RİSOLAT
رفتن به کانال در Telegram
683
مشترکین
-124 ساعت
-57 روز
-2030 روز
آرشیو پست ها
683
Repost from RİSOLAT
ЭСЛАТМА
«Осмонлар ва ерни яратган кундан Аллоҳнинг китобида ойлар адади ўн иккитадир, улардан тўрттаси ҳаром қилинган, мана шу тўғри диндир, у-ойларда ўзингизга зулм қилманглар… ». (Тавба: 36).
Ҳаром қилинган тўртта ой:
1. МУҲАРРАМ
2. РАЖАБ
3. ЗУЛ ҚАЪДА
4. ЗУЛ ҲИЖЖА
Мазкур ойларда ҳар қандай гуноҳ-маъсият қилиш, бошқа ойлардан кўра гуноҳи оғирроқ, шунинг учун ояти каримада: «… у-ойларда ўзингизга зулм қилманглар… », дея таакидланди.
Модомики ушбу ойларда маъсият қилишнинг гуноҳи оғирроқ бўлар экан, демак уларда тоат ибодат қилишнинг бошқа ойлардан кўра савоби ҳам кўпроқ, тарозида эса оғирроқ бўлади, ин ша Аллоҳ.
© Абу Солиҳ
683
Repost from RİSOLAT
• Зул Ҳижжанинг ўн кунлиги:
- Аллоҳ таоло у кунларда Мусо алайҳиссаломга гапирди;
- У кунда ислом дини комил бўлган;
- Аллоҳ у кунларга қасам деди;
- Унда қилинадиган ибодатлар бошқа кунлардан афзал бўлди, хоссатан такбир ва рўза;
- Ҳамда йилнинг энг яхши куни Арафа кунидир.
© Тарифий
683
Repost from RİSOLAT
• Зул Ҳижжа ойининг ўн кунлиги ҳақидаги фазилатлари:
- Аллоҳ таоло айтади: «Тонгга қасам. Ўн куннинг кечаларига қасам». (Фажр: 1, 2). «Ўн куннинг кечалари» тафсирида жумҳур муфассирлар Зул Ҳижжанинг ўн куни деганлар. Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ Тафсирларида манашу қавл саҳиҳ деганлар.
- Зул Ҳижжа ойининг ўн кунлик фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Ибн Аббос розиаллоҳу анҳумодан саҳиҳ ҳадисда айтилади: «Аллоҳга манашу ўн кунликдаги солиҳ амаллар бошқа кунлардан кўра севимлироқдир». Шунда Ё Расулуллоҳ: Аллоҳнинг йўлидаги жиҳоддан ҳамми? - дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳнинг йўлидаги жиҳоддан ҳам, магар киши жони ва моли билан чиқиб ундан бирор нарса қайтиб келмаса», дедилар. (Бухорий, Термизий).
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Амаллардан ушбу ўн кунликда Аллоҳнинг ҳузурида улуғроғи, суюклироғи йўқ. Бас, унда таҳлил, такбир ва ҳамд айтишни кўпайтиринглар». (Аҳмад).
- Қуръони каримда: «Ва, Аллоҳнинг исмини маълум кунларда зикр қилинглар... », дейилган. (Ҳаж: 28). Бу оятни жумҳур уламолар Ибн Умар, Ибн Аббослар: Зул Ҳижжанинг ўн кунлиги, деб тафсир қилганлар.
- Дунёдаги кунлар ичида энг афзал, мисли йўқ кун Зул Ҳижжанинг ўн кунидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дунё кунларининг энг афзали ўн кунликдир». Яъни Зул Ҳижжанинг ўн кунлиги. Шунда: Фисабилиллаҳ ҳам унга тенг эмасми? - дейилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фисабилиллаҳ ҳам унга тенг эмас, магар кишининг юзи тупроққ буланса», дедилар. (Баззор).
Шунинг учун уламолар дунёдаги кунларнинг энг афзали Зул Ҳижжанинг ўн кунлиги бўлса, дунёдаги кечаларниг энг афзали Рамазоннинг охирги ўн кунлигидир, деганлар.
- Зул Ҳижжанинг ўн кунида Арафа куни бор, у катта ҳаж кунидир, мағфират кунидир, ўтдан озод қилиш кунидир, у кунда рўза тутган кишининг аввалги ва келаси йилги гуноҳлари кечириладиган кундир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўтган йил ва қолган йилга каффоратдир», дедилар. (Муслим, Аҳмад, Термизий).
Сўнгра ушбу ҳадисдан келиб чиқиб уламолар шундай деган экан: Зул Ҳижжанинг ўн кунлигида Арафа кунидан бошқа фазилати бўлмаганида ҳам, унинг фазилати учун етарли катта бир фазилат бўларди.
- Яна Зул Ҳижжанинг ўн кунлигида дин комиллиги ва неъматлар тамомига етгани ҳақидаги оят нозил бўлди: Яҳудийлар Умар розиаллоҳу анҳуга: Сизлар бир оят ўқийсизлар, агар у бизга нозил бўлганида, биз у кунни байрам қилиб олардик, дедилар. Шунда Умар розиаллоҳу анҳу жавоб бериб айтдилар: Мен уни қачон ва қаерда нозил бўлганини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша вақт қаерда бўлганини аниқ биламан: Арафа кунида ва биз ҳам Аллоҳга қасам Арофатда эдик. Суфён айтади ўша кун жумъамиди йўқми иккиландим: «Бугун сизларга динингизни комил қилдим» ояти. (Моида: 3).
- Дуо қилинадиган энг яхши кун ва ижобат бўлиши умид қилинган кун Зул Ҳижжадаги Арафа кунидир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Энг яхши дуо Арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган энг яхши нарса: Ла илаҳа илла Аллоҳ ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул мулк ва лаҳул ҳамд ва ҳува аъла кулли шайъин қодийр». (Молик, Термизий).
- Зул Ҳижжада қурбонлик қилиш куни бор, у Ийдул Азҳонинг энг биринчи куни бўлиб Аллоҳнинг ҳузурида энг улуғ кунлардан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ табарока ва таолонинг ҳузуридаги энг улуғ кун наҳр-қурбонлик кунидир сўнгра қар-минода қоладиган кундир», дедилар. (Аду Довуд, Насоий).
Ҳофиз ибн Ҳажар Зул Ҳижжанинг ўн кунлик фазилатлари бунчалик улуғлиги сабаби ҳақида тааммул қилиб айтадилар: Зул Ҳижжанинг ўн кунлигида бўладиган имтиёзнинг сабаби зоҳир бўлишича, уммуҳотул (катта) ибодатлар у кунда жамъланиб келган: Намоз, рўза, садақа, ҳаж каби. Бошқа кунларда булар (бир бўлиб) келмаган. (Фатҳул Борий, 534).
Абу Солиҳ Умар Шоҳир 22.08.2017
683
𖦹 Фойда:
Бугун Одам боласининг барча насаби Шисгача боради. Шис наслидан бошқа Одам боласининг қолган насли; инқирозга учраган ва йўқ бўлиб кетган, улардан бирортаси қолмади. Одамларнинг бугунги барча насаблари Шис алайҳиссаломга боради.
Ибн Жарир Табарий, «Тарихул умам вал мулук», 1/103. Ибнул Жавзий, «Табсиро», 1/24, 36. Ибн Касир, «ал-Бидояту ван ниҳоя», 1/98.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Фитна бир неча тур-даражага бўлинади…
1. Шулардан: Ҳақни ботил аҳлига ташлаб қўйиш.
2. Яна ундан: Машғулоти афзалроқ бўлган ҳақ ишларни тарк қилиб, бошқа фазилатли кўринган ҳақ-ишлар билан овора бўлиш.
– Биринчиси: жоҳилларнинг фитнасидир.
– Иккинчиси: олимлар фитнасидир.
© Абдулазиз Торифий
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖣔 Т А Н Б Э Ҳ
Янги дин – маданий исломнинг уч сифати бор:
1. Сиёсатга кириш ҳуқуқи йўқ.
2. Муфтият рухсат берган ибодатлар рухсат доирасида бўлади.
3. Исломий ананалар оддий қавмий ананалар қаторида кўрилади.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Бир киши Ҳасан Басрининг олдига келиб: «Эй Абу Саъид, қалб қотишидан сизга арз қилмоқчиман?» – деди.
Айтди-ки: «Уни зикр билан тарбия қилгин».
«Заммул ҳаво», 69.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
11. Исо алайҳиссалом Қуръонда Пайғамбаримиз келишини қайси исми билан хабар берган?
683
Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Осмон остида, Қуръондан кейин – Бухорий ва Муслимдан саҳиҳроқ бирорта китоб йўқ».
«Мажмуъул фатаво», 18/74.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
«Бу дин ҳеч қачон насх бўлиб кетмайди: лекин унда таҳриф, табдил, ёлғон, яшириш, ноҳақлик билан ҳақни ўрайдиган кимсалар бўлади. Шунинг учун Аллоҳ таоло бу динда Пайғамбарларнинг ўрин босари қилиб ҳужжатларни қойим қиладиган азаматларни чиқариши лозим бўлади, токи ундан ғулувдагиларнинг таҳрифларини, ботил аҳли диндан бўлмаган нарсаларни унга нисбат қилишини ва жоҳилларнинг таъвилини бекор қилиши учундир, шу йўл билан Аллоҳ таоло ҳақни ҳақлигини, ботилни ноҳақлигини исбот қилади, гарчи буни мушриклар хоҳламаса ҳам».
©️ Абул Аббос, «Фатаво», 11/435.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
10. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайси тоғ бизни яхши кўради-суяди, деб айтган?
683
10. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайси тоғ бизни яхши кўради-суяди, деб айтган?
683
Repost from RİSOLAT
⭕️ Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Муҳтарам ўқувчилар, қадрли каналимиз иштирокчилари, сизларга муҳим бўлган эслатма илк қибламиз бўлган Байтул Мақдис ҳақида «Ақийдатул Мақдисия», деб номланган қисқа рисолани тақдим қилмоқчимиз.
Маълумки ярим асрдан кўпроқ замон ўтса-да, Фаластин ҳануз душманларимиз қўлида, яҳудлар ҳукмида ва у ердаги мусулмон биродарларимиз барчамиз билганимиздай мазлум ҳолатда яшаб келмоқдалар, Аллоҳ таоло бизларни уларга нисбатан ўтган тақсиротларимизни кечирсин ва бизга ҳам, уларга ҳам ёрдам берсин, У Зот Латифдир, Хобирдир, омин.
Шу сабаб Усмоний хилофати тугаган кундан бошлаб ислом уламолари ва доилари Фаластин ва Ақсо масжиди борасида у ерлар мусулмонлар қўлидан кетгани учун кўп насиҳат қилиб келган, васиятлари ҳали ҳануз давом этиб келмоқда! Ана улар қаторида биз ҳам қисқа бўлса-да, тақдим қилмоқчи бўлган муҳим эслатма шу жумладан, балки бу масала ақийдага киритилган бўлса-да, лекин ушбу рисола алоҳида рисола шаклидаги илк китобчадир.
Мусулмонларнинг кўпчилиги - Фаластин, Қуддус, Байтул Мақдис каби муқаддасотларимиз, ислом сиймосидан бўлган эътиқодимизнинг муҳим бўлаги эканини яхши билмаслиги мумкин. Балки шу сабаб алоҳида китобга ақийда ўлароқ матн шаклида ёзиб тарқатилмоқда, чунки бу масала замонамиздаги муҳим бўлган диний масалаларимиздан. Бу билан мусулмонлардан бўлган аҳли сунна ҳам, аҳли қиблалар ҳам ўзларига қарши бўлган тарафни аниқ ажратиб олади. Қолаверса мана шу эътиқод атрофида мусулмонлар калимси бир бўлишга сабаб бўлади, чунки Ақсо ихтилофсиз ислом аҳлининг илк қибласи бўлган, деб барчаси тан олади.
Хуллас, Аллоҳ таоло ушбу рисола билан эътиқодимизни янада бутун қилсин, унутганларга шояд эслатма бўлсин ва билганлар қолганларга етказиб қўйишини умид қиламиз, барчамизга фойдали бўлсин, омин.
Шунингдек, ушбу рисолани ёзган, таржима қилган, китоб шаклига келтирган ва уни тарқатилишига сабабчи бўлган барча хизмат қилганларга Аллоҳ таоло барокат берсин, хизматларини давомий қилсин, омин.
Алҳамдулиллаҳ...
𖣔 Умар Шоҳир
® @Risolat_Net
® TERMIZIY
📖 Китобни юклаб олиш учун қуйидаги манзилни зиёрат қилинг:
https://termiziy.com/maqdisiya
