fa
Feedback

فریب کلاهبرداران را نخورید! تل‌متریو این کانال‌ها را شناسایی و برچسب‌گذاری می‌کند 👉 برای مشاهده برچسب، اشتراک تهیه کنید

RİSOLAT

RİSOLAT

رفتن به کانال در Telegram

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

نمایش بیشتر
683
مشترکین
-124 ساعت
-57 روز
-2030 روز
آرشیو پست ها
#СОЧНИ ҚИЗАЪ ҚИЛИБ ОЛИШ ҲУКМИ: Ибн Умар розиаллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (қизаъдан қайтарди). (Ровий Ибн Умар мавлоси Нофеъ эди, шунда) Нофеъдан сўралди: Қизаъ нимадир? У киши айтди: Боланинг боши-сочидан баъзи жойини қириб олиб, яна баъзи жойларини олмай қолдириб кетишдир. © Муттафақун алайҳ. ________ Қизаъга маъно ёзмоқчи эдим: лекин расмда аниқроқ кўрсатиб-ла қўйганидан ёзмадим. t.me/risolat_net

Умму Шарик розиаллоҳу анҳодан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам калтакесакни ўлдиришга буюрганлар, албатта..., сўнгра айтдиларки: У-калтакесак Иброҳим алайҳиссалом устига (оловни) пуркаб турарди. © Бухорий. Бошқа ривоятда: Дарҳақиқат, Иброҳим алайҳиссалом ўтга ташланганда калтакесакдан бошқа ер юзидаги барча жонзотлар у кишидан оловни ўчиришга уринди. Калтакесак эса Иброҳим алайҳиссаломга (оловни аланга олиши учун) пуркаб турарди. (Аҳмад, Ибн Можа).

#ФОЙДА Аллоҳга нисбатан ё Расулуллоҳ алайҳиссаломга ҳам: ошиқ бўлдим, дейишлик дуруст эмас. Чунки, гарчи у муҳаббатнинг туридан бўлса ҳам, «ишқ» дан шаҳват ирода қилинган бўлади, соф севги эмас, дейди: баъзи сўфиларни бундай деганларини инкор қилиб, луғат ва шарият олимлари. © Умар Шоҳир

photo content

Қуръон - унга амал қилиш учун нозил қилинганди, (одамлар) қуруқ тиловатни амал қилиб олдилар. © Фузайл ибн Иёз.

photo content

Аллоҳ таоло бир мусулмон ўлкага мусибат бериш билан бошқа мусулмон ўлкаларидаги мусулмонларнинг «тирик» ёки «ўлик» эканликларини имтиҳон қилади. Зеро, мусулмон уммати бир жасад кабидир, бу жасаддаги бир аъзонинг оғриши бошқа аъзосида сезилмаса, демак бу жасад ё оғриқ сезмас даражада маст ё ўликдир. © Шайх Абдулазиз Тарийфий

#ҒАФЛАТ Банда - зикр қилишдан ғафлати қадар, унинг Аллоҳдан узоқлашиши шунчалик бўлади. © Ибнул Қоййим.

Севганинг ёдингга тушганида қанчалик севинсанг; Уни шунчалик севасан. © Умар Шоҳир

💝 Аёлларнинг энг яхшиси: 🛍 Берганингизга шукр қилади! 🚫 Бермасангиз сабр қилади! 😊 Қарасангиз хурсанд қилади! 👍🏻 Буюрсангиз итоат қилади! © Moslehoon.

photo content

Бирор кимса сизга нисбатан гуноҳ қилиб сўнгра келиб узр сўраса, тавозеълик сизга унинг узрини қабул қилишни ва унинг қалбини Аллоҳга топширишни вожиб қилади; хоҳ бу рост бўлсин ё ёлғон. © Ибнул Қоййим, «Мадорижус соликин», 2/321.

• Ҳаётнинг хулосаси: «Ким Менинг йўлимга эргашса; адашмайди ва бахтсиз бўлмас». «Ким Менинг зикрим-ваҳийимдан юз ўгирса, бас, унга тор ҳаёт бор, албатта». (Тоҳа:123, 124). © Нақл.

photo content

#АЛЛОҲНИНГ_МЕҲРИБОНЛИГИ: «Агарда Аллоҳ - Ўз бандаларига ризқни тўкин-сочин қилиб қўйганида, шубҳасиз улар ҳаддидан ошиб ерда бузғинчилик қиларди. Ва лекин, (Ўзи) хоҳлаган миқдорда (ризқ) тушириб беради, албатта, У Ўз бандаларидан ўта хабардордир, кўриб тургувчидир». (Шўро: 27). Анас ибн Молик розиаллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси қудсида Расулуллоҳ алайҳиссалом айтди: Аллоҳ таоло айтади: Бандаларимдан бойликка ярайдигани бор, агар камбағал қилиб қўйсам дини бузилади. Бандаларимдан фақирликка ярайдигани бор, агар бой қилиб қўйсам дини бузилади. (Тафсири Ибн Касирдан). Эй Аллоҳ! Бизларни кенг ризққа шукр қилувчи бандаларингдан қилиб чиқаргин, ризқимизни ҳалол, покиза, кенг қилгин. Сендан: бер.., бер.., бер.., деб сўрасак яхши кўрасан, Сен бизнинг Раббимизсан, Ўзингдан сўрагувчимиз, омин! ©

Аллоҳ таолонинг покиза шариятидаги никоҳнинг энг катта мақсадларидан бири: эр ва хотиннинг ўртасида муҳаббат ва меҳр-оқибатнинг ҳукмронлик қилишидир. Ва манашу асосга биноан турмуш ҳаёти қурилиши керак бўлади, Аллоҳ таоло айтади: «У Зотнинг оят-аломатларидан, ўз нафсингиздан сизлар учун жуфтлар яратишидир: сизлар унга (бориб, яъни жуфтингизга қайтиб) сакинат-ором олишингиз учун ҳамда ўрталарингизда мавадда ва раҳматни қилиб қўйганлигидир». (Рум: 21) Ҳофиз Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтадилар: оятдаги; ▪ «мавадда» - севги-муҳаббатдир. ▪ «раҳмат» - меҳрибонликдир. Эр киши, аёлга ё муҳаббатидан ёки унга меҳр қилиб ундан фарзанди бўлгани учун - ушлаб туради холос. Яъни, шу икки сабабдан бири учун яшайдилар. © Ислом савол ва жавоб саҳифаси.

sticker.webp0.46 KB

photo content

Аллоҳ табарока ва таоло қиёмат куни ерни қабз қилади (яъни ушлайди, ғижимлаб ушлайди маъносида келади). Ва осмонни ўнг (қўли) билан ўраб олади (Муслим ривоятида: Ўнг қўли билан ушлайди, дейилган. Яна саҳиҳ ҳадисда: Аллоҳнинг иккала қўли ҳам ўнг қўлдир, дейилган. Таво, ятви: маъноси ўраш, худди қоғоз, гиламларни юмалоқ қилиб ўраб қўйилганидай). Сўнгра айтади: Мен Подшоҳман. Ер подшоҳлари қани? (Яъни қиёматдан кейин ҳаммаёқ остин устун бўлиб, ҳамма жонзот ўлиб ҳали тирилтирилишларидан олдин; ерда яшаб ўзича абадий қоламан, ҳукмим доим юриб туради, дея кибрланиб яшаб ўтган фоний дунёнинг золим подшоҳларига - ҳақиқий мутлоқ Подшоҳи олами хитоб қилади. Муслим ўзи ривоят қилган лафзда: Қани мутакаббирлар? дейилган. Лекин, жавоб қайтариш тугул ҳаракатга ҳам келишаолмайди, албатта. Бундай дейилишдан мақсад: Якка қудратли Зотлигини исботлаш, зеро, Рабб таоло халқларни яратишидан мақсади Ўзини кимлигини танитиб қўйиш эди. Таниган ҳақ ибодат қилди, танимаган ибодат қилмади. Валлоҳуаълам). © Муттафақун алайҳ.