fa
Feedback

فریب کلاهبرداران را نخورید! تل‌متریو این کانال‌ها را شناسایی و برچسب‌گذاری می‌کند 👉 برای مشاهده برچسب، اشتراک تهیه کنید

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

رفتن به کانال در Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال Telegram ИБРАТЛИ ДУНЁ

کانال ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 111 309 مشترک است و جایگاه 292 را در دسته دین و مذهبی و رتبه 472 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 111 309 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 26 نوامبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -2 103 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -417 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 27.76% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 17.86% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 30 906 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 19 885 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 36 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 27 نوامبر, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته دین و مذهبی تبدیل کرده‌اند.

111 272
مشترکین
-41724 ساعت
+1657 روز
-2 10330 روز
آرشیو پست ها
Қандай чиройли дуо "Я Роббим! Юсуф алайҳиссаломнинг юз-хотири учун 11 акасини кечирдинг. Рамазон ойининг ҳурмати биз бандаларингни қолган ўн бир ойида қилган хатоларини ҳам кечириб юборгин..." •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 مارس 2025, 07:43

Кун бўйи рўза тутдингиз Кечаси қоим бўлдингиз Қуръонни хатм қилдингиз Аллоҳни зикр қилдингиз Закот ва садақалар бердингиз Инс
Кун бўйи рўза тутдингиз Кечаси қоим бўлдингиз Қуръонни хатм қилдингиз Аллоҳни зикр қилдингиз Закот ва садақалар бердингиз Инсонларнинг ҳожатини чиқардингиз Турли савобли амалларни қиламан деб ўзингизни қийнадингиз Сўнгра бир киши келиб барча савобингизни эгаллаб олди Рамазонда ҒИЙБАТ қилишнинг қисқача таърифи мана шу! Абдулқодир Полвонов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 مارس 2025, 07:09

Тухумга аспирин қўшиб қўйинг. Сабабини билсангиз ақлдан озишингиз аниқ❗️ Янги келин эдим, уйларни тозалаб юрганимда, қайнонамни хонасига кирсам тухумга аспирин қўшаётган эканлар. Буни сабабини сўрасам, эрим бой бўлсин десангиз, сиз ҳам доим шу усулни қўллайсиз деб, сабабини айтиб бердилар. Сабабидан шокка тушиб қолдим. Ўша кунни ўзида синаб кўрдим. Бир кечада бўлган ўзгаришдан ақлдан озай дедим. Тухумга аспиринни қўшиш сири шундаки… Батафсил👇
25 مارس 2025, 06:59
26 مارس 2025, ~13:42

So'nggi 6 oy ichida onlayn saytlarda mustaqil ravishda o'zingiz nima qildingiz (Olx, Bir-BIr, Avtoelon ,UyBor, Hh.uz va hokazo)?
Anonymous voting
25 مارس 2025, 06:56
26 مارس 2025, ~13:42

БАХТ МАНЗИЛИ Бир аёл хикояси •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 مارس 2025, 05:43

#Ҳақиқат СОТИЛМАЙДИГАН НЕЪМАТ Бозорда ҳамма нарса сотилади. Ҳамма нарса! Турфа мевалар... Турли ширинликлар... Қўйингки, одам
#Ҳақиқат СОТИЛМАЙДИГАН НЕЪМАТ Бозорда ҳамма нарса сотилади. Ҳамма нарса! Турфа мевалар... Турли ширинликлар... Қўйингки, одам зотига неки керак бўлса, неки зарур бўлса кўпчилиги муҳайё! Ҳаттоки инсон энг улуғ санаган, мудом дастурхонининг устида эъзоз ва тавозеъ билан қўядиган, ногаҳон ерга бир бурдаси тушганида, кўзларига суриб, авайлайдиган нон ҳам бозорда сотилади. Фақат бир неъмат, дуогўйларимизнинг меҳри сотилмайди, муҳаббати сотилмайди! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 مارس 2025, 05:14

#Видео РАМАЗОНДА ШАЙТОН ЗАНЖИРДА БЎЛСА, НEГА ОДАМЛАР ГУНОҲ ИШ ҚИЛИШДАН ТЎХТАМАЙДИ... ❓ Бизни васваса қилаётган ким ёки нима унда...😱 Жавобини ўқиб ҳайратдан астағфируллоҳ деб юборасиз...😨 ЖАВОБИ...👇
25 مارس 2025, 05:00
26 مارس 2025, ~05:01

Аллоҳ таоло бирор ояти каримида “Яхши аёллар яхши эркакларга итоат қилади” дея марҳамат қилмайди. Бўйинсунилиши керак бўлган
Аллоҳ таоло бирор ояти каримида “Яхши аёллар яхши эркакларга итоат қилади” дея марҳамат қилмайди. Бўйинсунилиши керак бўлган эркакларнинг сифати саналмаган. Аёл жуфти ҳалолим дея қабул қилган эркак - ҳар қандай холатда ҳам унинг ҳурмат ва итоатга муносиб кўрилиши лозим! Сема Марашли, "Севмоқ шунча гўзал бўлса..." китобидан •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 مارس 2025, 00:35

​​​​СУЮКЛИ АЁЛ БЎЛИШНИНГ 12 УСУЛИ #ТАРҚАТИНГ Дунёда турмуш ўртоғининг муҳаббатига сазовор бўлишни истамайдиган аёл бўлмаса керак. Чунки бахтнинг асосий мезони эр-хотин ўртасидаги меҳр-муҳаббатдир. Қолаверса, икки дунё саодатига эришмоқчи бўлган солиҳа аёл биринчи галда эрининг юксак севгисига сазовор бўлади. Қуйидаги тавсиялар аёлларнинг бахтга эришишларида кўмаклашади: 1. Тингланг, итоат этинг. Эрига итоат этиш – фарз. Сизнинг умр йўлдошингиз – оила бошлиғи. Унга ана шу туйғуни ҳис этиш имконини беринг. Шунда ҳурмат қозонасиз. 2. Эрингиз мол-мулкини, уй-жойини кўз қорачиғидек асранг. Чунки унинг мулки сизнинг мулкингиз. 3. Бирон жойга борсангиз, албатта эрингиздан рухсат сўранг. Изнсиз остона хатлаб кўчага чиқа кўрманг. Чунки эрингиз сизга жавобгар. 4. Эрингиз учун жозибали бўлинг. Аллоҳ таоло барча аёлларни эрлари учун пардоз-андоз қилишга, доим гўзал, покиза, ораста бўлиб юришга буюрган. Аллоҳ амр этганидек, эрингиз юрагини забт этиш учун чиройингизни ишга солинг. Бегона эркаклар эътиборини тортишга уринманг. 5. Яхши кайфият билан қарши олинг. Тасаввур қилинг: эрингиз ишдан қайтди. Қаршисида саранжом-саришта уй, ширин калом, яхши кайфият билан кулиб қарши олган гўзал аёли, севиб истеъмол қиладиган мазали таомлар, ақлли фарзандлар. Шунда ҳам эрингизда салбий муносабат кузатилармикан?! 6. Уйингизда зеб-зийнатга бурканинг, эрингиз учун безанинг. Барча аёллар болалигидан нафис сирғалар, билакузуклар тақади, чиройли кийимлар кияди. Ана шу одатни энди уйингизда давом эттиринг. Бу, эрингизга маъқул келади. 7. Ҳазиллашинг, кайфиятини кўтаринг, эрингизнинг жисмоний эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қилинг. 8. Оиласи учун қилаётган барча эзгу ҳаракатлари, меҳнатлари учун миннатдорчилик билдириб туринг. Жаннатий аёлнинг безаги эрини доимий қўллаб-қувватлаш, оиласи фаровонлиги учун қилаётган ишларига ижобий баҳо бериш, раҳмат айтишдир. Зеро, эрининг топганига қаноат қилиш, унга миннатдорчилик билдириш аёлнинг саодат калитидир. 9. Оилавий сирларни, жинсий ҳаёт билан боғлиқ ишларни зинҳор кўчага олиб чиқманг. Бундай гаплар эр-хотин ўртасида қолсин. Бу, оила мустаҳкамлигида жуда муҳим саналади. 10. Баҳс пайтида, айбингиз бўлмаса-да, “Кечиринг”, “Узр” дейишни лозим тутинг. Ҳар бир хонадонда келишмовчилик, қўйди-чиқдилар бўлиб туради. Бу – табиий ҳолат. Ана шундай пайтда баҳслашманг, оловга мой сепманг, вазиятни кутинг, “Кечиринг, жаҳлингизни чиқардим. Илтимос, баҳслашмайлик, дадаси”, десангиз, олам – гулистон. 11. “Жаннат калити” бўлган эрингиз кўнглини олишга доим ҳаракат қилинг. 12. Никоҳингиз мустаҳкам, оилавий муносабатларингиз яхши бўлишини Аллоҳдан сўранг . “Бахтли ҳаёт сари” китобидан •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 مارس 2025, 00:00

🌺Сизларга дунёдаги энг гўзал тилакларни тилагим келди: Тилайман мўминлик ибодатини, Жаннати инсонлар хуш одатини. Қуръондек ҳаловат, иймондек ҳузур, Ҳам икки дунёнинг саодатини. Тилайман Умардек мард феъли одил, Ҳам Абу Бакрдек бир дўсти оқил. Муҳаммад кўнглидек покиза кўнгил, Ҳам икки дунёнинг саодатини. Тилайман бахт қасрин учқур отларин Бухорий тафаккур, хаёлотларин. Ҳам солиҳ фарзандлар камолотларин Ҳам икки дунёнинг саодатини. Тилайман юрт узра тинчлик зиёсин, Салмоннинг тақвосин, Усмон ҳаёсин Аталган сенга деб она дуосин, Ҳам икки дунёнинг саодатини. Тилайман тоғларнинг маҳобатини, Зулфиқор тутган мард салобатини. Дилдаги пок ният ижобатини, Ҳам икки дунёнинг саодатини. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 مارس 2025, 23:09

👀Расмда биринчи нимани кўрдингиз ❗️Ушбу расмда сизнинг энг катта заиф томонингиз нимада эканлигини очиб беради😀
👀Расмда биринчи нимани кўрдингиз ❗️Ушбу расмда сизнинг энг катта заиф томонингиз нимада эканлигини очиб беради😀
24 مارس 2025, 22:59
25 مارس 2025, ~23:24

🌙 Рамазон ойининг 25-тонги муборак бўлсин Аллоҳ таоло бу кунни барчамиз учун хайрли, баракали ва савобли амалларга тўла қилсин. Сабр, сиҳат-саломатлик ва оилавий бахт сизларга ҳамроҳ бўлсин. Амин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 مارس 2025, 21:32

ҚАБУЛ БЎЛСИН РЎЗАЛАРИНГИЗ 🎙Азалбегим •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 مارس 2025, 20:26

Иймонингиз қуёш каби ёрқин, савобларингиз ёмғир каби баракотли бўлсин. Ҳақ субҳонаҳу ва таоло тутган рўзаларимиз ва ибодатларимизни қабул қилиб, дуоларимизни ижобат айласин! Рўза тутганлар ҳаққига фаришталар истиғфор айтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 مارس 2025, 20:05

#ДУО__ Келинг Жаннат эшиклари, Рахмат эшиклари очиқ бўлган рўзаи Рамазонда бир-биримизга чиройли  дуо қилайлик. Зеро дуо ҳам ибодатдир. Аллоҳим! Бандаларинг қалбларини Ўзинг билгувчисан. Аллоҳим! 🤲🏻Дардман ва касаллари бўлса шифо бер. 🤲🏻Бало ва офатдагиларини офиятда қил. 🤲🏻Хожатмандларини ҳожатини раво айла. 🤲🏻Ғам ташвишлиларини ғамларини арит. 🤲🏻Қарздорларини қарзига нажот бер. 🤲🏻Зурриёт талабида бўлганларига солиҳ ва солиҳа фарзанларни насиб эт. 🤲🏻Уйланадиганларига кўзни қувонтирадиган  жуфт ато қил. 🤲🏻Турмушга чиқадиганларига мард эрларни муносиб қил. 🤲🏻Сафардаги ва барча ғойибларни аҳли оиласига соғ-омон қайтар. 🤲🏻Эй Роббим! Ҳар биримизни қалбимиздаги орзу ниятларимизни биласан, бизларга ундан зиёдасини ато эт. Ё АЛЛОҲ келаётган Ҳайит айёмига бизларни омонликда етказиб, ибодатларимизга куч-қувват бер ва гуноҳларимиздан фориғ бўлишимизни Ўзинг насиб эт. Амин🤲           •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 مارس 2025, 19:46

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Қалб тўрида иймон порласин Мусулмон ахлини Аллоҳ асрасин Муштоқ қалбимиз зиёга тўлсин Рамазон тонги муборак бўлсин! Рамазон ойининг яна бир тонгини қарши олмоқдамиз, Алҳамдулиллаҳ!  Аллох рўзаю - ибодатларимизни қабул қилсин! Аллоҳнинг саломи ✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари ✨ Қуръоннинг нури ✨ Рамазоннинг таровати сиз билан бирга бўлсин! Аллоҳим, қалбларингизга хотиржамлик, яқинларингизга соғлик, хонадонингизга файзу-барака ва барчамизга ғам-ташвишсиз, машаққатсиз,  кун ато этсин.. Кун  давомида ажру савоблари кўп амаллар қилиш насиб қилсин! Амин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 مارس 2025, 18:59

Аллоҳни фарзини адо этаман деб ширин уйқусидан кечиб сахарлик қилиш учун уйғонганларни Аллоҳ Жаннати ила мукофотласин, АМИН 🤲 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 مارس 2025, 18:45

#Хайрли_тун Рўза-иймондан нурли бир чорак, Ёритгай тун бағрин-Ёсин Таборак Умримиз сафоси, кўнгил шифоси Тунги ибодатлар покликдан дарак. Тунингиз хайрли, ибодатингиз хузурли бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 مارس 2025, 12:06

☪️ Қадр кечасининг тартиб жадвали: – соат 21:30 дан соат 23:30 гача хуфтон, таровеҳ намозлари ва илм мажлисларида бўлиш. – соат 23: 30 дан 24:00 гача зикр, дуо ва муножот. – соат 24:00 дан 24: 30 гача бироз дам олиш (ёки саҳарлик тановул қилиш). – соат 24:30 дан 01:15 гача таҳажжуд намозини ўқиш. – соат 01:15 дан 01:45 гача зикр ва тасбеҳ айтиш. (Масалан: "Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи валаа илааҳаа иллаллоҳу валлоҳу акбар" 100 марта. "Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм"ни 100 марта. "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку валаҳул ҳамду ваҳува ъала кулли шай`ин қодийр"ни 100 марта . "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ"ни 100 марта. "Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад"ни ёки бошқа салавотни 100 марта айтиш). – соат 01:45 дан 02:15 гача яна зикр, дуо ва муножотга машғул бўлиш. – соат 02:15 дан 02:45 гача хатми Қуръон ва унинг дуоси билан машғул бўлиш соат 02:45 дан 03:00 гача агар масжидда витр ўқимаган бўлса, уни адо этиш. Бу айтганларимиз Қадр кечасида нимага машғул бўлайлик, деб сўраганлар учундир. Умуман олганда қадр кечасида зикр, ибодат, Қуръон тиловати, таҳажжуд ва дуога машғул бўлинади. У кечада Аллоҳдан гуноҳларини кечириб, афв қилишини сўраб, қалбининг тўридаги истакларини Аллоҳдан ихлос билан сўрашга машғул бўлинади. Ҳар орада “Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”, деб айтиб турилади. (Маъноси: Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни севасан, мени афв қилиб кечиргин). Бомдод намозининг вақти киргач, масжидга бориб, бомдодни жамоат билан ўқилади. Қуёш чиққач, дам олиш мумкин бўлади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Каналимиз манзили👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 مارس 2025, 11:15

photo content
24 مارس 2025, 10:13