RİSOLAT
رفتن به کانال در Telegram
683
مشترکین
-124 ساعت
-57 روز
-2030 روز
آرشیو پست ها
683
Кўз – уйларни тешади, ақлни синдиради, алоқаларни бузади.
Аллоҳ таоло бизларни: ҳасадгўйнинг кўзидан, гиначининг қалбидан сақлагин.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Тавҳид
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
كل آية في القرآن فهي متضمنة للتوحيد شاهدة به داعية إليه، فإن القرآن: إمَّا خبر عن الله وأسمائه وصفاته وأفعاله فهو التوحيد العلمي الخبري، وإمَّا دعوة إلى عبادته وحده لا شريك له وخلع كل ما يعبد من دونه فهو التوحيد الإرادي الطلبي، وإمَّا أمر ونهي وإلزام بطاعته في نهيه وأمره فهي حقوق التوحيد ومكملاته، وإمَّا خبر عن كرامة الله لأهل توحيده وطاعته وما فعل بهم في الدنيا وما يكرمهم به في الآخرة فهو جزاء توحيده، وإمَّا خبر عن أهل الشرك وما فعل بهم في الدنيا من النكال وما يحل بهم في العقبى من العذاب فهو خبر عمن خرج عن حكم التوحيد، فالقرآن كله في التوحيد وحقوقه وجزائه وفي شأن الشرك وأهله وجزائهم.
مدارج السالكين 3 / 450
«Қуръондаги ҳар бир оят тавҳидга киришган-қовушгандир; у билан гувоҳлик берувчидир, унга чақирувчидир:
1. У – ё Аллоҳ таоло ҳақида, Унинг исмлари, сифатлари ва феълларининг хабари бўлиб: бу (ваҳий билан) хабар берилган илмий тавҳиддир.
2. Ёки Унинг бир Ўзига, шериги йўқ Зотга ибодат қилиб ва Ундан бошқа ибодат қилинадиган нарсаларни четга суришга бўлган чақириқ ҳақида: бу эса талаб қилинган, исталган тавҳиддир.
– Ёки буйруқ ва қайтариқ бўлган, Унинг қайтариғи ва амрига итоат қилиб эргашиш ҳақида: бу тавҳид (тақазо қилган) ҳақлари ва уни тўлдирувчи ишлар.
– Ёки Ўзининг тавҳиди ва таотида бўлган аҳлига, дунёда уларни синаган ва охиратда уларни икром қилиши ҳақидаги Аллоҳнинг каромати бўлиб; У Зотнинг тавҳиди эвазига берилажак мукофатининг хабари.
– Ёки ширк аҳли ҳақида ва уларга дунёда берилган хорлик мусибати ва оқибатдаги азобдан ўзларига ҳалоллаб олганлари ҳақидаги хабар: бу эса тавҳиднинг ҳукмидан чиққан кимсалар ҳақидаги хабардир.
Демак, Қуръон – барчаси тавҳид ва унинг ҳақлари, мукофатлари ҳақида ҳамда ширк ва унинг аҳли, уларга берилажак жазо ҳақидадир».
«Мадорижус соликин», 3/450.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Repost from RİSOLAT
Рамазонни уч хазина билан кутиб олинг, азизлар:
1 - Ким тасбеҳни давомий айтиб юрса; қалби енгил тортади.
2 - Ким ҳамду санони давомий айтса; яхшиликлар кетма-кет келади.
3 - Ким истиғфорда давомий бўлса; яхшилик эшиклари очилаверади.
Мана - Рамазон эшик олдида турибди, Аллоҳ таоло бизга тоатларга ёпишиб олишни тавфиқу ризқ этсин, бизларни гуноҳ қилиб савобларни қочирадиганлардан қилмасин, омин!
© Risolat каналига аъзо бўлинг, улашинг, кузатинг.
683
Repost from RİSOLAT
Рамазон келмоқда!
• Ҳар бир мўмин-мусулмон ҳар йили муборак Рамазон ойини катта ҳаяжон билан кутади; Рамазон яқинлашганда унга ошиқиб туради, унинг қадам товушлари, қанот қоқишлари эшитилганда қалби шодланади. Чунки Рамазон ойи мўминлар учун покланиш ва юксалиш ойидир, солиҳ амаллар ва тақво ойидир.
• Шунинг учун - Рамазон ойини ибодат учун улкан фурсат ойи деб дилдан билган кишилар, унга шай туради; тавба, зикр, тасбеҳ, дуо, тиловат, намозларни кўпайтиради ҳамда садақалар, эҳсонлар қилиб, силаи раҳмни боғлаб маҳкамлаш, узулган алоқаларни ислоҳ қилиш билан ўзини тузатади, бир гап билан айтганда ёруқ юз билан, уни лойиқона амаллар билан кутиб олади. Ҳа, мусулмонлар Рамазон ойини чин маънода шундай кутиб олади.
• Аммо, Рамазон ойини бошқа ойлардан фарқламаган киши ғофилдир, балки нифоқи бор киши, деб қаралади, Аллоҳ бундай ғофилликдан ва нифоқдан сақласин.
• Шунингдек, кўпчилик мусулмонлар - бу ойда серибодат бўлиш ўрнига серуйқу, сертоам бўлиш билан вақт ўтказишига ва кўпинча интернетда, телевизорда бекорчи кўрсатувларни, фойдасиз маълумотларни кузатиш билан тугатишига гувоҳ бўламиз. Афсус! Манабу иш ҳам ғафлатнинг катталаридан!
• Жаброил алайҳиссалом: «Эй Муҳаммад, ким Рамазон ойига етишиб, (гуноҳлардан) кечирилмасдан ўлса дўзахга киритилади ва Аллоҳ уни (раҳматидан) узоқлаштиради, омин, деб айтинг», деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи ва саллам: «омин», деган. (Ибн Ҳиббон). Яъни ким Рамазон ойини ибодат билан, тавба-тазарру ва истиғфор билан, тиловат билан, қўлидан келган яхшилик ва саховат билан ўтказмаса, ундай киши ўзини гуноҳлардан покламаган, ғурурга кетган бўлади ва бунинг оқибати ёмондир.
• Аслида рўза тутишдан мақсад нафақат еб-ичиш, ё жинсий алоқадан тийилиш бўлган, балки унинг ҳақиқати тақвони ҳосил қилишдир: «Эй иймон келтирганлар, сизлар тақво қилишингиз учун рўза сизлардан олдингиларга фарз қилинганидек сизларга фарз қилинди». (Бақара: 183). Кимда ушбу ойда тақво ҳосил бўлмаса у ҳақиқий рўза тутмабди! Умар розиаллоҳу анҳу айтади: Рўза - фақатгина таом ва ичишдан тийлиш эмас, балки у ёлғондан, ноҳақликдан, беҳуда иш ва қасамхўрликдан тийлишидир. Шунинг учун ҳадисда келади: «Эҳтимол рўзадорнинг улуши очиққани ва чанқоғи бўлади холос». (Ибн Можа).
• Aзизлар, келинг бу ойни ғанимат билайлик, унумли савоб йиғайлик, Рамазон ойидан ғафлатда қолмайлик, вақтини қадрлайлик, у ойнинг ҳаққини тўла-тўкис адо этишга ҳаракат қилайлик, чунки ҳаётимиз маълум вақт билан белгиланган, эҳтимол ушбу Рамазон ойи кимгадур охирги Рамазондир, албатта оқил киши фурсатни қўлдан бой бермайди, ахир Рамазон бу, хуллас - Рамазон келмоқда, ҳозирланинг!
Абу Солиҳ
683
Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Кимнинг табиатида тавба ва истиғфор бўлса, дарҳақиқат улуғ табиатга ҳидоятланибди».
«Иғосатул лоҳфан», 2/945.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтди:
«Дунё мусибатлари бўлмаганида, қиёматга ҳеч-вақосиз келган бўлар эдик».
«Зодул моъад», 4/186.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Али ибн Абу Толиб розиаллоҳу анҳудан:
عن عليّ رضي اللَّه عنه قال: "حَقٌّ على الإمام أنْ يحكم بما أنزل الله عز وجل، وَأَنْ يؤدي الأمانة، فإذا فعل ذلك كان حقًا على المسلمين أن يسمعوا وَيُطِيعُوا، ويجيبوا إذا دُعوا"
رواه ابن أبي شيبة (34714) وغيره بسند صحيح.
«Имом – Аллоҳ азза ва жалла нозил қилган нарса билан ҳукм қилиши, омонатни адо қилиши фарздир. Мана шуларни бажарса; мусулмонларга унинг чақириғига ижобат қилиб, унга итоат қилиб ва қулоқ осишлари фарз бўлади».
Ибн Аби Шайба, «Мусаннаф», 34714.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Оҳисталик Аллоҳдан. Шошилиш шайтондан».
Абу Яъло, 7/247. Байҳақий, 4256.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Бошқаларга ҳам фойдаси тегадиган амал, ўзигагина тегишли бўлган фойдали амалдан мутлақ афзал, дегани эмас; балки, инсон учун Раббисига муножаат қиладиган вақтлари бўлиши ва у вақтда ўзи ёлғиз қолиб ўзини ҳисоб-китоб қилиши керак. Мана шу иши одамларга қўшилиб уларга фойда беришидан афзалроқ, шунинг учун, инсон тунда Раббиси билан ёлғиз қолиши, одамларга қўшилишидан афзалроқдир».
«Шарҳул Уъмда», 3/250.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Марвазий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Аллоҳ таоло намоз билан азобни даф қилганчалик бошқа бир тоатни билмайман».
«Таъзим қодри солат», 230.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Шаъбон ойи
– Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу айтади: «Мен: Ё Расулуллоҳ! Мен сизни Шаъбондан бошқа ойларда, бунчалик рўза тутганингизни кўрмаганман?! – дедим».
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ушбу ой, Ражаб ва Рамазон ўртасида одамлар ундан ғафлатда қоладиган ой бўлиб, унда Раббил оламинга амаллар кўтарилади. Шунинг учун мен рўзадор ҳолимда амалим кўтарилишини суйдим».
©️ Албоний, «Саҳиҳ Насоий», 2221.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Тобеинлар Имоми Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Мен кўрган одамлар:
– Ўзларига дунёдан берилган нарсалар билан қувонмас эди.
– Ундан йўқотган нарсага хафа ҳам бўлмас эди».
Аҳмад, «Зуҳд», 1499.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Аллоҳни таниган ориф банда, ҳар қандай вазиятдан яхшиликка йўйиб чиққувчидир.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Имом Авзоий раҳимаҳуллоҳ айтди:
«Қилишни хоҳламасдан «иншаалоҳ» сўзи билан ваъда беришлик – нифоқдир».
«Жомеъул улум вал-ҳикам», 2/482.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Авн ибн Абдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Одамларнинг айби учун вақт топган ҳар қандай кишини, магар ўзидаги камчиликдан ғофил қолганидан деб биламан».
Абу Нуайм «Ҳилятул авлиё», 4/249.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Аёлларга тегишли ҳадислар
– Саккизинчи ҳадис:
Боб: Эрнинг яхшиликларини ва ундан келган неъматларни инкор қилмаслик, балки унга яхши муомалада бўлишлик.
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурбон ҳайити ёки Рамазон ҳайити эди, намозгоҳга чиқдилар ва: «Эй аёллар жамоаси, садақа қилинглар, истиғфорни кўпроқ айтинглар. Албатта, мен сизнинг дўзах аҳлининг кўпи эканингизни кўрдим», дедилар. Улардан бир гапга уста аёл: «Эй Аллоҳнинг Расули, бизга не бўлдики, дўзах аҳлининг кўпи эканмиз?» деди.
«Лаънатни кўпайтирасиз, эрга куфр келтирасиз. Сизга ўхшаган ақли ва дини ноқисларнинг ақл эгаси устидан ғолиб бўлишини кўрмадим», дедилар.
Бухорий «Саҳиҳ», 304.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Талаби илм беш нарсага одатланиши лозим:
1. Билмаган янги илмлар таълимини олишга.
2. Олган илмини такрорлашга.
3. Билмаган нарсасига: “Билмайман”, деб айтишга.
4. Илмни олган кишига қайтаришга.
5. Муҳимроқ бўлганини илгари суришга.
© Умар Шоҳир
𖣔 Рисолат - @risolat_net
