Sof.uz | Соф хабарлар
رفتن به کانال در Telegram
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
نمایش بیشتر4 669
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز
آرشیو پست ها
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида жамоат транспортини молиялаштиришнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бошланади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
31 ژانویه 2023, 06:24
Республика бўйича ҳудудлар кесимида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тасдиқланган тарифлар тўғрисида маълумот
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
31 ژانویه 2023, 06:19
31 ژانویه 2023, 06:05
2022 йилда Ўзбекистон Марказий банки 34 тонна олтин сотиб олди
Жаҳон олтин кенгаши (WGC) маълумотларига кўра, ўтган йил охирида Ўзбекистон Марказий банки олтин захираларини 34 тоннага оширди.
Унга кўра, регулятор 2022 йилни қимматбаҳо метал сотувчиси сифатида бошлаган ва уни харидор сифатида якунлаган. Қирғизистон ва Тожикистон Марказий банклари ҳам олтин захираларини мос равишда 6 ва 4 тоннага оширган.
Батафсил: https://sof.uz/bi6v
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
31 ژانویه 2023, 05:16
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги раҳбариятида лавозим тайинловлари амалга оширилди.
Президент қарори билан:
Эркин Муҳиддинов Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига;
Жамшид Абруев Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига;
Раъно Турдибоева Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига (аввал Оила ва ҳотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари эди);
Мирзоҳид Убайдуллаев Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;
Озода Парпибоева Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Батафсил: https://sof.uz/0e4y
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
31 ژانویه 2023, 04:07
Ўзбекистон Transparency International индексида ўрнини 14 поғонага яхшилади
Transparency International халқаро нодавлат ташкилоти томонидан Коррупцияни қабул қилиш индекси 2022 йил натижалари эълон қилинди.
180 та давлат орасида Ўзбекистон 31 балл билан 126-ўринни эгаллади. Аҳамиятлиси мамлакатимиз балларини 3 тага ошириб, ўрнини 14 поғонага яхшилашга (2021 йилда 140 ўрин) муваффақ бўлди.
Батафсил: https://sof.uz/ppyj
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
31 ژانویه 2023, 03:55
Bloomberg: АҚШ аҳолисининг ярмидан кўпи "маошдан маошгача" яшайди
Америкаликларнинг ярмидан кўпи (64 фоиз) 2022 йил охирида маошдан маошгача яшар эди. Pymnts.com ва LendingClub тадқиқотига таяниб, Bloomberg хабар бермоқда.
2022 йил охирида америкаликларнинг 64 фоизи ёки 166 миллион киши маошдан маошгача яшар эди. 2021 йил охирига нисбатан ўсиш 3 фоизни ташкил этди, тахминан 9 миллион киши. Шу билан бирга, бу ҳолат иш ҳақи даражасидаги номувофиқлик ва жамғармаларнинг камайиши фонида яшаш нархининг ошиши туфайли юзага келди.
Агентлик маълумотларига кўра, юқори маошли ишларга эга бўлганлар "маошдан маошгача" яшайдиганлар улуши ҳам ошган. Масалан, йилига 100 минг доллар оладиганлар орасида бу кўрсаткич 2021 йил охиридаги 11 фоизга нисбатан 16 фоизга ошган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
31 ژانویه 2023, 03:15
2023 йил учун молиявий тақвим: нималарни эътиборга олиш керак?
Молиявий режа тузиш. Саёҳат, ўйин - кулги ёки кундалик газланган ичимликларга қилинадиган кутилмаган харажатларни олдини олиш учун уларни режалаштирган яхши. Сиз бир ой ёки бутун бир йил учун режа тузишингиз мумкин.
Масалан, биринчи навбатда тахминий даромадларингизни ёзинг ва камида унинг 10 фоизини жамғарма учун ажратинг. Қолган суммадан мажбурий харажатларни (кредит учун тўловлар (агар мавжуд бўлса), коммунал тўловлар, озиқ-овқат, транспорт, маиший харидлар учун тахминий харажатлар) чегириб ташланг. Қолган пуллар молиявий мақсадлар учун жамғармалар ўртасида тақсимланиши мумкин. Шунингдек, ўйин-кулги учун сарфланадиган харажатларни ҳам унутманг.
Харажатларингизни бутун йил давомида ёзиб юришга ҳаракат қилинг ёки ҳеч бўлмаганда уларни мобил банк иловасида кузатиб боринг. Агар сиз бирон бир соҳада режалаштирганингиздан кўпроқ харажат қилаётганингизни кўрсангиз, унда харажатларни камайтиришингиз ёки молиявий режангизни ўзгартиришингиз мумкин.
Батафсил: https://sof.uz/lj0u
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
31 ژانویه 2023, 02:22
Ўзбекистон 2022 йилда хорижга қиймати 6,8 млн. AҚШ долларига тенг бўлган чангютгич экспорт қилган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилда хорижга қиймати 6,8 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 129,8 мингта чангютгич экспорт қилган.
Чангютгич экспорти 2021 йил билан солиштирилганда 46,4 мингтага ошган.
Ўзбекистон 2022 йилда энг кўп чангютгич экспорт қилган давлатлар:
— Россия – 58,8 мингта
— Қозоғистон – 38,3 мингта
— Украина – 10,7 мингта
— Қирғиз Р. – 10,4 мингта
— Тожикистон – 6,8 мингта
— Озарбайжон – 1,9 мингта
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
31 ژانویه 2023, 01:40
Алишер Усмонов "МегаФон"ни сотмоқда
Россиянинг "Ростелеком" компанияси USM Group компаниясидан "МегаФон" алоқа операторини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
"Коммерсантъ" нашрининг ёзишича, сотиб олиш бўйича сўров 2022 йил охирида берилган.
USM компаниясига яқин манбанинг таъкидлашича, "МегаФон" бир неча йиллардан бери яхши натижаларни кўрсатмоқда, шунинг учун уни сотиб олиш бўйича таклифлар мунтазам келиб тушяпти.
"МегаФон" Россиядаги энг йирик телекоммуникация операторларидан бири бўлиб, 74 миллиондан ортиқ мижозга хизмат кўрсатади. Унинг 100 фоиз улуши Алишер Усмонов раҳбарлик қиладиган USM Group компаниясига тегишли.
2021 йил якунига кўра, "МегаФон" даромади 354 миллиард рублни, соф қарзи 244,6 миллиард рублни ташкил этган. Компания 2022 йил май ойидан бери молиявий ҳисоботларни ошкор қилишни тўхтатган.
"Ростелеком" компанияси Теле2 алоқа опеатори акцияларининг 100 фоизига эгалик қилади ва "МегаФон"ни сотиб олиш орқали Россия уяли алоқа сегментида шубҳасиз етакчига айланади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
31 ژانویه 2023, 01:12
Bloomberg: ҳозирча АҚШ долларига глобал захира валютаси сифатида ҳеч нарса таҳдид солмайди, аммо бу узоқ давом этмайди
Bloomberg шарҳловчиси Маркус Эшуорт фикрича, ҳозирча АҚШ долларига дунёнинг захира валютаси сифатида ҳеч нарса таҳдид солмайди, аммо бу узоқ давом этмайди.
Унинг фикрича, жуда тез орада Ҳиндистон, Хитой, Япония ва Жанубий Корея каби йирик Осиё давлатлари янги валюта яратадилар, кейин эса "америкалик" унинг "тахтидан" ағдарилади. Бу ҳақда InoSMI сайтида хабар берилди.
Экспертнинг фикрича, охирги пайтларда долларнинг кучи пасайиб бормоқда. Унинг янги рақобатчиси, шунингдек, Бразилия ва Аргентина ўртасидаги савдода (гарчи улар ўз миллий валюталарини сақлаб қолишса ҳам) фойдаланмоқчи бўлган, олдиндан "сур" (жанубий) деб аталадиган кўп муҳокама қилинган Жанубий Америка умумий валютаси бўлиши мумкин.
Агар сур ликвид бўлмаган ва ўзгарувчан маҳаллий валюталарнинг қўпол қирраларини юмшата олса, Жанубий Американинг бошқа мамлакатлари ундан фойдаланишга қўшилиши мумкин ва бу долларнинг позициясини сезиларли даражада бузади.
АҚШ валютаси позициясига бир хил даражада жиддий таҳдид Хитой ва Саудия Арабистони доллардан бошқа энергия ресурсларини сотиб олиш ва сотишни режалаштираётгани ҳақидаги миш-мишлар туфайли юзага келди, дея хулоса қилди Эшуорт.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
31 ژانویه 2023, 00:38
ХВЖ Россияда иқтисодий ўсишни башорат қилди
Халқаро валюта жамғармаси ўз прогнози билан ўртоқлашди, унга кўра, Россия яқин икки йилда иқтисодий ўсишни кутмоқда, деб ёзади "РИА Новости".
Жамғарманинг 2022 йилда Россия иқтисодиётининг 3,4 фоизга қисқариши ҳақидаги прогнозлари амалга ошмади, унинг ҳисоб-китобларига кўра, атиги 2,2 фоизни ташкил этди. Шу билан бирга, жорий йилда ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,3 фоиз, 2024 йилда эса 2,1 фоизга "ўртача ижобий ўсиш" кутилаётгани қайд этилган.
ХВЖ таҳлилига кўра, жаҳон иқтисодиётининг ўсиши 2023 йилда 2,9 фоизни, 2024 йилда эса 3,1 фоизни ташкил этади. АҚШ иқтисодиёти бўйича прогнозлар октябрь ойидаги тахминларга нисбатан ёмонлашди. Ҳозирда у 2023 йилда 1,4 фоизга, 2024 йилда эса 1 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
30 ژانویه 2023, 23:54
Озарбайжон яна 100 йил давомида Европани энергия билан таъминлашга ваъда бермоқда
Озарбайжон келгуси 100 йил давомида Европани таъминлаш учун етарли энергия қувватига эга бўлади, дея ваъда берди Президент Илҳом Алиев Венгриядаги ташрифи давомида.
Шу билан бирга, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Озарбайжонни Россиядан газ импортининг қисқариши ва Украинадаги ҳарбий можаро фонида Европага энергия етказиб беришни диверсификация қилишнинг энг яхши йўналишларидан бири деб атади. Орбаннинг эслатишича, Озарбайжон гази Европа Иттифоқига, жумладан, Венгрия орқали ҳам боради, шунинг учун унинг мамлакати, шунингдек, Болгария, Руминия ва Словакия бундан буён нафақат минтақавий, балки умумевропа энергия хавфсизлигини ҳам таъминлайди.
Батафсил: https://sof.uz/ehuc
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
30 ژانویه 2023, 23:11
Financial Times: Оқ уй АҚШ компанияларига Huawei маҳсулотларини экспорт қилиш учун лицензия беришни тўхтатди
АҚШ маъмурияти АҚШ компанияларига Хитойнинг телекоммуникация ускуналари ишлаб чиқарувчи Huawei компаниясига маҳсулот экспорт қилиш учун лицензиялар беришни тўхтатди. Ҳозир Оқ уй чекловни расмийлаштириш имкониятини ўрганмоқда, деб ёзади Financial Times.
Huawei’га нисбатан чекловлар Доналд Трамп президентлиги даврида, юклар фақат ҳукумат рухсати билан амалга оширилган пайтда жорий этила бошланди. Савдо департаменти бир қатор компанияларни АҚШда жойлашган Huawei технологиялари учун экспорт лицензияларини энди бермаслиги ҳақида огоҳлантирди.
Батафсил: https://sof.uz/jl2e
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
30 ژانویه 2023, 22:34
Банкларга кредит бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этиш вазифаси юклатилмоқда
Марказий банк бошқарувининг “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан кредит шартномаси тузилгунга қадар банк истеъмолчига тақдим этиши лозим бўлган қўшимча маълумотлар рўйхати белгиланмоқда:
кредит олиш учун қарз олувчига қўйиладиган талаблар;
кредитнинг тури;
фоиз ставкасининг йиллик номинал қиймати, ўзгарувчан фоиз ставкалари қўлланилганда эса уларни аниқлаш тартиби
кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисоблаш бошланадиган сана ёки уни аниқлаш тартиби;
кредит бериш, шу жумладан масофавий хизматлар кўрсатиш тизимлари орқали кредит бериш усуллари;
қарз олувчининг кредитни қайтариш, кредит бўйича фоизларни ва бошқа тўловларни тўлаш чоғидаги тўловларининг даврийлиги;
кредит бериш тўғрисидаги шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш турлари;
кредитни муддатидан олдин сўндириш тартиби;
кредит шартларини ўзгартириш тартиби, шу жумладан қарздорликни қайтариш муддатларини қайта кўриб чиқиш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш тартиб-таомили.
Шунингдек, банк олдидаги мажбуриятлар таъминоти сифатида мулкини гаровга қўяётган ёки кафил бўлаётган учинчи шахсларга қарз олувчи томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида тўланмаганлиги бўйича юзага келиши мумкин бўлган хатарлар ҳақида тушунтириш бериши лозим.
Батафсил: https://sof.uz/so8a
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
30 ژانویه 2023, 12:09
Европадаги энг арзон бензинга эга мамлакат номи қайси?
РИА Новости рейтингида Люксембург энг арзон бензинга эга давлатлар орасида етакчилик қилди. Бу давлат аҳолиси ўртача иш ҳақи билан 2,5 минг литрдан ортиқ ёқилғи сотиб олиши мумкин.
Иккинчи ўринда Ирландия, аҳолиси деярли 2000 литр сотиб олиш имкониятига эга. Кучли бешликка Норвегия, Буюк Британия ва Нидерландия ҳам кирди. Охирги ўринни 455 литр ёқилғи билан Венгрия эгаллаб турибди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
30 ژانویه 2023, 11:45
Бир йил ичида энг бой африкаликлар миллиардлаб долларга қашшоқлашди
Африкадаги энг бадавлат кишиларнинг умумий бойлиги 2022 йил охирида 81,5 миллиард долларни ташкил этди ва 3,1 миллиард долларга камайди, дея хабар беради Forbes.
Қитъадаги энг йирик цемент ишлаб чиқарувчи Dangote Cement компаниясининг эгаси, 13,5 миллиард доллар бойлиги билан Алико Данготе кетма-кет ўн иккинчи марта Африканинг энг бой одамига айланди.
Декабрь ойида Forbes маълумотларига кўра, 2022 йилда бутун дунё бўйлаб миллиардерлар қарийб икки триллион доллар (тахминан 1,9 триллион доллар) йўқотишган. Энг оғир зарба 300 технология бизнесменлари бўлиб, улар биргаликда 1 триллион доллар йўқотишди.
Батафсил: https://sof.uz/1zm4
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
30 ژانویه 2023, 11:24
Метан “заправка”лар босқичма-босқич ишга тушишни бошлайди
Маълумотларга кўра, бугун — 30 январдан бошлаб айрим AГТКС (метан қўйиш шохобчалари) фаолияти қайта тикланган.
AГТКСлар ҳозирча маълум график асосида ишлаб туради, газ босими меъёрига келишига қараб (тахминан 2-3 кунда) республикадаги барча шохобчалар одатдаги режимда фаолият юритиши кутилмоқда.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
30 ژانویه 2023, 11:02
Ҳар йили 500 нафаргача ногиронлиги бўлган ёшларга субсидия ажратилади
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ходим учун 6 ойда БҲМнинг 1,5 бараварида (450 минг сўм) субсидия берилади.
Шунингдек, ҳар йили 500 нафаргача ногирон ёшларга қуйидагилар учун субсидия ажратилади:
нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўргатиш, уларда касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш;
тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун.
Субсидиялар мазкур йўналишлардан биттаси учун ҳар бир ногиронлиги бўлган ёшнинг талабига мувофиқ, БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда ажратилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
30 ژانویه 2023, 10:43
Автомобиль савдоси бўйича жаҳон етакчиси аниқланди
Япониянинг Toyota Motor компанияси 2022 йилда дунё бўйлаб унинг брендларидан 10,5 миллион автомобиль, жумладан Hino Motorsюк машиналари ва Daihatsu кичик автомобиллари сотиб олиниб, кетма-кет учинчи йил автомобиллар сотуви бўйича дунёда етакчи бўлди, деб хабар бермоқда Reuters.
Ўтган йилга нисбатан компаниянинг глобал савдоси 0,1 фоизга камайди. Японияда Toyota автомобилларига бўлган талаб 9,6 фоизга тушиб, 1,9 миллионга етди, бироқ ички сотувлардаги пасайиш рекорд даражадаги хорижда 8,6 миллион автомобиль сотуви билан қопланди.
Батафсил: https://sof.uz/nxqe
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
30 ژانویه 2023, 10:14
