fa
Feedback

فریب کلاهبرداران را نخورید! تل‌متریو این کانال‌ها را شناسایی و برچسب‌گذاری می‌کند 👉 برای مشاهده برچسب، اشتراک تهیه کنید

Sof.uz | Соф хабарлар

Sof.uz | Соф хабарлар

رفتن به کانال در Telegram

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

نمایش بیشتر
4 669
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز
آرشیو پست ها
Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш бўйича ягона тизим жорий этилади Давлатимиз раҳбари Навоий, Бухоро, Наманган, Қўқон, Оҳа
Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш бўйича ягона тизим жорий этилади Давлатимиз раҳбари Навоий, Бухоро, Наманган, Қўқон, Оҳангарон ва Чирчиқ шаҳарлари, Зафаробод, Арнасой, Вобкент, Шофиркон, Когон, Ғиждувон, Ромитан туманларининг бандлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича режалари пухта ишлаб чиқилмагани, уларда мавжуд барча имконият ва захиралар ҳисобга олинмаганини танқид қилди. Батафсил: https://sof.uz/mnhy Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
25 ژانویه 2023, 07:22

"Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан 2023 йилда 744 та геологик-техник чора-тадбирлар амалга ошириш ҳамда бунинг эвазига 32,8 млрд куб
"Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан 2023 йилда 744 та геологик-техник чора-тадбирлар амалга ошириш ҳамда бунинг эвазига 32,8 млрд куб метр табиий газ қазиб чиқариш режалаштирилди Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси топшириқларига асосан жорий йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини 32,8 млрд куб метрга етказиш топшириғи белгиланди. Батафсил: https://sof.uz/pb6s Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
25 ژانویه 2023, 07:12

"Реал Мадрид" ва "Барселона" қўшма брендни рўйхатдан ўтказишди "Реал Мадрид" ва "Барселона" клублари "Эль-Класико" учун қўшма
"Реал Мадрид" ва "Барселона" қўшма брендни рўйхатдан ўтказишди "Реал Мадрид" ва "Барселона" клублари "Эль-Класико" учун қўшма савдо белгисини рўйхатдан ўтказишди, деб хабар беради Football Espana. Клублар қандай бизнес билан шуғулланиши ҳозирча номаълум. Аммо бу номнинг келиб чиқишига шубҳа йўқ: "Эль- Класико" ёки Испания қарама-қаршилиги — бу мамлакатнинг энг кучли икки футбол клуби ўртасидаги рақобат. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинлар дунёдаги энг принципиал ва машҳур ўйинлардан бири ҳисобланади. Бу клублар ўртасидаги ҳамкорликнинг биринчи тажрибаси эмас. "Реал Мадрид" ва "Барселона" Европа Суперлигасини тарғиб қилиш бўйича ҳамкорлар бўлиб, уларнинг лойиҳаси Европа футбол ассоциациялари иттифоқи ва миллий федерациялар томонидан маъқулланмаган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
25 ژانویه 2023, 06:54

25 ژانویه 2023, 06:43

2023 йилда 5 миллион нафар аҳоли бандлиги таъминланади Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида
2023 йилда 5 миллион нафар аҳоли бандлиги таъминланади Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича 2023 йил учун режалар муҳокама қилинмоқда. Давлатимиз раҳбари камбағалликни қисқартириш миллий сиёсат даражасига олиб чиқилганини таъкидлади. Натижада ўтган йилнинг ўзида камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга тушгани, бунда ҳоким ёрдамчилари 1 миллион нафар аҳолини касб-ҳунарга ўқитиб, тадбиркорлигини бошлашга кўмаклашгани, даромадли иш билан банд қилгани муҳим омил бўлгани қайд этилди. Шу даврда 200 мингга яқин тадбиркорлик субъекти ташкил қилинди, 10 мингта корхона фаолияти кенгайтирилди, 11 мингта корхона қуввати тикланди. Бу ишларни 2023 йилда давом эттириш, бандликни таъминлаш бўйича барча тармоқ ва ҳудуд раҳбарларига аниқ топшириқлар берилган. Жумладан, 2023 йилда 5 миллион нафар аҳоли бандлигини таъминлаш, шу жумладан 2 миллионта доимий иш ўринларини яратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
25 ژانویه 2023, 06:35

“Суверенитетимизга қандайдир таҳдид умуман йўқ”. Энергетика вазирлиги Россия билан имзолаган “йўл харитаси” бўйича ахборот бе
“Суверенитетимизга қандайдир таҳдид умуман йўқ”. Энергетика вазирлиги Россия билан имзолаган “йўл харитаси” бўйича ахборот берди Жорий йил 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва “Газпром” компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича музокаралар ўтказилди ва унда Россиядан Ўзбекистонга табиий газ етказиб беришнинг техник имкониятлари муҳокама қилинди. Имзоланган “Йўл харита”га мувофиқ томонлар ўртасида тузилган Ишчи гуруҳ Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи “Ўрта Осиё – Марказ” газ қувури орқали газ транзитини амалга ошириш учун зарур бўладиган техник чора-тадбирларни ва ўрганишни келишиб олинди. Ишчи гуруҳ техник жиҳатдан барча ишларни якунлагандан сўнг, табиий газни етказиб бериш бўйича асосий шартларни муҳокама қилинади. Шуни алоҳида таъкидаш лозимки, олиб борилган музокаралар ҳамда “Йўл харитаси”да Ўзбекистон Республикасининг мавжуд газ транспорти тизимига эгалик ҳуқуқини тўлиқ сақлаган ҳолда ички бозорга табиий газ зарур миқдорларда етказиб бериш мақсад қилинган. Бунда газ транспорт тизими кимгадир берилиши ёки суверенитетимизга қандайдир таҳдид умуман йўқ. Келгусида ушбу йўналишдаги барча ишлар Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилган ҳолда амалга оширилиб, натижалари юзасидан доимий равишда жамоатчиликка маълум қилиб борилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
25 ژانویه 2023, 06:24

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантир
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантиришга қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
25 ژانویه 2023, 06:18

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👉🏼 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👉🏼 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram
25 ژانویه 2023, 06:14

Хитой АҚШ давлат қарзига сармоясини 12 йил ичидаги энг паст даражага туширди Хитой АҚШ давлат қарзига сармоясини 12 йил ичида
Хитой АҚШ давлат қарзига сармоясини 12 йил ичидаги энг паст даражага туширди Хитой АҚШ давлат қарзига сармоясини 12 йил ичидаги энг паст даражага туширди. 2022 йилнинг атиги 11 ойида Пекин АҚШ давлат облигацияларидан 200 миллиард долларга яқин маблағни олиб қўйди. Мутахассислар буни Пекин ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар ёмонлашгани, шунингдек, АҚШда фоиз ставкаларининг ошиши билан боғлашмоқда. Бугунги кунда АҚШ умумий қарзининг чорак қисми (31,4 триллион доллар) – 23 фоиздан сал кўпроқ – ғазначилик улушига тўғри келади. Хитойдан ташқари, айни дамда АҚШнинг асосий кредиторлари Япония (мамлакат 1,08 триллион доллар ғазнага эга), Буюк Британия (646 миллиард доллар), Бельгия (333 миллиард доллар) ва Люксембург (313 миллиард доллар) ҳисобланади. Батафсил: https://sof.uz/bd7 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
25 ژانویه 2023, 05:16

2023 йил 1 февралдан заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ЯТТларга банк кафолати берилади Қимматбаҳо металларни товар-хомашё
2023 йил 1 февралдан заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ЯТТларга банк кафолати берилади Қимматбаҳо металларни товар-хомашё биржаси орқали кечиктириб тўлаш шарти билан сотганда: сотиб олинган қимматбаҳо металлар учун тўлов мажбуриятларини "Ўзмиллийбанк" АЖнинг кафолати билан бир қаторда бошқа банкларнинг кафолатлари ҳамда тегишли ташкилотнинг кафиллиги билан ҳам таъминлашга; банк кафолатини заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ЯТТларга ҳам беришга; тўлов мажбуриятларини таъминлаш мақсадида бериладиган банк кафолати бўйича хизмат ҳақини тарафларнинг келишувига асосан қатъий миқдордаги суммада белгилашга рухсат этилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
25 ژانویه 2023, 04:34

Destination2 сайёҳлик компанияси март ойини дунё бўйлаб саёҳат учун энг арзон ой деб атади Британиянинг Destination2 сайёҳлик
Destination2 сайёҳлик компанияси март ойини дунё бўйлаб саёҳат учун энг арзон ой деб атади Британиянинг Destination2 сайёҳлик компанияси энг кўп бюджетли чипталар 2023 йил баҳорида сотувга чиқишини маълум қилди. Буюк Британиянинг машҳур Destination2 сайёҳлик компанияси таҳлилчилари мартни 2023 йилда дунё бўйлаб парвозлар учун энг арзон ой деб атади. Тадқиқот натижаларига кўра, март ойида Туркия, Греция, Хорватия, Исландия, Кипр ва Малтага бутун йил давомида энг паст нархдаги чипталарни топиш мумкин бўлади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
25 ژانویه 2023, 03:58

Чирчиқда кредит маблағини талон-тарож қилиш ҳолати аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими т
Чирчиқда кредит маблағини талон-тарож қилиш ҳолати аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Sh.S.” МЧЖ раҳбари Р.Т. ва бошқалар фуқаро Д.Д.га тегишли нотурар бинони гаровга қўйиб, банк филиалидан ажратилган кредит эвазига харид қилинган 430 млн. сўмлик қурилиш материалларини сотиб юбориб, талон-торож қилганликлари аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
25 ژانویه 2023, 02:56

Тошкент шаҳри аҳолисига тегишли енгил автомобиллар сони ярим миллиондан ошди Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 й
Тошкент шаҳри аҳолисига тегишли енгил автомобиллар сони ярим миллиондан ошди Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони 562,1 минг тани ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг 1 январь ҳолати билан солиштирилганда 94,9 мингтага ошган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
25 ژانویه 2023, 02:31

Вазирлик ва идораларнинг нобюджет маблағларидан қўшимча бошқарув штатларни киритиш қатъий тақиқланмоқда Маъмурий ислоҳотларни
Вазирлик ва идораларнинг нобюджет маблағларидан қўшимча бошқарув штатларни киритиш қатъий тақиқланмоқда Маъмурий ислоҳотларнинг навбатдаги босқичини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони имзоланди. Вазирлик ва идораларда бюджет ва нобюджет маблағларидан молиялаштириладиган жами 17 447та бошқарув ва ишлаб чиқариш штат бирликлари қисқартирилмоқда (умумий сонга нисбатан 24 фоиз). Шу жумладан, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўринбосарлари сони 207 нафардан 144 нафаргача (-63) ёки 30 фоизга қисқартирилмоқда. Батафсил: https://sof.uz/isgo Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
25 ژانویه 2023, 01:48

Марказий Осиё мамлакатларининг Ҳамкорлик индекси ҳисоблаб чиқилди Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМ
Марказий Осиё мамлакатларининг Ҳамкорлик индекси ҳисоблаб чиқилди Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги Ҳамкорлик индексини  (Кооперация индексини) ҳисоблаб чиқди. Таҳлил натижаларига кўра, 2017-2021 йиллар давомида Марказий Осиё мамлакатлари Кооперация индексининг қиймати 1,3 баробарга ортиб, 28 фоиздан 38 фоизгача ўсганлиги аниқланди. Индекс қиймати савдо айланмаси, инвестициялар оқими, савдо қиймати, сайёҳлар ва миграция оқими каби кўрсаткичлар бўйича ҳисобланади. Батафсил: https://sof.uz/4o4u Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
25 ژانویه 2023, 01:09

Европа мамлакатлари орасида дизель ёқилғисининг энг паст нархи қайси давлатларда сотилмоқда? Европа мамлакатлари орасида энг
Европа мамлакатлари орасида дизель ёқилғисининг энг паст нархи қайси давлатларда сотилмоқда? Европа мамлакатлари орасида энг арзон дизель ёқилғиси Болгария ва Чехияда сотилади. У ерда бир литрнинг ўртача нархи 1,64 дан 1,7 еврогача туради, дея Прагадаги Finlord компанияси таҳлилчиси Борис Томчиакнинг сўзларига асосланиб, Prime агентлиги хабар беради. Унинг фикрича, бундай арзон нархга автомобиллар учун ёнилғи солиғи ва дизель ёқилғиси учун имтиёзлар тўлаш орқали эришиш мумкин. Бу сизга нарх ёрлиғини Франция, Италия ёки Германияга қараганда 0,5 евродан пастроқ сақлаш имконини беради. Бироқ, прогнозлар яқин келажакда ёқилғи нархи ошишини кўрсатмоқда."Бу жараёнга жаҳон нефть бозори, санкция чекловларига риоя қилиш ва маҳаллий ёқилғи бозоридаги чайқовчилик таъсир қилади", дейилади манба хабарида. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
24 ژانویه 2023, 23:37

Саудия Арабистони сайёҳлар учун янги виза дастурини ишга туширади Саудия Арабистони ҳукумати янги виза дастурини ишга тушириш
Саудия Арабистони сайёҳлар учун янги виза дастурини ишга туширади Саудия Арабистони ҳукумати янги виза дастурини ишга тушириш орқали сайёҳлар учун виза қоидаларини ўзгартирди. Саудия билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган янги "сизнинг чиптангиз — бу виза" дастури Саудия чипталарини бронь қилган саёҳатчиларга машҳур араб давлатига 96 соат давомида киришга рухсат беради. Чет элликлар рухсат берилган тўрт кундан ўзлари хоҳлаганча фойдаланишлари мумкин бўлади, масалан, диққатга сазовор жойларни томоша қилиш ёки Ҳаж ва Умрага боришлари мумкин. Хизмат мамлакатнинг барча халқаро аэропортларига ҳам амалга оширилади. Аниқлик киритилишича, Саудиялик йўловчилар чипталарни онлайн бронь қилишда транзит виза олишлари мумкин бўлади. "Чипта сотиб олиш жараёнида уларга виза кераклиги ҳақида сўралади. Агар жавоб ҳа бўлса, улар виза олиш учун ариза шаклини тўлдиришга ва мамлакат виза хизмати порталида баъзи тартибларни бажаришга йўналтирилади", — дейилади нашрда. Хизмат муддати ва нархи ҳозирча номаълум. Тахминий ишга тушириш санаси - 2023 йилнинг биринчи ярми. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
24 ژانویه 2023, 23:01

Ўзбекистонда автомобиль бозори 2022 йилда 87 фоизга ўсди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилига кўра, 2022 йил
Ўзбекистонда автомобиль бозори 2022 йилда 87 фоизга ўсди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонда автомобиллар савдоси рекорд даражада 87 фоизга ўсган. "Йил давомида сотувлар сони рекорд даражада 87 фоизга ўсди ва 1,4 миллион автомобилни ташкил этди, бу ўтган йилги кўрсаткичдан икки баравар кўп", — дейилади ҳисоботда. 2022 йилда маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар сотуви 268 000 донадан ошди (+49 фоиз). Сотилган хорижий автомобиллар ҳажми 18,4 мингтага етди (+35 фоиз). Бирламчи ва иккиламчи автомобиль бозорларида ҳам ўсиш кузатилди - мос равишда 312 мингта (+46 фоиз) ва 1,1 миллион автомобиль (+2,4 баробар). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
24 ژانویه 2023, 22:26

Рақамли евро бепул бўлади, аммо имкониятлари чекланган бўлиши мумкин — Европа Марказий банки Европа Марказий банки ўз валютас
Рақамли евро бепул бўлади, аммо имкониятлари чекланган бўлиши мумкин — Европа Марказий банки Европа Марказий банки ўз валютасининг рақамли версияси устида ишламоқда ва кенгроқ дизайнни ишлаб чиқиш жараёнида, шунингдек, рақамли валюта молия тизимини бузиши ва марказий банкни фуқаролар ҳақида жуда кўп маълумотлар билан таъминлаши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни енгиллаштиришга умид қилмоқда. Рақамли валюта оддий пул каби марказий банк балансидаги тўғридан-тўғри активдир, аммо у тижорат банкидаги депозитга қараганда хавфсизроқ ҳисобланади. Батафсил: https://sof.uz/zapu Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
24 ژانویه 2023, 11:33

Бир нечта ҳудудда кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари
Бир нечта ҳудудда кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда. Хусусан, Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан АТ “Алоқабанк” Самарқанд ҳудудий филиали мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, ушбу банк филиалининг Иштихон комплекс хизматлар кўрсатиш маркази собиқ раҳбари А.С. “M.A.” ва “H.T.” хусусий корхоналари масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, “M.A.” ХКга 2 та “ISUZI” русумли юк автотранспорт воситасини сотиб олиш учун ажратилган 900 млн сўм кредитни нақдлаштириб олганликлари, шунингдек 9 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз уларнинг номига 262,2 млн сўм микроқарз ажратиб ўзлаштирганлиги ҳамда “A.F.” ХКга ажратилган кредитнинг 150 млн сўмини “S.I.” МЧЖ орқали нақдлаштириб олиб талон-торож қилганликлари аниқланган. Батафсил: https://sof.uz/upq5 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
24 ژانویه 2023, 11:09