fa
Feedback
Sof.uz | Соф хабарлар

Sof.uz | Соф хабарлар

رفتن به کانال در Telegram

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

نمایش بیشتر
4 669
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز
آرشیو پست ها
Россия 11 йилдан бери Қозоғистон қувурлари орқали Хитойга нефть экспорт қилиб келмоқда 2013 йилда тузилган Россия нефтини Қоз
Россия 11 йилдан бери Қозоғистон қувурлари орқали Хитойга нефть экспорт қилиб келмоқда 2013 йилда тузилган Россия нефтини Қозоғистон орқали Хитойга ташиш бўйича келишув муддати 2034 йилгача узайтирилади. Тегишли ҳужжат Ashyq НҲА порталида эълон қилинди. "Қозоғистон Россия томонининг ваколатли ташкилоти томонидан йилига 10 миллион тонналик Россия нефтини узоқ муддатга ташиш учун шароит яратмоқда. Хусусан, «Туймази – Омби – Новосибирск-2» магистраль нефть қувури, Прииртишск (Россия ва Қозоғистон чегараси) – Атасу (Қозоғистон) – Алашанқай (Хитой Халқ Республикаси) йўналиши бўйлаб магистраль қувурлар тизимидан фойдаланиш ҳуқуқини беради», – дейилади ҳужжатда. Шартнома лойиҳасига кўра, Россия томони Қозоғистонга қувур орқали ташилган ҳар бир тонна нефть учун 2,1 доллар тўлайди. «Россия томонининг ваколатли ташкилотига қонуний равишда тегишли бўлган йилига 10 миллион тонна нефтни ташиш қиймати бир тонна учун 2,1 АҚШ долларини ташкил этади ва у Қозоғистон томонининг ваколатли ташкилоти тўлов топшириғини берган куни Қозоғистон Республикаси Миллий банки томонидан белгиланган АҚШ доллари курсидан келиб чиққан ҳолда тангада тўланади», – дейилади ҳужжатда. Жамоатчилик муҳокамасига чиқарилган келишув 2034 йилнинг 1 январига қадар амал қилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Марказий Осиёда энергетика сиёсатида халқаро экспертлар катта ўзгаришлар кутмоқда NNWI президенти Тим Йео Марказий Осиёда угл
Марказий Осиёда энергетика сиёсатида халқаро экспертлар катта ўзгаришлар кутмоқда NNWI президенти Тим Йео Марказий Осиёда углеродсиз энергетикани ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади, деб хабар беради Kazinform мухбири. «Ташкилотимиз 2015 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг вазифаси атом энергетикаси, хусусан, иқлим ўзгариши борасида кенг хабардорликни таъминлашдан иборат. Ўтган йилга қадар институт асосан Европа мамлакатларига эътибор қаратган. Кейин биз Марказий Осиё минтақаси бизнинг ишимизнинг катта қисми эканлигини англадик», - деди Тим Йео минтақада барқарор энергия хавфсизлигини муҳокама қилишга бағишланган анжуманда. Экспертнинг айтишича, ташкилот Марказий Осиёда бу йўналишда катта ўзгаришлар кутмоқда. «Биз иқлим ўзгариши бутун дунё бўйлаб энергия сиёсатининг асосий флагмани бўлишига ишонамиз. Марказий Осиё эса шу маънода жуда қизиқ минтақа – бу ерда биз кейинги бир неча йил ичида бўладиган ўзгаришларни кузатишимиз мумкин. Биз эса уларнинг гувоҳи бўлишни хоҳлаймиз», - дея қўшимча қилди Тим Йео. The New Nuclear Watch Institute (NNWI) - ядро саноати кўмагида ҳукуматлар ўз мамлакатларининг узоқ муддатли барқарор энергия эҳтиёжларини қондириш воситаси сифатида ядро энергетикасини халқаро ривожлантиришга қаратилган тадқиқот марказидир. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

АҚШ 1 июнда дефолт эълон қилиши мумкин Ғазначилик вазири Жанет Йелленнинг фикрича, АҚШ келаси ой бошида ўз мажбуриятларини ба
АҚШ 1 июнда дефолт эълон қилиши мумкин Ғазначилик вазири Жанет Йелленнинг фикрича, АҚШ келаси ой бошида ўз мажбуриятларини бажара олмаслиги мумкин, дея хабар беради CNN. Йелленнинг сўзларига кўра, Конгресс чора кўрмаса, мамлакат 1 июнда дефолт ҳолатига тушиб қолиши мумкин. Президент Жо Байден Маккарти ва бошқа юқори мартабали Конгресс раҳбарлари билан вазиятни муҳокама қилиш учун яна учрашиши кутилаётгани сабабли, Йеллен ҳукмрон Демократик ва Республикачилар партияларини ўз ичига олган Конгресс раҳбари Кевин Маккартига огоҳлантириш юборди. «Ҳозирда қўшимча маълумотлар мавжуд бўлганлиги сабабли, мен шуни таъкидлашни ёзмоқчиманки, агар Конгресс июнь ойи бошига қадар қарзни ошириш ёки тўхтатиб туриш бўйича чора кўрмаса, Ғазначилик департаменти 1 июндан барча ҳукумат мажбуриятларини бажара олмайди, деб ҳисоблаймиз», - деб ёзган Йеллен Маккартига ўз мактубида. Баъзи экспертлар АҚШ ғазначилиги ёз охиригача векселларни нақд пулда тўлашни давом эттириши мумкинлигини тахмин қилишди. Аммо бу йил солиқ йиғимларининг заифлиги сабабли, тахмин қилинган дефолт санаси кескин кўтарилди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Шотландияда биринчи автоном ҳайдовчисиз автобус ишга туширилди Эдинбургда Шотландия пойтахти ва Фирт-оф-Фортнинг нариги томон
Шотландияда биринчи автоном ҳайдовчисиз автобус ишга туширилди Эдинбургда Шотландия пойтахти ва Фирт-оф-Фортнинг нариги томонидаги Файф округи ўртасида йўловчиларни ташиш учун биринчи автоном ҳайдовчисиз автобуслар йўлга қўйилди, дея хабар беради BBC News. Гарчи бу автобуслар расман ҳайдовчисиз деб аталса-да, аслида улар ҳали ҳам икки кишидан иборат экипажга эга: бири «штурман» функцияларини бажаради – автоматлаштириш ишламай қолганда йўл ва асбобларни назорат қилади, иккинчисини «капитан» деб атайди. «У чипталарни сотади ва текширади, йўловчиларга керакли ёрдам беради. Компаниянинг таъкидлашича, бешта автобус ҳафтасига 10 000 кишини ташишга қодир. Автобуслар қатъий равишда борт компьютерида белгиланган маршрут бўйлаб узунлиги 21 километр масофа бўйлаб соатига 75 км дан ошмайдиган тезликда ҳаракатланади. АВ1 деб белгиланган маршрут мамлакатда ҳукумат томонидан субсидияланган биринчи расмий рўйхатга олинган учувчисиз йўналиш бўлди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

"Контракт"дан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олишда ёш чегараси олиб ташланади Солиқ тўловчининг профессионал ва олий таъл
"Контракт"дан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олишда ёш чегараси олиб ташланади Солиқ тўловчининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўзининг, шунингдек 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки турмуш ўртоғининг таълим олиши учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари солиққа тортилмайди, яъни тўланган суммадан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олиши мумкин. Солиқ кодекси 378-модда. 2023 йил 1 августдан эса фарзанд учун ёш чегараси олиб ташланади. Ота-оналар фарзандининг ёшидан қатъи назар таълим олиши учун тўлаган суммадан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олади. ПФ-67-сон 11-банд 08.05.2023. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк 18 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади
Долларнинг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк 18 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 463,02 сўм (+42,99); 1 Евро – 12 415,60 сўм (-25,38); 1 Россия рубли – 141,85 сўм (-0,70). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Қозоғистон бир ой ичида Германияга нефть экспортини 150 фоизга оширди Апрель ойида Қозоғистон Германияга нефть экспортини 150
Қозоғистон бир ой ичида Германияга нефть экспортини 150 фоизга оширди Апрель ойида Қозоғистон Германияга нефть экспортини 150 фоизга оширди, дея хабар беради Кazinform «Самруқ-Қазна» фаровонлик жамғармаси матбуот хизматига таяниб. Қозоғистон нефтини «Транснефть» АЖ магистрал нефть қувурлари тизими орқали «Адамова Застава» нефть етказиб бериш пункти йўналиши бўйича Германияга етказиб бериш учун ташиш ҳажми март ойига нисбатан 30 минг тоннага ёки 150 фоизга ошди ва 50 минг тоннани ташкил этди. 2023 йилнинг февраль-апрель ойларида «ҚазТрансОйл» АЖ Германияга 90 минг тонна Қозоғистон нефтини етказиб берди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистон 3 ойда 6 та давлатга юк автомобилларини экспорт қилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзб
Ўзбекистон 3 ойда 6 та давлатга юк автомобилларини экспорт қилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-март ойларида 6 та хорижий давлатга қиймати 5,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 471 дона юк автомобилларини экспорт қилган. Юк автомобиллари экспорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 377 тага ошган. Ўзбекистон 2023 йилнинг дастлабки 3 ойида энг кўп юк автомобилларини экспорт қилган давлатлар: Қирғиз Р. – 322 дона Қозоғистон – 122 дона Озарбайжон – 14 дона Тожикистон – 10 дона Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Microsoft Activision Blizzard'ни сотиб олади Европа комиссияси (ЕК) Microsoft корпорацияси томонидан Activision Blizzard ўйин
Microsoft Activision Blizzard'ни сотиб олади Европа комиссияси (ЕК) Microsoft корпорацияси томонидан Activision Blizzard ўйин ишлаб чиқарувчисини сотиб олиш бўйича якуний қарор қабул қилди. Европа Иттифоқи веб-сайтида эълон қилинган ҳужжатда айтилишича, 68,7 миллиард долларлик битим маълум шартлар асосида тасдиқланган. Аниқлик киритилишича, ушбу шартлар доирасида регулятор томонидан аниқланган рақобат соҳасидаги юзага келиши мумкин бўлган муаммолар тўлиқ бартараф этилиши керак. Бундан ташқари, ўйин хизматлари бозоридаги вазият ҳозиргига нисбатан сезиларли даражада яхшиланиши керак. Битимнинг маъқулланишида асосий омил Microsoft'нинг Call of Duty'ни турли ўйин платформаларида чиқариш бўйича лицензиялаш келишувлари бўлди. "Microsoft Activision ўйинларини PlayStation'дан олиб ташлашга қарор қилса ҳам, бу консол бозоридаги рақобатга катта зарар етказмайди", деди регулятор. Бошқача қилиб айтганда, ЕК рухсати билан Microsoft ва Activision Blizzard бирлашиш учун учта тўсиқдан бирини енгиб ўтишди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача нечта йўловчи ташилмоқда? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил январь-ма
Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача нечта йўловчи ташилмоқда? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил январь-март ойларида Тошкент метрополитенида 38,7 млн йўловчи ташилган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 11,3 млн нафарга кўп. 2023 йил январь-март ойларида Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача 430,1 минг нафар йўловчилар ташилган бўлиб, 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 41,3 фоизга кўп. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Молия ва суғурта соҳасининг ЯИМдаги улуши ошди Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида мо
Молия ва суғурта соҳасининг ЯИМдаги улуши ошди Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида молия ва суғурта соҳаси қўшилган қийматининг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)даги улуши 5,4 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида 4,5 фоизни ташкил этган эди. Таққослаш учун, жорий йилда молия ва суғурта соҳасининг ЯИМдаги улуши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,9 фоизга ошган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Марказий банк: korzinka.uz кассаларида картадаги маблағларни нақдлаштириш имкони яратилмоқда “Ўзбекистон Республикаси Маркази
Марказий банк: korzinka.uz кассаларида картадаги маблағларни нақдлаштириш имкони яратилмоқда “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 26- ва 27-бандларига кўра, “Тартибга солиш қумдони” рўйхатига қуйидаги маълумотлар киритилмоқда. "Тартибга солиш қумдони" иштирокчиси: “Anglesey Food” МЧЖ ХК (веб-сайти korzinka.uz); синовдан ўтказиладиган молиявий хизматнинг қисқача тавсифи: “Anglesey Food” МЧЖ ХК кассалари орқали банк карталари сақловчиларига нақд пул бериш; “Anglesey Food” МЧЖ ХК кассалари орқали банк карталари сақловчиларига нақд пул беришнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланган сана: 2023 йил 28 апрель; синовдан ўтказиш бошланадиган сана: 2023 йил 1 май; синовдан ўтказишни тугатиш санаси: 2023 йил 1 ноябрь. Маркази банкнинг маълум қилишича, синовдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар қўшимча эълон қилинади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Қайси ҳудудда оилалар сони кўп? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбеки
Қайси ҳудудда оилалар сони кўп? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида 9 729 961 та оилалар мавжуд.  Республикамиз ҳудудларида оилалар сони: Қорақалпоғистон Р. – 473 142 та   Андижон вилояти – 893 378 та  Бухоро вилояти – 570 033 та  Жиззах вилояти – 343 977 та   Қашқадарё вилояти – 847 530 та Навоий вилояти – 297 933 та   Наманган вилояти – 790 641 та   Самарқанд вилояти – 1 012 500 та  Сурхондарё вилояти – 695 853 та  Сирдарё вилояти – 237 352 та Тошкент вилояти – 904 414 та  Фарғона вилояти – 1 124 208 та   Хоразм вилояти – 557 669 та  Тошкент ш. – 981 331 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Siemens Energy иккинчи молиявий чоракдаги зарарини камайтирди Немис энергетика ускуналари ишлаб чиқарувчиси Siemens Energy АG
Siemens Energy иккинчи молиявий чоракдаги зарарини камайтирди Немис энергетика ускуналари ишлаб чиқарувчиси Siemens Energy АG жорий молиявий йилнинг иккинчи чорагида зарарини камайтирди ва даромадни оширди, шунингдек, тўлиқ йиллик прогнозини яхшилади. Компания пресс-релизига кўра, январ-март ойларида соф зарар ўтган йилнинг шу давридаги 252 миллион еврога нисбатан 189 миллион еврони ташкил қилган. Даромад ўтган йилнинг шу давридаги 6,58 миллиард еврога нисбатан 24 фоизга ошиб, 8,03 миллиард еврога етди. Бир йил олдинги 7,91 миллиард евродан брон қилиш ҳажми 12,26 миллиард еврога кўтарилди. Жорий молиявий йил учун компания энди даромаднинг 3-7 фоизга эмас, балки 10-12 фоизга ўсишини кутмоқда. Йил охиридаги соф зарар ўтган йилга нисбатан ортиши кутилмоқда. Siemens Energy 2020 йилда Сиеменс АG саноат концернининг газ, кўмир ва шамол электр станциялари учун ускуналар ишлаб чиқариш бўйича бизнесини мустақил компанияга айлантириш натижасида ташкил топган. Компания деярли бутун энергия занжирида ишлайди: энергия ишлаб чиқариш ва узатишдан тортиб, сақлашгача. Siemens Energy ечимлари анъанавий ва қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш технологиялари, жумладан, газ ва буғ турбиналари, водород билан ишлайдиган гибрид электр станциялари, генераторлар ва трансформаторларни ўз ичига олади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Қурилиш ишлари ҳажмида қайси ҳудуднинг улуши юқори? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг янва
Қурилиш ишлари ҳажмида қайси ҳудуднинг улуши юқори? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,5 фоизга ошган. Жами қурилиш ишлари ҳажмида ҳудудларнинг улуши: — Қорақалпоғистон Р. – 3,6 фоиз — Андижон вилояти – 4,4 фоиз — Бухоро вилояти – 6,2 фоиз — Жиззах вилояти – 2,4 фоиз — Қашқадарё вилояти – 6,1фоиз — Навоий вилояти – 4,3 фоиз — Наманган вилояти – 4,7 фоиз — Самарқанд вилояти – 6,3 фоиз — Сурхондарё вилояти – 5,3 фоиз — Сирдарё вилояти – 2,3 фоиз — Тошкент вилояти – 10,6 фоиз — Фарғона вилояти – 6,2 фоиз — Хоразм вилояти – 3,2 фоиз — Тошкент шаҳри – 24,8 фоиз Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Германия ва Ўзбекистон туризм йўналиши тадбиркорлари иштирокидаги “Destination Forum” халқаро конференцияси бўлиб ўтди Бугун,
Германия ва Ўзбекистон туризм йўналиши тадбиркорлари иштирокидаги “Destination Forum” халқаро конференцияси бўлиб ўтди Бугун, 16 май куни Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Германия туристик ассоциацияси (Deutscher Reiseverband e.V. – DRV) билан ҳамкорликда Германия ва Ўзбекистон туризм соҳаси вакиллари иштирокида “Destination Forum” халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Батафсил: https://sof.uz/wicx Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Россияликлар эски машиналарни сотиб олишни кескин оширди Апрел ойида Россияда ишлатилган автомобиллар бозори йиллик кўрсаткич
Россияликлар эски машиналарни сотиб олишни кескин оширди Апрел ойида Россияда ишлатилган автомобиллар бозори йиллик кўрсаткичларда кескин ўсишни кўрсатди. Ўтган йилнинг паст базаси туфайли сотувлар 40,7 фоизга ошиб, 495,5 минг донани ташкил этди. Бу ҳақда Автостат ҳисоб-китобларига таяниб, “Коммерсант” ёзмоқда. Натижа март ойига нисбатан икки минг автомобил (0,4 фоиз) кам бўлди, бироқ апрел ойига бир кун, дам олиш кунлари ва уч иш кунини ҳам қўшганда камроқ бўлгани учун сотувлар ўсдиганини кўрсатди. Шу билан бирга, янги автомобилларга талабнинг ортиши кузатилмоқда. Авито Авто маълумотларига кўра, апрель ойида ўн йилгача бўлган тоифада у 43 фоизга ўсган, аммо рекламалар сони атиги 22 фоизга ошган. Ўртача нарх 1,7 миллион рублга етди (март ойига нисбатан 2,4 фоизга юқори). Моделлар бўйича талаб бўйича етакчиликни ўртача нархи 580 минг рубл бўлган Lada Granta, Hyundai Solaris вa Kia Rio сақлаб қолди ҳамда ўртача бир миллионга етди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

АКТ хизматларининг ЯИМдаги улуши ўзгармаган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида ахбор
АКТ хизматларининг ЯИМдаги улуши ўзгармаган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) хизматларининг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)даги улуши 2 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида ҳам 2 фоизни ташкил этган эди. 2023 йилнинг январь-март ойларида ахборот ва алоқа соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони 801 тани ташкил этган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган меъёрлар белгиланди Жорий йилнин
Тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган меъёрлар белгиланди Жорий йилнинг 10 май куни Президент томонидан имзоланган ЎРҚ–841-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексида тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ – тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд ортиқча ундирилган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаслик оз миқдорда талон-торож қилиш аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда – БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача (6,6 млн сўмдан 13,2 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Жиноят кодексига мувофиқ – Юқоридаги ҳолатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади: ▫️БҲМнинг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима; ▫️3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш; ▫️300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари; ▫️3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари; ▫️3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш. Ўша ҳаракатлар: кўп миқдорда зарар етказган ҳолда; бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. Ўша ҳаракатлар: жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда; уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо қўлланилмайди. Қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Тошкент – Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Венгрияни
Тошкент – Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Венгриянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дюла Ковач бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди. Ўзбекистоннинг резидент авиакомпаниялари вакиллари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Венгрия пойтахтлари ўртасида тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш билан боғлиқ жиҳатларни муҳокама этишди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb