RİSOLAT
رفتن به کانال در Telegram
683
مشترکین
-124 ساعت
-57 روز
-2030 روز
آرشیو پست ها
683
Repost from RİSOLAT
#РАМАЗОНГА_БИР_ОЙ_ҚОЛДИ:
• Амр ибн Қайс раҳимаҳуллоҳ Шаъбон ойи киргач тижоратини йиғиштириб, Қуръон тиловати учун фориғ бўларканлар.
Яна у киши бундай деб қўярканлар: «Рамазондан олдин нафсини ислоҳ қилиб олган кишига тувбо-жаннат бўлсин!»
© Ибн Ражаб, «Латоифул Маориф».
• Аллоҳ таоло Рамазондан олдин ва кейин ҳам, аҳволларимизни тузатсин, гуноҳларимизни афв этсин, муборак ойга тайёргарликни осон қилсин, ботину зоҳир фитна-фасодлардан сақласин барча Ислом аҳлини, омин.
© Умар Шоҳир
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Repost from RİSOLAT
📌 Эслатма:
Кимда-ки: ўтган Рамазон ойидан қолдирган қазо рўзалари бўлса, янги Рамазон ойи киргунича Шаъбон ойида модомики қодир бўлса кечиктирмай тутиб қўйсин. Қодир бўла туриб кечиктирилиши узрли ҳисобланмайди.
© Шаъбон
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Repost from RİSOLAT
𖦹 ҲИСОБ КИТОБ КЕТЯПТИ: ⏳📃
• Йиллик амаллар Шаъбон ойида юқорига кўтарилади. Буни Содиқул Масдуқ алайҳи солату ва салом хабар берганлари каби: «Албатта бу шундай ойки; унда амаллар юқорига кўтарилади», дедилар.
• Ҳафталик амаллар эса душанба ва пайшанба кунлари юқорига кўндаланг қилиниб кўрсатиб турилади, бу ҳақида ҳам Набий алайҳи солату ва саламдан собит бўлган.
• Кунлик амаллар куннинг охирида, кечасиники ҳам кечанинг энг охирида юқорига кўндаланг қилиб кўрсатиб борилади. Бу ҳақида эса Абу Мусодан Имом Бухорий ривоят қилганлар.
• Сўнгра ажал етганида барча амаллар юқорига кўтарилиб, Аллоҳга кўрсатилади ва саҳифа ўралиб беркитилади: 🗞
Мана бу энг охирги кўрсатилишдир.
© Ибнул Қоййим, «Тариқул ҳижротайн», 75.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Repost from RİSOLAT
«Илгари мусулмонлар шаъбон ойи кирса; мусҳафга берилиб кетар ва закотни чиқарар эди».
© Ибн Ҳажар, «Фатҳ». 13/310-311.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Repost from RİSOLAT
• Шаъбон ойининг ўртасидаги туннинг фазилати ва ундаги ибодат
- Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ шаъбонинг ярмидаги тунда тушади ва мушрик ва гинаси бор мушоҳиндан ташқари барча махлуқотларини кечиради». (Ибн Можа, 1390. Саҳиҳ ҳадис).
- Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Бешта кеча бор, уларда дуо ижобат бўлиши ҳақида бизга етиб келган:
1. Жума кечаси.
2. Ийдул адҳо (қурбонлик байрами) кечаси.
3. Ийдул фитр кечаси.
4. Ражаб ойининг биринчи кунидаги кеча.
5. Шаъбон ойининг ўртасидаги кечада».
(Шофеъий, «Умм», Солатул иъйдайн бобида. Байҳақий, «Сунунул кубро» ва «Маърифатус сунан вал асор». Ибн Ҳажар Асқалоний, «Талхис»).
- Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтади: «Мўмин киши - ўша куни тунда Аллоҳ таолони зикр қилиб, Унга дуо қилиб гуноҳларини кечиришини, айблари тўсилишини сўраб, қийинчиликдан қутулиш ҳамда тавбани аввалги ишлардан билиб сўраниши керак бўлади. Чунки Аллоҳ таоло у кечада тавба қилган кишидан тавбасини қабул қилади».
(Ибн Ражаб, «Латоифул маориф»).
- Ато ибн Ясор раҳимаҳуллоҳ айтади: «Қадр кечасидан кейин Шаъбон ойининг ярмидаги кечадан афзалроқ кеча йўқ; Аллоҳ табарока ва таоло у тунда дунё осмонига тушади ва барча бандаларини кечиради магар мушрик ё гина сақлаган киши ё қариндошчилик алоқасини узганларни кечирмайди». (Ибн Ражаб, «Латоифул маъориф»).
© Умар Шоҳир
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Repost from RİSOLAT
• Шаъбон ойининг ўртасидаги туннинг фазилати ва ундаги ибодат
- Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтади: Аллоҳ шаъбонинг ярмидаги тунда тушади ва мушрик ва гинаси бор мушоҳиндан ташқари барча махлуқотларини кечиради. (Ибн Можа, 1390. Саҳиҳ ҳадис).
- Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтади:
Бешта кеча бор, уларда дуо ижобат бўлиши ҳақида бизга етиб келган:
1. Жума кечаси.
2. Ийдул адҳо (қурбонлик байрами) кечаси.
3. Ийдул фитр кечаси.
4. Ражаб ойининг биринчи кунидаги кеча.
5. Шаъбон ойининг ўртасидаги кечада.
(Шофеъий, Умм, Солатул иъйдайн бобида. Байҳақий, Сунунул кубро ва Маърифатус сунан вал асор. Ибн Ҳажар Асқалоний, Талхис).
- Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтади: Мўмин киши - ўша куни тунда Аллоҳ таолони зикр қилиб, Унга дуо қилиб гуноҳларини кечиришини, айблари тўсилишини сўраб, қийинчиликдан қутулиш ҳамда тавбани аввалги ишлардан билиб сўраниши керак бўлади. Чунки Аллоҳ таоло у кечада тавба қилган кишидан тавбасини қабул қилади.
(Ибн Ражаб, Латоифул маориф).
- Ато ибн Ясор раҳимаҳуллоҳ айтади: Қадр кечасидан кейин Шаъбон ойининг ярмидаги кечадан афзалроқ кеча йўқ; Аллоҳ табарока ва таоло у тунда дунё осмонига тушади ва барча бандаларини кечиради магар мушрик ё гина сақлаган киши ё қариндошчилик алоқасини узганларни кечирмайди. (Ибн Ражаб, Латоифул маъориф).
Умар Шоҳир
683
Repost from RİSOLAT
𖦹 Шаъбон ойи
– Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу айтади: «Мен: Ё Расулуллоҳ! Мен сизни Шаъбондан бошқа ойларда, бунчалик рўза тутганингизни кўрмаганман?! – дедим».
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ушбу ой, Ражаб ва Рамазон ўртасида одамлар ундан ғафлатда қоладиган ой бўлиб, унда Раббил оламинга амаллар кўтарилади. Шунинг учун мен рўзадор ҳолимда амалим кўтарилишини суйдим».
©️ Албоний, «Саҳиҳ Насоий», 2221.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан, айтдики: «Аммо боши тош билан ёрилаётган; Қуръон (таълимини) олиб ва уни тарк қиларди ҳамда фарз қилинган намоздан (эътиборсиз бўлиб) ухларди».
Бухорий, 1143.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Д И Н Н А С И Ҳ А Т
Баъзилар намозга бепарво бўляпман, Қуръон ўқиёлмаяпман, деб - дам солдирсаммикин, руқячига борсамми?! - дейди.
Ундайларнинг кўпи ҳаётда бирор нарсадан чарчаганда ё зерикканда ҳузур учун: «Озгина дам олиб бирорта кино кўрай, ёки мусиқа эшитай, деб юради!!»
Йўқ тавба қилинг! Шояд Аллоҳ таоло кечириб тавфиқ берса..
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Нафсга қарши жиҳод қилиш:
1. Баъзан уруш билан, бадан билан бўлади.
2. Баъзан урушга режа тузиш ва фикр бериш билан бўлади, бунинг манфаати энг каттасидир.
3. Баъзан Аллоҳ таолонинг рисолатини етказиш билан ва ҳужжатларини билдириш, ҳамда унга қарши бўлганларни даф қилиш билан бўлади, буниси мана шу учтасидан ҳам афзалидир.
4. Баъзан Аллоҳга дуо қилиш, Унга юзланиш билан бўлади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганидай: «Сизлар фақат заифларингиз билан нусратланиб ва ризқланяпсизларми? (Яъни) дуолари, намозлари, ихлослари (билан)». (Бухорий, 2896). Буниси бадан билан жиҳод қилишга ўхшаб баъзан кучаяди, баъзан сусаяди ҳам».
Ибн Таймия, «Фатаво», 9/430.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
«Шўри қуриган банда!
Гуноҳлари кўпайган сари; истиғфори камайди.
Қабрга яқинлашган сари; бепарволиги ортди».
Ибнул Жавзий, «Табсиро», 55.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Сизлар ёмғир ёғмаганидан ҳайрон бўласизлар, мен эса тош ёғмаганидан ҳайрон бўламан».
Абу Нуъаим, «Ҳиля», 374.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Китоблар учта кундошдан ҳам ёмонроқ бўлганда:
«ал Жомеъ ли-ахлоқи ровий»да Хотиб: Зубайр ибн Бакр Баккордан келтиради: «Аҳли-оиламизга синглимнинг қизи айтдибди: «Тоға ўз оиласига жуда яхши эркак-да, кундош ҳам йўқ, чўри ҳам сотиб олмади». Шунда (тоғасининг хотини) аёл айтибди: «Аллоҳга қасам, мана шу китоблар борми, менга учта кундошдан ҳам қийинроқ», деди.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
«Бидъатчи мутакаллим: китоб ва оҳад ҳадисларни қўй, ақлни олиб кел, деяётганини кўрсангиз, билингки у Абу Жаҳлдир».
Заҳабий, «Сиря», 4/472.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
قال ابن القيم رحمه الله:
ولو صُوِّر العلم صورة؛ لكانت أجمل من صورة الشمس والقمر.
(روضة المحبين، ص ٣٠١).
«Агарда илмнинг суратга олинган расми бўлса эди; қуёш ва ойнинг суратидан гўзалроқ бўлиши аниқ эди».
«Равзутул муҳиббин», 301.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтади:
قال الإمام الشافعي رحمه الله: "مَنْ لا يُحِبُّ العلمَ لا خَيرَ فيه".
[تاريخ دمشق (51/407) لابن عساكر].
«Ким илмни севмаса унда яхшилик йўқ».
Ибн Асокир, «Тарих ад-Димашқ», 51/407.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Э Ъ Л О Н
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Азиз мусулмонлар, қадрли биродарлар!
Алҳамдулиллаҳ… воссолату вассаламу аъла Расулиллаҳ! Вабаъду:
Маълумки узоқ тарих давомида бутун жаҳон китобларида ҳам заминдаги муҳим жўғрофиялардан бири саналган Фаластин ўлкаси, халқи ва ундаги ҳодислардир. Ҳижрий 15 йиллардан кейин мусулмонлар учун ушбу диёр янада муҳим сиёсий рол ўйнай бошлади. Чунки у фатҳ қилинди, натижада унинг ҳурмати ва ҳаққи адолат билан адо қилинишга муваффақ бўлган; сабаб у пайғамбарлар диёри, баракали ўлка, олдинги қиблагоҳ, меърож ва исро манзили эди. Қачонки ушбу муборак диёр адолатли умматдан бошқаларнинг қўлига ўтгач унинг ҳаққи паймол бўлди, халқи расво қилинди. Кавний ва шариат қонунларга қарасак бундаги кавний ҳикмат жуда етукдир, худди бугунги кунда У Зотнинг шаръий ҳукми инсонлар тарафидан «етук» даражада паймол қилинганидек. Тарих давомида мусулмонлар Қуддусга ҳоким бўлган бўлса, шарқ ва ғарбда адолат ва барака юриб турганига гувоҳ бўлганмиз, шу каби золимлар ҳокимлигида у ердан зулм ва ҳосиятсизлик тарқалганига ҳам. Аллоҳ эса энг яхши гувоҳдир.
Қисқаси мана шу каби муҳим ишлар сабаб аввалги ва кейинги олимларимизга эргашган ҳолда ушбу ўлкага тегишли кичик бир китоб ёзишга муяссар бўлдик, гарчи бу ҳақида (араб тили ва бошқа тилларда) жуда ҳам кўп жилдларда китоблар ёзилган, бир неча энциклопедиялар ҳам мавжуд, лекин айнан ўзбек тилимизда бунга хосланган бир манба ҳам лозим эди. Шояд ушбу китоб Байтул Мақдис ҳаққини биздан бироз бўлсада соқит қилса!
Аллоҳ таолонинг изни билан китоб Туркия жумҳурияти Истанбул шаҳрида босилди, алҳамдулиллаҳ. Шунингдек, нашр ишларидаги барча ишларга ҳисса қўшган ҳар бир дин йўлидаги ходимларга миннатдорчилик билдираман. Китобга келсак - асар 2022 йил охирида якунланган эди, буни алоҳида айтишимнинг сабаби 2023 й. 7 октябр ойида Ғазода бошланган урушдан кейин эмас, демоқчиман. Нашр қилишга шошилмадик, чунки устозлар қўлидан ўтишини кутдик, ҳамда қизиққан биродарлар билан муноқашалар қилдик ва кўпчилик маъқул бўлганидан кейин чоп этишга қарор қилганмиз, яъни 2023 й, декабр ойида.
Албатта, Ғазодаги урушларга ҳам муносабатларимни қўшмоқчи бўлдим, лекин у ҳақидаги таҳлил ишларим тугамагани учун кейинги нашрларга қолдирдим.
Китоб сўраётган китобхонларга ҳам билдирув; шу кунларда Истанбулдаги китоб дўконларига ва маълум идораларга (бепул) тарқатилади, аниқ манзилларни алоҳида кейинроқ маълум бўлгач эълон қиламиз. Аммо, PDF шаклини иккинчи нашрдан кейин тарқатишга қарор қилганмиз. Китоб ҳақидаги мулоҳаза ва фикрлар учун сўнгги саҳифаларда электрон манзил бор, у орқали бизга билдиришингиз мумкин.
Китоб ўз номи билан ўтмиш ва келажак ҳақида сўзлайди, кўпроқ Ўрта Шарқ ҳақидаги ҳодисалар, китоб савияси ушбу мавзуда хос изланувчилар учун бўлсада лекин барчага муъқул бўлади, деган умиддаман.
- Китоб ҳақида маълумот:
Муаллиф: Умар Шоҳир
Номи: «ФAЛAСТИН ўтмиш ва келажак»
Нашриёт: kitabi
Сана: 1445 й, жумодул аввал / 2023 й, декабр
Саҳифаси: 544 бет
ISBN: 978-625-885-66-2
Нашр: Биринчи нашр
Нашр сертификат рақами: No 45522
Манзил: Истанбул
Ҳурмат билан Umar Shohir
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Одамлар икки турлидир:
1. Дин талабдорлари,
2. Ва дунё талабдорлари.
Ибн Таймия, Фатаво, 11/672.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Repost from RİSOLAT
𖦹 КУН ЎГИТИ
𑁍 Эй банда: Сен ўзинг ёқтирмаган ҳолатда яшамагин, токи яхши ҳолатда хотима топгин.
𑁍 Эй банда: Яхши ҳолатда бўлиш учун; яхши ниятда бўл, яхшилик қил! Яхши ҳолат дининг, намозинг, ахлоқинг – яхши бўлиши билан яхшидир, дунё билан эмас, албатта.
𑁍 Эй банда: Агар дунё билан яхши ҳолат бўлса эди, пайғамбарлар дунёга ҳақли бўлиб; тўкин-сочинликда, имтиҳонсиз худди хонлардай, бой-зодогонлардай, балки шаҳзодалардай яшар эди!
᪥ Дуо: Аллоҳ таоло динимизни саломат қилсин, дунёга алданмайлик, кўп қизиқмайлик, дунёда қоладиган йўқ... Ё Аллоҳ! Сендан - саломат дин, саломат қалб сўраймиз, бизларни йўқчилик билан синамагин, дунёга алданиб қолмайлик, Ўзингдан бошқага муҳтож қилмагин, Ягона илоҳимиз Ўзингсан, омин.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
