fa
Feedback
RİSOLAT

RİSOLAT

رفتن به کانال در Telegram

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

نمایش بیشتر
683
مشترکین
-124 ساعت
-57 روز
-2030 روز
آرشیو پست ها
Repost from RİSOLAT
• Савол: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Лайлатул қадр қайси кунларда келиши мумкин? • Жавоб: Ва алайкумуссалам ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Алҳамдулиллаҳ… Лайлатул қадр кечаси аниқ айтилмаган, дейилади, бунинг ҳикмати мусулмонлар у кечага эришишлари учун қолган кечаларда ҳам кўп ибодат қилиб ҳаракат қилишлари мақсад қилинган, шунинг учун баъзи салафлар: У кечага йил бўйи кечалари бедор бўлиб эришишни сўраб ҳаракат қилган эришур, Рамазонда охирги ўн куни кирганда ҳаракат қилиб қўйган кишига фақат Аллоҳ муваффақ этса эришади, деганлар. Унинг вақтига келсак; у Рамазон ойида эканлигида ихтилоф йўқ, яъни ижмоъ қилинган. Жуда кўп олимлар охирги ўн кунида келишини ривоят қиладилар, бу саҳиҳ. Тоқ кечаларда деб; жумҳур салаф ва холаф уламолари, қолаверса Шофеъий, Ҳанбалий уламолари ҳам, тоқ кечаларда келишини айтганлар. Жуфт дегувчилардан кўра, тоқ кечаларида келиши ҳақидаги қавл тўғрироқ. Лайлатул қадр муборак кеча бўлиб, ушбу умматга то қиёмат қоим бўлгунича берилган. Аввалги умматларда бундай фурсат бўлмаган. Лекин саҳобалардан Убай ибн Каъб, Ибн Аббос, Ибн Умар ва бошқа розиаллоҳу анҳумлар; у кечани; Рамазоннинг йигирма еттинчи кечаси, эканлигини айтганлар, Ҳатто Убай ибн Каъб қасам ичганлар. (Муслим «Саҳиҳ», 762). Сўнгра у кечанинг аломатини ҳам саҳобалар айтганлар, яъни; лайлатул қадр кечаси ўтиб, эртаси куни қуёш оқиш бўлиб ёруғлиги кўзни оғритмайди, қуёшнинг атрофини ҳам кўрса бўладиган даражада кўринади, дейилади. Бу салафлардан бир тоифа олимларнинг қавли, шунингдек Абу Ҳанифа мазҳабида ҳам шундай бир қавл бор, баъзи салафлар Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ йигирма еттинчи кечалигини истихрож қилиши, охирги оятдаги "(هي)-у" калимасидан чиқаришга уринганлар, чунки "у" сурадаги йигирма еттинчи калима деганлар. Имом Аҳмад мазҳаблари ҳам шундай. Энг саҳиҳ ва сариҳ далил эса Имом Муслимда ривоят қилинади. Убай ибн Каъбдан, у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Албатта у – йигирма еттинчи кечадир». Бу ҳадис ҳақида уламолар айтади; ушбу ҳадис саҳиҳ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кейинроқ лайлатул қадр кечасининг хабарини баъзи хос кибор саҳобаларга билдирганлар, фақат. Ҳаммага айтганларида ёки фош қилганларида, улар фақат йигирма еттинчи кечани пойлаб ўтирардилар, деб тушунтирадилар. Шунга кўра ким уни йигирма еттинчи кечада деб билса уни кўчмайди, деганлар. Қолган олимлар, яъни йигирма еттинчи кечада эмас, балки тоқ ёки жуфт кечаларда дегувчилар ҳам, у кечани ҳар йили ўрни алишиб кўчиб туради, деб айтадилар. Нима бўлганда ҳам, Рамазоннинг барча кечаларини, ҳар бир лаҳзасини қадрлаб, ундан унумлик фойдаланишимиз лозим. Аллоҳ билгувчироқ. © Абу Солиҳ

Repost from RİSOLAT
𖦹 Қиёмул лайл: • Шубҳасизки қиёмул лайл намози – Аллоҳнинг ҳузурида энг улуғ тоатлардан ҳамда у унга эришган киши учун битмас ҳазина бўлажак. • Қиёмул лайл ўқиган киши ўзида хотиржамликни, розиликни ҳосил қилади ҳамда кўпгина ажр ва яхшиликка давомий сазовар бўлади. • Қиёмул лайл орифлар учун зоди роҳила, тақводорларнинг йўлдошидир, ҳаётда ҳам, мамотда ҳам, нурдир, толиққанга роҳатдир. • Фаришталар гувоҳ бўлиб турадиган, ҳурматли котиблар ёзиб қўядиган қиёмул лайлга қандай қилиб: йўқ, дейиш мумкин?! – Ҳеч бўлмаса витрни унутманг! © Абу Солиҳ 𖣔 Рисолат - @risolat_net

𖦹 ҚАДР КЕЧАСИДАГИ МУБОРАК ДУО Оиша онамиз розиаллоҳу анҳо айтади: «Ё Расулуллоҳ! Агар Қадр кечасига муваффақ бўлсам (етишсам), нима деб дуо қилишмни айтар эдингиз», у киши дедилар: «айтасизки»: {اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي} • Айтилиши: [Аллоҳумма иннака аъфуввун туҳиббул аъфва фа аъфву аънний]. (Ибн Можа). • Маъноси: «Эй Аллоҳ! Сен афв қилувчисан, афв қилишни севасан; мени афв эт». Ушбу дуо хоссатан Қадр кечасида айтилиш сабабини қуйидаги маъноларидан билиб оламиз: 1. Ўчириш, изсизлик маъносида келади, мисол; ернинг афви дейилса; ер бетини қоплади тушунилади, мисол учун майса қоплаши. Шамолнинг афви; ердаги излар асоратини ўчирди, сидирди, текислаб кетди тушунилади. Банда Раббисидан афв тилашидан мақсад; баданидаги афв, динидаги афв, Қаҳҳорнинг кечиришдаги афви тушунилади. • Бадандаги; дардларга шифо топиш учун. • Диндагиси; енгиллик ва яхшликларга, ибодатга тавфиқ берилиши учун. • Кечиришдагиси; саҳифасидан гуноҳларни батамом ўчирилиши учун. 2. Афвнинг маъноларидан яна; зиёдалик, кўпайиш, ортиш-ортиқчаси ҳам келган. Мол-мулкдаги афв, дейилса; зиёдалик тушунилади: «Сиздан нима инфоқ-эҳсон қилсинлар? - деб сўрайдилар, айтинг: афв». (Бақара: 219). Яъни фарз бўлган закот-садақалардан бошқа «зиёдасини, ортиғини» инфоқ қилаверсинлар. Демак, У Зотнинг афви; бандага сўраганидан ҳам кўпроғини ёки унга зиёдаси билан беришидир. Бу дуони бошқа дуоларга қараганда ушбу кечада кўп-кўп айтиб қолинг, бу дуо кўп дуоларнинг ўрнини босадиган муборак дуодир. Асло ғафлатда қолманг, такрорлашдан эрикманг, агар сизни Аллоҳ таоло афв этса: - Нажот топибсиз; - Маррага етибсиз; - Сиз бахтлисиз! Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Агарда вақтинг тиғизлашиб, дилингдаги ҳожатлар тўпланиб турганда дуо қилсанг, барча дуоингда Аллоҳ сени афв этишини сўрагин: Агар авф қилса; сенга ҳожатларингни сўрамасингдан олдин бериб қўяди». © Умар Шоҳир 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Repost from RİSOLAT
𖦹 ҚАДР КЕЧАСИ… • «Қадр кечаси минг ойдан яхшироқ». (Қадр: 3). • «Аллоҳ учун у ойда бир кеча бор, ким унинг яхшиликларидан маҳрум бўлган бўлса, дарҳақиқат (барча савобдан) маҳрум бўлибди». (Насоий). • «Қадр кечаси: енгил, яхши кечадир: иссиқ ҳам эмас, совуқ ҳам. Унинг тонгида қуёшнинг қизиллиги заифроқ бўлади». (Ат-Тоялисий, «Муснад»). • Қадр кечаси йилда бир кечада бўлиб ўтганида ҳам, унга етишиш учун ҳаттоки йил бўйи кечаси қоим бўлардим. Сен ўн кечани ўйлайсан-да?! (Ибнул Қоййим, «Бадоъил фавоид», 1/55). • Қадр кечаси фақатгина Рамазонга чекланган бўлиб: у ойнинг охирги ўн кунлигида келади, кейин у тоқ кечаларида бўлади, муайян кечада бўлмайди. Бу ҳақида келган хабарларнинг жами шунга далолат қилади. (Ибн Ҳажар, «Фатҳ», 4/260). • Қадр кечаси мўмин киши хотиржам, нафси сокин туради, қалби эса кенгаяди. © Абу Солиҳ 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Repost from RİSOLAT
КАТТА ФУРСАТ 1,000 ой = 83,33 йил = 30,332 кун: Вақтларни ўлчаб - шу миқдорни бир кечада қўлга киритиш имконини берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин: «Қадр кечаси минг ойдан яхшироқ». (Қадр: 3). • Кечаси туриб: - Бир дона тасбеҳ... - Бир марта таҳорат... - Икки ракаат намоз... - Бир дона дуо... Шуни ҳам бажаролмаган кишини: фойда-зарарини биладиган киши, дейилмайди. «Ким Қадр кечасида иймон билан, умид билан қоим бўлса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади». (Муттафақун аълайҳ). © Абу Солиҳ

Repost from RİSOLAT
𖦹 ТАНБЕҲ Рўза - у гуноҳлардан аъзоларни тийиш рўзаси ва қоринни еб-ичишдан тийиш рўзасидир. - Еб-ичиш рўзани синдирганидек, бузганидек, гуноҳлар ҳам унинг савобларирини синдиради, самарсини бузади, сўнгра бечора худди рўза тутмаганлар даражасига тушиб қолади. © Ибнул Қоййим, «Ал-вабил», 58. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Repost from RİSOLAT
𖦹 ЭСЛАТМА Шуни билингки, Рамазон ойида мўмин киши нафси билан курашиши учун икки жиҳодга рўбаро келади: • Кундузи рўза билан жиҳод қилади. • Кечаси тунги намоз билан жиҳод қилади. - Ким мана шу икки жиҳодни жамлай олса, уларнинг ҳаққини тўла-тўкис бера олса ва сабр қила олса; унинг ажри беҳисоб берилади. © Ибн Ражаб, «Латоифул маъориф», 171. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Repost from RİSOLAT
photo content

photo content

Repost from RİSOLAT
🕌 Узлат - Эътикоф Одамлардан узоқлашиб 👋, Аллоҳ билан ёлғиз қолиш☝️, фитратни янгилашга киради. Бу узлат ёки суннатда эътикоф дейилади. Бу иш қалб ва бадан, яъни вужудимиз дунёдан (📱+💰) узилган ҳолда қуйидаги машруъ бўлган 📜 амаллар билан бўлади: 1. Намоз. 2. Дуо. 3. Зикр. 4. Тиловат. 5. Тафаккур. 6. Тавба ва истиғфор. 7. Муножаат. 8. Кам гапириш, кўп емаслик, оз ухлаш. 9. Эҳтиёж кўрилмаса одамларга қўшилмай турилади. 10. Жинсий яқинлик тарк қилинади. © Абу Солиҳ

«Рўзадорларнинг энг афзали; Аллоҳ азза ва жаллани рўза тутган ҳолида энг кўп зикр қилганлардир». Ибнул Қаййим, «Вобил», 104.
«Рўзадорларнинг энг афзали; Аллоҳ азза ва жаллани рўза тутган ҳолида энг кўп зикр қилганлардир». Ибнул Қаййим, «Вобил», 104. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Аллоҳ таоло айтади: «Уларнинг аксари ўзлари мушрик бўлган ҳолларида Аллоҳга иймон келтиради». (Юсуф: 106). Ибн Аббос розиалло
Аллоҳ таоло айтади: «Уларнинг аксари ўзлари мушрик бўлган ҳолларида Аллоҳга иймон келтиради». (Юсуф: 106). Ибн Аббос розиаллоҳу анҳу айтади: «Улардан бири шундай ширк келтирадики, ҳатто ити билан ҳам ширк келтириб: Агар ит бўлмаганда кечаси бизни ўғри тунаб кетарди, дейди». Ибн Ражаб, «Фатҳул Борий», 1/147. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

𖦹 Ғийбат Яҳё ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтади: «Киши покиза ҳалол нарса билан рўза тутиб, ифлос ҳаром нарса билан оғиз очади; б
𖦹 Ғийбат Яҳё ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтади: «Киши покиза ҳалол нарса билан рўза тутиб, ифлос ҳаром нарса билан оғиз очади; биродарининг гўшти билан». ©️ Абу Нуъаим, «Ҳиля», 3/69. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳга бир киши: «Менга бирон васият қилинг», деди, у айтдики: «Дунё учун унда қоладиган вақтингча амал
Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳга бир киши: «Менга бирон васият қилинг», деди, у айтдики: «Дунё учун унда қоладиган вақтингча амал қилгин. Охират учун ҳам унда қоладиган вақтингча амал қилгин. Вассалом». «Ҳилятул авлиё», 7/56. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

«Кофир Раббисига (қарши шайтонга) ёрдамчи бўлган». (Фурқон: 55). Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ айтади: «Аллоҳ азза ва жаллага гуноҳ қи
«Кофир Раббисига (қарши шайтонга) ёрдамчи бўлган». (Фурқон: 55). Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ айтади: «Аллоҳ азза ва жаллага гуноҳ қилишда шайтонга ёрдамчи бўлган кимсадир». Саъид ибн Мансур, «Сунан», 1637. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

𖦹 Э Ъ Л О Н Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ҳурматли мусулмонлар, қадрли биродарлар! Алҳамдулиллаҳ… воссолату вассаламу аъла Расулиллаҳ! Вабаъду: Аллоҳ таоло банларга берган энг катта неъмати ҳидоятдир, ислом ва иймондир, ким Аллоҳ таолонинг ҳидоятига эргашса бахтлидир, гарчи дунёда бой-бадавлат бўлмаса ҳам, модомики ҳидоят йўлида яшар экан; у неъматдадир ва у охиратда бахтсиз бўлмас, Аллоҳ таоло айтади: «Сизларга Мендан бирор ҳидоят келганда: ким ҳидоятимга эргашса; бас адашмайди ва бахтсиз бўлмайди». (То-ҳа: 123). Мусулмонларнинг иттифоқи билан ҳидоятда қолиш ёки ҳидоят йўлига кириш учун тавба амали зарурдир; чунки инсон кўп хато қилувчидир. Шунинг учун Қуръон ҳам, суннат ҳам тавбага кўп урғу берган: аҳкомлари, турлари, шартлари ва ҳоказо… Тавбанинг аксар масаласи муҳкам оятлардан ҳисобланади. Қадимги ва кейинги олимларимиз ҳам тавба ҳақида алоҳида китоблар ёзган, қолаверса эътиқод ва амалга тааллуқли ишларда ва китобларда ҳам тавба масаласи бевосита зикр қилинади. Пайғамбарларнинг вазифаларидан бири ҳам одамларни Аллоҳ таолога кўп-кўп тавба қилишга, истиғфор айтишга чақирган. Ҳатто олимлар: «барча дин ва ундаги етуклик тавба амалига дохилдир», деб айтади. Бир қанча йирик олимлар тавба ҳақида алоҳида китоблар, мақолалар ёзиб мерос қолдирганлар, бу барча диндор китобхонларга маълумдир. Шу сабаб тавба амалига алоҳида тўхталиб ўтишимиз мақсадга мувофиқ бўлган ишлардан ҳисобланади. Табиийки бунга талайгина сабаблар бор: - одамларнинг аксари салафлар айтганидай тавбага енгил қарайди; ё унутганидан, ёки орзуга берилганидан, ёки раҳматга суянганидан… Тавба ҳақидаги аксар китоблар ёки унга тегишли масалалар зикри араб тилида ёзилган, ёки улардан баъзи-бири таржима қилинган холос, шунинг учун тавба ҳақидаги китобларни жамлаган ҳолда ва мавзуси-масалаларини тартиблаб тилимиз ва онгизимга мос равишда мустақил бир китоб ёзишга жазм қилган эдим, чунки бу бобдаги китобга эҳтиёжимиз катта. Аввало мусулмонлар учун тавбадаги оят ва ҳадислар, кейин тавбанинг фиқҳи ҳақида айтган уламолар сўзларини яхши англаб олиш лозим бўлади. Камина бу ҳақида аввалроқ (2019 й.) араб тилида кичик бир рисола ёзган эдим, кейин эса ўз тилимиздаги мусулмонларда тавба ҳақида кенгроқ бир китобга эҳтиёж борлигини пайқаган ҳолда бу ишга киришдим. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин Ўз изни билан Тавба китоби ўз тилимизда ҳам нашрдан чиқди. Тавба қалб амалларининг энг муҳимларидан саналади, шунинг учун азиз биродарлар бунга кўнгилдан эътибор қаратинг, имкон қадар тавба фиқҳини ўрганинг, чунки банданинг - ё Аллоҳ билан ё ўзига ўхшаган банда билан ҳақ-ҳуқуқлари бўлади, буларни сақлаб қолиш ёки бузмаслик тавбага ҳам боғлиқдир. Аллоҳ таолонинг изни билан китоб Қирғизистон давлатида нашрдан чиқди, алҳамдулиллаҳ. Шунингдек нашр ишларидаги барча дин ходимларига ҳар бир дастаклари учун алоҳида раҳматимни изҳор қилиб қоламан. Китобни Ўш шаҳридаги кўпгина китоб дўконларидан харид қилиб олишингиз мумкин. Аммо, PDF шаклини иккинчи нашрдан кейин тарқатишга қарор қилганмиз. Китоб ҳақидаги мулоҳаза ва фикрларни сўнгги саҳифада кўрсатилган электрон манзилдан юборишингиз мумкин. Китоб ўз номи билан банданинг йўли бўлган Тавбадир, унда жуда муҳим бўлимлар ва масалалар келтирилган: тавба шартлари ва гуноҳлар бўлими каби, қисқаси банда табвасиз нажот тополмайди. Умид қиламанки китоб барчамизга фойдали бўлади, дуоларингизда унутманг. - Китоб ҳақида маълумот: Муаллиф: Умар Шоҳир Номи: «ТАВБА банданинг йўли» Нашриёт: Рисолат Сана: 1445 й, шаъбон ойи / 2024 й, феврал Саҳифаси: 416 бет ISBN: 978-9967-9508-6-3 Нашр: Биринчи нашр Нашр сертификат рақами: No 196 Манзил: Ўш вилояти Ҳурмат билан Umar Shohir 𖣔 Рисолат - @risolat_net

photo content

Repost from RİSOLAT
#РАМАЗОНГА_БИР_ОЙ_ҚОЛДИ: • Амр ибн Қайс раҳимаҳуллоҳ Шаъбон ойи киргач тижоратини йиғиштириб, Қуръон тиловати учун фориғ бўларканлар. Яна у киши бундай деб қўярканлар: «Рамазондан олдин нафсини ислоҳ қилиб олган кишига тувбо-жаннат бўлсин!» © Ибн Ражаб, «Латоифул Маориф». • Аллоҳ таоло Рамазондан олдин ва кейин ҳам, аҳволларимизни тузатсин, гуноҳларимизни афв этсин, муборак ойга тайёргарликни осон қилсин, ботину зоҳир фитна-фасодлардан сақласин барча Ислом аҳлини, омин. © Умар Шоҳир 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Repost from RİSOLAT
• Салафлар айтарди: Ражаб ойи шамолга ўхшайди, Шаъбонда сер ёмғир булутларни ҳайдаб келади, Рамазон эса ҳосилни териш ойидир. • Энди ким Ражаб ойида экин экишга енг шимармаган бўлса, Шаъбон ойида экинни суғаролмай қолади, кейин Рамазонда қандай қилиб ҳосил йиғаркин а?! © Умар Шоҳир 𖣔 Рисолат - @risolat_net