Sof.uz | Соф хабарлар
رفتن به کانال در Telegram
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
نمایش بیشتر4 669
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز
آرشیو پست ها
Спортчилар учун антидопинг таълим электрон платформаси яратилади
“Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Батафсил: https://sof.uz/16p
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Италияда рус газидан бутунлай воз кечиш муддати маълум қилинди
Италияга Россия газидан бутунлай воз кечиши учун икки йил керак бўлади. Бу ҳақда Италиянинг "Eni" энергетика компанияси бош директори Клаудио Дескальци Ла Стампа газетасига берган изоҳида маълум қилди, деб ёзади “ТАСС”.
Унинг сўзларига кўра, жараён ўзининг камчиликлари туфайли у қадар тез кетаётгани йўқ. Ўтган саккиз йил ичида Италия маҳаллий ишлаб чиқаришга ҳамда газ соҳасига сармоя киритишни рағбатлантирмади ва шу сабабли мамлакатда ишлаб чиқарилган газ билан боғлиқ муаммолар мавжуд эди.
Шунга қарамай, Италиянинг Миср, Ангола, Жазоир, Конго Республикаси, Мозамбик ва Ливия каби давлатлар билан тарихий алоқалари уларда ўз ўрнини сақлаб қолган компанияга Россиядан газ сотиб олишни тезда камайтиришга ёрдам берди.
Бундан олдин Дескальци Россия газига қарамлик ҳақиқатда камайганлигини ва яқин келажакда янги энергия катаклизмлари ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқлигини таъкидлаган эди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессиясини юқори даражада ташкил этиш юзасидан қабул маросими ташкил этилди
Жорий йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги томонидан қабул маросими нонуштаси ташкил этилди. Тадбирга халқаро ташкилотлар ва хорижий миссияларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари таклиф этилди.
Батафсил: https://sof.uz/1xq
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон 11 та давлатга оёқ кийим экспорт қилган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-март ойларида 11 та хорижий давлатларга қиймати 10,2 млн AҚШ долларига тенг бўлган 5,7 млн жуфт оёқ кийимлар экспорт қилган.
Оёқ кийимлар экспорти қиймати ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,9 млн AҚШ долларига ошган.
2023 йилнинг 3 ойида Ўзбекистон энг кўп оёқ кийим экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 2,4 млн жуфт
Қирғиз Р. – 2 млн жуфт
Тожикистон – 1 млн жуфт
Россия – 135 минг жуфт
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Энди мактаб директори ўринбосарлари моддий рағбатлантириб борилади
Маълум қилинишича, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи томонидан навбатдаги қўшма қарор имзоланган.
Унга кўра, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари фаолиятини Ёшлар агентлиги ва Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорлигини кучайтириш чора-тадбирлари белгиланган бўлиб, мазкур йўналишда энг яхши наъмунали директор ўринбосарларини ҳар чоракда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан БҲМнинг 10 баробар миқдорида мукофот берилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Долларнинг расмий курси кўтарилди
Марказий банк 11 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.
— 1 АҚШ доллари — 11 453.07 (+20.02) сўм;
— 1 евро — 12 549.13 (-69.53) сўм;
— 1 Россия рубли — 150.09 (+1.99) сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
“MND France” компанияси “Чимён” халқаро умуммавсумий курортини қуради
“Beldersoy – Chimyon – Nanay” халқаро мавсумий курортини қуриш ва эксплуатация қилиш лойиҳа идораси” давлат унитар корхонаси томонидан “Чимён туристик зонасини қуриш” лойиҳаси доирасида эълон қилинган тендерда Франциянинг “Montagne et Neige Développement” (MND) компанияси ғолиб деб топилган эди.
Батафсил: https://sof.uz/u6eh
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Темир йўл транспортида қанча юк ташилган?
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича умумий фойдаланишдаги магистрал темир йўл транспорти орқали 18 млн тонна асосий турдаги юклар ташилган.
Юк ташиш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 0,1 млн тоннага ошгани кузатилган.
2023 йил январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича ҳаво транспорти орқали жўнатилган юклар ҳажми 1,9 минг тоннани ташкил этган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Инвесторлар янги молиявий фалокат хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда
Германиянинг Allianz суғурта компаниясининг бош иқтисодчиси Людовик Субран инвесторларга бир неча ойлик бозорни тузатишга ва янги "молиявий фалокат" таҳдидига тайёрланишни маслаҳат берди. Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.
Иқтисодчи активлар нархининг тез тушиб кетишини истисно этмади, чунки аввал уларни қарз маблағлари билан сотиб олган инвесторлар ўз қарзларига хизмат кўрсата олмаслиги мумкин.
Субраннинг сўзларига кўра, тижорат кўчмас мулк бозори ва АҚШ минтақавий банкларидаги вазият “жиддий ташвиш”га сабаб бўлмоқда. Яна бир омил хедж фондлари ва пенсия жамғармалари каби банкдан ташқари молиявий воситачилар билан боғлиқ муаммолар бўлиши мумкин.
Аллианз экспертининг фикрича, яқин келажакда инвесторларни бозорларда юқори волатиллик кутмоқда, бироқ у бу “2008 йилги жаҳон молиявий инқирозининг ремейки” эканлигига ишонмайди. Бироқ, бозорда кескин ҳаракатлар кейинги бир неча ой ичида тез-тез содир бўлади. Бундан ташқари, Субран 2023 йилнинг иккинчи ярмида АҚШда рецессия бошланиши мумкинлигини айтиб ўтди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Италия энергетика компанияси "Газпром"га қарши даъво аризаси билан чиқди
Италиянинг "Eni" энергетика компанияси "Газпром" томонидан Россия газини етказиб беришни қисқартиргани сабабли арбитражга ариза берди. Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.
Компаниянинг қайд этишича, тузилган шартномалар ўз фаолиятини давом эттирмоқда. “Газпром Экспорт” томонидан қўлланилган қисқартмалар махфий арбитражга тортилади”, — дейилади ҳужжатда.
Агентлик маълумотларига кўра, 2022 йил ўрталаридан бошлаб Италия энергетика компанияси томонидан етказиб бериш ҳажмининг пасайиши қайд этилган. Шундай қилиб, июн ойида "Eni" қабул қилинган ҳажмларнинг 15 фоизга камайганини эълон қилди, шундан сўнг камайтириш "Газпром" томонидан тасдиқланди. Россия компаниясининг хабар беришича, Австрия томони "транспорт номинацияларини тасдиқлашдан" бош тортган.
"Eni" раҳбари Клаудио Дескальцининг айтишича, май ойига келиб Россия газининг Италиядаги улуши “бир неча фоизга” тушган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
3 ойда самолётда қанча юк ташилган?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича ҳаво транспорти орқали жўнатилган юклар ҳажми 1,9 минг тоннани ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда жўнатилган юк ҳажмидан 12,1 фоизга кўп.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Жаҳон банки Украинага иш ҳақи тўлаш учун кредит берган
Украина Жаҳон банкидан деярли 190 миллион евро олган. Бу ҳақда мамлакат Молия вазирлиги сайтида хабар берилди.
Қайд этилишича, Украина давлат бюджетининг умумий фондига 189,32 миллион евро тушган. Маблағлар Халқаро тараққиёт ассоциацияси томонидан имтиёзли шартлар асосида тақдим этилган. Кредитнинг тўлаш муддати - тўрт йиллик имтиёзли давр билан ўн йил.
Агентлик маълумотларига кўра, ушбу маблағлар жорий йилнинг феврал ойи учун давлат органлари ходимлари ва ўқитувчиларига иш ҳақи тўлаш учун йўналтирилиши режалаштирилган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон 10 та давлатга гилам сотган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-март ойларида 10 та хорижий давлатга қиймати 12,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилган.
Гилам экспорти ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,4 млн AҚШ долларига ошган.
Ўзбекистон энг кўп гилам экспорт қилган асосий давлатлар (AҚШ долларида):
— Қирғиз Р. – 6,8 млн
— Тожикистон – 1,5 млн
— Озарбайжон – 1,3 млн
— Россия – 1,2 млн
— Афғонистон – 750 минг
— Қозоғистон – 340 минг
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
АҚШ санкциялар остидаги Россия банклари билан транзакцияларга рухсат бериш муддатини узайтирди
АҚШ Молия вазирлиги Россиянинг асосий банклари билан санкцияларга дучор бўлган транзакцияларга рухсат бериш муддатини 2023 йил 1 ноябргача узайтирди. Бу ҳақда Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) хабарида айтилади.
Рухсат энергияни молиялаштириш операцияларига, масалан, ҳар хил турдаги ёқилғини қазиб олиш, қайта ишлаш ва ташиш билан боғлиқ операцияларга нисбатан қўлланилади. Улар орасида нефть, газ, кўмир ва ёғоч, шунингдек, биоёқилғи ишлаб чиқаришда ишлатиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва атом энергияси учун ресурслар мавжуд.
АҚШ Ғазначилигининг Бош лицензияси Россия Банки, Внешекономбанк, Откритие Банк, Совcомбанк, Сбербанк, ВТБ, Альфа-Банк, Росбанк, уларнинг шоъба корхоналари ва бошқа ташкилотлари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун рухсатни кенгайтиради.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Россия нефтининг денгиз орқали Европага экспорти кескин камайди
Денгиз орқали жўнатилган Россия нефтига эмбарго жорий этилишини кутган ҳолда, европалик харидорлар унинг харидларини кескин қисқартиришди – етказиб бериш инқироздан олдинги даражага нисбатан деярли 60 фоизга қисқарди, деб ёзади Bloomberg кема кузатуви маълумотларига таяниб.
19-25 февраль оралиғида Россия Европа Иттифоқи ва Буюк Британияга кунига ўртача 1,54 миллион баррел нефт етказиб берган бўлса, 24-30 сентябрь кунларидаги худди шу кўрсаткич 57 фоизга кам — 660 минг баррелни ташкил қилди. Шимолий Европа харидларни энг кўп қисқартирди, январь ойида кунига ўртача 200 000 баррелдан камроқ нефть белгиланган вақт оралиғида минтақага етказиб берилди.
Шу билан бирга, Россия нефть оқимининг Европадан Осиёга йўналиши секинлашди, дея қайд этади газета. Июн ойида Россия ёқилғисининг энг йирик уч нафар импортчиси - Хитой, Ҳиндистон ва Туркияга етказиб бериш ҳажми рекорд даражадаги 2,2 миллион баррелга етди, аммо сентябрь ойида экспорт ҳажми кунига 350 минг баррелга камайди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Март ойида 108 та лифт ишлаб чиқарилган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-март ойларида йирик корхоналар томонидан 161 та лифт ишлаб чиқарилган.
Лифт ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 37,6 % га ошган.
2023 йилнинг март ойида йирик корхоналар томонидан 108 та лифт ишлаб чиқарилган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
III Халқаро бахшичилик санъати фестивали ғолиблари қанча пул мукофоти олишади?
III Халқаро бахшичилик санъати фестивали "Гран-при" соврини эса Илҳом Норов (Ўзбекистон)га тақдим этилди.
Халқаро бахшичилик фестивали ғолиблари:
"Гран-при" 7 минг доллар;
I ўрин 2500 доллар;
II ўрин 1750 доллар;
III ўрин 1250 доллар пул мукофоти билан тақдирланди.
1-ўрин - Сариев Гарягди (Туркманистон)
1-ўрин - Саламат Аяпов
(Ўзбекистон Республикаси - Қорақалпоғистон)
1-ўрин - Сандан Арес (Россия)
1-ўрин - Рисбай Исаков
(Қирғизистон)
2-ўрин - Расулбек Абдурахмонов (Ўзбекистон)
2-ўрин - Нугзар Кавтарадзе (Грузия)
2-ўрин - Сарвар Сабри Камал (Ҳиндистон)
2-ўрин - Ярослав Дмитров Христов (Болгария)
3-ўрин - Дилмурод Гулмуродов (Ўзбекистон)
3-ўрин - Серик Жақсиқулов (Ўзбекистон)
3-ўрин - Эрдане Ват Есун (Монголия)
3-ўрин - Шин Жа Сун
(Корея)
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
3 ойда 557 та юк автомобили ишлаб чиқарилган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 557 та юк автомобили ишлаб чиқарилган.
Сўнгги йилларда ишлаб чиқарилган юк автомобиллари сони:
— 2021 йил январь-март – 891 та
— 2022 йил январь-март – 870 та
— 2023 йил январь-март – 557 та
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Энг йирик крипто биржаларидан бирининг акциялари кўтарилди
Nasdaq биржаси маълумотларига кўра, компания биринчи чорак учун молиявий ҳисоботини эълон қилганидан сўнг, энг йирик криптовалюта биржаларидан бири Coinbase Global акциялари кўтарилди.
Компания кетма-кет бешинчи чоракда зарар кўрди. Бироқ, 4 май куни кечқурун Coinbase таҳлилчилар кутганидан ҳам юқори натижаларни эълон қилди – 2023 йилнинг биринчи чорагидаги йўқотиш 2022 йилнинг тўртинчи чорагидаги 430 миллион доллардан 79 миллион долларгача кескин камайди. Бунга АҚШ банк секторидаги нотинчликлар фонида криптовалюталар нархининг ошиши ёрдам берди.
Натижада, ҳисобот эълон қилинган куни, асосий савдо 49 долларга ёпилгандан сўнг, Coinbase акциялари постмаркетда деярли саккиз фоизга ўсди. Ушбу ёзилиш ҳолатига кўра, компаниялар премаркет савдоларида $53,69 да савдо қилмоқдалар, бу аввалги куннинг ёпилишидан 9,08 фоизга кўп.
Coinbase харажатларни камайтиришга муваффақ бўлди, биринчи чоракдаги даромад ҳам прогнозлардан ошиб кетди. У 629,1 миллион доллардан 772,5 миллион долларга ошган. Инвесторларга мактубда таъкидланганидек, криптоиндустрияси ўзгарувчанлигича қолмоқда ва саноат фойдаланувчиларга анъанавий молиявий тизимга муқобил вариантни тақдим этиши учун "мажбурлаш орқали" жорий қилинган мақсадли чоралар эмас, балки тўлиқ тартибга солишга муҳтож.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Россиянинг ташқи қарзи рекорд даражада пасайди
2022 йил охирида Россиянинг ташқи қарзи ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 10 фоиз пунктга тушиб, 16,6 фоизни ташкил этди, деб хабар берди РИА Новости. Кўрсаткич статистика тарихидаги энг паст кўрсаткичга айланди.
Дунёнинг энг йирик иқтисодиёти яхши давлатлар орасида энг паст кўрсаткич Хитойда қайд этилган - 13,7 фоиз. Ҳиндистоннинг ташқи қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 19,1 фоизини ташкил қилади.
Шу билан бирга, энг юқори ташқи қарз юки Европа мамлакатларида кузатилмоқда. Нидерландияда бу кўрсаткич ЯИМнинг 380,5 фоизига, Буюк Британияда 287 фоизга, Швейцарияда эса 280,5 фоизга етади. Йил давомида ушбу давлатларнинг ташқи қарзи даражаси деярли 15 фоиз пунктга камайди. Францияда худди шундай кўрсаткич 2022 йилда ЯИМнинг 249 фоизини, Белгияда - 242 фоизни ташкил этди.
Ташқи қарз юки энг юқори ўнталикка Испания (179 фоиз), Швеция (170 фоиз), Германия (159 фоиз), Норвегия (132 фоиз) ва Италия (131 фоиз) ҳам кирди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
