fa
Feedback

فریب کلاهبرداران را نخورید! تل‌متریو این کانال‌ها را شناسایی و برچسب‌گذاری می‌کند 👉 برای مشاهده برچسب، اشتراک تهیه کنید

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

رفتن به کانال در Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال Telegram ИБРАТЛИ ДУНЁ

کانال ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 111 039 مشترک است و جایگاه 294 را در دسته دین و مذهبی و رتبه 472 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 111 039 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 27 نوامبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -2 062 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -211 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 27.22% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 18.05% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 30 249 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 20 056 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 35 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 28 نوامبر, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته دین و مذهبی تبدیل کرده‌اند.

111 861
مشترکین
-21124 ساعت
+1807 روز
-2 06230 روز
آرشیو پست ها
✅КУЧАГА ЧИКМАСДАН ✅СУМКА КУТАРИБ МАХСУЛОТ СОТМАСДАН ✅МАЖБУРИЙ УМУМАН МАХСУЛОТ ОЛМАСДАН ✅УЙДА УТИРГАН ХОЛДА ✅БИР ОЙЛИК ОНЛАЙН КИЛГАН МЕХНАТИМ МЕВАСИ ✅ЭРСАГ ДАГИ ИШ -УМУМАН НАРСА  СОТОЛМАЙМАН ДЕЙДИГАНЛАР УЧУН ✅ЭРСАГ ДАГИ ИШ - КУЧАГА ЧИКОЛМАЙМАН ДЕЙДИГАНЛАР УЧУН ✅ЭРСАГ ДАГИ ИШ -ХАР ОЙ МАХСУЛОТ ОЛОЛМАЙМАН ДЕЙДИГАНЛАР УЧУН, ЯНАЯМ ТУЛИК МАЬЛУМОТ ОЛИНГ. 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇 https://t.me/+rcYt7EnYGWVkNjMy
24 نوامبر 2024, 08:17
27 نوامبر 2024, ~08:27

#Тафаккур_қилинг ОНАСИ ТИРИК ЙИГИТЛАРГА 🎙Икром Шариф 📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
24 نوامبر 2024, 08:02
24 نوامبر 2024, ~08:18

ИБРАТ. Якшанба куни эди. Бозор тонг саҳардан қизигандан қизиганди. Бозор дарвозаси рўпарасига келиб тўхтаган серҳашам ва қимматбаҳо машина хаммани кўзини ўйнатди. Унинг ичидан келишган хушсурат бир ёши 30 ларда бўлган йигит тушиб келди. Қўлида аллақайси дўконга етказиб берилиши керак бўлган катта сумма солинган қоғоз ҳалтани олганча бозор ўртасидаги икки қаватли дўкон ёнига етиб келди. Дўкондор билан анчадан бери олди берди қилиб турса керак, интиқиб кутаётганлиги сабаб дўкондор оломон орасидан уни дарров кўриб қаршисига чиқди. Шу онда қуюқ қучоқлашиб кўришаркан энди ҳол ахвол сўрашаётган маҳалда қаердандир пайдо бўлган юпун кийинган жуда ғариб онахон йигитга юзланди: — Бошинг тошдан бўлсин илойим ўғлим! Болам садақа қил. . Мен онангга садақа қил... — Мана шунақа дайди гадойларнинг дастидан бемалол гаплашиб ҳам ўтиролмайсан ее! – дея йигитнинг шериги дўкондор кампирни қувиб солди. Йигит аксига олиб минг истиҳола билан атрофга аланг жаланг қараркан ёнидаги шеригидан пул сўраб садақа беришни ўзига эп бермади. Онахоннинг қоқ суяк оёқ қўллари кир бўлиб кетган рўмоли, хира тортиб тўзиган кўйлаги унинг дийдасига қаттиқ озор берди. Кўзига алланечук ёш қалқиди. Авваллари ҳам турфа хил лўлими, ўзбекми ёки русми гадойларни кўрганди, аммо бу онахон умуман гадойга ҳам ўхшамасди. Худди йўқчилик тўсатдан бошига чақмоқ мисол урган–у, тақдир кажрафтори сабаб мана шу маҳзунликка чўккан мазлумлик йўлига ўтганди. “Уч кундан бери туз тотмаганга ўхшайди“ ҳаёл қилди йигит онахоннинг нон расталарига тарфага судралиб кетаётганига кўзини узмай қараб қоларкан шеригининг: — Тушликка зўр жойга борамиз.. Бир кабобхўрлик қиламиз ... - деган сўзлари негадир қулоғи остида “...ҳўрлик қиламиз” дегандек туйилди. Жирканч илондан безиган одамдек бир сонияда ундан нари турди ва “Дўстим. Бироз шошиб тургандим, бошқа сафар “ дея хайр маъзурни хам насия қилиб дарвоза томонга йўл олди. Шошилиб кўйлагини орқа томонини шими устидан чиқариб олди ёқаларини кенгайтириб тугмасини иккитаси очди. Аравакашлар турадиган жойда бир озғингина ёши 15 дан ошмайдиган болани кўриб қолди. Бола унинг кўзига нажоткоридек кўриниб кетди. — Укам аравангни икки соатга ижарага бериб тур. Илтимос шу икки соат ичида қанча фойда кўрсам шуни ярмини сенга бераман. Йигит шошиларди. Сабаби кампирни йўқотиб қўйишни сира истамасди. Болакай бунақа ноёб таклифдан аввалига эсанкираб қолди. Бироз ўйланиб турганди, йигитни алдамаётганига ишонч ҳосил қилдими, аравасини берадиган бўлди. Бизнинг қаҳрамонимиз эса нақ икки соат ичида терлаб, қора кир чир бўлса ҳам роса арава сурди. Гоҳ сабзи қопларини, гоҳ мева чева ортилган челак тоғораларини, гоҳ эса бойвучча эр–хотинларнинг гап гаштагига бозорликларини машиналари юкхонасигача олиб бориб берар, ўзи кўтариб жойлаб ҳам қўярди. Балким, юклари бор одамлар бунақа тоза ўзига қараб юрган “ғаройиб аравакаш” йигитга қизиқиб қолганликлари сабаб ҳам айнан уни ёллашарди. Соат қоқ пешинга келганида йигит хориб пишиб ишлаган олтмиш минг пулини қуртдек санаб боланинг ёнига келди ва аравасини хамда қоқ ярим даромад ўттиз минг сўм пулни болага тутқазди. Бола ҳам бунақа саҳийликдан шошиб қолиб “Яна арава сургингиз келса мен шу ерда бўламан, ака” - деб қолди. Онахон фаввора ёнидаги мармар зинада беҳол ўтирган экан. Йигит худди ўз онасини кўриб қолгандек шошиб унинг истиқболига учди. Қўлидаги ҳамма пулларини онага тутаркан, гадой кампир ҳаяжон ва шодликдан титраб–титраб дуога қўл очди: — Бошинг тошдан бўлсин болажоним! Илоё топганинг зар, ушлаганинг олтин бўлсин! Йигит онага меҳр билан қараб энди ўрнидан туриб кетмоқчи эди, онахон йигитни боя дўкондор ёнида кўрганини эслаб қолди , тилга кирди: — Боя ҳам сени кўргандек эдим. Кейин арава суриб юрганингни ҳам кўрдим аммо бошқа бўлса керак , деб ўйлагандим... Йигит эса хўрсиниб жавоб берди: — Боя сизга беришга бир тийин хам пулим йўқ эди. Сизни кўриб марҳум онам ёдимга тушди, шу сабаб сизни бир лаҳза бўлса ҳам бахтиёр кўришни истадим. ХАДИЧА. КУБРО. 📖 @IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
24 نوامبر 2024, 07:32

#мулоҳаза Ўзингизни кузатинг! Бошқаларнинг айбларини ёки хатоларини муҳокама қиляпсизми? Ёки фарзандингиз вақтида дарсини тайёрламагани учун асабий бўляпсизми? Ёки кимгадир бирор нарсани тушунтириб қўйишни, ақл ўргатишни истаяпсизми? Дўстим, сиздаги ўзингизга бўлган баҳоингиз ааанча пастлаб қолибди. Бошқаларнинг айби ва хатоларини айтаётганингиз "сиз ундан зўрсиз" деб мақташларини истаётганингиздир. Демак сизнинг ўзингиздан кўнглингиз тўлмаяпти. Натижада кимнингдир мақтови орқали ўзингизга баҳо бериб олмоқчисиз. Бу тўғри ечим эмас. Аслида бошқаларнинг мақтови ёки эътирофи ўзингизга бўлган эътиборингизнинг олдида ҳеч нарса эмас... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 نوامبر 2024, 06:11

Диққат мантиқий савол? Видеони кўринг.☝️ Якшанба куни кундизи уй эгасини ўлдириб кетишди!!! Палитисия уйда бўлган тўрт кишидан гумон қилмоқда. 1⃣ ОШПАЗ 👨‍🍳 2⃣ ФАРРОШ🧑‍🌾 3⃣ БОҒБОН👷‍♂ 4⃣ УЙ ЭГАСИНИ ХОТИНИ🙎 Палитисия улардан ўша пайт нима қилаёткани сўради ва қотиллин ким екалигини дархол топди... Диққат савол қотил ким?
24 نوامبر 2024, 06:00
25 نوامبر 2024, ~07:42

ОНАЖОН... Қалбдан чиққан нола Бир эшитиб кўринг... Telegram.me/IBRATLI
24 نوامبر 2024, 02:30

🎙Сардор Рахмхон 🥀 Биласизми, Қадрдон... Атрофингиздаги барча инсонларга Сиз қайсидир хсусиятингиз билан кераксиз... Ёрингизга вафоингиз, Фарзандингизга мехрингиз, Дўстингизга содиқлигингиз, Қўшнингизга одамийлигингиз, иш жойингизга хизматингиз ва хакозо... Фақат онангизгагина сизнинг жонингизни омонлиги кифоя... Қай холатда бўлманг, фақат онангизгагина сизни интиқ кутади... Шундай экан, онангизни соғинтирманг... Онангизнинг дийдорини ғанимат билинг... Дилбар •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Аллох йўлида тарқатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 نوامبر 2024, 02:02

Синглисини йиғлатмайди ака деган... 🎙Ахрор Хўжа •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 نوامبر 2024, 01:00

ГУЛДАСТА Қирмизи гулларни саралаётган сотувчи дўконга кириб келган барваста харидорни кўриб хурсанд бўлди ва тавоъзе билан қўл узатди. - Э, келинг укам. Қадамларига хасанот. Тунов кунгидай қилиб ўраб берайми? Яна келасиз дегандимку. Харидор жилмайиб кўришар экан, кўзи анвойи гулдасталар тўла пештахтада эди. - Келинингизга ёқди ака. Ўзиям битта бўлиб ажралиб турди совғам. Энг зўридан берган экансизда ўзингиз. Сотувчига бундан ортиқ эътирофнинг кераги йўқ, харидорнинг қайтиб келишиёқ унинг диди ва ишига берилган муносиб баҳо эди. - Яна ўшандай қилиб саралаб бераман унда. Хозир... Харидор ўтган галги гулкосаси катта- катта голланд атиргулларига қиё ҳам боқмади, аксинча бошқа томондаги гулдасталарнинг бирига ишора қилди: - Ака, ану гуллар ҳам ёмон эмас шекилли. Бурчакдаги яшил қоғозга ўралганини оламан. Қанча берай? Бу ёққа олингчи. Сотувчи хайрон, шундай бўлсада энг арзон қоғозга ўралган, уринганроқ барглари қайчиланган гулдастани эмас, кўз қувнатиб турган голланд гулларидан бештасини узатиб таърифлай кетди: - Булар барибир бошқача. Гулмисан гулда! Кўчати Европадан келтириди. Сиз ҳижолат бўлмай шулардан олинг. Келинга ёқди дедингизку! Пулингиз камроқ бўлса келаси сафар ташаб кетаверасиз. Харидор уни эшитмади. Ўзи танлаган гулдастани олиб беришни талаб қилиб, катмонини чиқарди. - Ака, пулим етади. Бугун шунисини оламан. Ану, бир - иккита шалпайганини олиб ташласангиз бўлди. Сотувчи бошқа индамай, уни айтгани қилиб пулни санаб олди. Харидор илжайганча гулдастани олиб эшикка йўналганида телефони жиринглади. - Ало, синглим яхшимисан? Жиянларим яхшими? Туғилган кунинг билан! Хозир сеникига кетаётгандим-да... Сотувчи қулоғига чалинган сўзларни тахлил қилди. Чиройли атиргулларга маъюс тикилар экан, болалигида ўлиб кетган синглисини эслаб кўзига ёш келди... Муаззам Иброҳимова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 نوامبر 2024, 00:44

Пайғамбар алайҳиссалом сафар қилмоқчи бўлсалар, Мадинада охири кирадиган уйлари қизлари Фотиманики бўлар ва сафардан қайтсалар, кирадиган биринчи уйлари ҳам Фотиманики бўларди. Қизларнинг кўнгли нозик, шунга қарамай отасига меҳрибон бўлади. Бундай кўнгил эгаларининг ҳаққини биринчи адо қилинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 نوامبر 2024, 00:00

Яхши кўриш бошқаю, меҳр бериш бошқа экан. Меҳрнинг изҳорида гап кўп экан. Яратган бирон инсонга нисбатан юрагингизга туйғу жо
Яхши кўриш бошқаю, меҳр бериш бошқа экан.     Меҳрнинг изҳорида гап кўп экан. Яратган бирон инсонга нисбатан юрагингизга туйғу жойласа, билингки, уни улашиш керак. Меҳр улашилганда кўпаядиган, яширилганда сўнадиган неъматдир.     Отамисиз, фарзандингизга меҳр беринг, талтайиб кетади деманг, меҳр бузмайди болани, эътиборсизлик ва кибр бузади.     Жуфтингизга меҳр беринг, талтаяди деманг, меҳрсизликдан қуриб ёки бошқалардан меҳр тиланиб юргандан кўра, жуфти ҳалолининг меҳридан қувониб яшнасин.     Фарзандмисиз, ота-онангизга меҳрингизни изҳор қилинг, кўп-кўп изҳор қилинг, шундоғам биладилар деманг, билиш кўнгилга таскин бермайди, эшитиш кўриш таскин беради. Шундай қилингки, улар меҳрингизни доим ҳис қилиб яшасинлар. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 نوامبر 2024, 23:01

#Хайрли_тонг Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган қадрдоним,      АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 نوامبر 2024, 21:11

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Хайрли тонг, қадрдон! Бугун якшанба, кўпчилик хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун... Оила аъзолар хаммаси бир дастурхон атрофида йиғиладиган кун бу кун... Оила МУКАДДАС ва у АЛЛОХдан бандасига берилган улуғ неьматдир. Аллох ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бизларни бенасиб қилмасин. Барчангизга ушбу дам олиш куни оилангиз даврасида серфайз ва сермазмун ўтишини тилаймиз. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 نوامبر 2024, 19:30

ХАЙРЛИ ТУН, АЗИЗЛАР! Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин! Атрофингизга назар солсангиз, чексиз имкон ва неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз. Аллоҳ барчамизни ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз! ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 نوامبر 2024, 11:02

​​Болаларингиз ухлаётганларида қодир бўлганингизча уларга дам солинг. Ёдлаган дуо ва зикрлардан ўқиб, Фотиҳа ва муъаввизатайн
​​Болаларингиз ухлаётганларида қодир бўлганингизча уларга дам солинг. Ёдлаган дуо ва зикрлардан ўқиб, Фотиҳа ва муъаввизатайн (Ихлос, Фалақ ва Наас сура)ларни пичирлаб ўқиб, уларнинг бошларини, жисмларини силанг. Шайтонлар, токи қўлларида телефонлар бор экан, уларнинг бошларидадир. Кўчаларда юрганларида атрофларидадир. Уларнинг кўпларининг жисмлари ҳасадчи ва ёмон кўзи борларнинг сабабидан тешилай дейди. Баъзи бечора фарзандларимиз бир умр отанинг руқясисиз ва онанинг унга паноҳ тилаб ўқийдиган дуоларисиз яшаб ўтишади. Кейин эса (ўша ота-оналар) фарзанднинг ҳоли ёмонлиги ва оғир дардларга мубтало эканидан шикоят қилишади. Уйларингизни Бақара сурасининг тиловати билан тўлдиринг, зикру дуолар билан қўрғон қилинг,  фарзандларингизни унга одатлантиринг. Шунда барака камаймайди, эр ва хотин ўртасида келшимовчиликлар кўпаймайди. Шайтонлар оила аъзоларининг ақллари ва қалбларига ҳужум қилолмайди. Холид Ҳамдий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
23 نوامبر 2024, 10:21

​​​​Қадрдоним, яшаш шундайки, ҳислар борасида ҳам бизлар КИМЛАРДАНДИР ҚАРЗМИЗ... Йўл қараб кутган кўзларни... Бизни деб йўл босган оёқларни... Йўқлигимизда шаънимиз учун курашганларни... Дуоларига ўзимиз билмас-исмимизни қўшганларни... Бошимизга мушкулот тушганда чўзилган қўлларни... Кўзларнинг совуқ жангини ҳис қилганимизда-бизга далда бўлган ҳайриҳоҳликни... Қарзини узолмадик... Дўстим бир иш қилсангиз- "Аллоҳ йўлига"  деб қилинг... Яхшилик кўрсангиз "Аллоҳ рози бўлсин!" денг... Сиз бормаганда у кутган кўзларга Аллоҳнинг нури борсин... Сизни деб елган оёқларнинг табибга иши тушмасин... Мудом у даврада йўқ экансиз,  шаънингизни ҳимоя этувчилар-ўзи ёлғиз қолмасин... Сизга ёрдам учун узатилган қўлларга Аллоҳнинг арқони кифоя қилсин! Ўша ҳайриҳоҳ нигоҳлар Аллоҳдан ажрини олсин... Дуоларингизда сиз ҳам ғойибларни дуо қилинг! Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
23 نوامبر 2024, 08:35

ҚОШ ТЕРГАНЛАР СИРОТ КЎПРИГИДАН ЎТОЛМАЙДИМИ? САВОЛ: Сирот кўприги ҳақида бир гап эшитгандим: сирот кўприги қошга ўхшаган бўлад
ҚОШ ТЕРГАНЛАР СИРОТ КЎПРИГИДАН ЎТОЛМАЙДИМИ? САВОЛ: Сирот кўприги ҳақида бир гап эшитгандим: сирот кўприги қошга ўхшаган бўлади. Ким бу дунёда қошини терган бўлса, сирот кўприги шу қадар юпқа бўлади, дейилганди. Мана шу гап тўғрими? 😳 ЖАВОБИ 👇👇
23 نوامبر 2024, 08:21
24 نوامبر 2024, ~09:38

У  ПАЙТЛАРДА... инсонларда меҳр бор эди... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 نوامبر 2024, 06:40

​​АВВАЛЛАРИ... Аслида қуйида ёзадиганларимиз ҳозирги кунда одамлар орасида анча унут бўла бошлаган одатлардир! Балким, ҳали унут бўлмагандир. Яхши гумон қиламиз... Мудом олдинга юриб, келажак билан гаплашган яхши, лекин ўтган кунларимизда ҳам қолиб кетаётган бир нималар бордек... — Авваллари ота ўтирган уйнинг томига чиқилмаган. — Ота-она ва ёши улуғлар ўтирган пайтда бола ёнбошлаб ётмаган. Қўшнининг боласи ўйнагани чиққанда, дастурхондан насиба берилган. — Нон ёпилганда қўшнининг димоғига ҳиди киргани учун, икки дона нон чиқариб берилган. — Қўшнини қибласини тўсиб,  баланд уй қурилмаган, шамолдан тўсилмаган. — Уй қурилганда тарновини қўшнининг ерига тушмаслигини тадбири қилинган. — Деҳқонлар ҳосил олганда, қовунми-тарвуз йўл бўйига мусофирлар учун насиба олиб чиқариб қўйишган. — Оталар ўсмир қизчаларини йигитлари бор уйларга нарса сўрашга чиқазишмаган... — Бош кийим-кийимларнинг боши бўлган! Эркаклар дўпписини ечмаган, эрли аёл-рўмол, қизлар-дўппи, эри ўлган кампирлар ёрининг оқ кўйлагини ёпиниб юришган. Халқ ўртасида «қизи юзини ерга қаратди» деган иборанинг келиб чиқишига ҳам дўппи  мавзусининг алоқаси бор. — Қизи ёмон иш қилган оталарнинг дўпписи халқ ичида бошидан олиб ерга ташланган. — ТВда кўрганимиз - аёлу эркак аралаш аскиявозлик - бу операторларнинг ижод маҳсули холос. Аёллар эркаклар билан кулишиш тугул, икки эркак ўртасидан кесиб ўтмаган. — Уйидаги ҳар пишган мевадан қўшнига насиба илинишган. — Қуръон қўйилган токчага, қиблага ва катталар ўтирган томонга қараб оёқ узатилмаган. — Ҳар бир уйнинг меҳмонхонасида қиблани билдирувчи меҳроблари бўлган, токчалар Мусҳаф қўйилиши учун белдан тепада қилиб қурилган. — Меҳмоннинг иззати уч кун! Бу расмий бирлик бўлиб, меҳмондан «қачон кетасиз?» деб сўралмаган. — Қизлар «турмушга чиқиш, эрга бериш» мавзулари очиқланган давраларда ўтиришлари уят ҳисобланган. — Йигитлар ота бўлганда, ҳаё сабабли фарзандини ота-онаси олдида эркалатмаган. Бу рўйхатни анча давом эттириш мумкин...  •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 نوامبر 2024, 06:09

Бу усул барча эркаку - аёлларнинг орзусини рўёбга чиқаради, бир кеча қўллаш етарли, натижасидан хайратланасиз‼️ Ёшлигимда она
Бу усул барча эркаку - аёлларнинг орзусини рўёбга чиқаради, бир кеча қўллаш етарли, натижасидан хайратланасиз‼️ Ёшлигимда онам ёстиғим тагига 1 бўлак саримсоқ қўярдилар. Саримсоқ ҳидига зўрға чидасам хам онамдан сўрамагандим. Турмушга чиқиб, бола-чақали бўлиб билдим, бу усулни ҳар бир аёл ва қизлар билиши керак экан. 17 йилдан бери эрим ва болаларим ёстиғини тагига 1 бўлак саримсоқ қўйиб келаман. Натижаси шунчаки СУПЕР. Ҳар куни саримсоқни ёстиғингиз тагига қўйип ухласангиз, эрталап турганингизда...Батафсил 👇
23 نوامبر 2024, 05:59
24 نوامبر 2024, ~05:57