fa
Feedback
Хадислар

Хадислар

رفتن به کانال در Telegram

Зеро инсон бирор амалга қасд айлаб , у йўлда мунтазам бўлар екан ,албатта , Аллоҳ таоло ўша нарсага бандани муваффак килиб кўяди.Муҳими, ният тўғри максад сари интилиш давомий бўлмоғидир. Reklama 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/hadislarda_reklama_xizmati

نمایش بیشتر
کشور مشخص نشده استدسته بندی مشخص نشده است
8 097
مشترکین
-5324 ساعت
-7977 روز
-3 50030 روز
آرشیو پست ها

👉👉👉👉Para rasmlar 🌟

* أَحَبُّ الأعْمَالِ إِلَى اللهِ أَنْ تَمُوتَ وَلِسَانُكَ رَطْبٌ مِنْ ذِكْرِ اللهِ. (رواه البيهقي عن معاذ) Аллоҳ таолога амалларнинг энг севимлиси Аллоҳ зикридан тилинг нам бўлиб вафот этишингдир. Муоз (розияллоҳу анҳу)дан. Байҳақий ривояти. 🪶 

photo content
+1

Ихлос – амалингга Аллоҳдан бошқа гувоҳни ва Ундан бошқа мукофот берувчини талаб қилмаслигингдир. Баъзилар ихлосни амалингга Аллоҳдан бошқаси назар солмаслиги, унда ўзингни иштирокинг бўлмаслигини бу нарса Аллоҳ томонидан сенга берилиб, Ўзининг ибодатига аҳл ва мувофиқ қилганидан деб билишинг ва унга Аллоҳдан савоб талаб қилмаслигиндир, деб таърифлашган. Абу Сулаймон Хаттобий: «Ният бир нарсани қалбингдан қасд қилишинг ва сен томондан унинг талабида бўлишингдир», деб айтганлар. Баъзилар ниятни қалб азиймати, деб айтишган. Қози Байзовий: «Ният бир мақсадни мувофиқ деб билган нарсанг томонга қалбни ошиқишидир. Бу билан бир ўша заҳоти ёки кейинчалик бир манфаатни жалб қиласан ёки бир зарарни дафъ қиласан. Шариат эса, ўша амал томон юз тутган ирода Аллоҳ розилиги талабида ва унинг ҳукмига бўйин эгган ҳолда хослаб беради», деб айтганлар. Роғиб: «Ният қалбни амал томон юзланишидир», деб айтган.


5. хадис
وَعَنْ أَميرِ الْمُؤْمِنِينَ أَبي حَفْصٍ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ بْن نُفَيْلِ بْنِ عَبْدِ الْعُزَّى بْنِ رِيَاحِ بْنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ قُرْطِ بْنِ رَزَاحِ بْنِ عَدِيِّ بْن كَعْبِ بْنِ لُؤَيِّ بْنِ غَالِبٍ القُرَشِيِّ العَدَوِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وسَلَّمَ يقُولُ: «إنَّما الأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ، وَإِنَّمَا لِكُلِّ امْرِئٍ مَا نَوَى، فَمَنْ كَانَتْ هِجْرَتُهُ إِلَى اللهِ ورَسُولِهِ فَهِجْرَتُهُ إِلَى اللهِ وَرَسُولِهِ، وَمَنْ كَانَتْ هِجْرَتُهُ لِدُنْيَا يُصِيبُهَا، أَوِ امْرَأَةٍ يَنْكِحُهَا فَهِجْرَتُهُ إِلَى مَا هَاجَرَ إلَيْهِ» متَّفَقٌ على صحَّتِه، رَوَاهُ إِمَامَا الْمُحَدِّثِينَ: أَبُو عَبْدِ اللهِ مُحَمَّدُ بنُ إِسْمَاعِيلَ بْنِ إِبْرَاهِيمَ بْنِ الْمُغِيرَةِ بْنِ برْدِزْبَهْ الْجُعْفِيُّ الْبُخَارِيُّ، وَأَبُو الحُسَيْنِ مُسْلمُ بْنُ الْحَجَّاجِ بْنِ مُسْلِمٍ القُشَيْريُّ النَّيْسَابُوريُّ رَضِيَ الله عَنْهُمَا في «كِتَابَيهِمَا» اللَّذَيْنِ هُمَا أَصَحُّ الْكُتُبِ الْمُصَنَّفَةِ
5. Амирул мўминин Абу Ҳафс Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни: “Амаллар фақат ниятларга кўрадир. Ҳар кимга ният қилганигина бўлади. Кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва расули учун бўлса, Аллоҳ ва расулига бўлади. Кимнинг ҳижрати эришадиган дунёси учун ёки никоҳлаб оладиган аёли учун бўлса, демак, унинг ҳижрати ўша ҳижрат қилган нарсаси учундир”, деганларини эшитдим». Бу ҳадисни муҳаддислар имоми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Бардизба Жўъфий ал-Бухорий ва Абул Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож ибн Муслим ал-Қушайрий ан-Найсобурийлар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) унинг саҳиҳлигига иттифоқ қилиб, тасниф этилган китобларнинг энг саҳиҳи бўлмиш икки саҳиҳ китобларида ривоят қилишди. Шарҳ: Ушбу ҳадис Исломнинг моҳиятини ифодаловчи муҳим ҳадислардан бири бўлиб, динимизнинг аксар ҳукмлари учун пойдевор-асос ҳамдир. Уламоларнинг ушбу ҳадис ҳақида айтган сўзлари бунга ёрқин далил бўла олади. Имом Абу Довуд айтадилар: «Амаллар ниятлар биландир» ҳадиси Исломнинг ярмидир. Негаки дин ё зоҳирда бўлади ё ботинда. Зоҳирда кўринадигани амал, ботиндагиси эса ният бўлади». Имом Аҳмад ва Шофеий айтадилар: «Амаллар ниятлар биландир» ҳадисига илмнинг учдан бири дохил бўлади. Негаки банданинг амаллари қалби, тили ва қолган аъзолари билан касб қилинади. Қалб билан ният қилиш айни шу уч қисмдан биридир». Шунинг учун олимлар ўз китобларини ана шу ҳадис билан бошлашни афзал кўрганлар. Чунончи, имом Бухорий шу ҳадисни «Ал-Жоме-ус-Саҳиҳ» китобининг бошида келтирганлар. Имом Нававий ҳам ўзларининг учта китоблари - «Риёзус- солиҳийн», «Ал-азкор» ва «Арбаийн»ни худди шу ҳадис билан бошлаганлар. Бундан мурод ушбу китобларни ўрганувчи инсон илм олишда ҳам, бошқа солиҳ амалларида ҳам аввалданоқ ниятни Аллоҳ таоло учун холис қилмоғи лозимлигига ишорадир. Бундан ташқари, Имом Бухорий ривоятларида келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисни хутбада айтганлари, кейин Умар разияллоҳу анҳу ҳам уни хутбада айтиб ўтганликлари ушбу ҳадиснинг аҳамиятини янада таъкидлайди. Абу Убайд: «Ҳадислар орасида бундан-да сермазмуни ва муҳимроғи йўқдир», деб айтганлар. Ҳадиснинг ворид бўлиши Имом Табаронийнинг «Ал-мўъжамул-кабийр» китобида Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда келишича: «Орамизда Умму Қайс деган аёлга совчи қўйган бир киши бор эди. У аёл: «То ҳижрат қилмагунингча, сенга турмушга чиқмайман», - деб туриб олди. Шунда ҳалиги одам ҳижрат қилиб, ўша аёлга уйланиб олди. Шу боис биз уни Умму Қайснинг муҳожири деб атардик». Саид ибн Мансур ўзларининг «Сунан» китобларида имом Бухорий ва Муслим шартларига кўра олинган иснод билан Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Бирон (дунёвий) нарса тамасида ҳижрат қилган киши учун «Умму Қайснинг муҳожири» деб ном олган кишининг ажридан бошқа ҳеч нарса йўқдир». Бу ҳадиси шариф муҳаддислар ва бошқа уламолар ичида «Умму Қайснинг муҳожири ҳадиси» номи билан машҳур. Ҳадиснинг бундоқ ном олиши бежиз эмас. Умму Қайс исмли маккалик муслима аёлга бир киши уйланмоқчи бўлган экан. Умму Қайс: «Мен Мадинага ҳижрат қилиб кетмоқдаман. Сен ҳам мусулмон бўлиб орқамдан Мадинага борсанг, сенга тегаман», дебди. Ҳалиги одам ўн кун йўл юриб, Маккадан Мадинага келибди. Умму Қайсни излаб топиб, ўз ниятини яна айтибди. Шартни амалга оширгани учун Умму Қайс ҳам рози бўлиб, оила қурибдилар. Дину диёнат учун ҳижрат қилган одамга улкан мартабалар ваъда қилинган. Аммо бу одам бир аёлга уйланиш учун ўн кун йўл юриб, Маккадан Мадинага келди. Агар Умму Қайсга уйланиш нияти бўлмаса, келмоқчи эмас эди. Энди бу одамга ҳам муҳожирлик мартабаси бўладими? Мана шу нарсалар саҳобаи киромлар томонидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўралганда, У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги ҳадисни айтганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳадисларида ниҳоятда қисқа иборалар билан бир олам маънони баён этганлар. Шунинг учун ҳам уламоларимиз бу ҳадиси шарифни алоҳида эътибор билан, ўрганиб чиққанлар. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал розияллоҳу анҳу: «Илмнинг учдан бири шу ҳадисда», деган эканлар. Чунки, банданинг савоб касб қилиши уч нарса – дил, тил ва бадан орқали бўлади. Бу ҳадисда дил орқали бўладиган нарса тўла баён қилинган. Қолаверса, дин ички ва ташқи амаллардан иборат. Ният ички амал ҳисобланиб, қалб билан бўлади. Имом Шофеъий раҳматуллоҳу алайҳи эса: «Илмнинг ярми шу ҳадисда», деган эканлар. Имом Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳи эса: «Бу ҳадис Исломнинг мадори бўлган ҳадислардандир. Инсоннинг дини учун тўртта ҳадис кифоя: 1. «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир». 2. «Бирортангиз токи ўзи яхши кўрган нарсани биродарига ҳам яхши кўрмагунча мўмин бўла олмайди». 3. «Киши Исломининг гўзал бўлиши ўзи учун беҳуда нарсаларни тарк қилишидадир». 4. «Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир», ҳадисларидир», деган эканлар. Басират аҳли охират саодати фаносиз ҳаёт, машаққатсиз бойлик, беморликсиз сиҳҳат, қариликсиз йигитлик эканини билгач у нарсага илм ва амал билан етишиш мумкинлигини билишди. Илми ҳолни қўлга киритишга ошиқишди. Сўнгра амалларни покизилашга енгни шимаришди. Амал ниятга муҳтож экани ҳеч кимга сир эмас. Ниятсиз амал бефойда машаққатдир. Ихлоси бўлмаган ният эса, пуч нарсадир. Шунинг учун мусанниф роҳимаҳуллоҳ «Ихлос ва ниятни ҳозирлаш» бобини барча боблардан муқаддам келтирдилар. Ихлос тафсирида қавмнинг тушунчалари ҳар хил бўлди. Аммо мақсад битта эди. Саҳл айтдилар: Зийрак кимсалар ихлоснинг тафсирида қуйидаги сўздан бошқасини топишмади. Инсоннинг ҳаракати, сукунати, ичида ҳам, ташида ҳам, шериги бўлмаган Танҳо Аллоҳга бўлиши керак. Унга бирор нарса, ҳавои нафси ҳам ва мол-дунё ҳам аралашмаслиги керак. Жунайд роҳимаҳуллоҳ: «Ихлос – Аллоҳ билан банда орасидаги сир бўлиб, уни ёзиб оладиган фаришта ҳам, мойил бўладиган ҳавои нафси ҳам ва бузадиган душмани ҳам билмай қолиши керак», деб айтдилар. Ихлос – офатлар булғамаган ва таъвил билан рухсат берилган нарсалар унга эргашмагандир, деб айтилган. Абулқосим Қушайрий: «Ихлос тоат-ибодатда Аллоҳ таолони якка ўзини мақсад қилиш, яъни, ибодати билан фақат Аллоҳ таолони ирода қилиш, бошқа нарсани мақсад қилмаслик ёки халойиқдан мақтовни мақсад қилмаслик ёки Аллоҳга яқин бўлишдан бошқа маънони мақсад қилмасликдир. Фузайл айтдилар: Одамлар сабабли амални тарк қилиш риёдир. Одамлар учун амал қилиш ширкдир, ихлос эса, Аллоҳ бу иккисидан сени омонда қилганидадир. Ихлос – Холиқга бардавом назар солиш ва халойиқга боқишни унутишдир. Ким ўзида йўқ нарса билан одамларга зийнатланса, Аллоҳнинг назаридан тушади. Абу Абдурроҳман Суламийдан, у киши эса Абу Усмон Мағрибийдан ривоят қилади. Ихлос – нафс учун ҳолатдан хатар бўлмаслигидир. Мана шу авомнинг ихлосидир. Мана шу авомнинг ихлосидир. Хосларнинг ихлоси эса, уларнинг зарарига бўлиб фойдасига бўлмайди. Яъни, улардан ибодат содир бўлади, улар эса, ундан узилган бўладилар. Ҳеч қачон бажараётган амалларига кўзлари тушмайди ва эътибор ҳам қаратишмайди. Зуннун айтдилар: Уч нарса ихлоснинг аломатидир. 1. Омманинг мақтови ҳам, ёмонлаши ҳам баробар бўлишидир. 2. Аллоҳга назар солиб, амалларни амаллар сирасидан деб кўришни унутиш. 3. Охиратдаги амалга савоб берилишини унутиш. Ким ихлосида ихлосига гувоҳ бўлса, ихлоси ихлосга муҳтождир. Ҳар бир мухлиснинг ихлосидаги нуқсони ўзини ихлосини кўришидадир.

4. хадис وَأَنَّهُ قَالَ لِعَليٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: «فَوَاللهِ، لأَنْ يَهْدِيَ اللهُ بِكَ رَجُلًا وَاحِدًا خَيْرٌ لَكَ مِنْ حُمُرِ النَّعَمِ». Яна у зот Алий розияллоҳу анҳуга: «Аллоҳга қасамки, сен туфайли бир кишининг ҳидоят топиши сен учун қизил туяларинг* бўлишидан яхшидир», дедилар». * Ўша пайтда араблар учун энг гўзал ва мўътабар мулк айни етилиб, қизғиш тусга кирган туя ҳисобланган. Шунинг учун сўнгги жумлани «қизил туяларинг бўлиши» деб ҳам, «ана шундай қимматбаҳо мулкни садақа қилишдан яхши» деб ҳам тушунса бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу билан «Уларни ўлдирганингдан кўра уларнинг Исломга киришига сабаб бўлганинг яхши, шундай қил», демоқчилар. Исломда бир номусулмон инсоннинг мусулмон бўлишига сабаб бўлиш ана шундай улкан савобли иш ўлароқ тарғиб қилиниши билан бирга, бу иш тушунтириш, таклиф қилиш услублари билан амалга оширилиши, мажбурлаш билан бўлмаслиги қаттиқ уқтирилади. Аллоҳ таоло Ўз Расулига бу борада қуйидагиларни айтган: «Агар Роббинг хоҳласа, ер юзидаги кишиларнинг ҳаммаси иймонга келар эди. Ёки сен одамларни мўмин бўлишга мажбурлайсанми?!» (Юнус сураси, 99-оят)
Мен саҳиҳ ҳадислардан мухтасар ҳолда жамламоқни маъқул деб топдим. Бунда охиратга бўлган йўлни ўз ичига олган нарсалар ва ботиний ҳамда зоҳирий одобларни ўз ичига олган нарсалар, тарғиб ва қўрқитувчи ҳамда бундан бошқа соликларни одоб турларини ўзида акс эттирган зуҳдга тааллуқли ҳадислар, нафслар риёзати, ахлоқларни сайқаллаш, қалблар мусаффолиги ва муолажаси, аъзоларни муҳофаза қилиш, уларнинг эгри нуқталарини кетказиш ва бундан бошқа орифларнинг мақсадлари тўпланган. Мен бунда возиҳот бўлган саҳиҳ ҳадисларни зикр этишни лозим топдим. Бундан ташқари Қуръони карим оятларини ҳар бир бобнинг аввалида келтириб, мавзуга тааллуқли машҳур ва саҳиҳ китобларни унга қўшимча қилдим. Зобт ёки махфий маъноларни шарҳлашда муҳтож бўлинадиган ажойиб танбеҳларни истифода қилдим. Агар ҳадиснинг охирида «Муттафақун алайҳ» десам, демак, унинг маъноси имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилдилар, деганидир. Ушбу китоб ўқувчиларга манзур бўлиб, яхшиликларга буюриб, қабоҳат ва ҳалокатга олиб борувчи амалларга тўсиқ бўлиб қолишини умид қиламан. Мен ушбу китобни ўқиб, бирор нарса наф олганлардан ўзим учун, ота-онамга, устозларим, бошқа аҳбобларим ва барча мусулмонлар ҳаққига дуо қилишларини сўраб қоламан. ал‑Карим сифатли Аллоҳга суянаман, Унга ўзимни топшириб, таянаман, кифоячим Аллоҳ, У мунча ҳам яхши вакил, ал‑Азиз ва ал‑Ҳаким сифатли Зотдан бошқа куч-қувват йўқдир.

3 хадис وَأَنَّهُ قَالَ: «مَنْ دَعَا إِلَى هُدًى كَانَ لَهُ مِنَ الأَجْرِ مِثْلُ أُجُورِ مَنْ تَبِعَهُ لَا يَنْقُصُ ذَلِكَ مِنْ أُجُورِهِمْ شَيئًا». Яна у зот: «Ким яхшиликка чақирса, ўзига эргашганларнинг ажрича унга ҳам ажр ёзилиб туради ва бу уларнинг ажридан ҳеч нарсани камайтирмайди», деганлар. Имом Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад ривояти.

2 хадис وَأَنَّهُ قَالَ: «مَنْ دَلَّ عَلَى خَيْرٍ فَلَهُ مِثْلُ أَجْرِ فَاعِلِهِ». [م 1893]. Яна у зот: «Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга худди ўшани қилганнинг ажридек ажр бордир», деганлар.
Имом Муслим ривояти.


Фотиха сураси кичик шайхдан 🧕

1 хадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда: «Модомики банда биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади », деб айтилган саҳиҳ ҳадис ривоят қилинган.
Имом Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривояти.

Имом Нававий жуда кўп китоб тасниф этганлар. Мисол тариқасида уларнинг баъзисини келтириб ўтамиз. Шарҳи Саҳиҳи Муслим. 2. Иршод. 3. Тақриб ва Тайсийр фий маърифати сунанил Башийр ан-Назийр. 4. Таҳзийбул асмо вал луғот. 5. Ат-Тибйон фий одоби ҳамлатил Қуръон. 6. Минҳожи ат-Толибийн. 7. Бустонил орифийн лин-Нававий. 8. Хулосатул аҳком фий муҳиммоти сунани ва қавоидил ислом. 9. Равзатут толибийн ва умдатул муфтийн. 10. Шарҳул муҳаззаб. 11. Ал- Азкор мин калами саййидил аброр. 12. Арбаъийн. 13. Ийжоз. 14. Жомиъус-Сунна. 15. Мухтасару Усдул ғоба. 16. Ваттархис фил қиёми лиаҳлил фазл. 17. Ва таҳрийри алфози танбеҳ. 18. Вал-фатово. 19. Ийзоҳ. 20. Риёзус солиҳийн (қўлингиздаги ушбу китоб). Қуйидаги суннат китобларини шайхларидан эшитганлар: 1. Жомиъ ас-саҳиҳ ал-Бухорий. 2. Саҳиҳи Муслим. 3. Сунани Абу Довуд. 4. Жомиъут Термизий 5. Сунани Ибн Можа. 6. Сунани Насаий. 7. Муватто Молик. 8. Муснади Шофеъий. 9. Муснади Аҳмад. 10. Муснади Дорамий. 11. Муснади Абу Яъло. 12. Саҳиҳи Абу Авона. 13. Сунани Байҳақий. 14. Шарҳи сунна лил Бағавий. 15. Амалул йавм вал лайла ли Ибн Сунний. 16. Ал-жомиъ ли одобир ровий вас сомиъ лилхатиб Бағдодий. 17. Ансоб ли Зубайр ибн Баккор. Дамашқда истиқомат қилганларида фиқҳ, ҳадис, усул каби ҳар турли илмларни қуйидаги устозлардан таълим олганлар: Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Аҳмад ибн Усмон ал-Мағрибий. Абдураҳмон ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Қудома Мақдисий ал-Ҳанбалий. Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Нуҳ Мақдисий Димашқий. Абу Ҳафс Умар ибн Асъад ибн Абу Fолиб Рубъий ал-Ирбилий. Абул Ҳасан Саллор ибн Ҳасан Ирбилий Димашқий. Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Умар ал-Воситий («Саҳиҳи Муслим»ни шу кишидан эшитганлар). Абул Бақо Холид ибн Юсуф ибн Саъд Нобилисий. Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Исо ал-Муродий ал-Андалусий.Имомул муҳаддис Зиё ибн Таммом Ҳанафий. Шайх Абул Аббос Аҳмад ибн Солим Мисрий Наҳвий ал-Луғавий. Аллома Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Молик Жаййаний. Қози Абул Фатҳ Умар ибн Бандор ибн Умар ибн Али Тафлисий. Абул Аббос Аҳмад ибн Абдуддоим Мақдисий. Абул Фараж Абдураҳмон ибн Шайх. Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Солим Абу Яҳё Анборий. Абу Муҳаммад Исмоил ибн Иброҳим ат-Тануҳий. Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Абу Абдуллоҳ Абдул Муҳсин Ансорий. Аллома Абу Шома Абдураҳмон ибн Исмоил Дамашқий. Абдураҳмон ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Ҳасан Бодироний Боғдодий. Қози Имодуддин Абул Фозил Абдулкарим ибн Абдуссамад Хиристоний. Фазл Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад Фикрий. Абу Закариё Яҳё ибн Абулфатҳ Хироний Сайруфий. Энг яқин шогирдлари аллома Алоуддин ибн Аттор зикр қилишларича, баъзи солиҳлар имом Нававийни тушида қутблардан бири эканларини кўрган экан. Ўзларидан бу нарсани очиқлашни сўрашганида, у зот яширган эканлар. Валлоҳу аълам! Мен вафот топишларидан чамаси икки ой олдин ўтирган эдим, бир фақиҳ келиб, ҳузурларига кирдида: «Фалончи шайх сизга салом айтди ва мана бу кўзачани мендан бериб юборди», деди. Имом Нававий уни қабул қилдилар ва уни менга бериб, эҳтиёжлар турадиган жойга қўйишимни буюрдилар. Уни қабул этганларидан таажжубга тушсам, мендаги таажжубни ҳис қилиб: «Менга баъзи камбағаллар баланд пошналик этик ва мана бу кўзани жўнатишибди. Бу сафар қуролларидир», дедилар. Озгина кун ўтгач яна ҳузурларида турсам у зот: «Мен учун сафар қилишга изн берилди», дедилар. Мен: «Қанақасига сизга изн берилди?» десам, у зот: «Бир пайт мен шу ерда, (яъни Равоҳийя мадрасасидаги хонамда) ўтирган эдим, очиқ ҳавода бир шахс ўтиб қолди. Олд тарафида нур таратувчи ёруғлик, қиблага юзланган ҳолда мадрасанинг ғарбидан шарқига ишора қилиб: «Байтул мақдиснинг зиёрати учун ўрнингдан тур, деб айтди», дедилар.Мен имом Нававийнинг ушбу сўзларини ибодат сафарига йўйдим. Қарасам у ҳақиқий сафар экан. Сўнгра имом Нававий менга: «Қани ўрнингдан турчи, яқинларимиз ва ҳамроҳларимиз билан хайрлашамиз», дедилар. Биз у киши билан чиқиб, баъзи устозлари кўмилган қабристонга бориб, уларни зиёрат қилдик. Улар ҳаққига Қуръон тиловат қилиб, дуо қилиб, йиғладилар. Кейин тирик дўстларини зиёрат қилдилар. Сўнгра ўша куни Наво қишлоғига сафар қилдилар. Қуддусни ва Халил алайҳиссаломни ҳам зиёрат қилдилар. Сўнгра Наво қишлоғига қайтиб, оталари уйини зиёрат қилгач касалликка чалиндилар. Чоршанба куни, туннинг охирги учдан бирида, Ражаб ойининг 24-сида, 676-ҳижрий санада вафот топдилар. Қабрлари машҳур жойда, одамлар у ерни зиёрат қилишади. Оила қариндошлари қабрлари устига қубба қуришни хоҳлашганида, аммаларининг тушларига кириб, иним ва жамоадагиларга айтинг, бундай қилишмасин, деб айтдилар. Қавми қариндошлар ҳар қачон қабр устига бирор бино қуришмоқчи бўлса ўша қуришган нарса бузилиб кетаверар эди. Охири бино қуришдан тўхташди. Фақат қабр атрофини ҳайвон ва бошқа нарсалар кирмаслиги учун тош билан ўраб қўйишди. Аллоҳ у зотни раҳматига олиб, Аллоҳ у зотдан рози бўлсин!

Имом Нававийнинг дадалари айтадилар. «Биз Наво қишлоғидан сафар қилгани чиққанимизда, Яҳёни шамоллаш тутди. То арафотга келгунича у касаллик аримади. Яҳё бесабрлик қилмади. Ҳаж амалларини бажариб, Наво қишлоғига ғам етиб келдик. Димашққа тушганида Аллоҳ унга илм ато қилган эди». Имом Нававий айтдилар. «Мен ҳар куни, ҳар турлик устозлардан 12 хил дарс ўрганар эдим. «Васит» китобидан иккита дарс, «Муҳаззаб» китобидан битта дарс, «ал-Жамъу байнас саҳиҳайн» китобидан битта дарс, «Саҳиҳул муслим»дан битта дарс, Ибн Жиннийнинг наҳв фанидаги «Лумаъ» китобидан битта дарс, Ибн Сиккитнинг луғатга оид «Ислаҳул мантиқ» китобидан битта дарс, сарфдан битта дарс, усулул фиқҳдан битта дарс, гоҳида Абу Исҳоқнинг «Лумаъ» китобидан, гоҳида Фахриддин Розийнинг «Мунтахаб» китобидан ва «Асмаур рижол»дан битта дарс, усулуд диндан битта дарс ўтардим. Бунга тааллуқли барча нарсаларга таълиқ ёзардим, мушкил жойларини шарҳлардим, ибораларни ёритар эдим, луғатларни зобт қилар эдим. Ундан ташқари «ар-Рофеъий»дан ҳам дарс ўқирдим. Аллоҳ таоло вақтим ва машғулотимга барака бериб, бунда менга ёрдам ато қилган эди. Бир гал тиб илмига қизиқишим ортиб қолиб «Қонун» китобини сотиб олдим. Шундан кейин қалбим қоронғулашиб қолди. Бир неча кун ҳеч қандай иш қила олмай қолдим. Ўша заҳоти у китобни сотиб юборган эдим, яна асл ҳолатимга қайтдим». Имом Нававий машғулоти кўп, илм, ибодат ва тасниф сабаб тунда бедор бўлувчи киши эдилар. Йўлда ҳам вақтларини зое қилмасдилар. Баъзи уламолар бу кишини ҳаммомга кам кириши, кам овқат ейиши ва кам кийинишини кўриб, танбеҳ беришгани ва: «Бирор касалликка чалиниб, мақсадларингга эриша олмайсан», деб айтишганида, у зот: «Фалончи рўза тутиб, ҳатто суяклари кўкариб кетган экан», деб жавоб бердилар. Шундан кейин биз айтган нарсаларга у киши парво қилмаслиги билинди. Баъзи ҳамроҳлари озуқаланиб олишлари учун бодринг пўстлоғини арчиб, узатишганида, у зот уни ейишдан бош тортдилар ва: «Танам намланиб, уйқуни жалб қилишидан қўрқаман», деб жавоб бердилар. У зот кун бўйи емасдан фақат хуфтондан кейин озгина нарса еб олардилар. Саҳарда озгина сув ичиб олардилар. Димашқнинг мевасидан емасдилар. Бу ҳақда сўралганида у зот: «Чунки Димашқдаги аксар ерлар вақф ва ҳажр қилинган ерлардир. У ердаги нарсаларни фақат умумманфаат юзасидан тасарруф қилиш жоиз. Бу хусусда уламоларнинг ихтилофи бор. Ким жоиз деган бўлса ҳам етим-есир ва камбағалларнинг манфаати учунгина жоиз деган. Одамлар эса бу фатвонинг мингдан биригагина амал қилишади холос. Буни ейишга нафсим қандай шод бўлсин», дедилар. У зот ўз қишлоқларидаги ота-оналари ҳузуридан келган нарсанигина ер эдилар. Бирор кишидан бирор нарсани қабул қилмасдилар. Фақат дини ва тақвоси ишончли бўлсагина ундан тановул қилардилар. Иснавий айтдилар. «Имом Нававий оила қурмаганлар. У зот яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарардилар. Ҳақ у киши учун ҳамма нарсадан устун эди. Подшоҳ ва амирларга ҳам тик боқа олардилар. Подшоҳ Зоҳир: «Мен имом Нававийдан қўрқар эдим», деб айтган». Подшоҳ Зоҳир Бибрис билан бўлиб ўтган ҳодиса у зотнинг хулқларидаги ана шу қиррани очади. Малик Зоҳир бир фатвога имзо чекиш учун у зотни чақиртирди. Имом ҳазратлари бошларига кичиккина салла ўраб бордилар. Саллаларига қараб менсимасдан: «Эй шайх! Бу фатвога имзо чек», деди. Аммо Имом бош тортдилар. Подшоҳ ғазаб билан: «Нима учун?» деб сўради. Шунда Шайх ҳазратлари: «Бу фатвода оғирлик келтирувчи зулм бор», дедилар. Подшоҳ янада ғазабланиб: «Уни ҳамма вазифаларидан бўшатинглар», деб амр қилди. Аъёнлар эса: «Унда ҳеч қанақа вазифа йўқ», деб жавоб беришди. Сўнг подшоҳ қатл қилишни қасд қилди. Лекин унга Аллоҳ ниятини амалга оширишга журъат бермади. «Нега ўлдирмадингиз, бунақа вазият бошқа бўлмайди?» дейишганида, подшоҳ: «Аллоҳга қасамки, унинг важоҳати мени қўрқитиб юборди», деб жавоб берди. Бу иш Аллоҳнинг фазлидир. Уни солиҳ бандаларидан хоҳлаганига беради. Имом Нававий икки марта ҳаж қилганлар. Шайх Шиҳобиддин Абу Шомадан кейин Ашрафийя номли дорул ҳадисга бош мударрис этиб таъйинланганлар. То вафот этгунларига қадар у ердан маош олмаганлар. У зот пахтадан тўқилган кийим ва Сахтиёнийя салласини кияр эдилар. Соқолларида оқ туклар бўлиб, ўзлари фақиҳлар билан бўладиган баҳсларда сокин ва виқорда бўлардилар. Шайх Валийюддин Абулҳасан Алий айтдилар. Мен оёғимда яллиғланиш сабаб бемор эдим. Имом Нававий мени зиёрат қилиб кўргани келдилар. Ҳузуримда ўтиргач сабр ҳақида гапира бошладилар. Гапирганлари сари оз-оздан оғриқ кета бошлади. У зот гапиришда давом этдилар, охири бориб ҳеч оғримагандек оғриқдан ҳеч бир асорат қолмади. Бундан аввал оғриқ қаттиқлигидан тунда ухлай олмай қолган эдим. Билдимки, оғриқни барҳам топиши у зотнинг баракотлари сабаб эди.

Марокуший айтади. Шайх Муҳиддинни Наво қишлоғида кўрдим. Ўшанда у 10 ёшда эди. Болалар уни бирга ўйин ўйнаш учун мажбурлашар эди. У эса, йиғлаб, улардан қочар эди. У шу ҳолатида ҳам Қуръон тиловат қилар эди. Ўшанда у менинг қалбимга кириб қолган эди. Отаси уни дўконга олиб борар, у эса, Қуръондан чалғитгани учун олди-сотдига машғул бўлмас эди. Мен унинг Қуръон устози олдига келиб: «Бу боладан келажакда ўз замонасининг забардаст олими ва зоҳиди бўлиши умид қилинади. Одамлар бундан ҳали кўп фойдаланади», деб насиҳат қилдим. У эса: «Сиз мунажжиммисиз?» деди. Мен: «Йўқ мунажжим эмасман, лекин Аллоҳ мени шундай гапиртирди», дедим. Буни отасига айтилган эди, оталари ўғилларини Қуръонни хатм қилишига кўп рағбат қилди. Ўшанда энди балоғатга етгандилар Шайх Муҳйиддин айтдилар. «Ёшим 18 га борганида отам мени 649-ҳижрий санада Димашққа олиб бордилар. Равоҳийя мадрасасида истиқомат қилдим. У ерда икки йил қолдим. Ўша давр мобайнида ерга ёнбағримни қўймадим. Озуқам мадрасадаги овқат бўлди. «Танбеҳ» китобини тўрт ярим ойда ёд олдим. «Муҳаззаб» китобидаги чорак ибодат қисмини ёд олдим. Шайхимиз, олим, зоҳид Камолиддин Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Аҳмад ибн Усмон Мағрибий Шофеъий китобларини шарҳлаб, тасҳиҳ қилиб, у кишини лозим тутган эдим. У киши илмга машғул бўлганимни, у кишини лозим тутганимни, одамларга қўшилмаслигимни кўргач мени қаттиқ яхши кўриб қолдилар. У киши ўтган дарсни аксар жамоаларга такрор қилиб беришимга таъйинладилар. 51-ҳижрий сана бўлганида, отам билан бирга ҳаж қилдим. Арафотда туриш жумага тўғри келган эди. Сафаримиз Ражаб ойининг аввалида бўлган эди. Мадинада икки ярим ой турдим».

🫀📖 بسم الله الرحمن الرحيم✨