MA'RUFXON DOMLA
رفتن به کانال در Telegram
Маъруфхон домла Хошимхонов. Youtube: https://youtube.com/channel/UCOGPhFF4sQ9Q67TzyI-aXtQ
نمایش بیشتر1 109
مشترکین
-124 ساعت
+67 روز
+630 روز
آرشیو پست ها
1 109
🤲 ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилоят вакиллиги жамоаси Жиззах вилояти Жиззах шаҳар "Имом Бухорий" жоме масжиди имом-хатиби Ҳошимхонов Маъруфхон эшон бобонинг падари бузрукворлари Муҳсинхон эшон бобонинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдиради.
Аллоҳ таоло марҳум эшон бобомизнинг охиратларини обод айлаб, жаннатдаги даражаларини юксак қилсин.
Ҳақ таоло марҳум отахоннинг барча яқинларига хусусан, Маъруфхон эшон бобомизга чиройли сабр берсин.
Жаноза намози эртага, 27 июль куни, соат 09:00 да Самарқанд вилояти, Булунғур туманида, ўз хонадонларида ўқилади.
🕹 Манзил локатсияси
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
«Мусибат етганда “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз”, деган сабрлиларга хушхабар беринг».
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
1 109
1 109
Аввал хафа бўлдим, кейин эса севиндим. Билдим ки, Аллоҳ хайрсизини олиб, хайрлисини менга икром қилибди. Ва бунинг номини имтиҳон деб қўйибди. Имтиҳони ҳам икром бўлган Буюк Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Меҳрибон Аллоҳ икки дунё саодатини ва яхшиликларини ато айлагин. Хайрли мақсадларимизни энг олийсини карам қилгин.
Гуноҳларимизни мағфират, тавбаларимизни қабул, дуоларимизни мустажоб айлагин.
Нафсимизнинг ва шайтоннинг ёмонликларидан нажот бергин.
Сиротал мустақим узра собит қадам қилгин.
Ўзинг рози бўлмайдиган сўз, феъл ва амаллардан паноҳ бергин. Ўзинг рози бўладиган сўз, феъл ва амалларга муваффақ айлагин. Ўзинга чексиз шукронамиз бўлсин.
Жаноби Хақ Расулимиз алайҳиссалоту вассалламга салавот ва саломларнинг энг акмали ва атамми бўлсин!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН.
@maruf_uz
1 109
1 109
Парвардигоро,
бизни маъсиятинг хорлигидан тоатинг азизлигига кўчиргин! Жума кунини хужжат этайлик.
Бу муборак кундан бизларни Ўзинг рози бўлган ҳолда чиқаргин ва қолган кунларимизда Ўзинг рози бўладиган амалларга муваффақ айлагин!
Ё Роббий,
Сени рози қилмай туриб, бу бандаларингни жонини олмагин!
Энг гўзал кунимиз, Сен билан йўлиқайдиган кунимиз бўлсин!
Муҳаббатингга ошно қилгин, диний ва дунёвий эҳтиёжларимизни раво қилгин!
Парвардигоро,
биз Сени афв қилгувчи ва ўта карамли Зот деб, афв қилишни жудаям яхши кўрасан деб билдик.
Бас бизларни афв этгин. Жума кунининг яхшиликлари ила поклагин.
Ота-оналаримизни, бизларни ва зурриётларимизни жаҳаннамдан озод қилгин!
Нафс ва шайтоннинг шарридан паноҳ бергин, бир лаҳзага ҳам бизларни ўз ҳолимизга ташлаб қўймагин! Тавфиқи ожизлигимиз ила Ўзинга ҳамд. Нуқсони гуноҳларимизга истиғфор. Ҳабибинг Муҳаммад Мустафо алайҳис солати васалламга саловоту саломлар бўлсин.
Ассалому алвйкум азиз инсоним. Жума куни муборак бўлсин.
@maruf_uz
1 109
1 109
Эй қудрати чексиз, илму ҳикмати ҳадсиз, адлу марҳамати ниҳоясиз, мукаммал мақтовларга лойиқ
бўлган Роббим! Бизларни мўмин бандаларингдан этгин.
Бизларни Ҳабибинг Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга чин уммат қилгин !
Бизни мазҳабимиз ила зирҳлагин ва эҳтиётлагин. Бизларни хақиқат ақидасига ғарқ айлагин. Хақиқатлар ила хақ йўлингда хақни талаб этувчи олиму уламо, пиру устозлар ила бирга қилгин. Ўзингни аҳлларингни иззатли , ҳурматли ва ғолиб сақлагин.
Тонгла қиёмат бизларни шарманда қилмагин!
Бизларга Ўзингни чексиз фазл-марҳаматинг билан муомала қилгин!
Исломни ва мусулмонларни азиз қилгин!
Бошқа мусулмон юртларнинг ва хусусан юртимизнинг тинчлик-хотиржаъмлигига, файз-баракасига ва иймон-исломига хайр ва баракотлар ато айлагин. !
Сизга Жуманинг ҳамма яхшилиги муборак бўлсин.
1 109
1 109
Бу ёлғон дунёнинг тиконлари жонингга ботса ҳам енгилма, сабр қил!
Чидагинки, абадий маконинг гулзорга айлансин.
Қайси дарддан дард чекаётган бўлсанг, яна сабр қил.
Сабр қилгинки, У энг буюк марҳамат соҳиби қўлларингдан тутсин.
Эй, марҳамати чексиз бўлган Аллоҳ!
Қалбимизни иймонинг ила,
Ақлимизни маърифатинг ила,
Руҳимизни муҳаббатинг ила, муомаламизни ва амалимизни ихлосинг ила,
Хаёлимизни тафаккуринг ила,
Жаннатимизни жамоли бокамолинг ила иҳё айла.
Жума кунимизни муборак, барокотли кунларингдан қил.
Ассалому алайкум жума муборак.
@maruf_uz
1 109
1 109
Эй Раҳийм Роҳийм ва Карийм бўлган Буюк Роббимиз!
Бизларнинг қалбларимизни, ақл-идрокларимизни, фикр-хаёлларимизни Сенинг зикринг, мушоҳаданг ва муҳаббатингдан тўсадиган ва узоқлаштирадиган барча нарсалардан поклагин!
Бизларни ўзинг рози бўлган ҳолатда ва ўзингни шавқингда вафот этдиргин!
Бизларни аждодларимихни ва зурриётларимизни ўзингни пок Дининг узра собит қадам қилгин, тавбадор қилгин, қиёматда ўзинг рози бўлган ҳолда - солиҳ қулларинг билан бирга тирилтиргин!
Албатта сен эшитгувчи ва билгувчисан. Сен карам бобингга умид ила узатилган қўлларни қуруқ қайтаришдан ҳаё қиласан! Нолойиқ гуноҳкор омий бўлсакда нематларинг ила икром этасан. Ё Аллоҳ бизларга раҳм қилгин!!!
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу азизларим. Барчаларингизга саййидул айём ва ҳажжул масокин Жумъа муборак бўлсин!
@maruf_uz
1 109
1 109
