RİSOLAT
رفتن به کانال در Telegram
683
مشترکین
-124 ساعت
-57 روز
-2030 روز
آرشیو پست ها
683
Repost from RİSOLAT
💠 Фитр закоти рўзадор учун;
- Унинг рўзасидаги ноқисликлардан покловчидир,
- Аллоҳ таоло унга Рамазон ойи рўзасини тўлиқ тутишга муяссар қилгани учун шукроналик тасдиқидир,
- Рўзадорнинг саҳийлик, карам сифатини ўзида васф этишидир,
- Барчани тенг кўришига далилдир, камбағалу бойни,
- Мискин, бечора мусулмонларни кўнглига сурур, луқмасига маза улашишдир,
- Садақа сўровчиларни сўратишдан тийишдир,
- Мусулмонларни жамъловчи, боғловчидир.
© Абу Солиҳ
683
𖦹 Солиҳа мастуралар
Ҳаётда солиҳа аёл киши учун мутлақ энг яхши вазифа уй бекаси бўлишдир: «Уйларингизда барқарор бўлинглар». (Аҳзоб: 33). Солиҳа аёллар ҳақида Аллоҳ таоло шундай таъриф берган: «Бас, солиҳалар: (динда ва жуфтига) итоаткорлар, Аллоҳ ғайбда сақлаган нарсалар (буйруқлар) билан (ўзларини ва эрлари мулкини) муҳофаза қилувчилардир». (Нисо: 34).
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Унутмадик сизларни… мастура-муслималар!
Рамазонда рўза тутиб, туну-кун эр тоатида, саҳарлиг-у ифтор хизматида, қўли меҳнатда тили зикрда бўлган солиҳа оналар, аёллар ва қизларимиздан Аллоҳ таоло рўзаларини, тоатларини, дуоларини, тавбаларини чиройли қабул қилсин, омиин!
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
007. Охирги замонда қайта нозил бўладиган пайғамбар – Исо алайҳиссалом қайси шаҳарга тушади?
683
𖦹 Қиёмул лайл:
• Шубҳасизки қиёмул лайл намози – Аллоҳнинг ҳузурида энг улуғ тоатлардан ҳамда у унга эришган киши учун битмас ҳазина бўлажак.
• Қиёмул лайл ўқиган киши ўзида хотиржамликни, розиликни ҳосил қилади ҳамда кўпгина ажр ва яхшиликка давомий сазовар бўлади.
• Қиёмул лайл орифлар учун зоди роҳила, тақводорларнинг йўлдошидир, ҳаётда ҳам, мамотда ҳам, нурдир, толиққанга роҳатдир.
• Фаришталар гувоҳ бўлиб турадиган, ҳурматли котиблар ёзиб қўядиган қиёмул лайлга қандай қилиб: йўқ, дейиш мумкин?!
– Ҳеч бўлмаса витрни унутманг!
© Абу Солиҳ
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
• Савол: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Лайлатул қадр қайси кунларда келиши мумкин?
• Жавоб: Ва алайкумуссалам. Лайлатул қадр кечаси аниқ айтилмаган, дейилади, бунинг ҳикмати мусулмонлар у кечага эришишлари учун қолган кечаларда ҳам кўп ибодат қилиб ҳаракат қилишлари мақсад қилинган, шунинг учун баъзи салафлар: у кечага йил бўйи кечалари бедор бўлиб эришишни сўраб ҳаракат қилган эришур, Рамазонда охирги ўн куни кирганда ҳаракат қилиб қўйган кишига фақат Аллоҳ муваффақ этса эришади, деганлар.
Унинг вақтига келсак; У Рамазон ойида эканлигида ихтилоф йўқ, яъни ижмоъ қилинган. Жуда кўп олимлар охирги ўн кунида келишини ривоят қиладилар, бу саҳиҳ. Тоқ кечаларда деб; жумҳур салаф ва холаф уламолари, қолаверса Шофеъий, Ҳанбалий уламолари ҳам, тоқ кечаларда келишини айтганлар. Жуфт дегувчилардан кўра, тоқ кечаларида келиши ҳақидаги қавл тўғрироқ. Лайлатул қадр муборак кеча бўлиб, ушбу умматга то қиёмат қоим бўлгунича берилган. Аввалги умматларда бундай фурсат бўлмаган.
Лекин саҳобалардан Убай ибн Каъб, ибн Аббос, ибн Умар ва бошқа розиаллоҳу анҳумлар; у кечани; Рамазоннинг йигирма еттинчи кечаси, эканлигини айтганлар, Ҳатто Убай ибн Каъб қасам ичганлар. Сўнгра у кечанинг аломатини ҳам саҳобалар айтганлар, яъни; лайлатул қадр кечаси ўтиб, эртаси куни қуёш оқиш бўлиб ёруғлиги кўзни оғритмайди, қуёшнинг атрофини ҳам кўрса бўладиган даражада кўринади, дейилади. Бу салафлардан бир тоифа олимларнинг қавли, шунингдек Абу Ҳанифа мазҳабида ҳам шундай бир қавл бор, баъзи салафлар Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ йигирма еттинчи кечалигини истихрож қилиши, охирги оятдаги "(هي)-у" калимасидан чиқаришга уринганлар, чунки "у" сурадаги йигирма еттинчи калима деганлар. Имом Аҳмад мазҳаблари ҳам шундай. Энг саҳиҳ ва сариҳ далил эса Имом Муслимда ривоят қилинади. Убай ибн Каъбдан, у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Албатта у – йигирма еттинчи кечадир». Бу ҳадис ҳақида уламолар айтади; ушбу ҳадис саҳиҳ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кейинроқ лайлатул қадр кечасининг хабарини баъзи хос кибор саҳобаларга билдирганлар, фақат. Ҳаммага айтганларида ёки фош қилганларида, улар фақат йигирма еттинчи кечани пойлаб ўтирардилар, деб тушунтирадилар.
Шунга кўра ким уни йигирма еттинчи кечада деб билса уни кўчмайди, деганлар. Қолган олимлар, яъни йигирма еттинчи кечада эмас, балки тоқ ёки жуфт кечаларда дегувчилар ҳам, у кечани ҳар йили ўрни алишиб кўчиб туради, деб айтадилар. Нима бўлганда ҳам, Рамазоннинг барча кечаларини, ҳар бир лаҳзасини қадрлаб, ундан унумлик фойдаланишимиз лозим. Аллоҳ билгувчироқ.
© Абу Солиҳ
683
𖦹 Таҳзир
Шошиб жавоб бериш, босар-тусарини билмаслик, кўп кулиш, кўп анқайиш, солиҳларни ёмонлаш, ёмонларга қўшилиш аҳмоқнинг феълларидан.
Аҳмоқ: ундан юз ўгирсанг ёқангдан тутади, унга юзланай десанг менсимайди, мулойимлик қилсанг жоҳиллик қилади, унга қўполлик қилсанг мулойим бўлиб олади, яхшилик қилсанг ёмонлик қилади, унга ҳам ёмон бўлсанг яхшлик қилади ўзича. Сен агар ундан устун бўлсанг ундан инсофли бўласан, унга инсоф қилсанг зулм кўрасан.
Ким аҳмоқлар билан муомала қилиб балоланган бўлса; улар маҳрум бўлган ўзидаги фазилатлар учун Аллоҳга кўп ҳамд айтсин.
©️ Абу Ҳотим, «Ахбарул ҳумқо ва муғоффалин», 27.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Моликийлардан ҳам: Имом Қуртубий, Ибн Ҳибоб, Асбоғ, Шайх Совий ва бошқалар жоиз кўрганлар.
Шунингдек ҳанбалийлардан Шайхулислом ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ ҳам закот ва каффоратда муҳтожлик ва рожиҳ фойда устида беришга рухсат берган. («Фатаво», 25/82-82). Мардавий раҳимаҳуллоҳ («Инсоф», 3/182) да Имом Аҳмаддан: «фитр закотида қийматини чиқариш жоиз», деб очиқ айтганини ривоят қилган, демак Имомдан бу ҳақида иккита қавл бор.
Мана шу қавлларни ихтиёр қилиш бугунги фатволарга ва шаръий мақсадларга ҳамда одамлар фойдасига фитр закотини умуман пул билан чиқарса ҳам энг мувофиқ ва тўғрироқ йўл бўлади. Жумладан каффорат, назр ва харожларда ҳам. Айтиб ўтканимиздай бу бир тоифа тобеинлар ва ҳанафийлар мазҳабидаги мўътабар қавлдир.
Кўпчилик Моликий ва Шофеъийларга ёки умуман ҳадисларга эргашиб озуқалардан чиқарган кишиларга маломат қилиш жоиз эмас, худди нақд пул билан фитр закот чиқарганларни маломат қилмаганимиздай.
Ҳадисда айтилган таомлар ёки озуқаларнинг ўзидан чиқарса ҳам, пул билан қийматини чиқарса ҳам фитр закоти адо қилинган бўлаверади, бу масала ихтилофли бўлсада аслида бунга бемалолчилик, деб қаралидаган масалалардан.
Аллоҳ билгувчироқ.
© Umar Shohir
683
• Савол: Ассаламу алайкум, устоз ижозатингиз билан бир саволим бор эди. Ихтилофли бўлгани учун сўрамоқчи бўлдим: Фитр закотини пул билан берса жоизми ёки ҳадисда айтилган нарсалардан берилиши шартми?
• Жавоб: Ва алайкумуссалам ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Алҳамдулиллаҳ…
Фитр Закоти – бу масала чиндан ҳам ихтилофли масала, олимлар ва одамлар ўртасида ҳам, лекин бу каби ихтилофлар динда бизни фирқаларга, ҳизбларга бўлмаслиги, ихтилофга тортмаслиги, балки бундан чиройли йўл топиб чиқишимизни лозим қилади, Аллоҳ таоло Ўзи муваффақ қилсин.
– Бу ҳақида фуқаҳолардан учта машҳур қавл бор тарқалган:
1. Нақд пул билан бериш мутлақ жоиз эмас. (Жумҳур фуқаҳолар: Зоҳирийлар, кўпчилик моликий, шофеъий ва ҳанбалийлар).
2. Нақд пул бериш мутлақ жоиз. (Ҳанафийлар, яна баъзилар).
3. Нақд пул бериш эҳтиёж ва ҳолатга қараб жоиздир. (Бир тоифа муҳаддислар, баъзи ҳанафийлар, ҳанбалийлар, моликий ва шофеъийлар).
Тўғри қавл учинчи қавл, шу ҳақида озгина тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ:
Кибор Ҳанафий олимлари: ярим соъа бур, ёки ун, ёки сувайқо, ё мағиз, тамр ё шаъирдан Фитр Закотини чиқармоқ вожиб, деб айтишган. Аммо, далиллардаги вожиб қилган сифатлар мутлақ қиймат ўлчовида келгандир, айнан айтилган озуқалардан эмас, шунинг учун мазкур озуқаларнинг барчасининг қийматини белгилаб нақд пул, дирҳам, динор ва шу каби пул ўрнида ўтадиган қийматни берса бўлади, деб айтадилар. Имом Сарахсий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бизнинг наздимизда ҳинто қийматини берса жоиздир. Чунки, бу беҳожатликни ҳосил қилишда янада эътиборлироқдир. Бу нарса худди ҳинто билан ҳосил бўлганидай, қийматини бериш билан ҳам бўлаверади. Шофеъий раҳимаҳуллоҳ наздида эса жоиз эмас. Бу ихтилофнинг асли закотдадир. Абу Бакр Аъмаш раҳимаҳуллоҳ айтади: «Қийматини беришдан ҳинто бериб адо қилиш афзалдир. Чунки бу буйруққа яқинроқ амал қилиш ҳамда олимлар ихтилофидан узоқ туриш бўлади, эҳтиётлиси шундадир». Фақиҳ Абу Жаъфар раҳимаҳуллоҳ айтади: «Қийматини бериш афзал. Чунки бу йўқсиннинг фойдасига яқинроқ бўлади. У эса ҳолатидан келиб чиқиб пулга ўзи муҳтож бўлган нарсани сотиб олади, ҳинто ва шаъир борасида айтилган далилларга келсак, ўша вақтда Мадинидаги тижорат мазкур нарсалар билан бўлар эди, аммо бизнинг диёрларда тижорат нақд-пул билан юради, бу энг қийматли мол-мулк туридан, демак мана шу билан адо қилиш афзалроқ». («Мабсут», 3/107-108).
Қолаверса бу тобеинлардан бир тоифасининг мазҳабидир, улардан бир тоифа олимлар ушбу қавлда турганлар, мисол Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ, у кишидан ривоят қилинади: «Фитр садақасида дирҳамлар беришнинг зарари йўқ».
Абу Исҳоқ Сабиъий раҳимаҳуллоҳ ҳам шу қавлни айтган. Зуҳайрдан келади: «Абу Исҳоқдан эшитдим: Улар (яъни саҳобалар) фитр садақасида таомнинг қийматида дирҳамлар чиқаришганини кўрганман», деди. (Ибн Аби Шайба («Мусаннаф», 3/174).
Яна Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳдан ҳам келган, Вакиъ раҳимаҳуллоҳ Қурродан айтади: «Умар ибн Абдулазиздан бизга фитр садақаси ҳақида бир мактуб келди: Ҳар бир инсондан ярим соъа ёки яримнинг қийматида дирҳам». Ушбу асарни Имом Ибн Аби Шайба («Мусаннаф», 2/398) да ривоят қилган. Қолаверса бу Товус ибн Кайсон, Ато ибн Аби Робаҳ, Суфёни Саврийнинг ҳам мазҳаби эди.
Имом Авзоъий ва Бухорий ҳам жоиз, деб кўрган. Ибн Рошид айтади: «Бухорий Ҳанафийларга кўп хилоф келган бўлсада ушбу масалада мувофиқ бўлди, лекин уни бунга далил етаклади, албатта». (Ибн Ҳажар, «Фатҳ», 5/57).
Жумладан Исҳоқ ибн Роҳавайҳ, Абу Савр ҳам ушбу қавлни айтганлар, магар улар заруратда, деб қайдлаган эди. Бу ҳақида Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ («Мажмуъ», 6/112) да айтиб ўтган.
683
ҚАДР КЕЧАСИДАГИ МУБОРАК ДУО
Оиша онамиз розиаллоҳу анҳо айтади: Ё Расулуллоҳ! Агар Қадр кечасига муваффақ бўлсам, нима деб дуо қилишмни айтар эдингиз, у киши дедилар: «айтасизки»:
{اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي}
• Айтилиши:
[Аллоҳумма иннака аъфввун туҳиббул аъфва фа аъфву аънний].
(Ибн Можа).
• Маъноси:
«Эй Аллоҳ! Сен афв қилувчисан, афв қилишни севасан; мени афв эт».
Ушбу дуо хоссатан Қадр кечасида айтилиш сабабини, унинг маъноларидан билиб оламиз:
1. Ўчириш, изсизлик. Ернинг афви дейилса: ер бетини қоплади тушунилади, мисол учун майса қоплаши. Шамолнинг афви: ердаги излар асоратини ўчирди, сидирди, текислаб кетди тушунилади.
Банда Раббисидан афв тилашидан: баданидаги афв, динидаги афв, Қаҳҳорнинг кечиришдаги афви тушунилади.
• Бадандаги: дардларга шифо топиш учун.
• Диндагиси: яхшликларга, ибодатга тавфиқ берилиши учун.
• Кечиришдагиси: саҳифасидан гуноҳларни батамом ўчирилиши учун.
2. Афвнинг маъноларидан яна: зиёдалик, кўпайиш, ортиш-ортиқчаси ҳам келган. Молдаги афв, дейилса: молдаги зиёдалик тушунилади: «Сиздан нима инфоқ-эҳсон қилсинлар? - деб сўрайдилар, айтинг: афв». (Бақара: 219). Яъни фарз бўлган закот-садақалардан бошқа «зиёдасини, ортиғини» инфоқ қилаверсинлар.
Демак, У Зотнинг афви: бандага сўраганидан ҳам кўпроғини ё унга зиёдаси билан беришидир.
Бу дуони бошқа дуоларга қараганда ушбу кечада кўп-кўп айтиб қолинг, кўп дуодаларнинг ўрнини босадиган муборак дуодир.
Асло ғафлатда қолманг, такрорлашдан эрикманг, агар сизи Аллоҳ таоло афв этса:
- Нажот топибсиз;
- Маррага етибсиз;
- Сиз бахтлисиз!
Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: Агарда вақтинг тиғизлашиб, дилингдаги ҳожатлар тўпланиб турганда дуо қилсанг, барча дуоингда Аллоҳ сени афв этишини сўрагин: Агар авф қилса; сенга ҳожатларингни сўрамасингдан бурун бериб қўяди.
© Абу Солиҳ
683
Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг ҳидисида: у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Жаброил алайҳиссалом ўртасида дарсалашиш тунда бўлар эди; бу Рамазон кечаларида тиловатни кўпайтириш ёқтирилган иш эканига далолат қилади. Чунки тунда ишлар тўхтайди, диққат бир жойга жамланади, қалб билан тил тадаббур қилишда бир-бирига мувофиқ келади, Аллоҳ таоло айтганидай: «Аниқ-ки, тунда (намоз ва тиловат учун) уйғониш; у ўта (қалбга) мувофиқ ва жуда (тилга) тўғри сўздир». (Муззаммил: 6).
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Эслатма
Бугун Рамазон ойида жума куни, сергак туринг, икки ижобат вақт бор!
Асрнинг охирги вақти ва шомдан олдинги рўзадор дуоси ижобат бўладиган вақт.
Қолганларни огоҳ қилишни унутманг!
#Рамазон
#Жума
#Қадр_туни
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
– Битта гапирай?
– Гапир-чи…
❤️ Расулга саловат айтинг ❤️
صلى الله عليه وسلم
𖣔 Рисолат - @risolat_net
