cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Fotiha.Uz

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. Instagram.com/MuhammadAyyubxon_domla Youtube.com/MuhammadAyyubxon_domla © Каналдан маълумот олинганда корсатилсин

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
23 432
مشترکین
+2424 ساعت
+377 روز
+7430 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailableShow in Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНЛАРИНИНГ ЁШИ... 15-МАСАЛА: Қўй олти ойга тўлган ва семиз бўлса, яъни бир ёшли қўйларни ичида кичиклиги билинмайдиган даражада катта бўлса, қурбонлик қилиш жоиздир. Эчки ўн икки ойга тўлган бўлса, бир ёшга кирган бўлади ва уни қурбонлик қилиш жоиз. Аммо ундан кичиги қурбонликка ярамайди. Қора мол икки ёшга тўлган бўлса, яъни йигирма тўрт ойга тўлган бўлсагина қурбонлик қилишга яроқли бўлади. Ундан кичигини семиз бўлса ҳам, қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Туя беш ёшга тўлган бўлсагина, қурбонлик қилиш мумкин. Ундан кичигини бўталоқ дейилади ва уни қурбонлик қилиб бўлмайди. @FotihaUz
نمایش همه...
👍 7 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНИДАГИ КАМЧИЛИКЛАР 16-МАСАЛА: Қурбонликка сўйиладиган ҳайвоннинг думи ёки думбасининг учдан биридан кўпроғи кесилган бўлса ёки туғма қулоқсиз бўлса ҳам қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Аммо қулоқлари туғма кичик бўлса, қурбонлик қилиш жоиздир. Битта қулоғи йўқ бўлса, ёки кесилган бўлса, уни қурбонлик қилиб бўлмайди. @FotihaUz
نمایش همه...
👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар 14-МАСАЛА: Қўтос қора молнинг бир тури бўлгани учун, уни ҳам қурбонлик қилиш жоиздир. Йиртқичларни қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Агар бир ҳайвон ёввойи ва хонаки ҳайвонлардан туғилган бўлса, онасига қаралади. Агар онаси хонаки бўлса, хонакини ҳукмида бўлади. Акс ҳолда ёввойи ҳисобланади ва уни қурбонлик қилиш жоиз эмас. @FotihaUz
نمایش همه...
👍 1 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар 13-МАСАЛА: Бир киши ўз номидан қурбонлик қилишга васият қилган, аммо қўй ёки мол ёки туя сўйишни таъйин қилмаган бўлса, унинг номидан бир қўйни қурбонлик қилинади ва унинг ҳаммасини садақа қилинади. Аммо бир киши ўз номидан қурбонлик қилишга бошқасини вакил қилса, лекин қандай ҳайвонлигини таъйин қилмаса, у ҳолда унинг номидан қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Яъни мазкур ҳолатда вакил қилувчидан сўраб, у айтган ҳайвонни сўйиши лозим бўлади (“Бадоеъ”). @FotihaUz
نمایش همه...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар 10-МАСАЛА: Бир қўйни сотиб олаётганида, қурбонлик нияти бўлмаса, уни сотиб, ўрнига бошқа қўйни сотиб олиб қурбонлик қилиши жоиз. Қурбонлик нияти билан сотиб олинган қўйни сўяётган пайтида ният қилмаса ҳам, қурбонликдан ҳисобланаверади. Чунки сотиб олиш пайтидаги ниятнинг ўзи кифоя қилади (“Важиз лил-Кардарий”). T.me/FotihaUz
نمایش همه...
3
Photo unavailableShow in Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар 11-МАСАЛА: Қурбонликни биттадан зиёда қилиш мумкин. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар йили иккита қўчқорни қурбонлик қилар эдилар. Ҳудайбия сулҳида юзта туяни қурбонлик қилганлар. Икки қўйни қурбонлик қилса, ҳар иккиси ҳам қурбонликдан саналади (“Муҳийти Сарахсий”). Қурбонликка қиммат бўлсада, семиз ва зоҳирий айбу-нуқсонлардан холи бўлган қўйни сўйилиши лозим (“Ал-Фатово ал-Кубро”). @FotihaUz
نمایش همه...
👍 3 2
Photo unavailableShow in Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар 12-МАСАЛА: Қурбонликнинг вақти уч кун: Зул-ҳижжанинг ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунларидир. Энг афзали биринчи куни қурбонлик қилиш, сўнг иккинчи, сўнг учинчи кунидир. Агар қурбон ҳайитининг кунида шак бўлиб қолса, қурбонликни учинчи кунга кечиктирмаслик мустаҳабдир. @FotihaUz
نمایش همه...
1
Photo unavailableShow in Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар 8-МАСАЛА: Бой одамнинг балоғатга етган фарзандлари закот беришга қодир бўлмасалар, уларга қурбонлик вожиб бўлмайди. Балоғатга етмаган ёш боланинг бойлиги закот нисобига етса, унинг молидан отаси қурбонлик қилиши вожиб бўлади (“Ҳидоя” китоби). @FotihaUz
نمایش همه...
👍 4 2
Photo unavailableShow in Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар 9-МАСАЛА: Етим боланинг моли нисобга етса, унинг молидан васийси* қурбонлик қилади. Аммо ёш боланинг молидан қурбонлик қилинганида, унинг гўштини садақа қилинмайди. Балки захира қилиб олиб қўйилади ва мазкур боланинг ўзига едирилади. Агар захира қилиб олиб қўйишнинг имкони бўлмаса, у ҳолда сотиб, пулига айни ўзидан фойдаланса бўладиган қозон каби идишларга алмаштириб, уларни сақлаб қўйилади. * васий – етимнинг молу мулкини сақлаб, вояга етганда ўзига топширишга масъул бўлган шахс. Васий етимнинг онаси, бобоси, амакиси ёки бирор диёнатли киши бўлиши мумкин. @FotihaUz
نمایش همه...
👍 3 2
00:46
Video unavailableShow in Telegram
SHAMPUN SOVUNDAN FOYDALANSA BO’LADIMI…? @FotihaUz
نمایش همه...
IMG_1408.MOV16.77 MB
👍 10 2