fa
Feedback

فریب کلاهبرداران را نخورید! تل‌متریو این کانال‌ها را شناسایی و برچسب‌گذاری می‌کند 👉 برای مشاهده برچسب، اشتراک تهیه کنید

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

رفتن به کانال در Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال Telegram ИБРАТЛИ ДУНЁ

کانال ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 112 320 مشترک است و جایگاه 248 را در دسته دین و مذهبی و رتبه 408 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 112 320 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 27 نوامبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -2 062 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -211 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 27.22% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 18.05% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 30 249 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 20 056 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 35 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 29 نوامبر, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته دین و مذهبی تبدیل کرده‌اند.

112 194
مشترکین
-21124 ساعت
+1807 روز
-2 06230 روز
آرشیو پست ها
#BEPUL_INTENSIV ⁉️ Qanday qilib atigi 9 kun ichida pulsizlik muommosidan xalos bo’lish mumkun ? ✅ Assalomu Alaykum do’stim ! Mani ismim Muhammadjon Rahmatullayev 3,5 yillik tajribaga ega psixologman… 12-20-avgust kunlari Telegram kanalimda Bepul intensiv darslar tashkil qilayabman 👇 Bepul Intensiv darslar davomida man sizga: - Pulsizlikdan qutulib, daromadingizni 2-5 barobarga oshirishni - Qarzlaringizdan qisqa muddatda xalos bo’lib, hotirjamlikka erishishni - Asabiylik va stressdan xalos bo’lib, baxtli yashashni o’rgataman ‼️ Intensiv darslar mutlaqo bepul ! Ammo vaqt cheklangan ! ✅ Hoziroq quyidagi ssilkani bosing va Intensivga qo’shiling 👉 https://t.me/+uch-BPCWkBcxMGNi 👉 https://t.me/+uch-BPCWkBcxMGNi 👉 https://t.me/+uch-BPCWkBcxMGNi
10 اوت 2024, 11:55
11 اوت 2024, ~23:51

АЖИБ ЗАМОН... 🎙Акмал Одилов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 اوت 2024, 11:03

​​Инсон туғилишдан тортиб, то ўлгунича бўлган ҳар лаҳзада, эрта тонгдан, то тўшагига кириб ухлагунича... синов ортидан синовг
​​Инсон туғилишдан тортиб, то ўлгунича бўлган ҳар лаҳзада, эрта тонгдан, то тўшагига кириб ухлагунича... синов ортидан синовга дучор бўлади. Ҳар бир лаҳза бир муносабатни таклиф қилади ва бир неча бадаллар ичидан танловни талаб этади. Ҳар бир танлови ўзи билмаган ҳолда, унинг руҳий хусусияти, даражаси ва обрўсини кашф қилади. Доктор Мустафо Маҳмуд 📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
10 اوت 2024, 10:49
10 اوت 2024, ~10:50

Бирор бир лаззатни бутун умр эслаб қолишни истасанг, уни камайтир (хаммавақт лаззатланиш, хеч қачон лаззатланмаслик демакдир)
Бирор бир лаззатни бутун умр эслаб қолишни истасанг, уни камайтир (хаммавақт лаззатланиш, хеч қачон лаззатланмаслик демакдир) 📖 Telegram.me/IBRATLI
10 اوت 2024, 09:36

​​#Мулоҳаза_учун 💬 Дунёнинг кенглиги қалбнинг кенглиги қадардир. Яхши инсон ерда ўзи учун жаннат яратади. Ёмон эса, шу дунёдаёқ дўзахга сазовор бўлади. 💬 Олдингизга улкан мақсадлар қўйгансиз. Лекин, имкониятингиз чекланган. Шунда ҳам интилишдан тўхтаманг. Чунки ҳаракатингиз имкониятларингизнинг калитидир. 💬 Омадсизликлардан қўрқмаганларгина улкан ютуқларга эриша олади. 💬 - Ким доно? - Кимдан бўлса ҳам ибрат оладиган киши; - Ким бой? - Ўз насибасига қаноат қилган; - Ким кучли? - Нафсини жиловлаган инсон. 💬 Бахт йил, ой, ҳафта, кунларга беркитилмаган. Уни ҳар лаҳзадан топсангиз бўлади. 💬 СЕВИШ - шон, СЕВИЛИШ эса, ШАРАФДИР. 💬 Дунё уч нарсадан иборат: Орзу, Алам, Ажр... Биринчиси билан яшанг... Учинчисига эришиш учун, иккинчисига сабр қилинг. 📖 Telegram.me/IBRATLI – Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар.....
10 اوت 2024, 09:05

​​КАТТА НИЯТ! Мактабни тамомлаганимизга 15 йил бўлибди. Бир куни ҳизмат сафарим мобайнида 4 нафар синфдошлар учрашиб қолдик. Ўқувчилик давримиз ва ўтган ҳаётимиз ҳақида қизиқ сухбатлар қилдик.  Ўшанда мен улардан хозирги эришганлари ҳақида сўрадим. Улар бирма-бир гапириб беришди: Нодир: Мен севган қизимга уйландим,  машинам бор, шаҳар марказидаги кўп қаватли уйларнинг биринчи, иккинчи қавати билан бирга ер тўласини хам сотиб олдим. Аброр: Мен яхши оиланинг қизига уйландим шаҳар марказидан 3 хонали квартирам ва машинам  бор. Баҳодир: Мен ҳам қишлоғимдаги бир қизга уйландим қишлоқда 4 хоналик уйим бор, 2 та хонаси ремонт бўлмаган, машина ҳам ололмадим. Энди ҳарактдаман... Мен ҳам ўзимнинг эришганларим ҳақида айтиб бўлгач, яна қизиқиб сўрадим: Дўстлар! Мактабни битираётганимизда келажакда қандай яшашни ва нималарга эришишни хохлагандингиз? Нодир ва Аброр "Айнан ҳозирги эришганларимизни хохлагандик" деб бир хилда жавоб беришди.  Баҳодир эса, "Худойимнинг  менга ҳам атагани бордир, бирор нарсага эриша оларканминми деб ўйлардим ўшанда", деб жавоб берди. Мен улардан яна сўрадим, "Бундан бошқа яна кўпроғини ният қилмаганмисизлар?" Ўшанда биз бир бирмизга қараб ўйланиб қолдик ва шунга амин бўлдикки, ниятларни катта қилишимиз, унга эришишга имонимиз ва ишончимиз ҳам кучли бўлиши керак экан.  Аллоҳим, қилган ниятларимизга яраша беради, Иншааллоҳ! Аҳмади Эверест 📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар.
10 اوت 2024, 07:43

#Биласизми❓ КАСАЛЛИК  ЧАҚИРУВЧИ  СЎЗЛАР Немис психотерапевти (асли Эронлик) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, салбий сўзларнинг инсонда касаллик келтириб чиқаришини исботлаб берган. Инсон ўзининг руҳий холатидан келиб чиқиб айтадиган сўзлари ўзининг саломатлигига таъсир қилади. Инсоннинг физиологик органларига бевосита таъсир қилувчи сўзлар - органик нутқ ҳам деб аталади. Қанчалик кучли бўлманг, ўзингизга айтилган сўзларингиз соғлигингизга путур етказа олади. Баъзи пайтларда ғазаб, жахл, нафрат билан айтган сўзларимиз ички органларимизга буйруқ, (команда) бериш вазифасини бажариб,  маълум аъзолар ишини издан чиқарар экан. 1.Барчаси мени зиммамда, муаммолар мени бўйнимда дейдиганларда - остеохондроз касаллиги ривожланиши 2. Барчаси жонимга тегди дейдиганларда - ўсимталар ривожланиши 3. Юрагимга қаттиқ олдим дейдиганларда - юрак инфаркти ривожланиши 4. Менга шу муаммолар  бош оғриғи бўлди дейдиганларда - мигрень ривожланиши 5. Қонимни ичди дейдиганларда - қон касалликлари ривожланиши 6. Сабр косам тўлди дейдиганларда - гипертония ривожланиши 7. Эшитгим келмайди, ўчир, биламан, дейдиганларда- гаранглик ривожланиши 8. Асабимни синама дейдиганларда - депрессия ривожланиши 9.Ҳаётимда қувонч йўқ деганларда - жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик ривожланиши 10. Ўз-ўзини ейиш, сиқилиш,   ёмонликларни хазм қила олмаслик - яра касалликлари ривожланиши 11. Ўлгудек чарчадим деганларда - урологик хасталиклар ривожланишини исботлаган. Доимо ўзингизни таърифлаётган сўзларингизга эътиборли бўлинг. Зеро, инсон онги ва айтилган сўзлари организмини бошқаради! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 اوت 2024, 07:14

Жавобини топиша олмаган Супер Савол...😅 Савол: Эркак нафратланади, Аёл ёқтиради, Сутдан оқ кўзга малҳам. 7 та ҳарфдан иборат
Жавобини топиша олмаган Супер Савол...😅 Савол: Эркак нафратланади, Аёл ёқтиради, Сутдан оқ кўзга малҳам. 7 та ҳарфдан иборат! Бола кўрса қўрқади, Чақалоқ кулади, Мушукни ёқтиради, Кучукдан қочади...!!! Боши С охири Қ сувдан ширин туздан тотли, Катта тезликда кўринмайди секин юрса билинмайди, Кўз юмсангиз эсга келади очганингизда унутасиз. Ўйлаб кўринг бу Топишмоқ умрингизга Зардир Бироқ😁 Жавоби бу ерда...👇🏻
10 اوت 2024, 06:59
11 اوت 2024, ~23:51

ШУКР ҚИЛМАЙ ҚЎЙДИК... Уйқу келмай кўзимга бу тун. Юрагимни тирнар аламлар. Айтинг бизга не бўлди бугун. Шукур қилмай қўйдик одамлар. Ўққа чўққа урибон ўзини. Кўзлаяпмиз ёруғ юлдузни. Молу давлат кўр қилиб кўзни. Шукур қилмай қўйдик одамлар. Бўлсин жоним омон деймизу. Бахт келсин биз томон деймизу. Ношукурлик ёмон деймизу. Шукур қилмай қўйдик одамлар. Меҳр деган ҳисни унутдик Дунёни деб ўзни унутдик. Фақат шу  бир сўзни унутдик. Шукур қилмай қўйдик одамлар. Нафс баридан келганда устун. Мол талашиб ўтяпмиз бугун. Аллоҳ берган неъматлар учун. Шукур қилмай қўйдик одамлар. Билинг шундай кетаверсак жим. Бир кун бўлар қиёмат қойим. Айтасизлар недур хатойим. Шукур қилмай қўйдик одамлар. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 اوت 2024, 06:14

Иссиқ-совуқни (сехрни) Ӯзига Қайтариш, энг осон ва энг Ишончли йӯли Буни Хар Ким қила олади! Эримнинг ишлари орқага кетиб, то
Иссиқ-совуқни (сехрни) Ӯзига Қайтариш, энг осон ва энг Ишончли йӯли Буни Хар Ким қила олади! Эримнинг ишлари орқага кетиб, топканида барака бўлмай, қўлида бир сўм қолмаган эди. Нима иш қилмасин ўхшамас эди. Жуда кўп жанжаллар, келишмовчиликлар ва ҳатто ажрашишгача бордик, оиламиз тинчлиги, баракаси йўқолди… Кейин билсак, сехрнинг барча аломатлари бизда бор экан! Иссиқ-совуқни ким қилган бўлса ўзига Қайтаришга қарор қилдим ва натижаси мени ҳайратга солди! Сизда ҳам шу муаммо бўлса, қурбон бўлманг! Сизга иссиқ-совуқ қилганларни ўзига қайтаринг ва Давоми ўқиш👇 https://t.me/shifotv/9475
10 اوت 2024, 06:00
11 اوت 2024, ~23:51

ДЕПРЕССИЯ - НОШУКРЛИК демакдир... 🎙Раъно Мўминова Кўп  яхши  сўзлар  айтишингиз мумкин,  лекин  қилган  ишингиз кимлигингизни  кўрсатади •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 اوت 2024, 02:33

​​Қимматбаҳо кўйлак кийган гўзал аёл руҳшунос хузурига келиб, ҳаёти мазмунсиз, ўзи эса тушкунликда эканлигини айтди. - Мен ҳозир Меридан, қандай қилиб бахтга эришгани ҳақида айтиб беришини сўрайман. Сиздан ягони илтимосим, диққат билан тингланг. Руҳшунос офис полини тозалаб юрган аёлни чақирди, қайтиб бадавлат аёлни ёнига ўтирди. Фаррош аёл супургисини йўлакда қолдириб, келиб стулга ўтирди ва ўз ҳикоясини сўзлай бошлади: - Турмуш ўртоғимни саратон олиб кетди, 3 ой ўтиб ягона ўғлим автоҳалокатда вафот этди. Менинг ҳеч кимим қолмади... Менинг ҳеч нарсам қолмади... Мен ухлай олмас эдим, томоғимдан овқат ўтмасди. Мен табассум хам қилмай қўйдим. Чунки, хаётимдан мазмун йўқолган, ўзим эса хеч кимга кераксиз инсонга айланган эдим. Ҳатто ўз жонимга қасд қилиш ҳақида ўйлардим. Шундай кунларнинг бирида ишдан қайтар чоғим кичкина мушукча ортимдан эргашди. Мушукчага раҳмим келди. Ташқари совуқ эди, мушукни уйга киргизишга қарор қилдим. Унга сут бердим, мушукча товоқчани тозалаб қўйди. Сўнг келиб оёқларимга суйкалди. Мен унинг холоскори эдим ва мен унга керак эканлигимни хис қилдим... шу он неча ойдан буён илк маротаба табассум қилдим. Шунда ўйлаб қолдим: агар кичкинагина мушукчага берган ёрдамим мени керакли инсонга айлантириб, табассум қилдира олган бўлса, балки бошқа инсонларга ёрдам қилиш, далда бўлиш менга бахт олиб келар?! Эртасига мен ширинлик пишириб, бемор ётган қўшнимдан ҳол аҳвол сўрашга чиқдим. Ўша кундан бошлаб ҳар куни мен бошқа инсонларга ёрдам қилишга ҳаракат қиладиган бўлдим. Ҳар сафар уларга кичик бўлсада далда беролганимдан, ўзимдан мамнун бўламан. Хозирги кунда мендан яхшироқ ухлайдиган инсонни билмайман. Мен бошқаларга далда бўлиш орқали керакли, қадрли инсонга айландим. Эндиликда табассумни, яхшилик илинишни канда қилмайман. Шу менинг бойлигим - бахтим. Ҳикояни эшитган бой аёл йиғлаб юборди. У пул билан сотиб олиш мумкин бўлган барча нарсага эга эди, лекин пулга олиб бўлмайдиган бахтиёрлик неъматидан айрилганди. Ҳаётнинг гўзаллиги сен сабаб қанча инсонлар бахтли бўлолганида. Чунки, Бахт яхшилик қилиш орқали кўпаядиган неъматдир. БАХТ - СЕНИНГ НИМАГА ЭГА ЭКАНЛИГИНГ ЭМАС, СЕНИНГ КИМ ЭКАНЛИГИНГДА Феруза Турғунова таржимаси •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 اوت 2024, 02:02

Икки киши орасидаги яхши муносабатни кўрсангиз, “Булар барча ишда бир ёқадан бош чиқаришади, ўзаро яхши келишишади” деб ўйлам
Икки киши орасидаги яхши муносабатни кўрсангиз, “Булар барча ишда бир ёқадан бош чиқаришади, ўзаро яхши келишишади” деб ўйламанг. “Улар бир бирининг айбларига кўз юмяпти” деб ўйланг. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 اوت 2024, 01:41

Эрим билан ажрашаман... - Мен эрим билан ажрашмоқчиман, - деди аёл руҳшуноснинг ҳузурига келиб, - менсиз ёлғиз яшаб кўриб бир азоблансин! Шунда қадримда етади, ярамас! - Бундай ҳолатларда, - гап бошлади кўпни кўрган руҳшунос, - барчага бир гапни айтаман: дарҳол ажрашманг. Аввалига эрингизга яхши гапиринг, хурматини жойига қўйинг, мазали таомлар билан сийланг ва меҳр кўрсатинг. Унга севишингизни такрор ва такрор айтинг ва кейин бирданига ажрашиш учун ариза беринг! Шунда қарорингиз унга қаттиқ зарба бўлади, шунда қадрингиз сезилади. Кўрасиз, у ялиниб ёлвориб ажрашмаслигингизни сўрайди. Бир неча ойдан сўнг аёл руҳшуносни учратиб қолди. Руҳшунос берган маслаҳати ҳақда сўради. - Ҳа, унга ортиғи билан ғамхўрлик қилдим! - Яшанг! Энди бемалол ажрашсангиз ҳам бўлади. - Қанақа ажрим? Мен эримни севаман, у ҳам фақат мени дейди. Бу ҳақда бошқа гапирманг... Руҳшунос эса бу галги маслаҳати ҳам бир оилани сақлаб қолишга сабаб бўлгани учун ўзидан мамнун бўлибди.  Нодирабегим Иброҳимова таржимаси 📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
10 اوت 2024, 01:22

Самимий айтилган сўзларда "куч" бор... Улар руҳингни жарлик ёқасидан қайтаришга қодир... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга у
Самимий айтилган сўзларда "куч" бор... Улар руҳингни жарлик ёқасидан қайтаришга қодир... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга узатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 اوت 2024, 01:02

ИШОНЧ КУЧИ Лондон. Жарроҳлик амалиётига икки соатча вақт бор. Хамшира бемор ётган хонага кирди, қўлидаги табиий гўзаллик упириб турган гулдастани дераза токчасига қўяр экан бемор қараб шундай деди: Сизни операция қиладиган жарроҳ шифокор ким, биласизми? – Ха билдим Жонсон исмли киши экан. Хамшира яна сўради: – У бу жаррохликка рози бўлдими? – Албатта, нега рози бўлмасин!? Хамшира: – У жуда машҳур шифокор. Ўнминглаб жаррохлик амалиётини бажарган. Ҳаммаси шифо топиб тузалиб кетган. Шунинг учун унда доим вақт муаммо-да. Сизга ваъда берганига ҳайрон бўляпман. – У мени операция қилишга ваъда берган! – Ха, унда сизни омадингиз бор экан. У дунёдаги энг зўр шифокор! Шу суҳбатдан кейин беморни жаррохлик амалиёти хонасига олиб кетишди. Амалиёт муваффақиятли ўтди. Бемор буткул тузалиб кетди. Хамшира асли хамшира эмасди. У руҳшунос бўлиб беморни амалиёт учун ана шундай услубда маънан таёрлар эди. У ишини жуда закийлик билан адо этарди. Натижада ҳар бир бемор кўнгли тўқ, табибга ишонган ҳолда жарроҳлик столига ётқизилар эди. Бу нарса илмий исботини ҳам топган яни бемор руҳан хотиржам бўлса, шифо топишига ишонса шунча ижобий натижага эришади. Абдулатиф Атаханов. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 اوت 2024, 00:32

Нимага ишонсанг- шуни кўрасан. Хаёлингдан ўтган ўй - истагинг дуо, ният деб қабул қилинади. Яхшиликни ўйла. Яхшиликка ишон. Яхшиликни кут. Ва ҳар доим табассум қил. Шундай жилмайгинки, табассумингда ҳам мамнуният, ҳам шукр ва ҳам УМИД бўлсин! Янги кун ва янги имкониятларга МАРҲАБО!!! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
09 اوت 2024, 23:01

09 اوت 2024, 21:00

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,             Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..  Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик.. Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси - табассум билан қарши олайлик.. Аллоҳ муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, дуоларимизда қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин..!! Бугунги  шанба  кунингиз файзу барокатли бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
09 اوت 2024, 19:35

Аллоҳим, ҳаммамизга хайрли тун ҳадя қилгин... Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим... Аллоҳга омонатсиз, қадрдон! Яхши дам олинг! ┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉ Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
09 اوت 2024, 12:42