Sof.uz | Соф хабарлар
رفتن به کانال در Telegram
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
نمایش بیشتر4 669
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز
آرشیو پست ها
Bloomberg: Россия Марказий банк раҳбари Элвира Набиуллина инфляциянинг ўсишидан қўрқиб, ставкани пасайтирмоқчи эмас
Россия ҳукумати Марказий банкни пул-кредит сиёсатини юмшатишга ва янада оптимистик иқтисодий прогнозларга эришишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги масала муҳокамасидан хабардор манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Нашрнинг қайд этишича, регуляторнинг 2023 йил 10 февралдаги йиғилиши фонида ҳукумат жорий йилда Марказий банкдан асосий ставкани пасайтириш бўйича аниқроқ сигнал беришини кутмоқда. Бироқ Марказий банк раҳбари Элвира Набиуллина инфляциянинг ўсишидан қўрқиб, ставкани пасайтирмоқчи эмас.
Агентликнинг қўшимча қилишича, Марказий банк асосий ставканинг пасайиши таъсири вақтинчалик бўлади ва инфляция қисқа муддатга пасаяди, деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, беқарорлик шароитида аниқроқ башорат қилиш мумкин эмас.
Батафсил: https://sof.uz/y9do
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
07 فوریه 2023, 10:44
Ижтимоий тармоқларда "Ўзбекистонда 1 апрелдан ойликлар ошади" мазмунидаги чалғитувчи мазмундаги материаллар тарқатилмоқда
Аслида биринчи апрелдан бошлаб фақатгина 27 та касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчиларининг ойлик иш ҳақи 20 фоизга оширилади ва ўртача 3 млн сўмни ташкил этиши режалаштирилган.
Бу дегани сарлавҳаларда берилаётганидек барчанинг ойлиги ошади дегани эмас.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
07 فوریه 2023, 10:10
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 36 млрд долларга етди
1 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари бир ой давомида 174 миллион долларга ошиб, 35,9 миллиард долларни ташкил қилган.
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 36 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 1 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари бир ой давомида 174 миллион долларга ошиб, 35,9 миллиард долларни ташкил қилган.
Батафсил: https://sof.uz/amwh
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
07 فوریه 2023, 09:49
Тадбиркорларга янги турдаги жазолар учун мораторий ўрнатилади
Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга бир йиллик мораторий ўрнатилиши кутилмоқда. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони лойиҳасида сўз борган.
Фармон лойиҳаси кеча, 7 февраль куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Фармон билан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш ва жавобгарлигини либераллаштириш мақсадида 2023 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга бир йиллик мораторий ўрнатилади.
Батафсил: https://sof.uz/2s6g
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
07 فوریه 2023, 08:40
Барча мактабларда бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш йўлга қўйилади
Президент фармони лойиҳасига мувофиқ, таълим сифатини ошириш мақсадида қуйидагилар белгиланмоқда:
2023 йил 1 сентябрдан ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан мактабда ўқувчиларни 2 та хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти йўлга қўйилади.
2023/2024 ўқув йилидан:
босқичма-босқич янги ўқув дастурлари амалиётга киритилади;
республиканинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш йўлга қўйилади;
давлат грантлари коллеж ва техникумларнинг дуал таълим шакли бўйича ҳам ажратилади.
Батафсил: https://sof.uz/2yfz
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
07 فوریه 2023, 08:10
Қизириқ туманида кредит маблағини ўзлаштириш ҳолати аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қизириқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ғ.Т.” МЧЖ раҳбари Ғ.Қ. “Х.” маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчиси Ш.Ж. билан ўзаро тил бириктириб, ушбу маҳаллада яшовчи 5 нафар фуқарога ажратилган 132 млн сўм кредит эвазига маҳсулотлар етказиб берганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, 3 нафар фуқарога 12,5 млн сўмни нақдлаштириб бериб, қолган 105,8 млн сўмни ўзларининг шахсий эҳтиёжларга ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Батафсил: https://sof.uz/o6cn
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
07 فوریه 2023, 07:58
Nikkei: Япония яримўтказгич ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш учун 2,7 миллиард доллар ажратади
Япония ҳукумати 368,6 миллиард иена (тахминан 2,7 миллиард доллар) ажратишга қарор қилди, бу эса субсидиялар шаклида ярим ўтказгичлар ишлаб чиқариш корхоналарига юборилади. Бу ҳақда Nikkei газетаси хабар бермоқда.
Нашрнинг қайд этишича, субсидиялар компаниялар инвестицияларининг учдан бир қисмини қоплаши мумкин. Шу билан бирга, корхона келгуси 10 йил давомида ишлаши кафолатланган тақдирда маблағ олиши мумкин. Бундан ташқари, агар керак бўлса, компаниялар Япония бозорини ярим ўтказгичлар етишмаслиги билан таъминлаши керак.
Октябрь ойи охирида Япония бош вазири Фумио Кисида 266 миллиард долларлик янги иқтисодий қўллаб-қувватлаш дастурини тақдим этди. 39 триллион иена давлат бюджетидан ажратилади ва барча маблағ хусусий сектор ҳисобидан 71 миллиард долларни ташкил этади.
Батафсил: https://sof.uz/hju5
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
07 فوریه 2023, 07:40
Давлат дастури лойиҳаси: 27 та профессионал таълим муассасалари ўқитувчиларининг ойлик маошлари 20 фоизга оширилади
Ҳужжатга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб республиканинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш йўлга қўйилади. 2023 йил 1 апрелдан бошлаб 27 та профессионал таълим муассасалари ўқитувчиларининг ойлик маошлари 20 фоизга оширилиб, ўртача 3 млн сўмга тенг бўлади.
2023 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 8 триллион сўм, шундан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари учун 4 триллион сўм йўналтирилади.
2023 йил 1 июлдан бошлаб, “Маҳалла бюджети” тизимини барча туманлар ва шаҳарларда жорий этиш орқали маҳаллаларга ўз муаммосини мустақил ҳал этиш ҳамда ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун 800 миллиард сўмгача маблағ йўналтирилади.
Батафсил: https://sof.uz/q97
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
07 فوریه 2023, 07:02
2022 йилда нечта авиапарвоз амалга оширилган?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йил давомида Ўзбекистон Республикаси бўйича маҳаллий йўналишларда жами 6345 та авиапарвозлар амалга оширилган.
2022 йилда бир кунда маҳаллий йўналишларда ўртача 17 та авиапарвозлар кузатилган.
2022 йил давомида Ўзбекистонда ҳаво транспорти орқали жўнатилган юклар ҳажми 10,1 минг тоннани ташкил этган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
07 فوریه 2023, 06:36
07 فوریه 2023, 06:16
Туркиядаги зилзила туфайли нефть нархи ошди
Brent маркали нефтнинг апрель фьючерслари нархи 7 февралдаги савдолар чоғида бир баррели учун 82 доллардан (деярли бир фоиз) ошди, дея хабар бермоқда Қитъалараро биржа.
Янгилик ёзилаётган вақтда Брент бир баррель учун 82,34 долларга тенг эди. Нефть нархи 6 февралда бир баррель учун деярли 79 долларга тушганидан кейин иккинчи кун кетма-кет қимматлашди. Туркия кучли зилзилалар сабабли Jeyhan экспорт терминалига ёқилғи етказиб беришни тўхтатгани сабабли нархларга таъминотдаги мумкин бўлган ўзгаришлар таъсир кўрсатмоқда.
Шунингдек, ўсиш Саудия Арабистонининг давлат нефть-газ компанияси Saudi Aramco кутилмаганда Осиё, Европа ва АҚШдан келган харидорлар учун март ойида нефть сотиш нархини оширгани билан боғлиқ.
Айни пайтда Американинг йирик инвестиция банки Goldman Sachs 2024 йилга келиб жаҳон бозорида ишлаб чиқариш қуввати етишмаслиги сабабли нефть тақчиллигини башорат қилди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
07 فوریه 2023, 05:14
Nissan Renault бўлинмасининг 15 фоиз улушини сотиб олади
Nissan ва Renault ўзларининг иттифоқи тафсилотларини ошкор қилдилар, унга кўра япон автомобиль ишлаб чиқарувчиси Renault Ampere электромобиллар бўлинмасидаги 15 фоизгача улушга эга бўлади.
Альянснинг кичик ҳамкори Mitsubishi Motors ҳам Ampere'га сармоя киритишни кўриб чиқади.
"Nissan стратегик инвесторга айланиш мақсадида Renault гуруҳининг Европадаги электромобиллар ва дастурий таъминот бўлими бўлмиш Ampere компаниясига 15 фоизгача сармоя киритишдан иборат", — дейилади баёнотда.
Компаниялар аллақачон ўзларининг узоқ йиллик иттифоқини қайта тиклаш бўйича келишув доирасида француз автомобиль ишлаб чиқарувчиси Nissan'даги улушини тахминан 43 фоиздан 15 фоизга қисқартиришини эълон қилишди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
07 فوریه 2023, 02:32
The Seattle Times: Boeing 2023 йилда 2000 га яқин ходимини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда
Американинг Boeing самолёт ишлаб чиқарувчиси 2023 йилда икки мингга яқин ходимини қисқартиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Seattle Times нашри хабар берди.
Аниқлик киритилишича, ишдан бўшатишлар биринчи навбатда молия бўлими ва кадрлар бўлими ходимларига тааллуқлидир. Ишдан бўшатилганларнинг баъзи функциялари Ҳиндистоннинг Tata Consulting Services компаниясига топширилиши кутилмоқда.
Батафсил: https://sof.uz/2vam
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
07 فوریه 2023, 01:59
Президент қарори билан тадбиркорларга солиқ қарзини бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилди, шунингдек уларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш вақтинча тўхтатилди.
Батафсил мутахассис шарҳида.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
07 فوریه 2023, 01:36
Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунга тегишли ўзгартишлар киритилмоқда
Мажлисда дастлаб "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиляпти.
Қонун лойиҳаси билан "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунга тегишли ўзгартишлар киритилмоқда.
Хусусан, банклар устав капиталининг энг кам миқдорини босқичма-босқич беш юз миллиард сўмгача ошириш ҳамда норезидентларга банк акцияларини сотиб олишга бўлган тақиқни сақлаган ҳолда, уларнинг акциядорлари ва бенефициарлари учун мазкур тақиқ бекор қилиш белгиланмоқда.
Батафсил: https://sof.uz/5kjh
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
07 فوریه 2023, 01:18
Dell 6000 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади
Bloomberg маълумотларига кўра, Dell Technologies шахсий компьютерларга бўлган талабнинг пасайиши туфайли 6650 га яқин иш ўринларини ёки ходимларининг тахминан 5 фоизини қисқартиради.
Компания ёмонлашишда давом этаётган қийин шароитларга дуч келди ва келажакдаги истиқболлар ноаниқ, деди Dell COO Жефф Кларк ходимларга мурожаатида.
Харажатларни қисқартириш бўйича олдинги чора-тадбирлар, жумладан, ишга олишни тўхтатиб туриш ва саёҳат чекловлари энди етарли эмас, деди Кларк.
Январь ойида АҚШда ишдан бўшатилганлар сони икки йилдан ортиқроқ юқори кўрсаткичга етди. Технологик компаниялар юзага келиши мумкин бўлган таназзулга тайёргарлик кўриш учун иш ўринларини катта тезликда қисқартиришмоқда.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
07 فوریه 2023, 01:08
Рахманов Маруфжон Марказий банкнинг Наманган вилояти Бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди
Маруфжон Махмуджонович 1982 йилда Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган. 2006 йил Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти бўлимини тамомлаган. Мутахассислиги Молия-иқтисодчи.
2002-2014 йилларда Халқ банки Наманган вилоят филиалида турли лавозимларда, 2014-2017 йилларда Инкассация хизмати Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Тайинловга қадар, Марказий банкнинг Наманган вилояти Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
07 فوریه 2023, 00:59
Ҳайдовчилар тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича лицензия учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–816-сон, 06.02.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
Жумладан, “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра:
Ҳайдовчилар тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича лицензия учун БҲМнинг 10 баравари (3 млн. сўм) миқдорида давлат божи ундирилади.
Шунингдек, ҳайдовчиларни тайёрлаш учун лицензияни Ички ишлар вазирлиги беришини инобатга олган ҳолда бошқа нодавлат таълим фаолиятини лицензиялаш устунида (29-устун) ҳайдовчиларни тайёрлаш истисно эканлиги белгилаб ўтилди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
07 فوریه 2023, 00:45
Маск Twitter'ни банкротликдан қутқарганини эълон қилди
Twitter раҳбари Илон Маск сўнгги уч ойни жуда қийин деб атади. "Мен ҳеч кимга бундай ҳолатни тиламайман. Twitter'да ҳали ҳам муаммолар мавжуд, аммо агар биз шундай давом эттирсак ҳаммаси яхши бўлади. Жамоатчилик бизни қўллаб-қувватлаши жуда зарур", деди миллиардер. Маск, шунингдек, Twitter'даги DAU (кунига ноёб фойдаланувчилар сони) кўрсаткичларидан мамнунлигини айтди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
06 فوریه 2023, 23:20
2022 йилда Ўзбекистон 34 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон 34 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилган.
2022 йилда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
Хитой – 11 159 та
Корея – 9414 та
Қозоғистон – 7208 та
Россия – 1499 та
АҚШ – 555 та
Япония – 157 та
БАА – 128 та
Германия – 125 та
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
06 فوریه 2023, 23:05
