fa
Feedback

فریب کلاهبرداران را نخورید! تل‌متریو این کانال‌ها را شناسایی و برچسب‌گذاری می‌کند 👉 برای مشاهده برچسب، اشتراک تهیه کنید

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

رفتن به کانال در Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال Telegram ИБРАТЛИ ДУНЁ

کانال ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 111 039 مشترک است و جایگاه 294 را در دسته دین و مذهبی و رتبه 472 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 111 039 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 26 نوامبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -2 103 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -417 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 27.76% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 17.86% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 30 906 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 19 885 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 36 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 28 نوامبر, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته دین و مذهبی تبدیل کرده‌اند.

111 140
مشترکین
-41724 ساعت
+1657 روز
-2 10330 روز
آرشیو پست ها
ТИРНОҚ Омон Насиба билан турмуш қурди. Уларга ҳамма ҳавас қилди. Ҳусни билан ойни уялтирадиган Насиба катта хонадоннинг тўнғич фарзандига тушган эди. У тиним билмади, қайнона-қайнотасининг хизматини қилди. Нима юмуш бўлса, ортиғи билан бажарди. Ҳамма унинг чаққону эпчиллигини мақтар, келини ё қизига Насибани мисол қилиб кўрсатарди. Йиллар ўтди. Худо уларга ҳамма нарсани берди, фақат фарзанд бермади. Эр-хотин ўн йил, ўн беш йил, йигирма йил кутди, аммо фарзанд бўлмади. Омон Насибани жондай севар, Насиба ҳам шундай эди. Улар бир-биридан ажрашишни, айро яшашни тасаввур ҳам қилишолмасди. Бир куни Омон қўшнисининг тўйида “ёрилди”. Суннат тўй бўлаётган хонадонда базм охирлаб қолган, лекин даврадаги ҳофизни ҳеч ким қўйиб юборгиси келмас, пул қистиришар, ҳамма ўзи яхши кўрган қўшиқни унга айттирарди. Омон ҳам келиб пул қистирди ва бир қўшиқни сўради. Шунда қишлоқдоши Рамизбой уни силтаб ташлади: — Қўшиқ эшитиш учун эркак бўлиш керак, — деди у микрофонни қўлига олиб. — Эркак бўлиш учун эса фарзанд кўриш керак... Ундан кейинги воқеалар сониялар ичида рўй берди. Омон Рамизга қараб нимадир отди, тўполон бошланди. У бўлди, бу бўлди, бутун қишлоқ Рамизни ёмон кўриб қолди. Чунки у била туриб кўнгилга пичоқ қадаган эди. Омон ожиз қолди, ерга чўккалаб, бағрига муштлаб йиғлади. Оғир-босиқ, ҳеч қачон биров билан тортишмаган, қўли кўксида бўлган одамнинг бу ҳолати ҳаммага таъсир қилди. Кимдир уни юпатди, яна кимдир бепарво бўлишга чақирди. Аммо у тўйхонанинг ўртасига чўк тушиб йиғлайверди, йиғлайверди. Бу воқеа Насибанинг қулоғига етиб борди. Эрини асло афтодаҳол кўрмаган Насиба шу кундан “ўзгарди”. Ўзини атай ёмон кўрсатишга ўтди. Эри иш буюрса тескарисини қилди, ҳеч кимга хизмат қилмай қўйди. Мусичадек беозор хотинининг бу қилиғидан хуноб бўлган, одамларнинг гап сўзлари суяк суягига етиб борган Омон охири у билан ажрашди. Йил ўтмай Насиба ҳам, Омон ҳам янгитдан оила қуришди. Севги муҳаббат йўқ нарса, бўлмаган гап деганларга чин севгининг нима эканлигини Насиба кўрсатиб қўйди. У Омоннинг хотини роддомга тушганда биринчи бўлиб кўргани борди. Жувон то туққунча бошида турди, ёнидан жилмади. Ўғил туққанда эса йиғлайверди, йиғлайверди. Бу йиғи Омоннинг ҳуу бир пайтлар тўйдаги йиғисини эслатди. Бу йиғиларни эшитган Аллоҳ уларни синов қилди, охири фарзанд бахти билан сийлади. ҲОЗИР НАСИБАНИНГ ҲАМ, ОМОННИНГ ҲАМ БИР ЭТАК БОЛАЛАРИ БОР. Чин севги шундай бўлади: ёнингдаги ёрни бахтли қилиш учун баъзан ҳамма нарсадан воз кечишга тўғри келади. Насиба ҳам кўз очиб кўрган ёри Омон учун муҳаббатидан кечди. Тили билан юрадиган одамларга ибрат бўлди, ўзи ҳам бошқа бир тирноққа зор инсоннинг уйини обод қилди. Насибанинг иккинчи эри Тоҳир ҳам мард чиқди. Омонни ўйлаб, ҳаётини ўзгартирган Насибани тушунди. Қаранг, қандай одамлар бор-а, дунёда?! Мақсуд Жонихонов
16 دسامبر 2024, 01:22

💐 Бугун 16 декабр – Халқаро холажонлар куни! ОНАМНИНГ СИНГЛИ (Меҳрибон холажонларимизга юборамиз) Бирам яхшисиз сиз, юзлари
💐 Бугун 16 декабр – Халқаро холажонлар куни! ОНАМНИНГ СИНГЛИ (Меҳрибон холажонларимизга юборамиз) Бирам яхшисиз сиз, юзлари ойли, Мудом меҳр истар беғубор кўнгли. Йўқдир ҳеч эътироз, онам чиройли, Онамдай гўзалсиз, онамнинг сингли! Сизни ҳар кўрганда қувнайди дилим, Нечук кўзларингиз бунчалар мунгли?! Хола деб айтишга бормайди тилим, Онамдай гўзалсиз, онамнинг сингли! Сиз кўнглим ичинда озодасиз сиз, Хон, малаклар ичра хонзодасиз, сиз, Ойлар ичинда ҳам ойзодасиз сиз, Онамдай гўзалсиз, онамнинг сингли! Бағрингизга босинг, меҳрга тўяй, Онамнинг ишқини қалбимга туяй, Келинг, юзингиздан бир ўпиб қўяй, Онамдай гўзалсиз, онамнинг сингли! Ўлмасбек Самарқандий. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Холажонларга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16 دسامبر 2024, 00:10

Бир донишманддан "Дунёда мўжизалар борми?" - дея сўралганда,  "Ҳар тонг ёришиб, тун киришининг ўзи ҳам асл мўъжизадир" - деб жавоб берган экан... Мўжиза тонгларга дуои саломлари ила янада файз бахш этган сиз Азизларга   КУН  ХАЙРЛИ  БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 دسامبر 2024, 23:01

#Хайрли_тонг ҚАЕРДА БЎЛСАНГИЗ САЛОМАТ БЎЛИНГ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга узатинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 دسامبر 2024, 22:00

15 دسامبر 2024, 21:09

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Тонгни соғ-омонликда кутиб олмоқдамиз, Алҳамдулиллах! Қиш ҳавоси анча совуди. Қайерда бўлманг, ўзингизни эхтиёт қилинг. Йўлга отланар бўлсангиз, иссиқроқ кийининг, яхшиликлар ҳақида ўйланг, яқинларингизга табассум, меҳр улашинг. Билингки, хали олдинда бизни кутаётган бахтли кунларимиз ва хушнуд онларимиз бор. У кунларга етмоқ учун бугуннинг совуқларидан соғ-омон ўтмоғимиз даркор... Бу совуқ кунлар хам ўткинчи... кайфият туширишга арзимайди, келажак бахор хаёлида завқланиб, шод яшанг... атрофингиздагиларга хуш кайфият улашинг... Аллоҳим, барчамизнинг Ота - онамиз, фарзандларимиз, ахли оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!! Бугунги  душанба  кунингиз   файзли ва омадли ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 دسامبر 2024, 19:50

ЖАННАТ ИСТАЙСИЗМИ, ОНАНГИЗДАН СЎРАНГ... 🎙Умида Усманова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 دسامبر 2024, 10:10

Қайчи катта мато ўрамларни кичкина бўлакларга ажратиб ташлайди. Игна эса кичкина бўлишига қарамай, шу мато бўлакларни бирлашт
Қайчи катта мато ўрамларни кичкина бўлакларга ажратиб ташлайди. Игна эса кичкина бўлишига қарамай, шу мато бўлакларни бирлаштириб, кийимлар ҳосил қилади. Сен ҳаётинг давомида игна каби бўл. Бўлинган бўлакларни бирлаштир, бутунни ажратма. Инсонлар орасини ислоҳ қил. Улар орасига низо солма. Қалбларига муҳаббат уруғини эк. Инсонларни севишни ўрган. Зеро, яратилган нарсаларни севмаган, Яратувчини севолмайди. Инсонларга ёндош бўл, елкадош бўл. Кишиларнинг барча муаммоларини ҳал қилолмассан, аммо ғамга чўмган инсон ҳузурингга келса, дардини тингла. Айбдор узр сўраса, узрини қабул қилиб, бағрикенглик кўрсат, ёрдамга муҳтож келса, имконинг борича уни қўлла. Сен заминни гуллар билан тўлдирмасанг ҳам, унга гул экилиши учун тиканлардан тозала. Ўзинг энг ёмон вазиятда бўлсанг ҳам, инсонларга яхшилик улаш. Уларни зулматли жарлардан ёруғликка тортувчи мустаҳкам арқон бўл. Ана шунда инсонлар сени бошларига тож қиладилар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 دسامبر 2024, 09:40

♨️ Камерага тушиб қолган аёл Фаррош ҳар куни соат 7:00 да ишга келишга одатланган эди. Бугун одатдагидан вақтлироқ борди. Бу
♨️ Камерага тушиб қолган аёл Фаррош ҳар куни соат 7:00 да ишга келишга одатланган эди. Бугун одатдагидан вақтлироқ борди. Бу пайтда камералар ишлаётган эди. Бошлиқлар ушбу тасвирни кўриб қолгач аёлни уйига етиб бормасидан ўлдиришди. Сабаби аёл.. 😱
15 دسامبر 2024, 09:30
16 دسامبر 2024, ~09:41

. БОЛАМ,  ОНАНГ  ҚАРИЯПТИ... (...Айрилиққа тайёр тур... ) 🎙Фарида Афрўз •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 دسامبر 2024, 09:01

МОМОНИНГ ЎЛГАН ЧОЛИГА МАКТУБИ. (Укинг факат йиғламанг.) Охирги кунларда келин жудаям қўполлашди. Чойимни хам ярим пиёла беряпди... Яхшиямки қулоқларим кар, эшитмайман нима деганини. Аммо ҳис қиламан... Менимча мени бу уйда кўришни ҳоҳламаяпди. Ўғлингиз хам икки йўл орасида қолди... Хатто мени хотинидан яширинча қучоқлаяпди. Кеча кечаси ухлаётганимда келиб ўпди... Жудаям АЛАМ қилди. Менга холва олиб келмай қўйди. Тишларим йўқку, еётганимда чапиллаётган эканман. Невараларим хузурсиз бўляпти экан. Аллох шоҳид мен чапиллатиб нарса ермидим бегим?. Келин энди болаларга эртак айтиб беришимни хам таъқиқлаб қўйди. Сиз билан гаплашаётганим учун девордаги расмингизни хам беркитиб қўйди. Майли... Ич чўнтагимдаги расмингизни билишмайди. Мен уни қарғамайман бегим. Нима бўлса хам ўғлимни хотини. Невараларимни онаси. 2-3 кун аввал қўшнилар келди... Мени эшитмасин деб хонамни эшигини қулфлаб қўйди. Эшитмадим. Эшитолмадим. Лекин ҳис қилдим. Мени қариялар уйига олиб бориб қўйишмоқчи. Росаям алам қилди... Ха айтгандай адаси, сиз ўғлингизга бир кўриниб қўйинг. Нима бўлса хам отасисиз. Сизни гапингизга киради. Сўз бераман хонамдан чиқмайман умуман. Холва хам емайман майли. Болаларга хам эртак айтиб бермай қўяқолай. Нима бўлса хам мени бу уйдан айирмасинлар. Яшайолмайман. Хатто нафас хам ололмайман.... Сизни хотираларингиздан узоқда мен қандай яшайман. Бу уйда суратингиз бор. Жавонда бармоқ изларингиз бор. Хассангиз халиям деворда осилиб турибди... Хохлашмаябди мени бу уйда. Бегим... Ёнизга чақиринг мени... олиб кетинг! Ёки сиз хам унутиб юбордингизми мени..." •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 دسامبر 2024, 08:30

#Дахшатли_қийноқ Аёллар бундай жазолашни кўриб асло зинога яқинлашишмаган экан. XVIII - XIX асрларда Бухоро амирлигида енгилт
#Дахшатли_қийноқ Аёллар бундай жазолашни кўриб асло зинога яқинлашишмаган экан. XVIII - XIX асрларда Бухоро амирлигида енгилтабиат (зинокор) аёлларга мушук ёрдамида қандай жазо қўлланганлигини биласизми? Агар бу нарсани ҳозирги зинокорлар билишганда эди, қайтиб бу ишга қўл уришмасди. Улар мушук орқали аёлларни... батафсил ўқинг... 👈🙈
15 دسامبر 2024, 08:15
16 دسامبر 2024, ~09:42

🧐Ўзи оддий бўлиб кўринган қизиқарли саволга заковатчилар ҳам нотўғри жавоб беришди👇👀 Оёғи йўқ, қўли йўқ, Тиллоси бор, пули йўқ. Бир чизиқда юради, Ундан бўлак йўли йўқ! ДИҚҚАТ САВОЛ: Бу Нима.?
15 دسامبر 2024, 08:00
15 دسامبر 2024, ~08:15

КЕЛИНГ, ОНА, ДУО ҚИЛАМИЗ... ✍️Бегзод Қаюмов 🎙Ферузабону Соддадил, меҳрибон онажонгинам, Келинг, бир иккимиз савоб қиламиз. Қӯлимиз кӯтариб, қилмайин гина Биздан кетганларни дуо қиламиз... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA .⠀
15 دسامبر 2024, 06:50

ҚАНДАЙ ЯШАШИМИЗ КЕРАК... Нима бўлган тақдирда ҳам, ота-онангиз, яқинларингиз учун яшанг! Ўзингиз учун, фарзандларингиз учун яшанг. Бахт келиб кетгувчи. Қачондир яна келади. Умид билан яшайверинг... Худо суйган бандаларига дард бериб, синовларда синайди. Бугун сиз учун ёпилган эшиклар, эртага, албатта, очилади. Сиздан кетганларни ҳеч қачон қарғаманг. Аксинча, дуолар қилинг. Кўзингиздан оққан кўз ёшга айланиб, кафтингизга тўкилишсин. Сизни  бир умр яхши хотиралар билан эслаб юрсинлар. Нафратингиз олов бўлса, меҳрингиз дарё бўлсин. Бу ҳаётда кулиб туриб, йиғлашни ўрганинг. Йиқилсангиз, жонингиз чиқиб кетгудек оғриса ҳам, ё Аллоҳ деб ўзингиз туришга ҳаракат қилинг. Майли, жонингиз оғрисин, юрагингиз тилка-пора бўлсин, лекин тишингизни тишингизга босинг. Оғриқларга дош беринг. Ожиз нуқтангизни Аллоҳдан бўлак бандаси кўрмасин. Ҳалол бўлинг, ҳаромдан ҳазар қилинг. Мард бўлинг... Сабаби ҳаёт кучлиларни севади.Ожизларни эмас! Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 دسامبر 2024, 06:20

❗️Аввал расмни кўриб, кейин матнни ўқинг! 🧐 Агар расмда ҚАРИЯ КАМПИРНИ КЎРГАН бўлсангиз, унда сиз аллақачон пенсияга чиқиб и
❗️Аввал расмни кўриб, кейин матнни ўқинг! 🧐 Агар расмда ҚАРИЯ КАМПИРНИ КЎРГАН бўлсангиз, унда сиз аллақачон пенсияга чиқиб ишдан бўшаб дам оладиган вақтингиз келибди Зеҳнингизни бир текшириб кўришни айни вақти ⏰ 🤯 Расмда аслида нима яширинганини кўриб, ҳушингиздан кетиб қолишингиз ҳеч гап эмас!👇🏻 Аслида бу расмда...
15 دسامبر 2024, 06:10
16 دسامبر 2024, ~05:52

КЕЛИШЛАРИ БИР БАЙРАМ, Кетишлари ҳам бир байрам... 🎙Марҳабо Каримова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 دسامبر 2024, 02:01

–СИЗ  ТАБАССУМ  БУЮРТМА          ҚИЛГАНМИДИНГИЗ?! – Биз сизларга энг беғубор табассумни тақдим қилдик! Қабул қилинг! Қаранг, у сизнинг ҳам чеҳрангизга юқди. ТАБАССУМ  ҚИЛГАНЛАРГА    КУН  ХАЙРЛИ  БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 دسامبر 2024, 01:37

БИТТА КУЛИБ ҚЎЙИНГЧИ... ✍Ўлмасбек Самарқандий 🎙Рамзиддин Эгамбердиев •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 دسامبر 2024, 00:30

Кунни бизла қарши олганларга Ассалому алейкум! Бугун ичганингиз меҳрли иссиқ чой, еганингиз муҳаббатли ширинлик, олган ҳадянгиз ҳуш кайфият, ҳис қилганингиз фақат ва фақат бахт бўлсин!!! ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 دسامبر 2024, 23:50