fa
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

رفتن به کانال در Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام ИБРАТЛИ ДУНЁ

کانال ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 117 322 مشترک است و جایگاه 280 را در دسته دین و مذهبی و رتبه 439 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 117 322 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 02 ژوئیه, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -1 845 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -283 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 28.66% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 20.10% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 33 484 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 23 491 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 36 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 03 ژوئیه, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته دین و مذهبی تبدیل کرده‌اند.

117 322
مشترکین
-28324 ساعت
-2 1227 روز
-1 84530 روز
آرشیو پست ها
АЧЧИҚ_ҲАЁТ ИККИ ҚАЙНИСИНГИЛ ОТА УЙИГА КЕЛАДИ. ҚАЙНОНАСИ АЧЧИҚҚИНА МАСТАВА ҚИЛИНГ ДЕЙДИ, ҚАЙНИОПАЛАРИ ҲАМ ҚЎШИМЧА ОВҚАТ ҚИЛИШЛАРИНИ СЎРАЙДИ. БИРИ ОШ ДЕЙДИ БИРИ МАНТИ... 😭 ЭНДИ ЭСА ВИДЕОНИ КЎРИНГ... ТЎлиқ қисми👇

​​​​. БИЗ  ҚАРИЯПМИЗ, ДЎСТИМ... Неваралар исмини тез  унутиб  қўясан. Бир коса ош қаёқда, ярмига ҳам тўясан. Гап кўтара оламайсан,  салга қовоқ уясан. Бу  ёшликнинг охири, кексаликнинг бошидир. Иккита гап ортиқча, биттаси камлик қилар. Бир яримта гап топмай фарзандинг  хуноб  бўлар. Насиҳатинг, гапларинг ҳеч кимга ёқмай қолар. Бу ёшликнинг охири, кексаликнинг бошидир. Қўйган нарсанг тополмай  хонангда  гирёнасан. Кўзойнаксиз  бир қарич  чокни ҳам  тиколмайсан Китоб  очсанг  ҳарф сакрар, биттасин тутолмайсан. Бу  ёшликнинг охири,  кексаликнинг бошидир. Қулоқ сал оғирлашиб гап эшитмай қоларкан. Билакларинг чойни ҳам кўтаролмай толаркан. Ажин тушиб юзингга, нақш олмалар сўларкан. Бу  ёшликнинг охири,   кексаликнинг бошидир. Кеча еган овқатинг эсгинангда турмайди. Чаққонгина оёқлар энди тез- тез юрмайди. Кўксингдаги юрагинг бир маромда урмайди. Бу ёшликнинг охири, кексаликнинг бошидир. Ғайратинг бор, кучинг йўқ, мўлжалингда қанча иш. Ҳовлига чиқасану қилолмайсан бир юмуш. Хаёлда битирасан супур, сидир, кир ювиш. Бу  ёшликнинг охири,   кексаликнинг бошидир. Қон босими ўйнайди, оёқ оғрийди тинмай. Ўтирсанг туролмайсан хонтахтага   тиранмай. Сал  шовқиндан қулоғинг  шанғиллар мисли карнай. Бу ёшликнинг охири, кексаликнинг бошидир. Бир вақт ёққан елвизак касал жойга тегади. Илиқ сувни ичсанг ҳам дарров йўтал тутади. Юрак,  жигар,  буйраклар ўзини эслатади. Бу ёшликнинг  охири,  кексаликнинг бошидир. Баланд пошна туфлилар аста секин паст бўлар. Шиппак, махси, калишлар энди сенга дўст бўлар. "Дард ёмони қарилик" деган ҳикмат рост бўлар. Бу ёшликнинн охири, кексаликнинг бошидир. Ёшликда тотли луқма фарзандларга тутасан. Энди улар тутади, зўрға чайнаб ютасан. Қўша тиллаларингни тақмайсан, унутасан. Бу  ёшликнинг охири, кексаликнинг бошидир. Ҳар ойда келадиган нафақангни кутасан. Санаб, эҳтиёт қилиб дастрўмолга тугасан. Юз минг марта йўқотиб, юз минг марта топасан. Бу  ёшликнинг охири,  кексаликнинг бошидир. Шу кунларга етказди, Аллоҳимга минг шукр. Ким етди, ким етмади? Дам олинг, қилинг ҳузур. Ёзгим келганди, ёздим. Ёқмаса минг бор узр. Бу ёшликнинг охири,  кексаликнинг бошидир. Йўғе, тенгдош, бу ахир  кексаликнинг ўзику! Мастура Хожи Она •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Кўзларимиз қанчалик яхши кўради? 👀Келинг, кўз бўйича тест ўтказиб кўрамиз. Суратда қайси рақамни кўряпсиз? А) 3246 Б) 1246 Д
Кўзларимиз қанчалик яхши кўради? 👀Келинг, кўз бўйича тест ўтказиб кўрамиз. Суратда қайси рақамни кўряпсиз? А) 3246 Б) 1246 Д) 3240 С) 1240 👉ТEСТ ЖАВОБЛАРИ:

КЕЛИШЛАРИ БИР БАЙРАМ, Кетишлари ҳам бир байрам... 🎙Марҳабо Каримова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Уйингизда бола борми, демак сиз бахтлисиз! ТАБАССУМ ҚИЛИНГ! 😊 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

📖 ФАРИШТАЛАР... Хонадонингизда кекса одам, ота-онангиз борми? Бахтли экансиз! Дунё ташвишларидан тўйиб кетсангиз, уларни зиёрат қилинг: ҳаёт абадий эмаслигини ўйлаб таскин топасиз. Хонадонингизда гўдак борми? Сиз ҳам бахтли экансиз! Дунё ташвишларидан тўйиб кетсангиз, гўдакни бағрингизга босинг: ҳаёт абадий эканини ўйлаб, таскин топасиз... Ўткир Хошимов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Астағфируллоҳ БУ АЁЛНИ ҚИЛГАН ИШИНИ КЎРИНГ😰 НОГИРОН ЭРИНИ МОЛ МУЛКИГА ЭГА ЧИҚИШ УЧУН ЭРИНИ ПОЕЗД ЙЎЛИГА ТАШАБ КЕТТИ...😑 Давоми👇

#Хайрли_тонг Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз бахш этган Азизларим,   АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат... Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик.. Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўз паноҳида соғ-омон асрасин... Бугунги  якшанба  кунимиз   ҳушхабарларга бой бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат... Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик.. Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўз паноҳида соғ-омон асрасин... Бугунги  якшанба  кунимиз   ҳушхабарларга бой бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Бир киши Россияга кетмоқчи бўлиб йўлга отланибди-да, ўғлини ёнига чақириб дебди: — Мен ишлаш учун узоқларга кетяпман. Онангга
Бир киши Россияга кетмоқчи бўлиб йўлга отланибди-да, ўғлини ёнига чақириб дебди: — Мен ишлаш учун узоқларга кетяпман. Онангга қараб юр. Агар бегона эркак билан гаплашса, ҳовли этагига қурган янги иморатдан битта ғишт олиб қўясан. Қайтгач, шу иморатга қараб ўзим билиб оламан. Орадан бир йил ўтиб, ҳалиги киши уйига қайтса, ўғли йўқ эмиш. — Ўғлимиз қани? - деб сўрабди хотинидан. ДАВОМИ👇

ХАЙРЛИ ТУН! ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Унутманг ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР – Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади. – Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади. – Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки, шукур қилинг, – Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди. – Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби  камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг самимийлигидандир. – Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишидир. Ундан қаноатланиши шарт эмас. – Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Bitta qiz folbinga boribdi. Folbin unga "24 ga kirganda ekizak tug'asan" depti. Qiz haqiqatdan ham 24 yoshida ekizak farzand tug'ipti. Yana folbinga boripti. Bu safar "26 yoshingda 1 ta qiz tug'asan" debdi folbin. Qarangki, qiz tug'ilibdi. Qiz yana folbinga boripdi. -Endichi desa, folbin: -Endi 28 yoshingda 1 ta o'g'il tug'asan debdi. Shunda qiz folbinga: #DAVOMI...🤣💯

ЎХШАШИ ЙЎҚ МЕНИ ОНАМНИ Тилларидан тушмайди дуо, Тўхташи йўқ менинг онамнинг. Ўн саккиз минг оламда танҳо, Ўхшаши йўқ менинг онамнинг... Чиройидан осмонда ой лол, Баҳор таъзим айлайди хушҳол. Йўқдир ундай соҳиби жамол, Ўхшаши йўқ менинг онамнинг... Болам дея дил бўлди адоқ, Болам дея қўллари қадоқ. Узук кўрмай ўтди бу бармоқ, Ўхшаши йўқ менинг онамнинг... Тоғнинг тоғга ўхшаши бордир, Боғнинг боғга ўхшаши бордир. Ойнинг доғга ўхшаши бордир, Ўхшаши йўқ менинг онамнинг... Ўн саккиз минг оламда танҳо, Ҳурдан гўзал, малакдан зебо. Ҳайқираман, эшит, эй, дунё, Ўхшаши йўқ менинг онамнинг... Онам каби буюк Она ер, Жар соламан, ким не деса дер. Юрагимдан отилди бу шеър  - Ўхшаши йўқ менинг онамнинг •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ёниб турган шам ёнига учиб келган уч капалак оловнинг таъсири ҳақида фикрлаша бошлади. Улардан бири учиб шам яқинига бордида
Ёниб турган шам ёнига учиб келган уч капалак оловнинг таъсири ҳақида фикрлаша бошлади. Улардан бири учиб шам яқинига бордида ортга қайтиб шундай деди: — Олов ёритар экан. Бошқаси шамга янада яқинлашган эди, қанотини куйдириб олди ва даврага қайтиб келиб шундай деди: — У куйдирар экан! Учинчи капалак эса шам алангасига ўзини урди ва қайтмади. У билмоқчи бўлганининг хаммасини билди, аммо энди бу ҳақда шерикларига айтиб бера олмайди. Қиссадан ҳисса шуки: Соҳиби илмлар кўпинча ўз билганларининг барчаси ҳақида гапириш имконидан мосуво бўлади. Шу сабаб билган одам сукут сақлайди, сўзлаган одам эса кўп нарса билмайди. 🥀Хаётда ҳам шундай қадрдон... кўп гапирган одам мавзусининг халокатли томонини билмайди... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ШУ ИСТИҒФОРНИ ТЎХТАМАЙ АЙТИНГ ВА БАРЧА ЕТОЛМАГАН АРМОНЛАРИНГИЗГА ЙЕТАСИЗ, ИН ША АЛЛАХ ИСТИҒФОРНИ ЁДЛАБ ОЛИШ УЧУН БОСИНГ 👇🏻�
ШУ ИСТИҒФОРНИ ТЎХТАМАЙ АЙТИНГ ВА БАРЧА ЕТОЛМАГАН АРМОНЛАРИНГИЗГА ЙЕТАСИЗ, ИН ША АЛЛАХ ИСТИҒФОРНИ ЁДЛАБ ОЛИШ УЧУН БОСИНГ 👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻

БОҒЛАНИБ  ҚОЛМА  ҲЕЧ ОДАМ  ЗОТИГА •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ҳақиқат бадал талаб қилади... Саксония давлатида 1567-йил қиш ойида уч киши қатл этилмоққа маҳкум бўлибди. Булардан бири хинд, яна бири Непаллик табиб ва сўнгиси Инглиз физиги экан. Дастлаб қатлга Хинд олиб чиқилибди, бошини гилётинага ўрнатиш асносида сўнгги сўз сўрашибди ундан. Шунда Хинд: - Мени ва Хиндларни яратган тангрим Шивага (Мортал Комбатдаги Шива персонажи) ишонаман, у мени албатта халос қилади. Шива... Шива... Шива..." Гилётинани ташлаб юборишибди. Унинг бўйнига бир неча сантиметр қолганда гилётина ҳаракатдан тўхтабди. Халқ ҳайратга тушиб, бир оғиздан бақира бошлашибди: Уни дарҳол қўйиб юборинглар! Уни яратган тангриси Шива ишончи уни сақлади!... Гилётинага келтирилган Непаллик табибдан ҳам сўнгги сўзи сўралганда у: - Мен Хинд сингари Шивага эмас, адолатга ишонаман! Aдолат... Aдолат... Aдолат... Aввалги ҳолат каби бир неча сантиметр қолганда гилётина тўхтаб қолибди. Халқ ҳайратдан бир овозда: - Адолат деди, Адолат қилиб дарҳол қўйиб юборинглар!... Ҳар икки маҳкум шу аснода ўлимдан қутилибди. Майдонга энди Инглиз физикни олиб келишибди. Ундан ҳам сўнгги сўз сўрашганда: - Мен на Шивага ва на адолатга ишонаман. Билган ягона нарсам: гилётина арқонида бир тугун бор, у тиғни тўлиқ пастга тушишига ҳалал беряпти холос, - дебди. Хизматчилар гилётинани кўздан кечиришса, чиндан тугун борлигини кўришиб, уни тўғрилашибди. Ва ишга тушган гилётина физикни бошини танасидан жудо қилибди. Хулоса: Ҳақиқатни сўзламоққа жасорати етганлар, бадал тўламоққа ҳам тайёр туришлари керак... Тафаккур қилинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​Ер юзида мукаммал хаётни излама, у йўқ нарса. Гўзаллик тескаралик билан, самимийлик – риёкорлик билан, тан олиш — унутиш би
​​Ер юзида мукаммал хаётни излама, у йўқ нарса. Гўзаллик тескаралик билан, самимийлик – риёкорлик билан, тан олиш — унутиш билан ёнма ён яшайди... Бизлар ўзгартира олмайдиган нарсалар мавжуд, уларни қабул қил ва йўлингда давом эт. Қабул қилиш — таслим бўлиш дегани эмас, гарчи биринчи қарашда мағлубиятдай туюлса ҳам. Қўлингдан келганича кечаги ўзингдан яхшироқ бўл — ҳар бир янги кун бунинг учун сенга янги имкониятлар тақдим этади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA