Собит | اِقْرَأْ
رفتن به کانال در Telegram
🇪🇬 Постлар учун манба шарт эмас…! Саҳифадан олинган манфаатни Аллоҳдан деб билинг..! Камчилик ва нуқсонни эса {каминанинг} зеро Аллоҳ барча нуқсонлардан покдир..! Манфаатли ҳамкорлик учун Саволлар бўлса: @by_murojat
نمایش بیشترکشور مشخص نشده استدسته بندی مشخص نشده است
922
مشترکین
-524 ساعت
-417 روز
-5030 روز
آرشیو پست ها
Repost from 𝐓𝐚𝐯𝐯𝐚𝐛𝐮𝐧
Ўғилларингизга “эркаклар йиғламайди болам” — деб эмас, “эркаклар йиғлатмайди болам” — деб тарбия беринг!
Maqul deb bilselar yuqoridagi postlarga reaksiya bosib berselar mamnun bolar edim :)
Илмга тикилган сармоя ва унинг меваси
Фазилатли шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
"Ҳиндистонлик уламо Шайх Абдулҳай Лакнавий роҳимаҳуллоҳ ҳақида эшитгансизлар. Шайх Абдулҳай Лакнавий роҳимаҳуллоҳ ҳинд уламолари орасида ниҳоятда машҳур олим бўлган. У зот роҳимаҳуллоҳ қирқ ёшга етмасдан, яъни ўттиз тўққиз ярим ёшда вафот этган, қирққа кириб улгурмаган. Шунга қарамай, у жуда улкан илмий мерос қолдирган: унинг ёзган асарлари 115 дан ортиқ! Уларнинг ичида кичик рисолалар ҳам, катта китоблар ҳам бор. Аммо ўша кичик рисолаларнинг ўзи ҳам катта бир китобнинг ўрнини боса оладиган даражада эди, чунки уларнинг ҳар бирида маълум бир илмий масала ниҳоятда пухта ва мукаммал тарзда ёритиб берилган.
Бунинг сабаби қуйидагича: Бир куни ўша пайтдаги Лакнав амири шайхнинг илм билан машғул бўлиб, унга чуқур шўнғиб кетгани ва ақлбовар қилмас истеъдоди ҳақида хабар топади ва уни ўз ҳузурига чақиртиради. Шайх амирнинг олдига боргач, амир у зотга шундай дейди…
Унинг шайхга нима деганини айтишдан аввал ушбу воқеани ҳикоя қилиб берган ҳинд уламоси менга айтган яна бир гапни зикр қилиб ўтай: "Биз олти кишидан иборат оила эдик: ота-онам ва тўрт нафар фарзанд - жами олти киши. Ойига тўрт рупий бизга кифоя қилар эди". Мазкур уламо Шайх Абдулҳай Лакнавий вафотидан ўттиз йил ўтиб туғилган. Яъни, ўша даврда тўрт рупий ҳозиргидан анча катта харид қувватига эга бўлиб, авваллари бу пулга бугунги кундан кўра кўпроқ нарса сотиб олиш мумкин эди. Шунга қарамай, бу киши: "Бизнинг оиламизга ойига тўрт рупий етарди", деяпти...
Энди аввалги гапимизга қайтсак: Шундай қилиб Лакнав амири Шайх Абдулҳайни ҳузурига чақиртириб, у зотга: "Мен сизга ўз ҳисобимдан ойига тўрт юз рупий маош тайинлайман. Сиз илм билан машғул бўлиб, ўзингизни илмга бағишланг!" дейди.
Шайх бу воқеадан кейин илмга буткул берилди ва ана шундай буюк натижага эришди! Эй ёшлар, эътибор беринг, айтилган рақамларни мулоҳаза қилинг! Тўрт юз рупий шайх учун нақадар катта маблағ бўлган. Нега? Айни мана шу нарса учун - мен сизларга айтмоқчи бўлган нарса шу: Толиби илмни ўз кафиллигига олиш, яъни илм талаб қилувчини моддий жиҳатдан таъминлаш!
Бу унинг илмга бўлган таъсиридир. Тарих бизга буни реал воқелик мисолида кўрсатиб бермоқда. Шу боис ушбу ишни барча мусулмонлар орасида, жумладан, бой-зодагонлар ва уламолар ўртасида яна қайта тирилтиришимиз керакки, улар ўзаро ҳамкорлик асосида шаръий илмлар учун вақф қўллаб-қувватловини қайта тикласинлар"...
Муҳаддис Муҳаммад Аввома суҳбатларидан
#Таржима
– Уч жонзотга қуйидагича яқинлашмагин: отга орқасидан, ҳӯкизга олдидан, нодон одамга эса хар тарафдан.
Барчамиз ҳазратни таниймиз. Аллоҳнинг изни билан улар бизнинг бу ерда — Мисрда бўлишимизга, араб тилини, шариат илмларини ва бошқа илмларни ўрганишимизга сабабчи бўлганлар. Айнан улар 1993 йилда ўзбекистонлик талабаларни Мисрда қабул қилиш масаласида шахсан музокаралар олиб борганлар ва квоталар ажратилишига сабабчи бўлганлар.
Бугунги кунга келиб, 100 000 га яқин ўзбекистонликлар Мисрда таълим олмоқда.
Афсуски, айрим нотўғри йўналишдаги шахслардан ҳам дарс олаётганлар бор. Баъзилар бу ерга келиб, 1–2 йил таълим олганидан сўнг: «Шайхингиз кофир бўлган» ёки «мунофиқ бўлган» (نعوذ بالله) деган оғир гапларни айтиш даражасига бориб қолмоқда.
Хулоса шуки: бизнинг амалларимиз аввало Аллоҳнинг розилиги учун бўлиши лозим.
Одамлар нималар демайди…
Ҳазрат эса умматга қилган хизматлари учун то Қиёматгача ажр олаверadилар (بإذن الله)
