cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

MUSOHORUN

Muhammad Muso Ogohiyning MUSOHORUN kanaliga xush kelibsiz! Ushbu kanalda kaminaning ijod mahsullari hamda oʻzim uchun foydali deb bilgan maʼlumotlar havola qilib boriladi. fb.com/ogohiy tiktok.com/ogohiy t.me/musohorun Agar ogohsen sen shohsen sen!

نمایش بیشتر
طاجيكستان6 795زبان مشخص نشده استدین و مذهبی95 717
پست‌های تبلیغاتی
251
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-17 روز
-830 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailableShow in Telegram
🌙 Расман: Қурбон ҳайити 2023 йил 28 июнь куни нишонланади ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ойни кузатиш бўйича Ишчи гуруҳининг илмий изланишлари, тажрибали астрономия марказлари ва нуфузли фатво ҳайъатларидан олган маълумотларига кўра, ҳижрий 1444 йил Зулҳижжа ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) милодий 2023 йил 18 июнь куни қуёш ботгандан сўнг содир бўлган (туғилган). 🌙 Маълумки, ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади. 🔸Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши Ислом дини таълимотлари ва мазкур маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 2023 йил 28 июнь кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Muslim.uz @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar
نمایش همه...
👍 5
Zamonamiz ulamolarining biridan soʻrashibdi: Nima uchun avvallari haqiqiy, taqvodor olimlar koʻp boʻlgan hozirda unday emas? Shayx javob beribdilar: "Avvalgilar ¹(جامع) JOMEʼda taʼlim olishgan edi, hozirgilar ²(جامعة) JOMEʼAda taʼlim olishmoqda sababi shunda" degan ekanlar. Izoh: ¹جامع soʻz erkak jinsida (мужские род) keladi, maʼnosi: Masjid. ² جامعة soʻzi ayol jinsida (женские род) keladi, maʼnosi Universitet ©Muhammad Muso Ogohiy 👉 @OGOHIY 👈 ☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!☝️
نمایش همه...
👍 3
#Маслаҳат ТАРТИБЛИ БЎЛИШИНГИЗНИ СЎРАЙМАН Кўпларга теккан касал – хаёл тарқоқ. Бу эса киши зеҳни паст ва ёмон бўлиши сабабларидан биридир. Хаёли тарқоқлар ўз иқтидорларини билмайдилар, фикр ва қарашларини тўплашга киришмайдилар. Зеро, маърифат қабила ва сўқмоқ йўлга ўхшайди. Унинг аломатларини белгилаш ва услублари ва йўлларини ўрганиш ҳамда фикрни бир жойга тўплаш лозим. Сабаби – бошқа нарсага чалғимаслик тавсия қилинади. Шунингдек, қарз, молиявий қарамлик ва ҳаёт кечиришдаги қийинчиликлар ҳам зеҳнни пасайтирадиган ва ғам-ташвишга сабаб бўладиган сабаблардандир. 💡 Бу масалаларни ечиминингқуйидаги асослари бор: 🌻1. Тежаган киши камбағал бўлмайди. Чиқимни ўрнида қилса, фақат эҳтиёж учун ишлатса, исрофдан сақланса, Аллоҳ унга ёрдам беради. ☝🏼"Чунки, исрофчилар шайтонларнинг биродарларидир" (Исро сураси 27-0ят). ☝🏼"Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасидадир" (Фурқон сураси 67-0ят). 🌻2. Мол-давлатни мубоҳ йўл билан топиш ва ҳар қандай ҳаром йўлдан воз кечиш. Чунки Аллоҳ покизадир, покизадан бошқасини қабул қилмайди ва ҳаром йўл билан топилган бойликка барака бермайди. ☝🏼Аллоҳ таоло айтади: "Гарчи нопок нарсанинг кўплиги сени ажаблантирса ҳам, нопок нарса пок нарса билан тенг бўлмайди" (Моида сураси 100-оят). 🌻3. Мол-давлатни ҳалолдан топишга ҳаракат қилиш. Бекорчи ва ишсиз юрмаслик. Майда-чуйда нарсаларга вақтни сарфламаслик, Абдураҳмон ибн Авфга (розияллоҳу анҳу) қаранг" "Менга бозорни кўрсатиб юборинглар", деган эдилар. ☝🏼"Бас, намоз адо қилингач, ерда тарқалаб, Аллоҳнинг фазли (ризқи)дан истайверинглар! Аллоҳни кўп ёд этингиз! Шояд (шунда) нажот топсаларинг" (Жума сураси 10-оят). 📚 "Ўкинма" китобидан 👉 @OGOHIY 👈 http://t.me/ogohiy
نمایش همه...
👍 3
Ҳайит байрамининг 17 одоби PS: Имкон қадар тезроқ кўпчиликка улашинг! Токи шу мақола сабабли мазкур одобларнинг бирортасига кимдур амал қилиб қолса сизга ҳам унинг мислича ажр ёзилади. 1️⃣ одоб: яхши ният қилиш 2️⃣ одоб: Ғусл қилиш (Ушбу одобга риоя қилиш туфайли бошқаларнинг ундан азият чекишларининг олди олинган бўлади.) 3️⃣ одоб: Хушбўйланиш 4️⃣ одоб: Яхши кийимлар кийиш 5️⃣ одоб: Рамазон ҳайитида намоздан олдин “садақаи фитр”ни адо этиш. 6️⃣ одоб: Рамазон ҳайитида намозга чиқишдан олдин бир нечта хурмо еб олиш. 7️⃣ одоб: Қурбон ҳайитида қурбонлик қилишдан олдин ҳеч нарса емаслик 8️⃣ одоб: Ҳайит намозига эрта бориш 9️⃣ одоб: Масжидга пиёда юриб бориш 1️⃣0️⃣ одоб: Масжидга боргунича овозини чиқариб таҳлил ва такбир айтиб бориш 1️⃣1️⃣ одоб: Ҳайит намозидан олдин бошқа бирор нафл намоз ўқимаслик 1️⃣2️⃣ одоб: Бир-бирлари билан кўришиб, ҳайит билан муборакбод этиш 1️⃣3️⃣ одоб: Масжиддан уйига қайтишда бошқа йўлдан қайтиш 1️⃣4️⃣ одоб: Қавму қариндошларни зиёрат қилиш. 1️⃣5️⃣ одоб: Қўни-қўшниларни байрам билан табриклаш 1️⃣6️⃣ одоб: Ёш болаларни хурсанд қилиш 1️⃣7️⃣ одоб: Турли исрофгарчиликлардан тийилиш ©️Абдулқодир Абдур Раҳим 👉 @OGOHIY 👈 http://t.me/ogohiy ☝️Имкон қадар кўпроқ кишиларга улашинг!☝️
نمایش همه...
MUSOHORUN

Muhammad Muso Ogohiyning MUSOHORUN kanaliga xush kelibsiz! Ushbu kanalda kaminaning ijod mahsullari hamda oʻzim uchun foydali deb bilgan maʼlumotlar havola qilib boriladi. fb.com/ogohiy tiktok.com/ogohiy t.me/musohorun Agar ogohsen sen shohsen sen!

👍 5 1😢 1
МИЛЛИАРДЕРНИНГ УСТОЗИ Миллиардер Рожиҳий айтади: “Шу даражада фақир эдимки, мактаб маъмурияти томонидан ташкил этилган, иштирок этиш баҳоси бир риёл бўлган саёҳатда қатнаша олмадим. Қаттиқ йиғлаганимга қарамай бир риёл ҳам пули йўқ оилам ҳеч нарса қилолмади. Саёҳатдан бир кун олдин мактабда фаластинлик устознинг саволига тўғри жавоб берганим учун синфдошларимнинг қарсаклари садоси остида устозим менга бир риёл мукофот берди. Ўшанда бу ҳақда ўйламай дарҳол бориб саёҳатда иштирок этдим. Қаттиқ йиғи-сиғиларим бир неча ойлик саодатга айланди. Улғайдик, кунлар ўтиб мактабни якунлаб катта ҳаётга қадам қўйдик. Мустақил ҳаётда яшаб, ишимизни топганимиздан бир неча йиллар ўтиб, Аллоҳ таолонинг фазли ила хайру саховат қилиш қандай улуғ амал эканини билдим. Ана шу онларда менга бир риёл берган фаластинлик мударрисни эсладим. “Устоз бир риёлни менга садақа сифатида бердимикин ёки чиндан мукофот сифатидами” деб ўзимдан сўрай бошладим, барибир тагига етолмадим. Қандай ниятда берган бўлсалар ҳам ўша пайтдаги катта бир муаммо ҳал бўлган эди… Мана шундай ўйлар мени фаластинлик устозни излаб мактабга боришга ундади. Манзилларини суриштириб билдим. Устоз билан учрашиш ва аҳволларидан хабар олишни кўнглимга тугдим. Ниҳоят устоз билан кўришдим. Қийин аҳволда, ишсиз, кўчиб кетишга ҳозирлик кўриб яшаётган эканлар. Ҳол-аҳвол сўрашгандан сўнг “Устозим, менинг устимда сиздан бир неча йиллар олдин олган катта қарзим бор” дедим. Устоз қатъият билан “Ҳеч кимнинг мендан қарзи йўқ” дедилар. “Саволингизга тўғри жавоб бергани учун талабангизга бир риёл бергансиз. Ўша талабани эслай оласизми?” деб сўрадим. Устоз бироз ўйланиб туриб, кулган ҳолда “Ҳа, ҳа, бир риёлни қайтариш учун мени изладингизми?” дедилар. “Ҳа” дедим. Қаттиқ илтимосимдан сўнг устозни ўзим билан машинага ўтқизиб жўнаб кетдик ва чиройли вилла олдида тўхтадик. Машинадан тушиб, ичкарига кирдик. Устозга қараб, “Эй фазилатли устозим, мана шу вилла, анави машина ва бутун умр тўланадиган маош сиздан олган қарзимнинг тўловидир” дедим. Устоз ҳайрон бўлиб, “Бу жуда кўп” дедилар. “Ишонинг, менга бир риёл берган вақтингиздаги туйган қувончим сиз уй ва машина сабабли ҳис этаётган қувончдан анча кўп эди. Ўша қувончни ҳамон унутганим йўқ” дедим. Мусулмонларнинг қалбларига қувонч улашинг, ташвишларининг аришига сабабчи бўлинг ва мукофотни Карийм Зотдан кутинг” Аллоҳ таоло мударриснинг бир риёл сарф этиб қилган эҳсонини бир бандасининг қўли орқали уй, машина ва бир умрлик маош ила мукофотлади. Эслатиб ўтамиз, дунёдаги энг катта вақф этилган хурмозор Рожиҳий фондига тегишли бўлиб, бу боғ Саудия Арабистонининг Бурайда шаҳрида жойлашган. У дунёдаги энг катта майдонни эгаллаган хурмозордир. Бу боғ Гиннеснинг рекордлар китобига кирган. Майдони 54.660 донум*дир. Боғда 45 навдаги хурмолар етиштирилади. Ҳар йили Рамазон ойида Макка ва Мадинадаги намозхонларга ўнлаб тонна хурмолар текинга тарқатилади. *Донум — майдон ўлчов бирлиги бўлиб, 910 квадрат метрга тенг. © Нозимжон Ҳошимжон таржимаси 👉 @OGOHIY 👈 http://t.me/ogohiy
نمایش همه...
👍 5 2😢 1
01:50
Video unavailableShow in Telegram
📹 Саҳарлик вақтида оғизни тақвимдан 5 - 6 дақиқа ўтказиб ёпса бўладими? © Устоз Исҳоқжон домла 👉 @OGOHIY 👈 http://t.me/ogohiy
نمایش همه...
Саҳарлик_вақтида_оғизни_тақвимдан_5_6_дақиқа_ўтказиб_ёпса_бўладими.mp44.41 MB
👍 2
"Ҳувайдо" маҳалласи бошидаги светофорнинг қизил чироғида тургандим. Эътиборимни йўл юзидаги икки киши тортди. Аниқроғи ҳижобли аёл бўйи ўзидан пастроқ йигитнинг қўлидан ушлаб, уни етаклаб кетаётганди. Ёнидаги йигит кишининг юришидан унинг имконияти чекланганини тушуниш қийин эмасди. Мен уни ҳалиги аёлнинг ўғли деб ўйладим. Кун иссиқ. Манзилларига элтиб қўяй деб йўл четида тўхтадим. - Ассаламу алайкум! Қаерга кетаябсизлар? -, деб сўраганимда менга икковлари қарадилар. Уларнинг иккисини ҳам кўзлари ожиз, фақат йигитнинг бир кўзи ҳирароқ кўрар экан. - Ваалайкум ассалам! (манзил номи)га кетаябмиз. - Ўтиринглар! - Йўқ, раҳмат! Ҳозир автобус келади! - Ўтиринг-ўтиринг! Иссиқ ҳавода автобус кутиб ўтирасизми? Аёлини амаллаб орқага ўтказгач, ўзи олд ўриндиққа ўтирди. Мен уларни она-бола деб адаштиргандим. - Йўлни биласизми ўзи, ака? - Йўқ. Ҳозир одамлардан сўраб-сўраб борамиз. - Бу ерлик эмасмисиз? - Йўқ! Мен қишлоқданман. Тошкентга ишим тушиб келгандим. Мусофирман! - Барчамиз бу дунёда мусофирмиз! Йўл-йўлакай аёлига юзланиб, "Рўмолингни текшириб тур, сочинг кўриниб қолмасин!" деб турди. - Ака, нима юмуш билан кетаябсиз? Агар ишингиз тез битса, яна манзилингизга қайтариб олиб келаман. - Ўқишга кетаябмиз! - Машааллоҳ! Қаерда ўқийсиз? - (Университет номи)! - Рўзадор ҳолингизда ўқиш қийин эмасми? Сессия, қанақадир югур-югурлар. - Рўзасиз қийин аслида! Ўқишни битириб, кўзи ожиз инсонларга таълим бермоқчимиз. Улар ҳам Қуръон ўқишсин, Аллоҳни танишсин. Биз Исломни кеч танидик. Улар биз каби бўлмасин. Йўл узра борар эканман, ёнимдаги мусулмон биродаримни ўйлаб кетардим. Кўзини ожизлигини рўкач қилиб бозорда тиланчилик қилмади. Кимгадир дардини достон қилиб, моддий ёрдам сўрамади. Узоқ бир вилоятдан келиб, мақсадли равишда талаба бўлибди. Ёши 30-35лар атрофида экан. Ҳам ижарада яшаб, ҳам талабалик давридан ўтиш бундай инсонлар тугул, соғлом инсонларга ҳам машаққатли. Кўзим тўлиб турибди. Агар бир томчи ёш қалқиса, ортидан яна томарди. Шундай ҳам бўлди. Йўловчи сезиб қолди: - Раҳмингиз келдими? - Ўзимга! - Нега? - Кўзларим кўрмайди. - Кўз кўришни истаганини кўради! Гулзорга қарасангиз гулларни, Нафсга қарасангиз маъсиятни кўрасиз, - деди. Манзилларига етиб келдик. Ўзим ортга қайтиб, йўл-йўлакай шу инсоннинг гапларини ўйлаб кетдим... Орамизда ҳеч ким сезмайдиган, аммо Қиёматда барча ҳавас қилар инсонлар бор... 01.04.2023 © Муродилла Усмонов 👉 @OGOHIY 👈 http://t.me/ogohiy
نمایش همه...
MUSOHORUN

Muhammad Muso Ogohiyning MUSOHORUN kanaliga xush kelibsiz! Ushbu kanalda kaminaning ijod mahsullari hamda oʻzim uchun foydali deb bilgan maʼlumotlar havola qilib boriladi. fb.com/ogohiy tiktok.com/ogohiy t.me/musohorun Agar ogohsen sen shohsen sen!

👍 4😢 3 1
Photo unavailableShow in Telegram
Soʻrovchi: Assalomu alaykum shayx janoblari, mening yoshim toʻqson (90) da lekin umrim davomida ramazon roʻzasini tutmaganman. Buning kafforati qanday boʻladi? Shayx: Alloh sizga ofiyat bermasin! Sizning zimmangizga ikki asr paydar-pay kafforat roʻzasini tutish yoki Xitoy aholisini toʻydirish yoki Falastinni ozod qilish vojib boʻlibdi. © Muhammad Muso Ogohiy tarjimasi 👉 @OGOHIY 👈 http://t.me/ogohiy
نمایش همه...
👍 3 1
«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу сериалининг барча қисмлари марҳамат томоша қилинг!👇 Дўстларингизга ҳам улашиш эсдан чиқмасин! 😊 «Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (1-қисм) «Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (2-қисм) «Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (3-қисм) «Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (4-қисм) «Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (5-қисм) «Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (6-қисм) «Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (7-қисм) «Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (8-қисм) «Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (9-қисм) «Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (10-қисм) «Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (11-қисм) «Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (12-қисм) «Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (13-қисм) «Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (14-қисм) «Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (15-қисм) «Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (16-қисм) «Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (17-қисм) «Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (18-қисм) «Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (19-қисм) «Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (20-қисм) «Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (21-қисм) «Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (22-қисм) «Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (23-қисм) «Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (24-қисм) «Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (25-қисм) «Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (26-қисм) «Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (27-қисм) «Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (28-қисм) «Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (29-қисм) «Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (30-қисм) #Умар #Сериал #HD 👉 @OGOHIY 👈 http://t.me/ogohiy
نمایش همه...
MUSOHORUN

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (1-Қисм) #Умар #Сериал #HD 👉 @OGOHIY 👈 http://t.me/ogohiy

👍 1
05:10
Video unavailableShow in Telegram
Madinaga borolmadim... Gul hidini tuyolmadim...😢 #nashid #islomiy #ogohiy ©Muhammad Muso Ogohiy 👉 @OGOHIY 👈 http://t.me/ogohiy
نمایش همه...
32.79 MB
👍 5🔥 2 1
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.