Sof.uz | Соф хабарлар
رفتن به کانال در Telegram
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
نمایش بیشتر4 669
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز
آرشیو پست ها
Ташиш ва сақлаш соҳасида нечта янги корхоналар очилган?
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида республикамизда ташиш ва сақлаш соҳасида 2 578 та корхоналар янги ташкил этилган.
Ҳудудлар кесимида ташиш ва сақлаш соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони:
— Бухоро вилояти – 522 та;
— Тошкент шаҳри – 486 та;
— Хоразм вилояти – 235 та;
— Фарғона вилояти – 224 та;
— Қашқадарё вилояти – 183 та;
— Самарқанд вилояти – 150 та;
— Тошкент вилояти – 150 та;
— Андижон вилояти – 128 та;
— Наманган вилояти – 125 та;
— Қорақалпоғистон Р. – 122 та;
— Навоий вилояти – 108 та;
— Сурхондарё вилояти – 68 та;
— Жиззах вилояти – 44 та;
— Сирдарё вилояти – 33 та.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Қозоғистонда Qorqyt ata коллекция тангалари муомалага чиқарилади
Қозоғистон Миллий банки «Дашт хазинаси» туркумидаги QORQYT ATA коллекцияси тангаларини муомалага чиқарди, деб хабар бермоқда Кazinform. Хабарда айтилишича, 4 сентябрдан бошлаб тангалар ҚМБ онлайн-дўкони орқали сотилади.
QORQYT ATA - қўбизнинг пири, жиров, созанда ва бастакор. Ривоятларга кўра, QORQYT ATA Сирдарё даштидан бўлиб, VIII-IX асрларда яшаган. 1980 йилда Қизилўрдада QORQYT ATA ёдгорлик мажмуаси қурилди. У 2018 йил 28 ноябрдан бошлаб ЮНЕСКОнинг маданий мероси рўйхатига расман киритилган ва давлат муҳофазасига олинган.
QORQYT ATA тангаси кумушдан ишланган, пробаси - 925/1000. Оғирлиги - 24 грамм, диаметри - 37 мм, ишлаб чиқариш сифати - proof, номинал - 500 тенге, тиражи - 5 000 (беш минг) дона.
Коллекция тангалари Қозоғистон Республикасининг бутун ҳудудида белгиланган қиймати бўйича барча тўлов турлари учун қабул қилинади. Уни ҳисобга олиш ва мамлакатнинг барча банкларидаги банк ҳисоб рақамларига ўтказиш, майдалаш ва алмаштириш мумкин. Коллекция тангалари Қозоғистон танга саройида ишлаб чиқарилган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Япония демографик инқироз билан қандай курашмоқда?
2022 йилда Япония аҳолиси 122 млн 423 038 кишини ташкил этган ва 801 минг кишига камайди, бу 1968 йилдан бери барча 47 префектурада рўйхатга олинганлар сонининг энг сезиларли камайишидир, деб ёзмоқда Kazinform мухбири.
2023 йил январь-июнь ойларида Японияда туғилган болалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,6 фоизга камайган ва 371 052 нафарни ташкил этган.
Ушбу маълумотларга Японияда туғилган чет элликларнинг болалари ҳам киради. Япония ҳукумати мамлакатдаги демографик тенденцияни бартараф этиш учун мисли кўрилмаган чораларни кўряпти. 2023 йил апрель ойида Япония Бош вазири раҳбарлигида Болалар ва оилалар янги агентлиги ташкил этилди.
Йиллик бюджети 36 миллиард доллар бўлган янги департамент туғилиш даражаси, болаларга нисбатан зўравонлик ва қашшоқлик каби масалалар билан шуғулланади. Фумио Кисида бошчилигидаги Япония вазирлар маҳкамаси келгуси уч йил ичида болалар парвариши учун йиллик харажатларни 2024 йилдан бошлаб 3,5 триллион иенага (25 миллиард доллар) оширишни режалаштиряпти.
Япония ҳукумати раҳбари бундай харажатларни ҳар бир болага оилавий нафақалар нархи бўйича Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти аъзолари орасида етакчи бўлган Швеция даражасига етказишни режалаштирган. Миллий демографик тадқиқотлар ва ижтимоий таъминот институти маълумотларига кўра, 2070 йилга бориб Японияда туғилиш даражаси 500 минггача камайиши мумкин.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Дам олиш кунлари ёки ишланмайдиган байрам кунлари учун камида икки ҳисса ҳақ тўланади
Ички ҳужжатларда икки ҳиссадан кўпроқ ҳақ тўланиши белгиланиши мумкин.
Дам олиш кунидаги ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини бериш билан компенсация қилиниши мумкин.
Дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш учун ходимга ўзининг хоҳишига кўра бошқа дам олиш куни берилиши мумкин. Бунда ходимга бир ҳисса ҳақ тўланади.
Ходим жадвалга ёки меҳнат шартномасига мувофиқ умумий белгиланган дам олиш кунларида (беш кунлик иш ҳафтасида шанба ёки якшанба кунлари ёки олти кунлик иш ҳафтасида якшанба куни) ишласа, дам олиш кунлари эса унга бошқа кунда берилса, умумий дам олиш кунларидаги иш учун бир ҳисса ҳақ тўланади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
OSON тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилди
Марказий банкнинг маълум қилишича, OSON тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, евро ва Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати пастлаган, бироқ АҚШ долларининг расмий курси эса кундан-кунга ошиб кетмоқда.
— 1 АҚШ доллари — 12 102.00 (+12.03) сўм;
— 1 Россия рубли — 125.62 (-0.35) сўм;
— 1 евро — 13 159.71 (-5.06) сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Қатар ва Ўзбекистон икки томонлама солиққа тортишни бекор қилиш тўғрисидаги битимни имзолади
Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим ҳам кучга кирди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу қоидаларга мувофиқ, мамлакатлар қуйидаги келишувларни тасдиқладилар:
– инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида;
– даромад солиғига нисбатан икки томонлама солиққа тортишни бартараф этиш ва солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисида.
Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо вазирлиги, шунингдек, Солиқ қўмитаси халқаро шартномаларни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб тайинланди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Қайси ҳудудда энг кўп асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган?
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикасида 139,1 трлн сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган.
Жами асосий капиталга инвестицияларнинг ҳудудлар бўйича ҳажми:
— Қорақалпоғистон Р. – 4,7 трлн сўм;
— Андижон вилояти – 6,8 трлн сўм;
— Бухоро вилояти – 12,3 трлн сўм;
— Жиззах вилояти – 6,3 трлн сўм;
— Қашқадарё вилояти – 7,3 трлн сўм;
— Навоий вилояти – 9,6 трлн сўм;
— Наманган вилояти – 7,9 трлн сўм;
— Самарқанд вилояти – 12,2 трлн сўм;
— Сурхондарё вилояти – 6 трлн сўм;
— Сирдарё вилояти – 6,6 трлн сўм;
— Тошкент вилояти – 18,5 трлн сўм;
— Фарғона вилояти – 8,4 трлн сўм;
— Хоразм вилояти – 4 трлн сўм;
— Тошкент шаҳри – 28,5 трлн сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, яна АҚШ доллари ҳамда евронинг сўмга нисбатан қиймати ошган, Россия рубли билан эса аксинча ҳолат қайд этилган.
— 1 АҚШ доллари — 12 089.97 (+5.13) сўм;
— 1 Россия рубли — 125.97 (-0.55) сўм;
— 1 евро — 13 164.77 (+96.22) сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Турар-жойлар қурилишида қарийб 9,3 трлн сўм инвестициялар ўзлаштирилган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида турар-жой қурилишида жами 9,3 трлн сўм инвестициялар ўзлаштирилган.
Турар-жойлар қурилишида ўзлаштирилган жами инвестициялар ҳажмида:
— республика буджети маблағлари ҳисобидан – 20,5 млрд сўм;
— корхона ва ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобидан – 36,6 млрд сўм;
— аҳоли маблағлари ҳисобидан – 8,8 трлн сўм;
— бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобидан – 492,0 млрд сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Ўзбекистонда шифокор ва ҳамшираларнинг ойлик маошлари қанча?
Ўзбекистондаги шифокорлар ва ҳамшираларнинг ойлик маошлари тўғрисида расмий маълумотлар очиқланди. Унга кўра,
➖Олий тоифали тиббий бригада ҳамширасининг ўртача маоши 2,5 млн. сўм, устамалар билан 5,0 млн. сўм;
➖Олий тоифали операция ҳамширасининг ўртача ойлик иш ҳақи 3,0 млн. сўм, устамалар билан 6,7 млн. сўм;
➖Олийгоҳни янги битирган салоҳиятли оилавий шифокорнинг иш ҳақи 2,7 млн сўм, устамалар билан 5,4 млн сўм. Илмий даражаси бўлганда 6,2 млн сўм, янги иш бошлаганлиги учун қўшимчаси билан эса 7,2 млн сўм;
➖агар ушбу даражадаги шифокор олис ва чекка ҳудудларга бориб ишласа 9,2 млн сўм;
➖Олий тоифали хирург шифокорнинг ўртача маоши 4,7 млн сўм, юқори технологияли операциялар амалга оширганда 5,9 млн сўм, устамалар билан 9,4 млн сўм, илмий даражаси бўлса 12,3 млн сўм;
➖Оилавий шифокорлик пунктида ишловчи олий тоифали шифокорнинг ўртача маоши 4,9 млн сўм, устамалар билан 9,8 млн сўм, илмий даражаси бўлса 12,7 млн сўм;
➖Агар ушбу даражадаги шифокор олис ва чекка ҳудудларга бориб ишласа – 14,7 млн сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида ахборот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва евронинг сўмга нисбатан қиймати яна ошган ва Россия рублининг курси эса арзонлаган.
— 1 АҚШ доллари — 12 084.84 (+12.63) сўм;
— 1 Россия рубли — 126.52 (0.04) сўм;
— 1 евро — 13 068.55 (+20.91) сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Президент қарорига кўра, 1 сентябрдан бошлаб:
➖турагентларнинг электрон тўловлар, бронь қилиш хизматларини кўрсатадиган камида иккита хорижий тилдаги веб-сайтга эга бўлиши;
➖туроператорларнинг электрон тўловлар хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши бекор қилинади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Қатар билан иқтисодий битимлар имзоланди
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарорлари (ПҚ–287-сон, ПҚ–288-сон, 28.08.2023 й.) қабул қилинди.
Қарорлар билан Ўзбекистон ҳамда Қатар Давлати Ҳукуматлари ўртасида қуйидаги битимлар тасдиқланди:
➖инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги;
➖даромад солиқлари бўйича икки ёқлама солиққа тортишни бартараф қилиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш ва бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисидаги.
Мазкур битимлар 2023 йил 6 июнда Самарқанд шаҳрида имзоланган.
Шунга кўра, тегишлича Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли органлар этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Ўзбекистон Афғонистон орқали юк ташувини ривожлантиради
26-27 август кунлари Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация Афғонистонда бўлди.
Маълум қилинишича, сафар давомида Афғонистон транспорт ва фуқаро авиацияси вазири вазифасини бажарувчи Мулло Ҳамидулло Охунзода билан «Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон» автомобиль йўли бўйлаб экспедиция амалга оширилган. Кузатув жараёнида Кобул шаҳрини мамлакат шимоли, хусусан, Мозори-Шариф билан боғловчи «Саланг» довони ҳамда Покистон чегарасидаги «Торхам» ўтиш манзилидаги вазият ўрганилган.
«Икки томонлама музокарада Афғонистон ва Покистон орқали Ҳинд океани портларига чиқиш учун халқаро транспорт йўлагини шакллантириш, транспорт-логистика корхоналари ҳамкорлигини кучайтириш, халқаро автомобиль ташувчиларга қулай шарт-шароит яратиш, жумладан, Афғонистон ҳудуди бўйлаб транзитга ва бошқа манзилларга юк ташишга қўйилган чекловни олиб ташлаш масалалари муҳокама қилинди», - дейилади агентлик хабарида.
Учрашув якунида томонлар ўзаро транзит юк ташувини ривожлантириш учун бор имкониятни сафарбар қилишга келишиб олди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Қайси ҳудудда энг кўп асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган?
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикасида 139,1 трлн сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган.
Жами асосий капиталга инвестицияларнинг ҳудудлар бўйича ҳажми:
— Қорақалпоғистон Р. – 4,7 трлн сўм;
— Андижон вилояти – 6,8 трлн сўм;
— Бухоро вилояти – 12,3 трлн сўм;
— Жиззах вилояти – 6,3 трлн сўм;
— Қашқадарё вилояти – 7,3 трлн сўм;
— Навоий вилояти – 9,6 трлн сўм;
— Наманган вилояти – 7,9 трлн сўм;
— Самарқанд вилояти – 12,2 трлн сўм;
— Сурхондарё вилояти – 6 трлн сўм;
— Сирдарё вилояти – 6,6 трлн сўм;
— Тошкент вилояти – 18,5 трлн сўм;
— Фарғона вилояти – 8,4 трлн сўм;
— Хоразм вилояти – 4 трлн сўм;
— Тошкент шаҳри – 28,5 трлн сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Мактаб директорлари ва ўринбосарларининг ойлиги оширилади
Энди мактаб директорлари ва ўринбосарлари ҳар беш йилда бир марта сертификациядан ўтади.
Сертификациядан ўта олмаган директорлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинади.
Келгуси йилдан сертификациядан ўтган директорлар ойлиги 50 фоизга, ўринбосарлар иш ҳақи эса 30 фоизга оширилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Мактабларни компьютер синфлари билан жиҳозлашга республика бюджетидан 320 миллиард сўм ажратилади
Мактабларни компьютер синфлари билан жиҳозлашга республика бюджетидан 320 миллиард сўм ажратилиб, мактабларга 40 мингга яқин компьютерлар олиб берилди.
Янги ўқув йилида ушбу мақсадлар учун республика бюджетидан 200 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлардан яна 200 миллиард сўм ажратилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Мактабларни таъмирлашга ажратилган 135 млрд сўм маблағ «манзилига етиб бормаган»
Президентнинг сўзларига кўра, ўтган олти ярим йилда 320 минг хонадонли янги уй-жой барпо этилгани билан уларга мос қувватдаги мактаблар қурилмаган.
Янги қурилган массив ва маҳаллаларда ҳозирнинг ўзида 350 минг янги ўқувчи ўринларига талаб бор.
Сўнгги йилларда 70 минг ўринли 350 та хусусий мактаб ташкил этилди (2018 йилгача жами 30 та бўлган).
Тошкент шаҳри ва Фарғонада хусусий мактаблар салмоғи қолган ҳудудлардан анча юқори. Лекин Навоийда атиги 3 та, Сурхондарёда 4 та, Сирдарёда 7 та хусусий мактаб бор. Ёки, қўшимча 150 минг ўқув ўрнига эҳтиёжи бўлган Самарқандда бор-йўғи 6 минг 300 ўринли 35 та хусусий мактаб ишлаяпти.
Ҳокимларга улар мактаб инфратузилмасини яхшилаш тўғрисида бош қотириши кераклиги кўрсатиб ўтилган.
Масалан, мактабларни таъмирлашга бу йил маҳаллий бюджетдан 135 миллиард сўм ажратилган. Бироқ, 31 та туман ва шаҳарда ҳокимлар ушбу мақсадлар учун маблағ бермаган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
6-10 млн сўм маош олувчи ўқитувчилар сони 23 минг нафарга етган
Айни пайтда президент Шавкат Мирзиёев раислигида янги ўқув йили арафасида мактаб таълимидаги масалаларни муҳокама қилиш ва устувор вазифаларни белгилаб олиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда президент ўқитувчиларнинг маошлари масаласига эътибор қаратди. Унинг айтишича, ўтган даврда муаллимларнинг ойлик иш ҳақи ўртача 2,5 баравар ошди.
Жумладан, чет тили, IT, математика, кимё, биология бўйича миллий ва халқаро сертификати бор ўқитувчиларга устама, чекка ҳудудга бориб ишлаган муаллимларга алоҳида тўлов жорий этилди.
Натижада 6 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача маош оладиган ўқитувчилар сони 23 мингга етди, 10 миллион сўмдан юқори ойлик олувчилар 1 мингдан ошди. Яна 2 мингга яқин ўқитувчиларга вазир жамғармасидан қўшимча устамалар тўланяпти.
Мактаблар юкламасини камайтириш мақсадида 700 минг ўқувчи ўрни яратилди. Бу – аввалги йилларга нисбатан 15 баравар кўп.
Жорий йилда Тошкентдаги 81-мактаб ва Ал-Хоразмий ихтисослашган мактаби Халқаро экомактаб дастурининг олий мукофотига сазовор бўлди. Бундай ютуққа Марказий Осиёда илк бор бизнинг мактабларимиз эришди.
Юқори малакали, ўз устида ишлайдиган муаллимларни янги ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш тизими яратилди.
"Кўп ёшларимиз қизиқиши ва қобилиятига мос касб-ҳунар эгаллашни афзал кўраётгани ҳам давр талаби. Шу боис болаларимизга мактабдаёқ камида иккита чет тили, компьютер ва касб-ҳунарни ўргатсак, қўлида ҳунари бўлса, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлади”, - деди президент.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
