fa
Feedback

فریب کلاهبرداران را نخورید! تل‌متریو این کانال‌ها را شناسایی و برچسب‌گذاری می‌کند 👉 برای مشاهده برچسب، اشتراک تهیه کنید

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

رفتن به کانال در Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال Telegram ИБРАТЛИ ДУНЁ

کانال ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 112 320 مشترک است و جایگاه 248 را در دسته دین و مذهبی و رتبه 408 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 112 320 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 27 نوامبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -2 062 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -211 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 27.22% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 18.05% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 30 249 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 20 056 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 35 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 29 نوامبر, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته دین و مذهبی تبدیل کرده‌اند.

112 194
مشترکین
-21124 ساعت
+1807 روز
-2 06230 روز
آرشیو پست ها
УЧ ДЎСТ Бир кишининг учта дўсти бор экан... У БИРИНЧИ ДЎСТИ билан жуда ҳам иноқ ва уни жуда ҳам яхши кўрар экан. Кунига энг камида 5-6 марта кўришмаса бўлмас экан... Хатто у ёнида бўлмаса, кўчага чиққиси ҳам келмас экан. Баъзи кунлар ухлаш олдидан ва хатто ярим тунда уйғониб кетса ҳам, у "ДЎСТ"и ҳақида ўй сураркан... ИККИНЧИ ДЎСТИ билан эса ~ унчалик иноқ бўлмаса ҳам кунига 1 ёки 2 кун кўришиб тураркан. Айрим пайтларда икки кунда бир, баъзан хафтада бир кўришишга ҳам тўғри келаркан. Бу "ДЎСТ"и ҳақида ҳам ўй сурар, аммо биринчи дўсти ҳақидек эмасди... Бу инсоннинг яна бир УЧИНЧИ ДЎСТИ бор экан. Агар шуни ҳам дўст деб аташ жоиз бўлса. У учинчи дўсти билан аҳён -- аҳёнда, ойда бир ёки икки ойда бир, баъзида йилда икки ёки уч марта учрашиб тураркан. Бу дўсти ҳақида деярли ўйламасди ҳам... Бир куни уйига "ШОХ" нинг ҳабарчилари келиб, МАКТУБ ташлаб кетишибди... Мактубда Шоҳ уни Ўз "САРОЙИ"га чақирган, ундан бир қанча катта жиноятларда ГУМОН* қилинаётгани ва агар АЙБСИЗ*лигини исботлай олса, унга зарар бермаслигини, акс ҳолда "ЭНГ ОЛИЙ ЖАЗО"га маҳкум эканлиги битилган эди... ....Узоқ ўйлаб, ғамга ботган инсон энг суянган ва энг қалин "БИРИНЧИ" дўстига борибди. Вазиятни билгач, дўсти саросимага тушиб қолибди, у билан бирга боролмаслигини айтиб узр сўрабди ва хатто остонасидан чиқиб, кузатиб ҳам қўймабди... ....ҲИЁНАТдан зарб еган киши "ИККИНЧИ" дўстига арз -- дод қилибди.. Иккинчи дўсти эса: --- Дардингга шерикман, аммо сен билан то "САРОЙ ЭШИГИ"гача бора оламан, у ёғига ТАНҲО борасан, ~ дебди... .... Аммо, бу унга ТАСКИН бермабди... .... Умидсизликка тушиб, бир жойда ўтирганида, тасодиф, у кам эслайдиган ва кам учрашадиган УЧИНЧИ дўсти келиб қолибди. Дўсти хол -- аҳвол сўраса, айтишни ҳам хоҳлаб-хоҳламай ҳикоя қилибди.. Кутилмаганда, у умид ҳам қилмаган дўсти: --- "Тур ўрнингдан, Шох ҳузурига бирга борамиз, мен сени АЙБСИЗ* эканлигингга ВАКИЛ бўламан, ~ дебди... БИРИНЧИ ДЎСТИМИЗ ~ бизнинг пулимиз, мол -- дунёмиз. Усиз кўчада ҳам юра олмаймиз, ўй ҳаёлимиз доимо унда.. Агар бизга ўлим келса (Шох ҳузурига чақирганда), остона хатлаб кузатмайди ҳам (чўнтак, ҳамён ва аллақаерларда қолиб кетади)... ИККИНЧИ ДЎСТИМИЗ ~ аҳлимиз, фарзандларимиз. Уларни эрталаб бир, кечқурун бир кўрамиз.. Баъзида эрталаб кетгунча хали уйғонишмаган, қайтиб келганимизда ухлаб қолишган бўлади.. Шох ҳузурига чақирганда, улар бизни ғамгин ҳолда Шох дарвозаси - (ҚАБР) гача олиб бориб, қайтадилар... УЧИНЧИ ДЎСТИМИЗ биз ойда, йилда бир қиладиган ~ "САВОБЛИ ҲАЙР АМАЛ" ларимиздир..Биз у билан жуда яқин бўлмасак - да, бизга ВАКИЛ* бўладиган ва биз билан кўтариладиган СОЛИҲ амалларимиздир... АЗИЗЛАР ! УЧИНЧИ ВАФОЛИ ДЎСТИМИЗ БИЛАН ИНОҚРОҚ ВА АЛЛОХГА ЯҚИНРОҚ БЎЛАЙЛИК..!!! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 اوت 2024, 10:44

Repost from Rossiyada ISH
#Диккат Уйни ремонт қилолмай юрганлар учун сирли канал топилди https://t.me/+mw2wGjm1lwIyOTky Кўп йиллик тажрибага эга устала
#Диккат Уйни ремонт қилолмай юрганлар учун сирли канал топилди https://t.me/+mw2wGjm1lwIyOTky Кўп йиллик тажрибага эга усталар ишлари ва рақами жойланган ҳамма излаган канални топдик. Ўзбекистондаги энг зўр усталар шу йерда экан👇 Билиб олиш учун каналга уланинг: 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇 https://t.me/+mw2wGjm1lwIyOTky
22 اوت 2024, 10:34
23 اوت 2024, ~22:11

ДЎСТИМ, СЕН БОР, МЕН ХОТИРЖАМ ЮРИБМАН... ✍🏻Mурод Назм 🎙Абдулло •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Дўстларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 اوت 2024, 09:28

ДЎСТЛИКНИНГ 30 ТА ХАҚҚИ. ХАДИСИ ШАРИФ АСОСИДА. 1. Янглишса, кечиради; 2. Куз ёшига рахм қилади, 3. Сирини яширади. 4. Узрини қабул килади. 5. Унга дўсти ғийбат қилинса рад этади. 6. Керак пайтда насихат қилади. 7. Дўстлигини химоя қилади. 8. Зиммасидаги вазифаларга риоя қилади. 9. Касал бўлса бориб кўради. 10. Жанозасида қатнашади. 11. Даъватини қабул этади. 12. Совғасини қабул қилади. 13. Яхшилигига эзгулик билан жавоб қайтаради. 14. Яхшилигига миннатдорчилик изхор қилади. 15. Ёрдамини чиройли қилади. 16. Зарур эхтиёжини қондиради. 17. Номуси обрусини химоя қилади. 18. Орзуларини руёбга чиқишида кўмакдош бўлади. 19. Илтимосини қабул қилади. 20. Хохиш истакларини инкор этмайди. 21. Аксирганда ЯРХАМУКАЛЛОХ дейди. 22. Йўқотган нарсасини қидиришда ёрдам беради. 23. Саломига алик олади. 24. Сухбатини хушлайди (соғинади). 25. Яхшиликларини кўпайтиради. 26. қасамларини тасдиклайди. 27. Хар қандай холатда хам ёрдам беради. 28. Дўст булиб душманнинг ишини қилмайди. 29. Уни мусибат ёки оғир пайтида ёлгиз ташлаб қўймайди. 30. Ўзига қайси яхши амални раво кўрса дўстига хам илинади ва раво кўради. 📖 @Ibratli - Дунё сабоқлари...
22 اوت 2024, 07:43

Ким Қайси Мучалда Туғилган ❤️❤️❤️ Мучалингизни танлаб ўзингизни характерингизни билиб олинг қандай инсон экансиз ? Сигир 🐄. От 🐎 Сичқон 🐀. Қўй 🐑 Йўлбарс 🐅. Маймун 🐒 Қуён 🐇. Товуқ 🐔 Балиқ 🐟. Ит 🐕 Илон 🐍. Тўнғиз 🐖 Билиш учун пастдаги мучалингизни босинг 🌹👇👇
22 اوت 2024, 07:31
23 اوت 2024, ~07:03

photo content
22 اوت 2024, 03:20
22 اوت 2024, ~03:20

22 اوت 2024, 03:20

​Кеча болаликдаги дўстим мени зиёрат қилиш учун келибди. Анча гаплашиб ўтирдик. Болалигида жуда шўх эди. Китоб, илм деган нарсалар унга бегона эди... Ҳозир шунақа ўзгарганки, гапларини эшитиб ҳайрон қолдим. Ҳадис, оятлардан гапиради нуқул. Элликдан ошганда Қуръон курсига бораётган экан. Бир порага яқин ёд олибди. Шунақа ҳавасим келди. Суҳбат давомида, ўн йилча олдин мендан бир гап эшитганини эслади. Ўзимнинг эсимда йўқ. Ўшанда аҳли илм бўлишнинг зарурлиги, чунки аҳли илмнинг гуноҳларини мағфирати учун ҳатто денгиздаги балиқлар ҳам истиғфор айтишини эслатган эканман. "Аҳли илмлар сафига киришлик учун қайсидир даргоҳда ўқиш шарт эмас. Кунига ўн беш минут китоб ўқиш, илмга интилиш кифоя",  деган эканман. Ўша гап унга таъсир қилган экан. Анчагина китоблар ўқиб чиқибди. Аллоҳ дўстимнинг илмга бўлган муҳаббатини зиёда қилсин! Иллохим, жаннатларда ҳам мени излаб юрсин! Шу дўстимнинг ихлоси ҳурмати, гуноҳларимни кечир, эй Роббим! Биз  билан  бирга  бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 اوت 2024, 01:35

Тил шукрли бўлмаса, қорин тўймасмиш. Қалб меҳрли бўлмаса, дўст топилмасмиш... Аллоҳ сизу бизга шукрли забон, қаноатли нафс ва дуоларида эсловчи дўстлар берсин! ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 اوت 2024, 00:02

Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Пайшанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! 📖 Telegram.me/IBRATLI     - Асл ибрат макони ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ . ⠀ ⠀
21 اوت 2024, 21:31

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг, Азизлар! Тун бағрини ёриб чиқди нур! Ибодатга шайланди тиллар! Дуолар-ла, бўлинг сиз омон! Хайрли тонг, дилга яқинлар! Ҳадис... ☝️Расулуллоҳ с.а.в қизлари Фотимага: "Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда 3 нарса: 1 РИЗҚ, 2 БАХТ ва 3 БАРАКА тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади! 🤲Тилак... Аллоҳим хонадонимиздан файз, оиламиздан тотувлик, ризқимиздан барака, тилларимиздан зикру-дуо, қалбимиздан меҳр-оқибатни аритмасин! Янги кунга Бисмиллаҳ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
21 اوت 2024, 20:02

Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин! Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз. Аллоҳ барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз! ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
21 اوت 2024, 12:05

Ҳар оқшом қайтар манзилимиз аниқ ва бу бизнинг мўъжизага бой масканимиз - уйимиздир. Ҳаловатнинг кони бўлган  бу масканда туйғулар асл, меҳрлар жўшқин, муҳаббат ва соғинчлар чин, табассумлар самимийдир. Шундай бўлингки, борлигингиз масканингизга нур, яқинларингиз қалбига қувонч бўлсин, қадрдон... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
21 اوت 2024, 11:35

#Гўзал_тавсия Ишдан чарчаб келсам ёки кўп асабийлашган кунларим юрагимга ҳеч нарса сиғмайди. Ҳудди нимадир етишмаётгандай бир жойда ўтиролмайман. Шунда энг синалган усулга суянаман. ювиниш хонасига кираманда, обдон ювиниб, таҳорат қилиб оламан. Одам покиза бўлса бошқача енгил бўлиб қолади-да.Уйқу ҳам бошқача туюлади шунда. Вужуд тиниқиб дам олади. Чарчоқлар чиқади. Бахтда ҳам худди шунақа!!! У ҳам сиз ва бизга ўхшаб тоза ва покизаликни ёқтиради. Фақат бу гал нафақат жисмоний, балки қалбан тозалик ҳам мухим. Юракни кенг қилинг, қалбни тоза сақланг, ниятни покиза қилинг! Қарабсизки бахт ўзи сизни қувиб келаётганини англаб етасиз! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
21 اوت 2024, 11:09

​​​​ЯХШИЛИК  ҚОЛАР Синовли дунёнинг синовидамиз, Гоҳ жавоб, гоҳ сўроқ саволидамиз. Кимга орзу,  кимнинг малолидамиз, Биздан қолса фақат яхшилик қолар. Дилни тўлдирмайлик шубҳа,  гумонга, Йўл очиб бермайлик,  худди шайтонга. Қодир қилсин Эгам доим эҳсонга, Биздан қолса фақат яхшилик қолар. Буғдой нон бўлмаса, буғдой сўзимиз, Табассум ҳам садқа-кулсин кўзимиз. Ижобий намуна бўлиб ўзимиз, Биздан қолса фақат яхшилик қолар. Эзгулик уруғин сочамиз тинмай, Аламлар, гинаю-қудратни билмай. Ҳеч кимга ҳеч қачон ёмонлик қилмай, Биздан қолса фақат яхшилик қолар. Бир оғиз ширин сўз далда кимгадир, Қизғонамиз уни,  билмам негадир. Дунёда меҳрдан ортиғи надир, Биздан қолса фақат яхшилик қолар. Саломимиз ҳатто душманга етсин, Меҳримиз қалбини хижолат этсин. Юракда тошлари эриблар кетсин, Биздан қолса фақат яхшилик қолар. Мискинлар кўнглига етказмайлик дарз, Йиқилганни суяб қўймоқлик ҳам фарз. Яшайлик, ҳаётдан олиб яхши дарс. Биздан қолса фақат яхшилик қолар. Инсонга мутассил эътибор керак, Одам бўлар бошқа одамга тиргак Охират кунига борайлик сергак, Биздан қолса фақат яхшилик қолар Ўткинчи умримиз,  ўткинчи ҳаёт, Ўткинчи... Бахт.. Шодлик.. Куй-лапар баёт. Яхшиларнинг номи яшар барҳаёт. Биздан қолса фақат яхшилик қолар. Дилобар Урaлова 📚 Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
21 اوت 2024, 10:40

Ўзингизни Туғилган санъасига қараб қандайлигизни билиб олинг!!! 👇Пастдаги санъалардан ўзингизни туғилган санъасини топинг ва
Ўзингизни Туғилган санъасига қараб қандайлигизни билиб олинг!!! 👇Пастдаги санъалардан ўзингизни туғилган санъасини топинг ва босинг 1🔴 2🟠 3🟡 4🟢 5🔵 6🟣 7⚫️ 8⚪️ 9🟤 10🔴 11🟠 12🟡 13🟢 14🔵 15🟣 15⚫️ 16⚪️ 17🟤 18🔴 19🟠 20🟡 21🟢 22🔵 23🟣 24⚫️ 25⚪️ 26🟤 27🔴 28🟠 29🟡 30🟢 31🔵
21 اوت 2024, 10:30
22 اوت 2024, ~10:34

Бу дунёда ҳамма нарсанинг ниҳояси бор... Сабрни ҳам.., Муҳаббатни ҳам.., Дўстликни ҳам.., Азобни ҳам... Аммо биргина орзу-хав
Бу дунёда ҳамма нарсанинг ниҳояси бор... Сабрни ҳам.., Муҳаббатни ҳам.., Дўстликни ҳам.., Азобни ҳам... Аммо биргина орзу-хавас ва хотираларнигина охири бўлмас экан.... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
21 اوت 2024, 10:14

Хитойнинг энг бадавлат тадбиркорларидан бири вафот этди. Банкда 1.9 млрд долларга яқин пули аёлига мерос қолди. У аёл эрининг ҳайдовчисига турмушга чиқди. Шофёр: «Ҳаётим давомида хўжайинга хизмат қилдим, деб ўйлаб юрардим. Билсам, хўжайиним бутун умри мен учун тер тўккан экан» деди. Аччиқ ҳақиқат шундаки, умримизни мулк жамлашга интилиб ўтказамиз. Замонавий телефонларнинг 70% функциясидан деярли фойдаланмаймиз. Энг қиммат, катта тезликда юрадиган автомобильларнинг ҳам 70% дан ортиқ тезилигида юрмаймиз. Ҳашаматли қасрингиз бўлса Ҳам, унинг барча хоналаридан фойдалана олмайсиз. 70%и чанг босиб ётади. Кийим- кечакларни айтмайсизми? Уларнинг 70%ини киясиз. Қолганларининг бор-йўғи эсингизда ҳам қолмайди. Ҳаёт давомида ҳам бор пулларимизни тишимиз ковагида сақлаймиз. Кимгадир моддий ёрдам қилиш у ёқда турсин, кези келганда еб-ичишимиздан ҳам тийган бўламиз. Биз ҳаммасини қолдириб кетамиз. Бошқалар эга чиқадилар. Шундай экан, дунёни деб сиқилманг. Тақдиригзига битилганидан ортиғига эриша олмайсиз. Кучли, бой бўлсангиз хоксорликни, мулкда қусурингиз бўлса, қаноатни унутманг. Мулкингиздан эҳсон қилганларингизгина сиз билан охиратга кетади. Тўғри тасарруф қимаганларингиз қаршингизга гувоҳ бўлади. Аллоҳ ҳар лаҳзангизни саодатга тўлдирсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
21 اوت 2024, 09:20

ЯРАШАЙЛИК КЕЛГИН ОНАСИ 🎙Илёс Юнусов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀
21 اوت 2024, 08:09

photo content
21 اوت 2024, 07:40