RİSOLAT
رفتن به کانال در Telegram
683
مشترکین
-124 ساعت
-57 روز
-2030 روز
آرشیو پست ها
683
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Шаҳид - ўлим тегишидан (бирор оғриқ) топмайди илло сизлардан бирингизга чимчилаш тегишидай (оғриқ) топади».
(Саҳиҳ Термизий, 1668).
Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Шаҳид оғриқдан фақатгина чимчилашдай оғриқ топади холос; шаҳиднинг ўлимида Одам боласи одатланган мусибатдан ошиғи йўқ. Ким ушбу ўлимни тўшакда ётиб ўлишдан оғирроқ, деб ҳисоблаган бўлса; у жоҳилдир. Балки шаҳид бўлиб ўлиш энг енгил ўлимлардан биридир ҳамда энг афзали ва олийсидан».
«Иғосатул луҳфон», 2/194.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
«Тавҳид: Қуръоннинг сири ва иймоннинг жавҳаридир».
Ибн Таймия, «Тавассул ва васила», 1/337.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Ақийда
Аллоҳ таоло Зоти билан Арши устида, деб айтамиз:
Абу Муҳаммад ибн Абу Зайд Қайравоний Моликий [386 ҳ.] раҳимаҳуллоҳ айтади:
«У Зот Ўз Зоти билан олий Аршининг устидадир ва У илми билан барча макондадир».
«Муқаддимату рисалати Ибн Абу Зайд Қайравоний»
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
«Кимни мўминларни хурсанд қилган нарса хурсанд қилмаса, мўминларни хафа қилган нарса уни ҳам хафа қилмаса; демак улардан эмас».
Ибн Таймия, «Фатаво», 10/128.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
«Иблис ва ҳамтовоқлари тўпланишганда энг кўп қуйидаги уч нарсадан хурсанд бўлишади:
1. Мўмин киши мўмин кишини қатл қилса,
2. Киши куфрда ўлган бўлса,
3. Камбағалликдан қўрқадиган қалб бўлса».
©️ Ибнул Қаййим, «Тариқул ҳижротайн», 1/33.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
«Бидъат: Аллоҳ ва Расули буюрмаган диндир. Ким Аллоҳ ва Расули буюрмаган дин билан динланса; у мана шу сабаб бидъатчидир, Аллоҳ таолонинг ушбу сўзидаги маъно ҳам шундайдир: «Улар учун диндан, деб уларга Аллоҳ изн бермаган нарсани (бидъатни) шу (ширк) сабаб улар шариат қилган шериклари борми?». (Шўро: 21)».
©️ Ибн Таймия, «Истиқомат», 1/5.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Repost from RİSOLAT
Фаластинни сотганлар уни ҳаргиз фатҳ қилолмагайлар, чунки улар уни керак эмас, деб сотганлар. Фатҳ эса қон билан бўлади, худди сотиш пул билан бўлгандай, демак, фақат пул учун сотадиганлар, қон эвазига қайтиб ололмайди, албатта!
Шайх Абдулазиз Торифий
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Repost from RİSOLAT
⭕️ Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Муҳтарам ўқувчилар, қадрли каналимиз иштирокчилари, сизларга муҳим бўлган эслатма илк қибламиз бўлган Байтул Мақдис ҳақида «Ақийдатул Мақдисия», деб номланган қисқа рисолани тақдим қилмоқчимиз.
Маълумки ярим асрдан кўпроқ замон ўтса-да, Фаластин ҳануз душманларимиз қўлида, яҳудлар ҳукмида ва у ердаги мусулмон биродарларимиз барчамиз билганимиздай мазлум ҳолатда яшаб келмоқдалар, Аллоҳ таоло бизларни уларга нисбатан ўтган тақсиротларимизни кечирсин ва бизга ҳам, уларга ҳам ёрдам берсин, У Зот Латифдир, Хобирдир, омин.
Шу сабаб Усмоний хилофати тугаган кундан бошлаб ислом уламолари ва доилари Фаластин ва Ақсо масжиди борасида у ерлар мусулмонлар қўлидан кетгани учун кўп насиҳат қилиб келган, васиятлари ҳали ҳануз давом этиб келмоқда! Ана улар қаторида биз ҳам қисқа бўлса-да, тақдим қилмоқчи бўлган муҳим эслатма шу жумладан, балки бу масала ақийдага киритилган бўлса-да, лекин ушбу рисола алоҳида рисола шаклидаги илк китобчадир.
Мусулмонларнинг кўпчилиги - Фаластин, Қуддус, Байтул Мақдис каби муқаддасотларимиз, ислом сиймосидан бўлган эътиқодимизнинг муҳим бўлаги эканини яхши билмаслиги мумкин. Балки шу сабаб алоҳида китобга ақийда ўлароқ матн шаклида ёзиб тарқатилмоқда, чунки бу масала замонамиздаги муҳим бўлган диний масалаларимиздан. Бу билан мусулмонлардан бўлган аҳли сунна ҳам, аҳли қиблалар ҳам ўзларига қарши бўлган тарафни аниқ ажратиб олади. Қолаверса мана шу эътиқод атрофида мусулмонлар калимси бир бўлишга сабаб бўлади, чунки Ақсо ихтилофсиз ислом аҳлининг илк қибласи бўлган, деб барчаси тан олади.
Хуллас, Аллоҳ таоло ушбу рисола билан эътиқодимизни янада бутун қилсин, унутганларга шояд эслатма бўлсин ва билганлар қолганларга етказиб қўйишини умид қиламиз, барчамизга фойдали бўлсин, омин.
Шунингдек, ушбу рисолани ёзган, таржима қилган, китоб шаклига келтирган ва уни тарқатилишига сабабчи бўлган барча хизмат қилганларга Аллоҳ таоло барокат берсин, хизматларини давомий қилсин, омин.
Алҳамдулиллаҳ...
𖣔 Умар Шоҳир
® @Risolat_Net
® TERMIZIY
📖 Китобни юклаб олиш учун қуйидаги манзилни зиёрат қилинг:
https://termiziy.com/maqdisiya
683
Repost from RİSOLAT
Одамлардаги энг оз нарса - инсофдир.
© Имом Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Repost from RİSOLAT
𖦹 ДИН НАСИҲАТДИР
«Толиби илм», шаръий истилоҳ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига Сафвон ибн Ассол розиаллоҳу анҳу келиб: «Ё Расулуллоҳ! Мен илм талаб қилиб келдим», деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Толиби илм хуш келибди», деганларини эслатган ҳолда, илм талаб қилиб юрганларни, энг аввало ўзимни ва сизларни ушбу номга содиқ бўлишни ва унга хиёнат қилиб қўймасликни насиҳат қиламан:
– Ҳақни ўрганинг,
– Ҳаққа амал қилинг,
– Ҳақни етказинг,
– Ҳақни беркитманг,
– Ҳақ номига ёлғон сўзламанг,
– Ҳақ аҳлига инсоф қилинг,
– Ҳаққа қарши чиққанларга метин бўлинг,
– Ҳақни шаҳватга алиштирманг,
– Ҳаққа шубҳа қилманг,
– Ҳақ билан ўтинг.
© Абу Солиҳ
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
قال الإمامُ ابنُ تيميّة رحمَه اللَّه:
إنّ الإنسانَ قد يَعرفُ أنّ الحقَّ مع غيره، ومع هذا يَجحدُ ذلك؛ لحسدهِ إيّاه أو لطلبِ عُلُّوهِ عليه أو لهوى النّفسِ، ويَحملُه ذلك الهَوى على أنْ يعتديَ عليه ويَرُدَّ ما يقولُ بكلِّ طريقٍ، وهو في قلبهِ يَعلمُ أنّ الحقَّ معهُ.
الإيمان (ص١٥٢).
«Инсон баъзан ҳақ бошқаси билан эканини билади, шундай бўлсада буни инкор қилади; унга ҳасад қилгани учун, ёки ундан устун бўлиш истагида бўлади, ёки ҳавои нафси учун. Мана шу ҳаво уни унга (ҳақ соҳибига) нисбатан тажовуз қилишга ундайди ва айтганларини ҳар қандай йўл билан рад қилади, ўзи эса қалбида ҳақ у билан эканини билиб туради».
«Иймон», 152.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
«Кимда садоқат, адолат ва эвазсиз яхшилик [сифатлари] жамланган бўлса; Аллоҳ хор қилмайдиган кишилардан бўлади».
© Ибн Таймия, «Шарҳул Асбаҳония», 146.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Repost from RİSOLAT
✍🏻 Ибн Муфлиҳ раҳимаҳуллоҳ (1308-1362 мелодий йил), яъни 600-700 йил олдин айтади:
Одамларда ҳайрон қоладиган айбларни кўрдим:
• Шаҳарлар хароб бўлганига вой-додлашади.
• Ризқ камлигига сиқилишади.
• Замон ва одамларни ёмонлаб, (дунёда) яхши яшай олмаганларини гапириб юришади.
• Нархлар ошиб кетиши ҳақида нолишади.
Лекин, улар - ислом чўкаётганини, ўзлари масжидлардан узоқлаб кетаётганини, суннатлар кўмилиб бидъатлар тарқалаётганини, маъсиятлар очиқчасига қилинганини кўриб туриб ҳам: ўз дини учун фарёд солган бирор кимсани топмадим.
Тақсиротлари учун йиғлаганини ҳам, умри ўтаётганига афсус қилганини ҳам кўрмадим.
Мана шуларга - улардан ислом динига қизиқишлари ўта оз бўлгани ва кўзлари ўнгида дунё катталашганидан бошқа бирорта сабаб билмайман.
© «Одобуш-шаръия», 3/240.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Қоида: илм ва таълим.
«Қабул қилишга салоҳиятли бўлмаган, етказишга ҳам салоҳиятли эмас».
©️ Умар Шоҳир
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«[Баъзи қавмларга]; етган гуноҳлар сабабидан уқубат ўлароқ; ўтдан бўлган белги-аломат аниқ тегади, кейин Аллоҳ Ўз раҳматининг фазлидан уларни [ҳам] жаннатга киргизади. Уларга: жаҳаннамийлар, дейилади».
Бухорий, 7450.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Аллоҳ таоло айтади: «Сизларни ёмонлик ва яхшилик билан имтиҳон қилиб синаймиз ва Бизга қайтасизлар». (Анбиё: 35-оят).
Ибн Аббос розиаллоҳу анҳумо: «Сизларни қийинчилик ва кенгчиликда, саломатлик ва ҳасталикда, бойлик ва камбағалликда, ҳалол ва ҳаромда, тоат ва гуноҳда, ҳидоят ва залолатда синаймиз», деб тафсир қилган».
«Тафсири Табарий», 17/25.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Тўрт [нарса дуёндаги] бахтдандир:
1. солиҳа аёл.
2. кенг маскан.
3. яхши қўшни.
4. қулай маркаб.
Тўрт [нарса дунёдаги] бахтсизликдан:
1. ёмон қўшни.
2. ёмон аёл.
3. ёмон маркаб.
4. тор маскан».
Мунзирий, «Тарғиб ва тарҳиб».
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
أَمَّا الِاعْتِقَادُ: فَلَا يُؤْخَذُ عَنِّي وَلَا عَمَّنْ هُوَ أَكْبَرُ مِنِّي؛ بَلْ يُؤْخَذُ عَنْ اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَمَا أَجْمَعَ عَلَيْهِ سَلَفُ الْأُمَّةِ؛ فَمَا كَانَ فِي الْقُرْآنِ وَجَبَ اعْتِقَادُهُ وَكَذَلِكَ مَا ثَبَتَ فِي الْأَحَادِيثِ الصَّحِيحَةِ مِثْلِ صَحِيحِ الْبُخَارِيِّ وَمُسْلِمٍ.
«Аммо эътиқод: мендан ҳам, мендан каттароқ кишилардан ҳам олинмайди, балки Аллоҳ ва Расулидан олинади ҳамда умматнинг салафлари иттифоқ қилган нарсалардан; Қуръонда нимаики бўлса унга эътиқод қилиш фарздир. Шу каби саҳиҳ ҳадисларда собит бўлган нарсаларга ҳам, мисол учун Саҳиҳ Бухорий ва Муслим каби».
«Фатаво», 3/161.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Солиҳларга ҳамроҳ бўлинг:
«Ва уларнинг ити қўлларини (ғор) оғзида чўзгувчидир». (Каҳф: 18-оят).
Баъзи итлар ит бўлишига қарамай яхши мақомда зикр қилиниш даражасига чиқар экан, бу фақатгина Ғор соҳибларидай солиҳлар ёнида юргани учун эди. Энди инсондай мукаррам махлуқ; иймон, тавҳид ва ахлоққа мушарраф бўлган солиҳлар ва авлиёлар билан бирга бўлса, дунёдаги жаннатийлар билан бўлади, охиратдаги жаннатга ҳам солиҳлар изида юриб кирадилар.
Абу Фазл Жавҳарий Мисрнинг жомеъсида минбарда туриб шундай деган эди: «Ким яхшиларга муҳаббат қўйса; уларнинг баракасига ноил бўлади. Фазилатли одамларни бир ит ёқтириб эргашди, натижада Аллоҳ таоло уни муҳкам китобида зикр қилди».
© Умар Шоҳир
𖣔 Рисолат - @risolat_net
