fa
Feedback
Sof.uz | Соф хабарлар

Sof.uz | Соф хабарлар

رفتن به کانال در Telegram

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

نمایش بیشتر
4 669
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز
آرشیو پست ها
TikTok платформаси Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказилди 5 октябрь куни TikTok PTE LTD (Cингапур) Ўзбекисто
TikTok платформаси Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказилди 5 октябрь куни TikTok PTE LTD (Cингапур) Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди, деб Солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда. Энди хизматлар учун тўлов 12 фоиз ҚҚСни ўз ичига олади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

АҚШ долларининг расмий курси яна пастлади Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари бўйича ахборот берди
АҚШ долларининг расмий курси яна пастлади Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари бўйича ахборот берди. Унга кўра, АҚШ доллари, евро ҳамда Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати арзонлаган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

Кадастр агентлиги республика бўйлаб ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни аниқлашни бошлади Жорий йилнинг 1 октябрга қадар Ер
Кадастр агентлиги республика бўйлаб ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни аниқлашни бошлади Жорий йилнинг 1 октябрга қадар Ер ва кадастр назорати бошқармаси ходимлари томонидан  15 903 та (4 383,4 гектар) ҳолатда Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари аниқланган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

Путин, Мирзиёев ва Тўқаев Ўзбекистонга Қозоғистон орқали Россия газини етказиб беришга старт берди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

Солиқ қўмитаси “Yandex.Go” ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот берди Солиқ қўмитаси ижтимоий тармоқларда “Yandex.Go” хиз
Солиқ қўмитаси “Yandex.Go” ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот берди Солиқ қўмитаси ижтимоий тармоқларда “Yandex.Go” хизмати ҳақида эълон қилинган хабарлар юзасидан расмий баёнот берди. Баёнотда айтилишича, жорий йилнинг сентябрь ойида Ridetech International B.V. компаниясига икки ой муддатда ўз фаолиятини қонун ҳужжатлари асосида ташкил этиш бўйича қуйидаги талаблар қўйилган: 1. Фаолиятни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтиш ва белгиланган солиқларни тўлаш; 2. Солиқ органлари ахборот тизими билан интеграциялашувни таъминлаш ва мижозларга автоматик шакллантириладиган фискал чек тақдим этиш. 2023 йил 1 декабрга қадар юқоридаги талаблар бажарилмаган тақдирда, Солиқ қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлигига “Yandex.Go” компаниясининг Ўзбекистон ҳудудида агрегатор сифатида фойдаланиб келинаётган электрон Платформадан фойдаланишни блоклаш бўйича расмий мурожаат қилишини маълум қилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

АҚШ доллари яна арзонлади Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра,
АҚШ доллари яна арзонлади Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати арзонлаган, евро билан эса аксинча ҳолат қайд этилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП: 10 давлатлар Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг я
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП: 10 давлатлар Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида): — Хитой – 8,3 млрд — Россия – 6,2 млрд — Қозоғистон – 2,9 млрд — Туркия – 2,1 млрд — Корея – 1,5 млрд — Германия – 708 млн — Қирғиз Р. – 679 млн — Франция – 582 млн — Афғонистон – 544 млн — Туркманистон – 517 млн Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати пастлаган, еврода эса аксинча ҳолат қайд этилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

Бойлар электр учун 4 каррагача қиммат тўлайди 1 ноябрдан бошлаб электр энергиясининг қуввати ўртача ойлик истеъмол миқдоридан
Бойлар электр учун 4 каррагача қиммат тўлайди 1 ноябрдан бошлаб электр энергиясининг қуввати ўртача ойлик истеъмол миқдоридан ошиб кетган III гуруҳ истеъмолчиларига: — 1 001 дан 5 000 кВт соатгача истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 2 баробар; — 5 001 дан 10 000 кВт соатгача истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 3 баробар; — 10 000 кВт соатдан юқори истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 4 баробар ўсувчи коэффициент қўлланилади. Бу бўйича ўзгаришлар Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги 245- сонли қарори билан тасдиқланган ва 1 ноябрдан кучга киради. Ҳақиқат учун айтиш жоизки, ҳаддан ташқари кўп электр энергияси истеъмол қилувчилар учун оширилган коэффициентлар 2020 йилдаёқ киритилган, лекин амалда қўлланилмай келган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

Йўл қурган тадбиркор ҳақини ололмай сарсон бўлмоқда Vodiy24.uz интернет-сайтининг ёзишича, "ALFA IMPERIAL BETON" МЧЖ томонида
Йўл қурган тадбиркор ҳақини ололмай сарсон бўлмоқда Vodiy24.uz интернет-сайтининг ёзишича, "ALFA IMPERIAL BETON" МЧЖ томонидан 2022 йилда Андижон туманидаги Андижон-Экинтикин-Храбек-Отчопар автомобиль йулининг 9-11 км оралиғида амалга оширилган бетон йўл қопламасининг пулини Андижон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси  ҳалигача тўлиқ тўлаб бермаган. Манбанинг ёзишича, корхона раҳбари Н.Долимов вилоятдан жамият учун ўтказилган жами 3,158 миллион сўмнинг 1,908 миллион сўмини бошқа мақсадларга ишлатиб келмоқда. Ҳақдорлар корхона раҳбари устидан Андижон вилоят автомобил йўллари бошқармаси раҳбари М.Нурматовга шикоят қилган, бироқ бу ҳозирча бесамар кетмоқда. Нашр маълумотларига кўра, ушбу йўлга вилоятга ташриф чоғида давлат раҳбари юқори баҳо бериб, "Андижон тажрибаси" деб, буни бошқа вилоятларда ҳам амалга оширилиши кераклигини айтган. Мақола сўнгида ишни ўрганган манба Республика автомобил йўллари қўмитаси бу масалани назоратга олишини сўраган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

АҚШ долларининг расмий курси пастлади Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди
АҚШ долларининг расмий курси пастлади Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати тушган, еврода эса аксинча ҳолат қайд этилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги ташкил этилади “Энергетика соҳасини ислоҳ қилишнинг навбатдаги босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-166, 28.09.2023 й.) қабул қилинди Фармонга кўра: электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функциясини бажарувчи “Ўзэнергосотиш” АЖ ташкил этилади; “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ электр энергиясини ташиш ва транзит қилишга ихтисослашган ягона магистраль электр энергияси узатиш тизими оператори этиб белгиланади; Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (энергетика бозори регулятори) ташкил этилади. 2024 йил 1 июлдан электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функцияси “Ўзэнергосотиш” АЖ томонидан ва магистраль электр тармоқларини эксплуатация қилиш функцияси “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан тўлиқ амалга оширилади. 2025 йил 1 январдан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг электр энергияси экспорти ва импорти шартномалари, хусусий электр станциялари билан имзоланган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлари бўйича мажбуриятлари “Ўзэнергосотиш” АЖга тўлиқ ўтказилади. 2025 йил 1 январгача “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг электр энергияси экспорти ва импорти шартномалари, хусусий электр станциялари билан имзоланган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлари “Ўзэнергосотиш” АЖга қайтадан расмийлаштирилади. 2024 йил 1 февралгача халқаро молия институтларининг техник кўмагида Электр энергияси тарифларини шакллантиришнинг янги услубиёти ишлаб чиқилади. 2024 йил 1 майгача “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг электр энергиясини магистраль электр тармоқлари орқали узатиш, “Ўзэнергосотиш” АЖ учун электр энергиясини сотиш ва харид қилиш тарифларини ҳамда электр энергияси учун келиб тушадиган маблағларни тақсимлашнинг янги тартиби тасдиқланади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, бир қатор валюталар, жумладан, АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди, Россия рубли ва евронинг сўмга нисбатан қиймати эса тушган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

⚡️Ипотека кредити бўйича субсидия бериш яна бошланди Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож ои
⚡️Ипотека кредити бўйича субсидия бериш яна бошланди Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади. Субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади. Фуқаролар ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун my.gov.uz портали орқали электрон тарзда ариза юборишлари мумкин. Маълумот учун: ➖ қишлоқларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 6,9 бараваригача (5 млн 671 минг 800 сўмгача); ➖ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТЕКМнинг 3 бараваридан (ҳозирда 2 млн 466 минг сўм) 8 бараваригача (6 млн 576 минг сўмгача); ➖ Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЕКМнинг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 9,2 бараваригача (7 млн 562 минг 400 сўмгача) бўлган оилалар юқори даромадга эга эмас, дея эътироф этилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

Тадбиркорларга йирик миқдордаги санкциялар фақат суд орқали қўлланилади Тадбиркорларга миқдори 10 миллион сўмдан юқори бўлган
Тадбиркорларга йирик миқдордаги санкциялар фақат суд орқали қўлланилади Тадбиркорларга миқдори 10 миллион сўмдан юқори бўлган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун, агар тадбиркорлик субъекти ҳуқуқбузарликни инкор этса, молиявий санкцияларни фақатгина суд тартибида қўллаш мумкин бўлади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

Кимлар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинган? — “Ўзбекистон Қаҳрамони”, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонлари, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар; — уруш ногиронлари ва қатнашчилари; — I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар; — ёлғиз пенсионерлар; — боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар; — Чернобил АEСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқаролар; — энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга. Солиқ имтиёзлари якка тартибдаги уй-жой қурилиши, деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органда рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга берилади. Солиқ имтиёзлари солиқ тўловчининг танлови бўйича фақат битта ер участкасига берилади. Солиқ имтиёзларига эга бўлган шахслар солиқ имтиёзларини олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларини ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари бўйича ахборот берди. У
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари бўйича ахборот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва евронинг сўмга нисбатан қиймати ошган, Россия рублида эса аксинча ҳолат қайд этилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

АҚШ долларининг расмий курси пастлади Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида ахборот берди.
АҚШ долларининг расмий курси пастлади Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида ахборот берди. Унга кўра, деярли барча валюталар, жумладан, АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати арзонлаган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

АҚШ долларининг расмий курси пастлади Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида ахборот берди.
АҚШ долларининг расмий курси пастлади Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида ахборот берди. Унга кўра, барча валюталар, жумладан, АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати арзонлаган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

Ҳуқуқшунослар ва ҳисобчилар хизматига бўлган талаб сезиларли даражада ошган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йи
Ҳуқуқшунослар ва ҳисобчилар хизматига бўлган талаб сезиларли даражада ошган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойлари натижаларига кўра, ҳуқуқ ва бухгалтерлик ҳисоби соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 660,3 млрд сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 20,1 % га ошган. Ҳудудлар кесимида ҳуқуқ ва бухгалтерлик ҳисоби соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми: Қорақалпоғистон Р. – 7,1 млрд сўм Андижон вилояти – 8,4 млрд сўм Бухоро вилояти – 9,3 млрд сўм Жиззах вилояти – 3,5 млрд сўм Қашқадарё вилояти – 10,5 млрд сўм Навоий вилояти – 6 млрд сўм Наманган вилояти – 9,3 млрд сўм Самарқанд вилояти – 18,4 млрд сўм Сурхондарё вилояти – 3 млрд сўм Сирдарё вилояти – 2,9 млрд сўм Тошкент вилояти – 21,8 млрд сўм Фарғона вилояти – 15,2 млрд сўм Хоразм вилояти – 9,2 млрд сўм Тошкент шаҳри – 535,7 млрд сўм Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb