрашиб, қўл олиб сўрашсалар, Аллоҳга ҳамд ва У зотга истиғфор айтсалар, икковлари мағфират қилинади”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти). – Кимки қилмишига пушаймон бўлиб, узр сўраган одамни кечириб юборса, унинг хатоларини ҳам Аллоҳ таоло қиёмат куни кечиради. – Манзилни сўраганга йўл кўрсатиш ҳам яхшиликдир. – Дўзахдан яримта хурмо садақа қилиб бўлса ҳам сақланинглар! Агар бунга ҳам қодир бўлмасангиз ширин сўз билан сақланинг. – Ҳалол касбдан чарчаб ухлаган одам гуноҳлари кечирилган ҳолда тунайди. – Касал кўргани борувчи одам гўё жаннат боғида юргандек бўлади. – Кимки дуоларим ижобат бўлсин, ташвишларим бошимдан арисин деса, камбағаллар ҳолидан хабар олсин. – Кимки кўзи ожиз одамни қирқ қадам етаклаган бўлса, унинг жаннатга кириши муқаррардир. – Садақа сув оловни ўчирганидек хатони (гуноҳни) ўчиради. ☝️САВОБ УМИДИДА ТАРҚАТИНГ! Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
65 3021 296Loading...
35
#Ривоят 🔻«ОТА-ОНА ТИРИКЛИГИДА ЖАННАТГА КИРА ОЛМАГАН ОДАМ ҲАҚИДА»🔻 Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, кимнинг?» дейишди. «Ота-онаси ёки улардан бири кексалигида улар билан бирга яшаб, дўзахга кирган кишининг», дедилар». Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар: 1. Тингловчининг эътиборини тортиш учун бир ишнинг оқибатини такрор-такрор айтиш мумкинлиги. 2. Олим ва раҳбар кишидан бирор масала оқибати ҳақидаги гапни эшитганда, бу оқибат ким учун эканини сўраш лозимлиги. 3. Ота-онаси бўлса туриб, уларнинг розилигини топиб, жаннатга киришга сазовор бўлолмай қолган одам бахтсиз шахс экани. «Одоблар хазинаси, 1-жуз» китобидан. Дўстларга ҳам улашинг! Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими? 👉ЖАВОБ:
41 471235Loading...
36
​​ОНА ЎҒЛИНИ ХОТИНИГА ПУЛ БЕРИШДАН ТЎСИБ ҚЎЙИШИ ЖОИЗМИ? #она #ўғил #келин ❓1229-CАВОЛ: Она ўғлига пул тўғрисида келиб чиққан жанжал сабаб хотинингга мендан сўрамасдан пул берсанг берган сутимга рози эмасман деди. Шу гапдан кейин ўғил хотинига унинг харажатлари учун онадан сўрамасдан пул берди. Чунки ўғил ҳар бир майда чуйда харажатлар учун онасидан сўраб пул беришни ўзига эп кўрмади. Лекин энди онасидан сўрамасдан пул бергани учун ўғилнинг кўнгли ғаш. Бунинг ҳукми қандай бўлади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шубҳасиз ота-оналар фарзандлари устида энг ҳақдор инсонлардир. Ота онага яхшилик қилиш вожиб амаллардан ҳисобланади. Қуръони каримнинг ўнлаб оятларида Аллоҳ ўзига ибодат қилишга буюриш билан бир қаторда ота-онага яхшилик қилишга буйруқлар берган. Жумладан Аҳқоф сураси 15-оятида шундай марҳамат қилади: (ووصينا الإنسان بوالديه إحساناً حملته أمه كرهاً ووضعته كرهاً ) الأحقاف “Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлди ва уни қийналиб туғди”. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифларида ҳам ота-онанинг ҳаққи не чоғлик юксак экани ҳақида кўп такидланади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Бир киши Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб: Ё Расулаллоҳ! Инсонлар ичида энг яхши муомала қилишимга қайсилари ҳақли? деб сўради. Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Онанг", деб жавоб бердилар. Сўнгра ким? деб сўради. Узот: "Онанг", дедилар. У: сўнгра ким? деди. Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Сўнгра онанг!", дедилар. У яна сўради: сўнгра ким? У Зот алайҳиссалом: "Сўнгра отанг", деб жавоб бердилар. (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари) Аммо Аллоҳ таоло ота-онага яхшилик қилишга буюриш билан бир қаторда хотинларга ҳам яхши муошаратда бўлишга буюрган. Жумладан Нисо сурасида шундай марҳамат қилади: ( وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ ) النساء “ва улар ила яхшиликда яшанг”. Хотинлар зиммасида мажбуриятлари бўлиши баробарида уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бор эканини ҳам такидлаган. Бақара сурасида шундай дейилади: ( وَلَهُنَّ مِثْلُ الَّذِي عَلَيْهِنَّ بِالْمَعْرُوفِ ) البقرة “Ва яхшилик ила уларнинг бурчлари муқобилида ҳақлари ҳам бордир”. Ота-онага яхшилик қилиш жаннатга олиб борувчи бир йўл бўлса, хотин, бола-чақага яхшилик қилиш ҳам жаннатнинг бир йўлидир. Шуни инобатга олиб айтиш мумкинки, инсон ҳар кимнинг ҳаққини ўз жойига қўйиб адолат билан иш кўриши лозим. Ота-онанинг ҳам, хотиннинг ҳам ҳаққини ўз жойига қўйиш керак. Агар хотини талаб қилаётган пул-маблағ унинг зарурий одатий эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлса, бу унинг ҳаққи бўлиб, ундан ота ёки она тўсишга ҳаққи бўлмайди. Агар тўсган чоғда ноҳақдан тўсқинлик қилаётган бўлади. Шундай вазиятда ота-онадан сўрамаган ҳолда хотинга эҳтиёжига мос равишда пул-маблағ бериши шаръан нотўғри бўлмайди. Саволда айтилган ота-онанинг “розимасман” деган сўзи ўринсиз, яъни ноҳақдан айтилган сўз бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими? 👉ЖАВОБ:
41 254247Loading...
37
10 йиллик грижадан қутилдим! ZEXTRA ичиб грижадан шифо топган беморимиз билан суҳбатлашдик. Сизда ҳам бўғимлар ва бел билан боғлиқ муаммолар борми? ВИДЕОНИ АЛБАТТА КЎРИНГ! Турли ҳил химикатларсиз, табиий ва ҳалол, дунё тан олган маҳсулот! Ҳозироқ малакали мутахассисимиз билан боғланиб буюртма қилинг👇 👩🏻‍⚕️ 📞 +998996121222 📜 Онлайн буюртма👇 💻 @TibomedShifoolami Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉@Zextrauz
30 467121Loading...
38
Отангга ёлғон гапирма! Бу воқеани укамдан эшитганман. Унга дўсти айтиб берган экан: «16 ёшда эдим. Бир тонг дадам биздан ўттиз чақирим узоқликдаги қишлоққа, ўртоғиникига олиб бориб қўйишимни сўради. Машина ҳайдашни энди ўрганганим учун фурсатни бой бермай, бажонидил рози бўлдим. Дадамни манзилга ташлаб қайтаётганимда: “Машинани таъмирлатиб, икки соатдан кейин кел”, деб тайинладилар. Уловни таниш устада қолдирдим. Вақтни қандай ўтказишни билмай, ниҳоят кинохонага йўл олдим. Қизиқиб кетиб кетма-кет кино кўраверибман, ташқарига чиққанимда дадам айтган вақтдан икки соат ўтиб кетган эди. Кечикканим учун дадамнинг жаҳли чиқиши аниқ, қайтиб машинани миндирмаслиги ҳам мумкин. Бордим, кеч қолганим учун узр сўраб, устахонада таъмир иши чўзилиб кетганини айтдим. Дадамнинг ўша ондаги нигоҳини асло унутолмайман. – Менга қўрқмай ёлғон гапиряпсан-а?! Кута-кута охири устахонага телефон қилдим. Уста машина аллақачон тайёр бўлганини, бироқ сен келмаганингни айтди... Уялиб кетдим. Ноилож тўғрисини гапирдим. – Сендан эмас, ўзимдан хафаман, – деди дадам бироз жимликдан кейин. – Агар шунча йилдан кейин менга ёлғон гапира олаётган экансан, демак, яхши ота бўлолмабман. Дадасини алдашга қодир бола улғайтирибман. Уйга пиёда кетаман, йўл бўйи қаерда хато қилганимни ўйлаб бораман. Шундай дея дадам чанг йўлдан бошини эгиб кета бошлади. Мен эса ёнгинасида машинани секин ҳайдаб ялиниб, кечирим сўраб борардим. Бироқ дадам эшитмаётгандек кетаверди. Ўттиз чақиримни шу аҳволда босиб ўтдик... Дадамнинг ҳам жисмонан, ҳам руҳан қийналишига гувоҳ ва сабабчи бўлганим ҳаётимдаги энг изтиробли онлар эди. Умримдаги энг катта дарс ҳам шу бўлди – ўшандан кейин бирор марта ҳам ёлғон гапирмадим». Интернет саҳифаларидан олинди… ☝️Савоб умидида тарқатинг! Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими? 👉ЖАВОБ:
61 7241 340Loading...
39
​​Жума куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин! - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг: (Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад). - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг. - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб барча мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг! - Ота-онангиз, дўстларингиз сизнинг уларга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади. Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни хам унутманг! ☝️Савоб умидида тарқатинг! Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими? 👉ЖАВОБ:
49 335424Loading...
40
​​БИР ГУНОҲ МАРТАБАНИ КЎТАРСА, БОШҚАСИ УНИ ТУШИРАДИ Ибн Ато: “Банда бир гуноҳ қилади-ю, у сабаб жаннатга кириш бахтига мушарраф бўлади... Ва яна бир савоб ишни қилади-да, у туфайли жаҳаннамга тушади”, дедилар. Атрофидагилар: “Қандай қилиб бундай бўлиши мумкин?!”– дейишди. Ибн Ато бунга жавобан шундай дедилар: “Банда гуноҳ қилади-да, тинмай ўз гуноҳини ўйлаб юраверади, охир-оқибат унда ўзини паст олиш, синиқлик ва надомат пайдо бўлади, ана ўша бу банданинг нажотига сабаб бўлади. Бир яхшилик қилиб, ўша иши ҳеч кўз олдидан кетмайди. Ҳар гал уни тилга оларкан, бу унда ужб, кибр ва бошқаларга миннат қилиш каби туйғуларнинг уруғини қадайди, айни шу ҳол унинг ҳалокатига сабаб бўлади”. Имом Моликдан ривоят қилинадики, у зот: “Ўзларинг худодек одамларнинг гуноҳларига қарайверманглар. Қулдек бўлиб ўз гуноҳларингизга эътиборли бўлинглар. Бошига бирон кўргилик тушганларга марҳаматли бўлинглар ва бошингиздаги офият учун Аллоҳга ҳамд айтинглар!” – деганлар. “Бу дўзахий, бу жаннатий” дейишдан сақланинг. Осийларга манманлик қилманг, Аллоҳдан улар учун ҳидоят ва тўғри йўлга тушишларини сўранг. Бир фожир кимса Ҳарами шарифда бўлса-да, Аллоҳнинг чегарасидан чиқиб гуноҳ қиларди. Солиҳ кишилардан бири доим унга Аллоҳни эслатиб: “Биродар, Аллоҳга тақво қил! Аллоҳдан қўрқ! Сен курраи заминдаги энг муборак жойда бўла туриб гуноҳи кабиралар, фаҳш ишларни қилишга қандай ботинасан?!” – дер эди. Шундай кунларнинг бирида солиҳ киши яна фожирни Аллоҳ томон чорлаб, унга насиҳат қилди. У бўлса бу гапларга эътибор ҳам қилмади, аксинча, унга ўта хунук тарзда жавоб қайтарди. Солиҳ киши эса таажжубланган ҳолда шошиб: “Бундай тарзда давом этаркансан, Аллоҳ сени кечирмайди”, деб юборди. Бу гап осийнинг бошига гурзи билан ургандай бўлди ва: “Аллоҳ мени кечирмайдими?! Аллоҳ мени кечирмайдими?! Йўқ, Аллоҳ, албатта, кечиради!..” – деди. Орадан анча вақт ўтди. Воқеликка гувоҳ бўлган киши шундай дейди: “Вақт ўтиб унинг Танъимдан умрага эҳром боғлаганини кўрдик. У умра тавофини тугатмасидан туриб ҳушидан кетиб йиқилди ва Байтуллоҳнинг рукни ва Мақоми Иброҳим орасида жони узилди”. Хабарларда келишича, Аллоҳ таоло Довуд алай­ҳиссаломга қуйидагича хитоб қилиб: “Эй Довуд! Гуноҳкорларга хушхабар беринг. Сиддиқларни огоҳлантиринг”, деди. Довуд алайҳиссалом ҳайрон бўлдилар. Аллоҳ таоло: “Менга ҳеч қандай гуноҳни кечириш оғир келмайди (Мен кечирмайдиган бирорта гуноҳ йўқ). Сиддиқларни огоҳ этингки, улар амаллари билан таажжубланмасинлар. Чунки мен бирор кишини ҳисобга тортсам, ҳалок бўлмай қолмайди”. “Эй Довуд! Агар сен Мени яхши кўриш даъвосида бўлсанг, қалбингдан дунё муҳаббатини чиқариб юбор. Зеро, менга бўлган муҳаббат ва дунё ишқи бир қалбда жам бўлмагай”. “Эй Довуд! Менга муҳаббат қилган киши одамлар ухлаётган чоғда ҳузуримда таҳажжуд ўқигани ҳолда ҳозир бўлади. Ғофиллар мени зикр қилишдан лоқайд бўлганлари пайт хилватда Мени зикр қилади. Одамлар ёдларидан чиқарганларида неъматимга шукр қилади...” Раббига осий бўлаётган кишининг нафсу ҳавосини таг- туги билан суғуриб ташлаб, Мавлоси томонга қайтиш вақти келди... Банда Аллоҳ унга берган инъомларни эсидан чиқардими?! Тунда қоим бўлинг ва Раббингизга муножот қилганингиз ҳолда шундай денг: “Эй Аллоҳ! Сен Ғофурсан, мен эса осийман. Сен Роҳимсан, мен бўлсам жиноятчи. Ҳузурингда итоат қилиб турганим ва хорлигимга раҳм қил!”. “Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар” китобидан • Харид қилиш учун: ✍🏻 @qamar_delivery +998712037004 | +998998454400 📍 Манзилимиз: Alisher Navoiy 42, mo‘ljal Chorsu, Sobiq Gum ro‘parasi. http://t.me/nunnashr
64 475661Loading...
​​Тунда Қуръон ўқиш фазилати Ривоят қилинишича, қиѐмат куни банда қабрдан чиққанида Қуръон уни ҳолдан тойган киши қиѐфасида кутиб олиб: – Мени танидингми? – дейди. Банда айтади: – Сени танимайман. – Мени танимайсанми? – Ҳа. – Сени иссиқ кунларда чанқатган, тунлари бедор қилган дўстинг Қуръонман. Ҳар бир савдогар тижорати орқасидан фойда кўради. Сен ҳам бугун тижоратинг ортидан манфаат оласан. Шунда қорининг ўнг қўлига мулк, чап қўлига мангулик берилади. Бошига виқор тожи кийдирилади. (Қуръон ўқиган инсоннинг) ота-онасига иккита либос кийдирилади. Унга дунѐ аҳли тенг келолмайди. Шу пайт (иккиси): – Бу либос бизга нима учун кийдирилди?! – деб (ажабланиб) сўрашади. – Фарзандларингиз Қуръон ўргангани учун, – дейилади. Кейин (Қуръон соҳибига): – Ўқи, жаннат поғонаси ва хоналари томон кўтарил, – дейилади. У – тез ўқиса ҳам, секин ўқиса ҳам – юқорилаб бораверади. (Имом Доримий, Аҳмад, Байҳақий ривояти) (“Қуръон - қалблар шифоси”) 🤔Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак? 👉ЖАВОБ:
نمایش همه...

👍 182 40😢 27😍 7🔥 3🥰 1
☝️👉«Т А Р Қ А Т И Н Г !!!»👈
​​​Замзам суви овозга жавоб берар экан… Улар эришган манзара сизни ҳам ҳайратга солади. Замзам суви черковларда чалинадиган қўнғироқ овозидан қораяди, азон ёки Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашади. Чўлнинг ўртасида тўрт минг йилдирки бузилмай, ифлосланмай, ичида бегона ўтлар ўсмасдан оқаётган бу муқаддас сув ҳар йили умра ва ҳажга келган миллионлаб мусулмонни тўйдирмоқда. Жаннатдан оқиб келганига эътиқод қилинадиган Замзам суви ҳақида ТРТ телеканали ҳужжатли филм тайёрлади. Бу фильмни суратга олиш мобайнида Замзам ва унинг кристаллари ҳақида тадқиқот ўтказган ғайримуслим олимлар бу булоқнинг сирларидан воқиф бўлдилар. Олмон доктор Кнут Пфайффер (Dr. Knut Pfeiffer) шу олимлардан биридир. Рен (Ren) дарёси сувидан ичган кишининг куч-қуввати камайганини ҳужжатлар билан тасдиқлаган Доктор Кнут Пфайффер Замзам сувини тадқиқ этиш натижасида бу сувдан ичган кишининг 35 дақиқа сўнгра роҳатлашини исботлади. Бир пиёласи бир пақир сувни тозалайди. Тадқиқотларини чуқурлаштирган олмон доктори ўзини ҳам қаттиқ ажаблантирган бир ҳолни кашф этди. Пфайффер буни шундай изоҳлайди: "Замзам суви ҳар қандай шароитда асл ҳолатини ўзгартирмайди, аммо бошқа нарсаларни ўзгартиради”. Олмон олими қуйидагиларни таъкидлайди: "Жуда ажойиб тажриба: қилдим Бир томчи замзам cувига юз томчи оддий сувдан аралаштирдим. Қарасам, бу сув бутунлай замзам сувига айланибди. Кейин бир томчи Замзам сувига минг томчи Оддий сувдан аралаштирдим. Бунинг ҳам ҳаммаси замзам Сувига айланганини кўрдим. Овозлар замзам сувини ўзгартиради тадкикотларга кўра, Замзамнинг илк отилиб чиққан ердаги иссиқлиги 37 даражадир. Қайси ният билан ичилса, ўша дардга шифо бўладиган ва 66 номга эга бўлган Замзам суви овозларга кўра ўзгариб туради. Буни Япон олимидир. Масура Эмото (Masura Emoto) исботлаган. Замзам суви кристалларини илк марта микроскопда тадқиқ этган. Эмото замзам сувига турли овозларнинг таъсирини ўрганган. Замзам суви черков қўнғироқ овозларидан қораяди, Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашади Замзам сувининг молекуляр (кристал) тартибининг фарқли овозларда ўзгариб туришини ўрганган Япон олими, бу сув рангининг черковларда чалинадиган қўнғироқ овозидан қорайишини, азон ва Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашишини тасдиқлади. Тадқиқотларда сувнинг ҳар бир кристалининг Каъба шаклига ўхшашлиги ҳам маълум бўлди. Замзам суви ҳақида ёзган китоби Японияда энг кўп сотилган китоблар орасига ўрин олган. Эмотонинг фикрича, замзам суви физикавий ва кимёвий хусусиятлари жиҳатидан дунёдаги бутун сувлардан фарқлидир. Эмото ”Замзам суви ўзи атрофидаги бутун жараёнларни ҳофизасига олади.Таркиби жуда ҳам фарқлидир. Бу уни дунёдаги бошқа моддалардан устунлик қилади. Мусулмонлар хастани даволашда нега Қуръони Каримни ўқиб сувга дам уришларини энди яхшироқ тушунмоқдаман”, дейди. Дунё Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг Хулосаси Бу хулосага кўра, Замзам суви ичишга яроқли ва соғликга фойдали сувлардандир. Америкада ўтказилган тадқиқотларга кўра, дунёда ичида микроорганизм ва бактериялар бўлмаган ягона сув Замзам сувидир. Европадаги лаборотория тадқиқотлари эса юқумли касалликларга қарши таъсирчан бўлган замзам сувида углеводород ва олтингугурт моддаларининг бошқа сувларга нисбатан камроқ миқдорда эканлигини ва бу сувнинг тўйдириш хусусиятининг жуда катта эканлигини кўрсатган. 🤔Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак? 👉ЖАВОБ:
نمایش همه...

👍 297 38😢 12🔥 1
☝️👉«Т А Р Қ А Т И Н Г !!!»👈
​​​​НУРЛИ ЮЗИНГИЗГА БОҚДИМ Эй Ҳабибим, мен худди узоқдаги нурга кўзини қадаб, унинг ортида нима борлигини кўришга обдон интилган ва кўзини ўша жойдан сира узолмаган ошиққа ўхшайман… Эй кўзимнинг қувончи, умрим гултожи, Аллоҳ насиб этса, сизга боқиб, қалбимдаги соғинч ҳовурини босарман! Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу ҳамда бир қанча саҳобалар сафнинг ўнг тарафида туриб намоз ўқишни одат қилишганди. Ўша вақтда Масжиди Набавийнинг ўнг тарафи йигирмага яқин саҳобани сиғдирар эди. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу масжидда сафнинг ўнг тарафида туриб намоз ўқишга одатланган саҳобалар орасидаги рақобат ҳақида ҳикоя қилиб бундай дейдилар: “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида намоз ўқиганимизда, (салом берганларида биринчи бўлиб) бизга қараганлари учун, у зотнинг ўнг тарафларида бўлишни яхши кўрар эдик”. “Юзларини биринчи бўлиб бизга қаратганлари учун...”, эҳ, бу нақадар юксак сабаб-а! Сафнинг ўнг тарафидан жой эгаллаш учун ўзаро рақобат қилиб, Ҳабибимизнинг ўша томонга юз буришларини кутиш… Эй воҳ! Кўзлар у зот томон қадалган, киприклар эса қимир этмайди. Нафаслар ҳам бўғизларга тиқилгандек гўё... Буларнинг барчаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак юзларига тўйиб-тўйиб қараш учун эди… Уларни нима хурсанд қилар экан-а? Суюклилари бўлмиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг салом берган онларидаги кўз қарашларими? Ёхуд масжид қандили каби нур таратувчи ёрқин табассумларими? Ё қоп-қора кўзларими? “Эй кўзлари ила бир боққанда хушларни учирадиган зот!”. Ҳабибимизнинг қутлуғ жамоли саҳобалар ақлини шоширар эди. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссалом юзларини ўз ҳайратларини яширмасдан шундай васфлаган эдилар: “У зот инсонларнинг… 👇👇👇 Мақолани тўлиқ ўқиш учун 📖 Муҳаммад Аҳмад Бораҳманинг "Чунки сиз Муҳаммадсиз" китобидан Ушбу китобни «Hilol-Nashr» нашриётининг барча дўконларидан топасиз! Маълумот учун: ☎️ +998712175999 📨 @hilol_reception 👉 https://t.me/falaqnashr
نمایش همه...

👍 124 17😢 17🥰 6😍 3
​​Бир куни Ҳотамтойдан сахийликни кимдан ўрганганлигини сўрашганида: — Ғиштдан ўргандим, — дея жавоб қилди. — Хеч замонда ғиштдан ҳам бир нарса ўрганиб бўларканми? — Одамларнинг қатор туриб бир-бирига ғишт узатганларини кўрганмисиз? Бир гал мен шундай ҳашарда қатнашдим. Ажиб бир ҳолдан ўзим учун хулоса чиқардим: қачонки қўлимдаги ғиштни узатсамгина менга ғишт узатишди. Узатмай, қўлда тутиб турсам, ғишт келиши ҳам тўхтади. Демак, мол-дунё ҳам шундай. Инфоқ-эҳсон чиқариб турсанг, бирингга ўн келади, баҳиллик қилсанг, боридан ҳам барака кетади. Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
نمایش همه...

👍 142 17😢 7😍 1
☝️👉«Т А Р Қ А Т И Н Г»👈
Photo unavailableShow in Telegram
Кечириш интиқомдан ширинроқдир. Иш билан банд бўлиш бўш вақтдан фойдалироқдир. Қаноат мол-дунёдан кўра улуғроқдир. Соғлик бойликдан яхши. Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
نمایش همه...
52👍 45🔥 2🥰 2
☝️👉«Т А Р Қ А Т И Н Г»👈
00:30
Video unavailableShow in Telegram
ГРИЖA, БЕЛ, БЎҒИМ, БЎЙИН, ОЁҚ, ҚЎЛ ОҒРИҚЛАРИДАН БАТАМОМ ҚУТИЛИШ ВАҚТИ КЕЛДИ👍 ZEXTRA Ўзбекистонда бўғим касалликлари учун биринчи рақамли табиий ва ҳалол маҳсулот! Ҳозироқ ушбу рақам билан боғланиб сизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг! Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради! 👇 👩🏻‍⚕️ 📞 +998996121222 📜 Онлайн буюртма👇 💻 @TibomedShifoolami Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉@Zextrauz
نمایش همه...
👍 17👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Бахтли_бўлай_десангиз Ўзганинг тусига кириш, бошқаларга қоришиб кетиш, одамларга тақлид қилиш (инсоннинг ўзидаги) феъл-атворни ўлдириш ва йўқ қилишдир. 🤔Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак? 👉ЖАВОБ:
نمایش همه...
👍 39 8😢 3😍 2 1
☝️👉«Т А Р Қ А Т И Н Г !!!»👈
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳожатхонада пашша қўнса, кийимни нажосат қиладими? ❓Савол: Мен кунора ҳожатхонани 3 пақир ариқ суви билан юваман. Агар ювмасам, пашшалар кўпайиб кетади, ҳожатга кирганда пашшалар юз, қўлларга қўнади. Шунинг учун тез-тез ювсам, овсиним ҳожатхонага сув тушириб бўлмайди, ёмон бўлади, деяверади. Мен нотўғри иш қиляпманми деб ўйланиб, сизлардан сўрашга қарор қилдим, чунки у пашшалар нажасга қўниб кейин кийимларимизга қўнса ва шу кийимда намоз ўқисак нима бўлади? 📩 Жавоб: Ҳожатхонани сув билан тозалаб туриш мумкин, балки яхши ишдир. Чунки нажосат сув билан кетказилади. Акс ҳолда саволда айтилган нохуш ҳолатлар юзага келади. Ҳожатхона пашшалари бадан ёки кийимга тегса, бу кийим билан намоз ўқиш мумкин. Чунки улардан ёпишадиган нажосат жуда ҳам кам миқдорда бўлиб, бу кечиримли бўлади. Зеро, бундан сақланиш имкони йўқдир. Бу ҳақда фатво китобларида бундай дейилади: 👉 Давомини ўқинг!
نمایش همه...
👍 166 34🔥 13👏 7😢 6 3
00:02
Video unavailableShow in Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин! Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар. 🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌸 Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
نمایش همه...
👍 116 25
☝️👉«Т А Р Қ А Т И Н Г»👈
​​Лондон мэри — МУСУЛМОН Бирмингем мэри — МУСУЛМОН Лидс мэри — МУСУЛМОН Блэкберн мери — МУСУЛМОН Шеффилд мери — МУСУЛМОН Оксфорд мэри — МУСУЛМОН Лутон мэри — МУСУЛМОН Олдхэм мэри — МУСУЛМОН Рочдейл мэри — МУСУЛМОН Ҳозирда барча Британия мактабларида ФАҚАТ ҲАЛОЛ ГЎШТ маҳсулотларини тортишмоқда! Бунга 66 миллион аҳолидан бор йўғи 4 миллион мусулмон эришди!! Бу — кўзларимиз очилиши учун. Ҳамза Якасай исломга доир мавзуда баъзи ғарб файласуфларидан иқтибослар келтиради: 1. Лев Толстой (1828-1910) "Ислом келажакда дунёни бошқаради, чунки унда илм ва донолик уйғунлиги мавжуд". 2. Герберт Уэллс (1846-1946) "Ислом яна кучга киргунга қадар, қанчадан-қанча авлодлар ваҳшийликлардан азият чекади ва ҳаёти қисқаради? Ўшанда бир куни ислом бутун дунё эътиборини тортади, ўша куни тинчлик ҳукмронлиги бошланади, ва бу куни олам яшнайди." 3. Альберт Эйнштейн (1879-1955) "Шуни тушуниб етдим-ки, мусулмонлар яҳудийлар қила олмаган ишларни ўзларининг ақл-идроки ва шуури билан эришди. Исломдаги бу куч дунёга тотувлик олиб кела олади". 4. Хьюстон Смит (1919) "Биздаги ва дунёдаги биздан энг афзал бўлган дин — исломдир. Агар биз исломга қалбимиз ва онгимизни бағишласак, биз учун яхши бўлади". 5. Михаил Нострадамус (1503-1566) "Ислом Европада ҳукмрон дин, Европанинг машҳур шаҳри эса Ислом давлатининг пойтахтига айланади". 6. Бертран Рассел (1872-1970) "Мен ислом билан танишдим ва билдимки, бу бутун дунё ва инсониятнинг дини бўлмоғи лозим. Ислом бутун Европа бўйлаб ёйилади, ва Европада буюк ислом мутафаккирлари пайдо бўлади. Ислом олам учун ҳақиқий стимулга айланади". 7. Йеста Лобон (1841-1931) "Ислом фақатгина тотувлик ва муроса келиш ҳақида қайғуради. Насронийларга динини ислоҳот қилишни таклиф қилинг". 8. Бернард Шоу (1856-1950) Кун келиб, бутун дунё исломни қабул қилади, ва, агар у исломни ҳақиқий номини қабул қилмасада, уни метафора номи остида қабул қилиши тайин. Ғарб кун келиб исломни қабул қилади ва ислом тотувликда яшашни ўрганганларни динига айланади". 9. Иоганн Гейт (1749-1832) "Барчамиз эртами ёки кеч исломни қабул қилишимиз зарур. Фақат шу дин ҳақиқийдир. Агар мени мусулмон дейишса, ўзимни ёмон ҳис қилмайман, уни тўғри деб қабул қиламан." Алҳамдулиллаҳ! Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
نمایش همه...

👍 367 36👏 15😢 12🥰 6🔥 5😍 4
☝️👉«Т А Р Қ А Т И Н Г»👈