Собит | اِقْرَأْ
رفتن به کانال در Telegram
🇪🇬 Постлар учун манба шарт эмас…! Саҳифадан олинган манфаатни Аллоҳдан деб билинг..! Камчилик ва нуқсонни эса {каминанинг} зеро Аллоҳ барча нуқсонлардан покдир..! Манфаатли ҳамкорлик учун Саволлар бўлса: @by_murojat
نمایش بیشترکشور مشخص نشده استدسته بندی مشخص نشده است
901
مشترکین
-824 ساعت
-397 روز
-23130 روز
آرشیو پست ها
Илм талаб қилаётган кўп инсонлар ота-онасини норози қилиб қўйиб, исломий илм олишни «шарафли йўл» деб ўйлашяпти.
Лекин бу масалада жуда эҳтиёт бўлиш керак!
Исломий илм олиш албатта улуғ ва шарафли йўл. Аммо илм олиш баҳонасида ота-онани ранжитиш, уларнинг кўнглини оғритиш, гапларига қўпол жавоб бериш ёки уларни менсимаслик — илмнинг одобига тўғри келмайди.
Ахир биз илмни нима учун оляпмиз?
Аллоҳни яхшироқ таниш учун!
Динимизни тўғри ўрганиш учун!
Ўзимизни тарбиялаш учун!
Ота-онамизга яхшироқ фарзанд бўлиш учун!
Шунинг учун илм олган инсоннинг хулқи ҳам ўзгариши керак.
«Мен илм оляпман» деган гап ота-онанинг ҳаққини унутишга сабаб бўлмасин.
Агар ота-онангиз сизнинг илм олишингизга қарши бўлса, уларга қўпол муомала қилиб, «менинг йўлим ҳақ» деб кетишдан олдин яхшилаб ўйланг!
Уларга мулойим гапиринг.
Сабр қилинг.
Тушунтиринг.
Дуо қилинг.
Уларнинг кўнглини олишга ҳаракат қилинг.
Чунки ҳақиқий илм инсонни кибрлантирмайди. Ҳақиқий илм инсонни «мен биламан» деб ота-онасини менсимасликка эмас, аксинча уларга янада кўпроқ хизмат қилишга ўргатади.
Баъзан инсон илм йўлида жуда катта нарсаларни тарк этади, лекин энг аввало ўз нафсини тарбиялаши керак.
Илмнинг кўплиги билан эмас, илмнинг ҳаётимизда кўриниши билан ўзимизни текширишимиз керак.
Агар илмимиз кўпайиб, лекин ота-онамизнинг кўнгли биздан қолayotgan бўлса, бир тўхтаб ўзимизга савол берайлик!
«Мен олаётган илм мени Аллоҳга яқинлаштиряптими ва ота-онамга бўлган муомаламни чиройли қиляптими?»
Чунки илм йўли шарафли йўл.
Лекин бу йўлнинг энг катта зийнати — (одоб), (сабр) ва (ота-онага ҳурмат)!
Ибн Ижлон аш-Шайбоний роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Аллоҳ ъазза ва жалла мўъминнинг кучини аъзоларида эмас, қалбида қилиб қўйди. Ахир кекса қарияларни кўрмайсизми-ки кучсиз бўлсалар ҳам кундизи рўза тутиб, тунда қоим бўладилар. Ваҳоланки, ёшлар бу амаллардан ожиз қоладилар».
«Сифату софва», 3/341-с.
Банда ота-онасининг ҳаққига дуо қилишдан тўхтаса ризқи узилади…! Дайламий ривояти 📖
➖Дунёларни берсалар бир кўзингизни ҳам бермайсиз
➖Икки кўзингизни берганга нима учун сажда қилмайсиз?
+1
Мисрда нега ёш қорилар жуда кўп деб ўйлаб кўрганмисиз. Бу уларнинг хотираси кучли бўлгани учун эмас. Фарқ вақтни нимага сарфлаганида ва ота онасининг тарбиясидадир. Кўплаб ота оналар фарзандининг қўлига телефон тутқазиб уни овутади. Аммо баъзи ота оналар фарзандининг қўлига Қуръон тутқазиб уни тарбия қилади. Натижада бири соатлаб фойдасиз видеоларни ёдлайди. Бошқаси эса Аллоҳнинг каломини ёдлайди. Бугун кўп ёшлар вақтини ижтимоий тармоқларда ўтказмоқда. Мисрдаги минглаб ёш болалар эса ўша вақтни Қуръон билан ўтказмоқда. Шунинг учун ҳали балоғат ёшига етмай туриб Қуръонни ёд олган ҳофизлар кўпаймоқда. Бу мўъжиза эмас. Бу вақтни тўғри сарфлашнинг ва ота онанинг тўғри тарбиясининг самарасидир. Эй ота оналар фарзандингизга фақат яхши телефон эмас яхши тарбия ҳам беринг. Эй ёшлар телефонингиз хотирасини тўлдиришдан олдин қалбингизни Қуръон билан тўлдиринг. Чунки телефон бир кун эскиради. Аммо Қуръон билан яшаган қалб Аллоҳнинг изни билан абадий юксалади. Аллоҳ барчамизни Қуръон аҳлидан ва фарзандларига Қуръонни севдирадиган ота оналардан қилсин. Омин…!
Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Бу дунёда ҳеч кимга пайғамбарликдан яхшироқ нарса берилмаган. Пайғамбарликдан кейин эса, ҳеч кимга илм ва фиқҳ излашдан яхшироқ нарса берилмаган, ва абадий дунёда ҳеч кимга раҳматдан афзалроқ нарса берилмаган.
Шунда унга: “Эй Абу Муҳаммад, бу кимдан?”
У зот жавоб берди:
«Барча фақийҳлардан»
Бир киши рўмолли аёлни кўрсатиб:
➖Шундайларни ҳеч севмайманда деди
Ёнидаги киши эса:
➖Аслида у сени севсин деб эмас севмасин деб шундай кийинган деб жавоб берди
✍️инсон доим бир қалбга муҳтож...!
Сизни сиздан кўпроқ тушунадиган, ўзингиздан кўпроқ қайғурадиган, меҳр берадиган...
Инсон-инсонга муҳтож!
Елкасига бошингизни қўйиб фоний дунёни унитадиган, қўлларига қўлингизни бериб ҳотиржамлик туядиган, кўзларига боқиб табассум қиладиган, қўвонтирадиган, эслаб завқ оладиган бир инсонга муҳтож...!
Кет деганда келадиган, жаҳл қилсангиз кулдирадиган, кулганингизда қайғусини унитадиган, бутун дунёни фақат сиз деб биладиган бир инсонга муҳтож...!
+1
📚Фиқҳ илми – илмларнинг энг афзали ва шарафлисидир.
Фиқҳ – ер юзидаги энг катта илмдир.
Абу Ҳурайро родияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий 🕌айтдилар:
«Аллоҳ таъолога динда фиқҳдан афзалроқ нарса билан ибодат қилинган эмас»
Ва яна У Зот🕌 айтдилар: 🔁Битта фақийҳ мингта жоҳил обиддан кўра шайтон учун қўрқинчлироқдир. Ҳар нарсанинг устуни бордир, диннинг устуни фиқҳдир🔁
🔁Боззозия🔁китобида мазкурдирки:
🔁Бизнинг асҳобимиз китобига назар қилмоқ (ўқимоқ) кечалари туриб ибодат қилишдан яхшироқдир, гарчи симоъсиз, эшитувсиз бўлса-да, шунингдек, фиқҳ дарси Қуръон қироатидан афзалроқдир🔁
Агар турмуш қуриш, никоҳ диннинг ярмини тўлдирар ва комил қилар экан, оила қуришдаги жуфт танлашдаги нотўғри танлов эса инсоннинг бутун динига зарар етказиши мумкин. ✈️Зуҳо Шоҳин🤩Шундай экан эй биродарим ким билан турмуш қураётганингга қара у сени охират ҳовлисига тортадиганми ёки фақат дунё ҳовлисига тортадиганми.
Кимдир китоб дўконига айнан сен учун китоб излаб кириши ҳам бир бахтдир аслида… 📚
