fa
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

رفتن به کانال در Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام ИБРАТЛИ ДУНЁ

کانال ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 118 774 مشترک است و جایگاه 273 را در دسته دین و مذهبی و رتبه 434 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 118 774 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 06 ژوئیه, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -1 141 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -246 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 27.95% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 19.39% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 33 324 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 23 124 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 36 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 07 ژوئیه, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته دین و مذهبی تبدیل کرده‌اند.

118 774
مشترکین
-24624 ساعت
+1 5587 روز
-1 14130 روز
آرشیو پست ها
💜 Қайси Фасилда туғилгансиз? 💜 Туғилган фаслингизни танланг ва ўзингиз ҳақингизда ҳатто ўзингиз билмаган жиҳатларингизни билиб олинг! 🥰 Танлаб ўзингиз ҳақингизда тезроқ билиб олинг 👇❤️‍🔥

⚡️Kia Sportage hoziroq sizniki bo‘lishi mumkin! Muddatli to'lovga 0% penya bilan 🔥 Shartlar: *Yillik stavka - 0% *Penya - 0%
⚡️Kia Sportage hoziroq sizniki bo‘lishi mumkin! Muddatli to'lovga 0% penya bilan
🔥 Shartlar: *Yillik stavka - 0% *Penya - 0% *To'lov muddati – 3 yilgacha *Daromad to‘g‘risidagi ma’lumotnoma talab qilinmaydi!
Avtomobillar 5 yil yoki 150.000 km kafolatga ega. 📞 Batafsil ma’lumot +998555000533 telefon raqami orqali

🌷СИЗНИ АЛЛОҲ УЧУН ЯХШИ КЎРАМАН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

СИЗЛАРНИ  ЯХШИ  КЎРАМАН! Эй, ҳиммати булоқ инсоним, Тоғдек дўстим, гулдек жононим. Қалб боғида бўлинг меҳмоним, Сизларни мен яхши кўраман. Умр акси - баҳор дўлида, Сузар толеъ тақдир кўлида. Қадрдоним, Аллоҳ йўлида Сизларни мен яхши кўраман. Бахт ирмоғи инар тилакдан, Нажот боғи унар билакдан, Эй, чин мўмин дўст, чин юракдан Сизларни мен яхши кўраман. Ўзимга не тутгайман наво, Ҳоҳ боқий тож, ҳоҳ фоний ҳаво, Қаддингизга кўргайман раво, Сизларни мен яхши кўраман. Эй, кўкси нур, қалби қуёшим, Қадри само, меҳри талошим, Бирингиз кўз, бирингиз қошим, Сизларни мен яхши кўраман. Мен маҳзун куз, мамнун баҳорман, Шўх қизғалдоқ унган наҳорман, Бахтингиздан чин бахтиёрман, Сизларни мен яхши кўраман. Дил қуши эл ишқида воиз Дарди жўшиб, куйласа жоиз. Сиз яхшисиз, балки шу боис, Сизларни мен яхши кўраман. Сиз дардимга табиб, мардонам Саодатга ҳабиб, остонам, Озорим ҳам бахт билган онам, Сизларни мен яхши кўраман •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈• Яқинларингизга узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#БЕЧОРА_КЕЛИН ВИДЕОНИ КЎРИНГ... НЕГА КУЁВ ВА ҚАЙНОТА БУНДАЙ ҚИЛИШДИ... 😟 Охиригача кўринг👇

#Тафаккур Агар сизга "тонглардан нимани кутсанг, ўшани бераман" деганда, нималарни кутган бўлардингиз? Бугунги ниятларингиз –
#Тафаккур Агар сизга "тонглардан нимани кутсанг, ўшани бераман" деганда, нималарни кутган бўлардингиз? Бугунги ниятларингиз – эртанги куннинг асосидир! Шунинг учун доимо тонгни гўзал ниятлар билан тўлдиришга харакат қилинг! Ҳуш дамларингиз давомий бўлсин! ХАЙРЛИ КУН, ЯХШИЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

АЛЛОХ БИЗНИ АСРАСИН... Тонгги гўзал дуо ва ниятларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг, Азизлар! Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин! Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!! Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!! Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ! Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!! Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинч-тотувликни барқарор қилсин! Янги кунга "Бисмиллаҳ!"... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

🌛🌙 ХАЙРЛИ ТУН ✨💫Қалбдан жой олиш ҳам ризқдек гап. Менинг қалбимга ризқингиз қўшилган бўлса сиз жой оласиз, аксинча бўлса мен. ✨💫Қалбингиздан ҳамиша қалбингизга яқинлар, юрагингизга мадор бўладиганлар жой олсин.. ✨💫Аллоҳ барчамизни тинчлик офиятда ёруғ тонгга етказсин. 🌙 ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАР. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

«Сизларни имтиҳон учун ёмонлик ва яхшилик ила синаймиз, сўнг Бизгагина қайтарилурсиз» (Анбиё сураси, 35 оят). Аксар одамлар б
«Сизларни имтиҳон учун ёмонлик ва яхшилик ила синаймиз, сўнг Бизгагина қайтарилурсиз» (Анбиё сураси, 35 оят). Аксар одамлар бойликни билан соғликни Аллоҳнинг розилиги белгиси деб ҳисоблашади. Кимлардир мол дунёси ёки соғлиғи кам бўлса, ўзини бунга лойиқ кўрилмаган деб тушунади. Ваҳоланки улар Аллоҳ бериб имтиҳон қилгани каби, олиб ҳам имтиҳон қилишини унутиб қўйишади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Сахар? Энди унутинг! Тозагул опа йиллар давомида диабет азобини кўрди… лекин тўғри йўлни топгач, ҳаёти тубдан ўзгарди! Ҳаётий воқеаси ҳаммани ҳайратга солди! Бу видеони албатта САХАР дан қийналиб юрган яқинингизга кўрсатинг! Батафсил маълумот учун: 📞 +998-55-503-05-05 – сиз ҳам янги ҳаётга қадам қўйинг! 💬 30.000 диабетик бирга энг керакли бепул гуруҳда, сиз ҳам қўшилинг: t.me/qandli_diabet_muhokama 📹 Тўлиқ суҳбатни ютубда кўриш: https://youtu.be/3f4k50BfWf4?si=GC6b_fojEUyy_JHQ

Йигирманчи асрнинг бошларида бир Шотландиялик фермер уйига қайтар экан, ботқоқлик бўлган бир ернинг ёнидан ўтди. Бирдан ўша тарафдан ёрдам сўраб бақираётган овозни эшитди. Фермер ёрдамга югурди ва у ерда ботқоқлик ўзининг ифлос қаърига тортаётган бир болани кўрди. Бола ўзини ботқоқликнинг қўрқинчли зичлигидан чиқаришга ҳаракат қилар эди. Лекин унинг ҳар бир ҳаракати унинг тобора чўкишини тезлатар эди. Бола тиришиб, қўрқувдан бақирар эди. Фермер дарахтнинг қалин бир шохини синдириб олди. Ҳалоскор эҳтиётлик билан шохни чўкаётган болага узатди. Бола унинг ёрдамида хавфсиз ерга чиқиб олди. Уни кучли титроқ босган эди. У узоқ вақт кўз ёшларини тўхтата олмади, лекин асосийси у қутқарилган эди! -- Юр мен билан, уйимга олиб бораман, -- таклиф қилди фермер. -- Сен ўзингга келиб олишинг керак, қуриниб ва исиниб олишинг лозим. -- Йўқ-йўқ, -- бола бошини чайқатди, -- мени отам кутяпти. У жуда хавотир олаётган бўлса керак. Ўзининг ҳалоскорининг кўзларига тикилиб турди-да, югурганча кетди... Эрталаб фермер уйининг олдига бой бир извош келиб тўхтаганини кўрди. Извошга зотли отлар боғланган эди. Извошдан қимматбаҳо кийимлар кийган бир жаноб тушди ва сўради: -- Менинг ўғлимнинг ҳаётини кеча сиз сақлаб қолган эдингизми? -- Ҳа, мен, -- жавоб берди фермер. -- Мен сизга қанча тўлашим керак? -- Мени хафа қиляпсиз, жаноб. Сиз менга ҳеч нарса қарз эмассиз. Чунки, мен оддий одам қандай ҳаракат қилиши керак бўлса, шундай ҳаракат қилдим холос. — Йўқ, мен буни шундай қолдиролмайман. Чунки, ўғлим мен учун жуда қадрли. Истаган пулингизни сўранг, — қистади ташрифчи. — Мен бу ҳақда ҳеч нарса гапиргим келмаяпти. Хайр. Фермер кетиш учун ўгирилди. Шу вақт унинг елкасига ичкаридан ўғилчаси чиқиб осилди. — Бу сизнинг ўғлингизми? — сўради бойвачча меҳмон. — Ҳа, — ғурур билан жавоб берди фермер, ўғлининг бошини силаганча. — Келинг бундай қиламиз. Мен сизнинг ўғлингизни ўзим билан Лондонга олиб бораман. Унинг таълим олиши учун барча харажатларни тўлайман. Агар у буни сиз хоҳлаётганингиздек хоҳласа, у ҳолда сиз ҳам, мен ҳам бу қароримиздан афсусланмаймиз... Орадан йиллар ўтди. Фермернинг ўғли мактабни тугатди. Кейин тиббиёт Университетини. Тез орада унинг номи пенициллин кашфиётчиси сифатида дунёга танилди. Унинг исми Александр Флемминг эди. Уруш арафасида Лондоннинг бойлар учун ташкил қилинган клиникага ўпка шамоллаши ташхиси билан худди ўша жанобнинг ўғлини келтиришди. Бу гал унинг ҳаётини қутқариб қолинишига нима сабаб бўлди, деб ўйлайсиз? — Ҳа, Александр Флемминг томонидан кашф қилинган пенициллин. Флеммингга таълим берган бой жанобнинг исми Рандольф Черчил эди. Унинг ўғлини эса Уинстон Черчил дейишарди. Ўша, кейинчалик Англиянинг премьер-министри бўлган Черчил. Уинстон Черчил айтган эди:«Сен томондан қилинган яхшилик албатта сенга қайтади». Шоолим Шомансуров таржимаси •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

. ШИРИН СЎЗ (дўстларга далда бўлинг) 🎙Сардор Рахмхон •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Кечинма Бола эдик. Бебошгина бола эдик. Учала ўртоқ ёнма-ён югуриб борарканмиз, шамолнинг эпкини кўксимга келиб урилаётганид
#Кечинма Бола эдик. Бебошгина бола эдик. Учала ўртоқ ёнма-ён югуриб борарканмиз, шамолнинг эпкини кўксимга келиб урилаётганидан шодланар, ён-веримга қараб, бу завқ ошналаримга ҳам бегона эмаслигини ҳис этардим. Нимадир бўлди-ю, шунда ўртоқларимдан бирининг оёғи чалишди. Оний лаҳзада мувозанатини йўқотиб, гурсиллаб ерга қулади ва орқада қолиб кетди... Тушуняпсизми?! Иккимиз югуришда давом этдик, учинчимиз қолди... Ўша хато кейинчалик кўп нарсани англашимга сабаб бўлган, оғайни. Ахир дўстлик бирга югуриш эмас, кимдир йиқилганда бирга тўхташ эканини бизлар илғашимиз керак эди... Байрам АЛИ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Диққат_савол 😳❗️ Қайси жонзот фариштани кўрганда овоз чиқаради?🤔 Саволни жавоби нима? Бу саволни жавобини 99% инсонлар топа олмаган! 🤯👇👇

ОДАМЛАР..... Имконга ўхшайди баьзи одамлар, Меҳри ила дардинг тузатадилар. Тиконга ўхшайди баьзи одамлар, Санчилиб, йиғлашинг кузатадилар Ризвонга ўхшайди баьзи одамлар Юзинга шодонлик улашадилар Ҳайвонга ўхшайди баьзи одамлар Фақат нафси учун курашадилар. Виждонга ўхшайди баьзи одамлар Тўғри йўлни топсанг, алқаб суярлар. Зиндонга ўхшайди баьзи одамлар Ўзингни ўзинга қамаб қўярлар. Достонга ўхшайди баьзи одамлар Дардини дунёга тинмай айтади. Чистонга ўхшайди  баьзи одамлар Сирларга ўралиб яшаб ўтади. Шайтонга ўхшайди баьзи одамлар Гуноҳга ботсангиз ҳузурлар қилар Иймонга ўхшайди баьзи одамлар Кўрсатган йўлидан ажрлар тилар Хақиқий ошиқдир  баьзи одамлар Бир ёрни соғиниб, суйиб ўтарлар Мунофиқ, фосиқдир баьзи одамлар Гуноҳлар йўлини махкам тутарлар Дилдорга ўхшайди баьзи одамлар Хаммага яхшилик тилаб юради. Юраги дардларга тўлиб кетса ҳам Билдирмай, жилмайиб кулиб туради. Дилдора Абдиназарова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

📨 Диққат Савол 😳 Бир инсон 1868-йил Шанба куни туғилиб 1968-йил Пайшанба куни вафот етди. У 25 -ёшида вафот етди. Қандай қилиб у 25-ёш бўлиши мумкин? 👀 Тўғри жавоб 👇

. Баъзи инсонлар гуноҳларимизга каффоратдир. Баъзилар эса қилган савобларимизга мукофотдир... Аллоҳ атрофингизни яхшиларла буркасин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

• Сени ҳар доим мақтайверадиган кишилардан узоқ юр! Чунки ҳаётда доим мақтовга лойиқ инсоннинг ўзи бўлмайди. Аслида уларнинг сенда манфаати бор-ки, мақташмоқда. Манфаатлари тугаган куни эса сени қарғашни бошлашади. • Сени ҳар доим ёмонлайверадиган кишилардан ҳам узоқ юр! Чунки ҳаётда доим ёмонликка лойиқ бўлавермайсан. Аслида уларнинг сенга нисбатан ҳасадлари бор-ки, фақат ёмонламоқдалар. Улар имкон топган кунлариёқ ҳар қандай фазилатинга қарамай сенга зарар етказишади. • Қўрқоқ ва журъатсиз кишилардан ҳам эҳтиёт бўл! Улар душмандан калтак еяётган пайтида сендан фидокорлик исташади. Мабодо душман ғолиб келиб, энди сен калтак есанг безрайганча юзинга қараб: - Ўзингдан ўтди-да ахир, нима қилардинг чуқурлашиб?!- дейди. Ўша пайтда душманнинг калтагидан кўра унинг шу гапи сенга оғир ботади. • Ҳаётингда хатоларингни самимий эслатадиган, яхшиликларинг учун қувониб, ғоибона дуо қиладиган, сени оғир кунларингда ҳам ҳеч қачон тарк этмайдиган, буюк даъво учун фидоий бўла оладиган дўст учратсанг, ишонки, нақадар бебаҳо неъматга эришибсан! • Бу бахтни қўлдан бой берма! • Зотан бу каби дўстлар тарихда Пайғамбарларга насиб этган ва уларга эса то қиёматга қадар Аллоҳнинг розилиги бўлсин, дейилади. Алий То Ҳа •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA