fa
Feedback

فریب کلاهبرداران را نخورید! تل‌متریو این کانال‌ها را شناسایی و برچسب‌گذاری می‌کند 👉 برای مشاهده برچسب، اشتراک تهیه کنید

Mirza Yusuf (Bodomzor) jome masjidi

Mirza Yusuf (Bodomzor) jome masjidi

رفتن به کانال در Telegram

Yunusobod tumani Mirza Yusuf (Bodomzor) Jome masjidi Rasmiy telegram kanali ✅ Diniy savollar uchun: @SavollarMuslimUzBot Murojat va takliflar uchun: @Raxmat0212

نمایش بیشتر
Muslim.uzشبکه:Muslim.uzکشور مشخص نشده استدسته بندی مشخص نشده است
1 210
مشترکین
+124 ساعت
+77 روز
+730 روز
آرشیو پست ها
📹 РАСУЛУЛЛОҲДА ГЎЗАЛ ЎРНАК БОР 🎤Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🤲АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! @Mirza_Yusuf_masjidi

Repost from MuslimShosh.uz
🔤🔤🔤🔤🔤 ЭЗГУЛИК КАРВОНИ ХОРАЗМДА!
Шу йилнинг 26-27 октябрь кунлари Хоразм вилоятида имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-амалий семинар ташкил этилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бош имом-хатиблари иштирок этди.
🌾​Мамлакатимизда «Инсонларнинг дарду ташвишлари билан яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир» тамойили асосида хайрли ва саховатли ишлар изчил давом этмоқда. ​2️⃣6️⃣ октябрь куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Хоразм вилоятида ўтказилган тарғибот тадбири доирасида Хива туманида истиқомат қилувчи кам таъминланган хонадонлар ҳолидан хабар олдилар. 🏘​Ташриф давомида бешта хонадон эгаларига совғалар топширилиб, эзгу дуолар қилинди. 🤲​Хабар олинган оилалар кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳамда барча ташкилотчиларга ўзларининг самимий миннатдорликларини билдирдилар. Шунингдек, Абдуқаҳҳор домла Хоразм вилояти масжидларининг янгича иш юритиш тартиби, таъсирчан тарғибот тадбирлари, рақамли молия-хўжалик фаолиятлари билан ҳам яқиндан танишдилар. 📿​Ҳадисда айтилганидек: «Сизларнинг энг яхшиларингиз одамларга манфаати кўп тегадиганингиздир» 📿 (Имом Ибн Ҳиббон ривояти). ​Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати 🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ✅ Instagram I ✅ Facebook I ✅ YouTube

🤲ТАҲАЖЖУД НАМОЗИГА ТУРИШНИ НИЯТ ҚИЛИБ ЁТИНГ Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. ✨Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васа
🤲ТАҲАЖЖУД НАМОЗИГА ТУРИШНИ НИЯТ ҚИЛИБ ЁТИНГ Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. ✨Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бир киши ётоғига тунда туриб намоз ўқишни ният қилиб ётсаю, аммо уйқу ғолиб келиб тонгача ухлаб қолса, у кишига ният қилган нарсасининг савоби ёзилади. Уйқуси эса, Аллоҳ азза ва жалладан унга садақа бўлади” (Имом Насоий ривояти). ✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🤲АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! @Mirza_Yusuf_masjidi

Repost from MuslimShosh.uz
#Жараён #Анжуман 🎉55 ЙИЛЛИК ЮБИЛЕЙ🎉 🎙Айни дамда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг 55 йиллик юбилейига бағишланган "Долзарб ақидавий ва замонавий фиқҳий масалалар" мавзусидаги республика илмий амалий анжуман бўлиб ўтмоқда. 🕌Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ҳам мазкур тадбирда юртимиз уламолари билан биргаликда иштирок этмоқдалар. 📚📚📚📚📚📚📚📚📚 @MuslimShosh

РУҲИЙ ТАРБИЯНИНГ АҲАМЯТИ Ҳаётимиз давомида қалбимизни поклиги қай даражада бўлиши керак? Қандай одатлардан узоқ бўлишимиз-у, қандай ахлоқларни ўзимизда мужассам қилишимиз зарур, бу нарсаларни албатта билишимиз зарур! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ алайҳ @Mirza_Yusuf_masjidi

#video Allohni koʻp zikr qilish haqida Ustoz Miftohiddin Domla - Andijon shahar bosh imom-xatibi @Mirza_Yusuf_masjidi

🕌Мирза Юсуф жоме масжиди намоз вақтлари 📃 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқиш
🕌Мирза Юсуф жоме масжиди намоз вақтлари 📃 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир". @Mirza_Yusuf_masjidi

«Сабр тўрт хил бўлади: 1. Балога (мусибатга) сабр қилиш: Бу нафсни ғазаб қилишдан, ваҳима ва безовталикдан (дод-вой солишдан) тийишдир. 2. Неъматларга сабр қилиш: Бу уларни (Аллоҳга) шукр қилиш билан боғлаш ҳамда ҳаддан ошиш ва кибрланишга йўл қўймасликдир. 3. Тоат-ибодатга сабр қилиш: Бу ибодатларни муҳофаза қилиш (вақтида адо этиш) ва уларда бардавом бўлишдир. 4. Маъсиятлардан (гуноҳлардан) сабр қилиш: Бу нафсни гуноҳ ишлардан тийишдир». (Ибн Жуззийнинг «Китабут-тасҳил ли улумит-танзил» асаридан) @Mirza_Yusuf_masjidi

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ! Аллоҳ ушбу кунимизга файз ва барокатлар ато этсин! Нафсларимизга осудаликни, қалбимизга Ўз нурини ато этиб, инсонлар орасидаги меҳр-оқибатни зиёда қилсин! КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН! @Mirza_Yusuf_masjidi

#muftiy_minbari Омонат бўлган фарзанд 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣

#video Xayr-ehson va sadaqotlar balolarni qaytarur! Ustoz Miftohiddin Domla - Andijon shahar bosh imom-xatibi @Mirza_Yusuf_masjidi

#Ихлос "Менинг ҳаққим (савобим) Аллоҳнинг зиммасидадир", Юнус сураси, 72 оят. Бир ҳаким зотдан: «Бахилликдан-да қабиҳроқ нима
#Ихлос "Менинг ҳаққим (савобим) Аллоҳнинг зиммасидадир", Юнус сураси, 72 оят. Бир ҳаким зотдан: «Бахилликдан-да қабиҳроқ нима бор?» дея сўрашганда «Яхшилик қилувчининг миннати», дея жавоб берган экан. Қилаётган ҳар ишингизда Аллоҳнинг розилиги диққат марказингизда бўлсин. Бировдан мукофот кутманг. Мақтов, олқишларга интизор бўлманг. Одамлар розилигини кўзлаб қилган ҳар ишингиз шунинг учунгина бўлади. Аллоҳ йўлида қилган амалларингиз Аллоҳ учун бўлади. Шамсуддин Муҳаммад ибн Абу Бакр раҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги гапи жуда қўрқинчли: «Ихлос қилмасанг (амалинг Аллоҳ учун бўлмаса), ўзингни уринтириб ўтирма!» 📚 Адҳам Шарқовийнинг "Расаилу минал Қуръан" (Қуръондан мактублар)" китобидан. @Mirza_Yusuf_masjidi

СИЗ ҚАЙСИ ТОИФАГА МАНСУБСИЗ? Агар инсонларга диққат билан разм солсангиз, уларни тўрт тоифада топасиз: ➊ - Аллоҳга итоат қилади. Ҳаётда бахтли яшайди. ➋ - Аллоҳга итоат қилади. Бахтсиз ҳаёт кечиради. ➌ - Аллоҳга осий, ҳаётда бахтли. ➍ - Аллоҳга ҳам осий, ҳаётда ҳам бахтсиз яшайди. ➠  Агар биринчи тоифага мансуб бўлсангиз... бу табиий. Чунки Аллоҳ: «Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, Биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз ва, албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз» (Наҳл: 97) дейди. ➠  Агар тўртинчи - тоифага мансуб бўлсангиз, бу ҳам табиий. Чунки Аллоҳ: «Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз» (Тоҳа: 124) дейди. ➠  Агар иккинчи - тоифадан бўлсангиз, бу иш икки эҳтимолга кўра: 1⃣ - Балки Аллоҳ сизни суйгани, сабрнингизни синаш ва даражангизни кўтаришни истагани учун қийин ҳаётни яшатади: «Албата, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкга, жонга меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер» (Бақара: 155). 2⃣ - Эҳтимол, тоатингизда қандайдир нуқсонлар мавжудлиги ёки сиз ўзингиз билмаган гуноҳларингиз борлиги, ундан қайтиш - тавба қилишга эринчоқлик қилаётганингиз, Аллоҳ эса, Унга тавба қилиб қайтишингиз учун синаётган бўлиши мумкин! «Албатта, Биз уларга буюк азобдан олдин яқин азобни тоттирамиз. Шоядки қайтсалар» (Сажда:21). ➠  Агар учинчи тоифага мансуб бўлсангиз, унда қаттиқ эҳтиёт бўлинг! У истидрождир. Яъни Аллоҳ арқонни узун ташлаб, муҳлат бериб, даражама - даража банда гуноҳга ботиб боришига имкондир. Бу - инсон тушиши мумкин бўлган энг даҳшатли вазият. Аллоҳнинг азобли уқубати албатта келади: «Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида, уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида, уларни бирданига тутдик. Бас, қарабсизки, бутунлай ноумид бўлдилар» (Анъом:44). ✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🤲АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! @Mirza_Yusuf_masjidi

Майдакашликка берилиб кетган киши тавфиқдан маҳрум бўлади! Миззийнинг «Таҳзибул камол» китобида шундай келтирилади: Ибн Жавзи
Майдакашликка берилиб кетган киши тавфиқдан маҳрум бўлади! Миззийнинг «Таҳзибул камол» китобида шундай келтирилади: Ибн Жавзий айтди: «Оқил ва доно инсон — оиласи, дўстлари, яқинлари ва қўшнилари билан бўлган ҳар бир катта-ю кичик нарсада майдалашиб, тихирлик қилавермайдиган кишидир!» Эй дўстим, баъзида энг гўзал муносабат (акс-таъсир) — ҳеч қандай муносабат билдирмасликдир! Ҳар бир хатти-ҳаракатни таҳлил қилаверма ва ҳар бир сўзга ёпишиб олма. Инсонлар табиатан хато ва камчиликларга мойил қилиб яратилган, шундай экан, уларнинг хатоларини кечира бил, кўрмаганга ол. Аёлинг билан уйнинг ҳар бир харажати бўйича гўёки у сенда ҳисобчи бўлиб ишлаётгандек тортишаверма. Эрингни ҳар бир сарфлаган пулини гўёки у харажатни сендан олаётгандек суриштириб, майдалашаверма! Деворингга бир қатра сув сачрагани учун қўшнинг билан жанжаллашма. Биргина хатоси учун қариндошлик ришталарини узиб юборма! Ишонгил, майдакашликка жуда берилиб кетган киши тавфиқдан маҳрум бўлади @Mirza_Yusuf_masjidi

ЖАНОЗА НАМОЗИДА ТАКБИРЛАРНИ ТЎРТТАДАН КАМ АЙТИШ #жаноза ❓221-CАВОЛ:Ҳурматли фатво ҳайъати, эшитишимча жаноза намозида имом неча марта “Аллоҳу акбар” деса, имомга иқтидо қилган кишилар ҳам шунча марта “Аллоҳу акбар” дейиши керак экан. Мабодо айтмаса намози бузилармиш. Шунга аниқлик киритиб берсангиз? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намозига киришдаги такбир (“Аллоҳу акбар”) ва ундан кейинги уч такбирни айтиш имомга фарз бўлгани каби, иқтидо қилувчиларга ҳам фарздир. Агар иқтидо қилувчи такбирлардан бирини айтмаса, жаноза намози дуруст бўлмайди. Чунки ундаги ҳар бир такбир тўрт ракатли намознинг ҳар бир ракаатига ўхшайди. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда қуйидагича келган:   أن كل تكبيرة من تكبيرات صلاة الجنازة قامت مقام ركعة حتى لو ترك تكبيرة منها لا تجزئه الصلاة كما لو ترك ركعة من ذوات الأربع ("الميحط البرهاني") . яъни: Жаноза намозининг такбирларидан ҳар бири бир ракаат намознинг ўрнидадир. Ҳатто, жанозанинг тўрт такбиридан бири тарк қилинса, намоз дуруст бўлмайди, худди тўрт ракаатли намоздан бир ракаати ўқилмаса намоз дуруст бўлмаганидек (“Ал-Муҳитул бурҳоний” китоби). Демак, жаноза намозида ҳар гал имом такбир айтганда, иқтидо қилган киши ҳам имомга эргашиб такбирни айтиши фарз ҳисобланади. Акс ҳолда намози дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати.  @Mirza_Yusuf_masjidi

#Ҳадис_224 АГАР УНГА ҲЕЧ НАРСА БЕРМАГАНИНГДА, СЕНГА ЁЛҒОН ЁЗИЛАР ЭДИ... عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَامِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: دَعَتْنِي أُمِّي يَوْمًا وَرَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَاعِدٌ فِي بَيْتِنَا فَقَالَتْ: هَا تَعَالَ أُعْطِيكَ، فَقَالَ لَهَا رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: مَا أَرَدْتِ أَنْ تُعْطِيهِ؟ قَالَتْ: أَرَدْتُ أَنْ أُعْطِيَهُ تَمْرًا، فَقَالَ لَهَا رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: أَمَا إِنَّكِ لَوْ لَمْ تُعْطِيهِ شَيْئًا كُتِبَتْ عَلَيْكِ كِذْبَةٌ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالْبَيْهَقِيُّ Абдуллоҳ ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 📗 «Бир куни Расулуллоҳ ﷺ уйимизда ўтирганларида онам мени чақириб: «Бери кел, бир нарса бераман», – деди. Шунда Расулуллоҳ ﷺ унга: «Нима бермоқчисан?», – дедилар.«Мен унга хурмо бермоқчи эдим», – деди. Шунда Расулуллоҳ ﷺ унга: «Аммо, агар унга ҳеч нарса бермаганингда, сенга ёлғон ёзилар эди», – дедилар». ✍️ Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилганлар. 📜 Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда онанинг бир оғиз гапида ҳам бола тарбиясига катта таъсир қиладиган омил борлиги уқтирилмоқда. Одатда оналар болаларини гапларига киргиза олмаслар, алдашга ўтадилар. Бирор нарса бериш ваъдаси ила алдаб, ушлаб олиб, калтаклашга тушадилар. Аслида эса, шу ишлари билан болаларининг тарбиясига зарар етказаётган, уларга ёмон намуна кўрсатаётган бўладилар. Ҳар бир бола учун унинг ота‑онаси дунёдаги энг улуғ кишилар бўлади. Бола ота‑онасига тақлид қилади ва улардан ўрнак олади. Ана ўша боланинг назаридаги энг улуғ ва ўрнак олишга сазовор инсон уни алдагандан кейин, болада, мен ҳам шундай қилсам бўлар экан, деган тушунча пайдо бўлиши табиий. Шунинг учун ҳам ота‑она болаларига доимо яхши ва гўзал ўрнак бўлишлари лозим. Барча яхши сифатларни намойиш қилиб, барча ёмон сифатлардан узоқда бўлишлари керак. Ота‑она болаларига шахсий намуна кўрсатишлари билан бирга, уларга одобларни қунт билан, зерикмасдан ўргатиб боришлари зарур. Чунки ота‑онанинг болаларга берадиган нарсалари ичида энг қимматлиси ва зарурийси одобдир. 📚 Манба: islom.uz @Mirza_Yusuf_masjidi

НАМОЗ ТУГАГАНДА ўқиладиган дуо Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар, уч марта «Астағфируллоҳ», деб сўнгра: اللهُمَّ أَنْتَ السَّلاَمُ وَمِنْكَ السَّلاَمُ تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلاَلِ وَالإِكْرَامِ «Аллоҳумма антас салам ва минкас салам, табарокта йа зал жалали вал икром», деб айтар эдилар. (Маъноси: Эй Аллоҳим, Сен саломсан ва салом Сендандир. Эй улуғ ва ҳурматли зот, Сен баракотлисан.) Имом Муслим ривоятлари. • Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлсалар: لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، اللهُمَّ لاَ مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ وَلاَ مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ وَلاَ يَنْفَعُ ذَا الْجَدِّ مِنْكَ الْجَدُّ «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодир. Аллоҳумма ла маниъа лима аътойта ва ла муътийа лима манаъта ва ла йанфаъу зал жадди минкал жадд»ни ўқир эдилар. (Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Раббим, Сен берган нарсани манъ қилувчи йўқ. Ва Сен манъ қилган нарсани берувчи йўқ. Буюклик Сендандир, бошқанинг буюклиги фойда бермайди.) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Ким ҳар бир намоз сўнгида ўттиз уч мартадан «субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар», деб юзинчисини لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр», деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. • Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлларимдан ушлаб: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман ва сенга ҳар намоз сўнгида اللهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ «Аллоҳумма аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибадатик»ни айтишни тавсия қиламан», дедилар». (Маъноси: Эй Аллоҳим, Сени зикр этишда, Сенга шукр қилишда ва ибодатингни гўзал бажаришда менга ёрдам бер.) Абу Довуд ва Насаий ривоятлари. • Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз сўнгида: اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ وَعَذَابِ القَبْرِ «Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри ва ъазабил қобр», деб айтар эдилар. (Маъноси: Аллоҳим, куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан Сендан паноҳ тилайман.) Ибн Сунний ривоятлари. ✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🤲АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ИШОНЧЛИ ВА РАСМИЙ МАНБА: ✔️ @Mirza_Yusuf_masjidi

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БОРОКАТУҲ! КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ, РИЗҚИНГИЗ ХАЛОЛ БӮЛСИН! @Miza_Yusuf_masjidi