Motivation_Sultanovich
رفتن به کانال در Telegram
📌 Motivation_Sultanovich — ilhom, intilish va muvaffaqiyat sari birgalikdagi qadam.
نمایش بیشترکشور مشخص نشده استدسته بندی مشخص نشده است
364
مشترکین
-224 ساعت
-37 روز
+4730 روز
آرشیو پست ها
🤲 Эришган ҳар бир ютуғимнинг ортида фақат меҳнат эмас, балки раҳматли отам ва раҳматли онажонимнинг тарбияси, дуолари ва менга сингдирган қадриятлари бор, деб биламан.
🤍 Аллоҳ уларнинг жойларини жаннатдан қилсин.
🌱 Азиз дўстлар!
🔹 Ҳаётингизда қандай синовлар бўлмасин — таслим бўлманг. 🔹 Ҳар куни мақсадингиз сари кичик бўлса ҳам бир қадам ташланг. 🔹 Ота-онангизнинг дуосини олишни қадрланг. 🔹 Агар улар орамизда бўлмасалар, уларга муносиб фарзанд бўлиб яшанг.
💯 Унутманг: 🚶♂️ Ҳаракатдан тўхтаманг. 🤲 Дуодан узилманг. 🎯 Мақсаддан қайтманг.
🏆 Албатта натижа бўлади!
🌅 Ҳар бир муваффақият ортида сабр, меҳнат ва дуо бор...
📅 2005 йил. Университетнинг 1-босқичида ўқиб юрган пайтимда отамдан айрилдим. Бу ҳаётимдаги энг оғир синовлардан бири эди. Лекин мен таслим бўлмадим.
🎓 Бакалаврни тамомладим.
🎓 Икки йўналиш бўйича магистрлик даражасини олдим.
💼 Фаолиятим давомида: ✅ 4 та олий таълим муассасасида турли лавозимларда ишладим; 👨🏫 Беруний туманида ўқитувчилик қилдим; 🏛 Туман Халқ таълими бўлимида масъул вазифаларда меҳнат қилдим; 📚 Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида фаолият юритдим; 🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Республика таълим марказида ишладим; ⭐️ 2020 йилдан буён эса Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида хизмат қилиб келмоқдаман.
💭 Ортимга назар ташласам, бир ҳақиқатни янада чуқурроқ англайман:
✨ Инсон ҳаракат қилишдан тўхтамаса, мақсадига албатта етади.
📚 Хайрли шанба тонги, азизларим! ☀️
Шанба дегани: 🛌 Тана: "Дам олайлик." 🧠 Мия: "Битта мавзугина ўқиймиз." 📱 Телефон: "Аввал мени бир 5 дақиқа кўр..." 😄
Энг қизиғи, ўша "5 дақиқа" баъзан бир соат бўлиб кетади. 😉
Унутманг: Бугун ўқилган бир саҳиф, эртанги муваффақиятингизнинг пойдевори бўлиши мумкин.
🎯 Бугун ўзингизга битта ваъда беринг: ✔️ Янги бир нарса ўрганаман. ✔️ Кечагидан яхшироқ бўлишга ҳаракат қиламан. ✔️ Вақтимни билимга сарфлайман.
🌱 Илм — секин ўсадиган дарахт, аммо унинг меваси энг ширини бўлади.
Барчангизга унумли, баракали ва илҳомли шанба тилаймиз! 🤝
💬 Савол: Бугун қайси фан ёки кўникма устида ишлайсиз, нимани ўрганишни мақсад қилгансиз? Изоҳда ёзинг!
Бу 480 нафар талабгорларни оддий рақам деб қабул қилиб бўлмайди. Улар — Хоразм вилоятининг энг иқтидорли, энг билимли ва ўз устида тинмай ишлаётган ўғил-қизлари. Уларнинг ҳар бири кўзларида катта орзу, қалбларида юксак мақсад билан имтиҳонга келган: "Ўқийман, интиламан ва келажагимни ўзгартираман!"
Уларни кузатар эканман, Янги Ўзбекистоннинг эртанги куни айнан шундай билимга чанқоқ, меҳнатсевар ва мақсадли ёшлар қўлида эканига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим.
Имтиҳон жараёни давомида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун барча зарур шароитлар яратилди. Ҳаво ҳарорати анча юқори бўлишига қарамасдан, барча масъул ходимлар билан биргаликда жараённи юқори савияда ташкил этишга эришдик. Бу борада меҳнат қилган барча ҳамкасбларимга самимий миннатдорчилик билдираман.
Энг катта тилакларимдан бири — юртимизда ана шундай билимга интилувчи, ўз олдига юксак мақсад қўядиган ёшлар сони янада кўпайсин. Чунки имконият бор экан, ундан фойдаланиш, изланиш ва илм олиш ҳар бир ёшнинг энг тўғри танловидир.
Шунингдек, фарзандларининг таълимига бефарқ бўлмай, уларни қўллаб-қувватлаб келаётган 480 нафар ўқувчининг ота-оналарига алоҳида миннатдорчилик билдираман. Сизнинг меҳрингиз, эътиборингиз ва ишончингиз фарзандларингизнинг энг катта кучидир.
Барча иштирокчиларга омад тилайман! Ютуқ билимли, меҳнаткаш ва интилишдан тўхтамайдиганларга насиб этсин!
📍 Президент мактабларига қабул имтиҳонларининг 2-босқичи
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактаблари имтиҳонининг 2-босқичини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизмат сафари билан кеча Хоразм вилоятига етиб келдим.
Бугун имтиҳон жараёнлари юқори савияда, адолат ва шаффофлик тамойиллари асосида ташкил этилди. Бу жараённинг энг аҳамиятли жиҳати шундаки, вилоят бўйича биринчи босқичда минглаб талабгорлар ҳужжат топширган бўлса-да, иккинчи босқичда қатъий белгиланган 480 нафар ўқувчи иштирок этади.
Биласизми...
Мен жуда-жуда истардим, бу дунёдаги ҳар бир инсон бахтли яшасин, ризқи кенг, қалби хотиржам бўлсин...
Лекин бахтни ҳам, бойликни ҳам, омадни ҳам фақат Аллоҳ беради.
Шундай экан, бизга ато этилган энг катта неъмат — соғлом тана, тинч юрт, ота-онамиз, фарзандларимиз ва оиламиз учун ҳар куни шукр қилишни унутмайлик.
Бугунги кун ҳам секин-аста ортимизда қолмоқда...
Кимдир бугун онасини бағрига босди... Кимдир отасининг дуосини олди... Кимдир эса бу бахтга зор...
Эҳтимол, бугун сизда ҳамма нарса бўлмагандир... Аммо нафас олиб турганингиз, севган инсонларингиз ёнингиздалиги — энг катта бойликдир.
Эртага тонгда кўзимизни очиб, яна бир бор нафас олсак... Демак, Аллоҳ бизга яна бир имконият берган бўлади.
Шундай экан, бу кечани ҳам шукроналик билан якунлайлик...
🤲 Аллоҳим барчамизни ўз паноҳида асрасин. Уйларимиздан меҳр, барака ва хотиржамликни аямасин. Яқинларимиз доимо соғ-саломат бўлишсин.
🌙 Азизларим, барчангизга осойишта ва файзли ҳайрли тун тилайман.
📅 Каналда янги ҳафталик контент режаси!
Азиз обуначилар! 🤝
Сизлар учун янада фойдали ва қизиқарли контент тайёрлаш мақсадида каналимизда қуйидаги доимий режа асосида постлар чиқарилади:
🌟 Душанба — Мотивацион пост
Янги ҳафтани кучли кайфият ва илҳом билан бошлаймиз.
🧠 Сешанба — Қизиқарли фактлар
Сизни ҳайратга соладиган ва билишга арзийдиган маълумотлар.
💡 Чоршанба — Лайфхаклар
Кундалик ҳаётни осонлаштирувчи фойдали маслаҳатлар.
📊 Пайшанба — Сўровнома
Фикрингиз биз учун муҳим! Турли мавзуларда овоз бериш ва мулоҳазалар.
📰 Жума — Ҳафта янгиликлари
Энг муҳим ва долзарб воқеаларнинг қисқача шарҳи.
😄 Шанба — Кулгили пост ёки мем
Бироз дам оламиз, кайфиятни кўтарамиз!
💬 Якшанба — Савол-жавоб
Саволларингизни қолдиринг, биргаликда жавоб топамиз.
✨ Мақсадимиз — ҳар куни сиз учун фойдали, қизиқарли ва сифатли контент тақдим этиш.
📌 Каналимизда фаол бўлинг, яқинларингизни ҳам таклиф қилинг ва биргаликда янада катта ҳамжамиятга айланайлик! 🚀
⚽️ Кеча кўпчилик: «Франция аниқ ютади!» деб турди.
Футбол эса одатдагидек жилмайиб: «Кутилмаган натижа ҳам ўйиннинг бир қисми!» деди. 😄
Натижа? Испания 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Хулоса шуки, ҳаёт ҳам футболга ўхшайди: баъзан прогнозлар эмас, натижалар гапиради.
Шунинг учун кайфиятни туширмаймиз! ☀️ Бугунги кунни табассум, яхши ният ва аъло кайфият билан бошлаймиз.
Барчага хайрли тонг ва баракали кун тилайман! 😊
Ота-она биздан бойлик эмас, сарой эмас, қимматбаҳо совғалар ҳам кутмайди.
Уларга кераги — бир ширин сўз, бир қучоқ, бир дуо, ва фарзандининг меҳри...
Чунки ота-онанинг қалбига энг оғир ботадиган нарса — қарилик эмас... Балким, тирик туриб фарзандидан меҳр кўрмасликдир.
Ота-онасини рози қилган инсон дунёда ҳам, охиратда ҳам энг бой инсондир.
Бугун кеч бўлмасидан, ота-онангизга қўнғироқ қилинг. Агар ёнингизда бўлса, бағрингизга босинг. Чунки эртага бу имконият бўлишига ҳеч ким кафолат бера олмайди...
🤲 Аллоҳ барчамизни ота-онасининг қадрига етадиган, уларнинг дуосини оладиган фарзандлардан қилсин. Омин.
Айтингчи, қачон ота-онанингизга яхши кўришингизни айтгансиз?
Изоҳларда қолдиринг.
Она кутган қўнғироқ...
Баъзи ота-оналар фарзандини катта қилиш учун ўз умрини сарфлайди.
Тунлари ухламайди... Ўзи емай, боласига едиради... Ўзи киймай, боласига кийдиради... Орзуларидан кечади, фақат фарзандининг келажаги учун яшайди.
Фарзанд эса ўқийди, улғаяди, ишли бўлади, оила қуради... Ҳамма унинг тарбиясига, одобига, муваффақиятига ҳавас қилади.
Лекин ҳаётнинг энг оғир саволи кейин бошланади...
Ота-она қаригандан кейин ҳам ўша меҳрни қайтара оляпмизми?
Телефон қилишга вақтимиз борми? "Дада, она, аҳволингиз яхшими?" деб сўрашга-чи? Дори-дармони, эҳтиёжи, ёлғизлиги ҳақида қайғураяпмизми?
Энг ачинарлиси... Болалигимизда бир кеча иситмамиз чиқса, ота-онамиз тонг отгунча бошимизда ўтирарди. Бугун эса уларнинг бир қўнғироғига жавоб беришга ҳам "бандман" деймиз...
Вақт ўтади... Бир куни қўнғироқ қилишни хоҳлайсиз... Лекин у томонда телефонни кўтарадиган инсон бўлмаслиги мумкин.
Шунда мингта пушаймон ҳам битта "Онажон, аҳволингиз қалай?" деган сўзнинг ўрнини боса олмайди.
😄 Диққат, диққат!
Расман эълон қилинади:
🍽️ Тушлик вақти бошланди!
Ишлар бироз кутиб турсин... Чунки оч қорин билан қилинган режаларнинг ярми овқатни кўрганда ўзгаради. 😂
Энди эса: 🥘 Қошиқ — тайёр!
🍲 Таом — иссиқ!
😋 Иштаҳа — зўр!
Қорин тўйса, кайфият ҳам кўтарилади, иш ҳам унумли бўлади. 😉
Барчангизга мазали тушлик ва ёқимли иштаҳа! 🍽️❤️
P.S.: Агар ош бўлса, бу хабарни ўқишни ҳам кейинга қолдириш мумкин! 😄
❤️ Меҳр — тил танламайди...
Баъзида инсонлар бир-бирини тушуниш ўрнига, тортишади, хафа бўлишади, ҳатто бир-бирини судга беришади. Шу ҳолатларни кўриб, ўйланиб қоласан...
Лекин мана, уйимиздаги митти қаҳрамонларимизга қаранг.
🐱 Бу — Луна.
🐦 У билан бир хонадонда яшайдиган тўртта қушчамиз: Барон, Лорд, Алиса ва Лиза.
Луна уларга ҳеч қачон ёвузлик билан эмас, меҳр билан қарайди. Қушчалар ҳам ундан қўрқмайди. Улар бир уйда ўзаро ишонч ва меҳр билан яшашни уддалашган.
Агар ҳайвонлар ҳам бир-бирига меҳр-оқибат кўрсата олар экан, нега энди ақл ва қалб эгаси бўлган инсонлар бир-бирига яхшилик, ҳурмат ва бағрикенглик кўрсата олмасин?
Ҳаёт жуда қисқа. Бир-биримизга меҳр бериш, кечириш, тушуниш ва яхшилик қилиш — энг катта бойликдир.
Келинг, Луна, Барон, Лорд, Алиса ва Лизадан ибрат олайлик.
Ўзаро меҳр-оқибатни мустаҳкамлайлик. Чунки меҳр бор жойда тинчлик, бахт ва барака бўлади. ❤️
🌙 Ассалому алайкум, қадрли обуначилар!
Бугун душанба бўлгани учун ишларнинг кўплигидан сизлар учун одатдагидек пост тайёрлашга улгурмадим. 😊
Лекин бир нарсани айтмасдан ухлай олмасдим...
Кунингиз қандай ўтган бўлишидан қатъи назар, бугунги чарчоқ эртанги ютуқларингизга сабаб бўлсин. 🤲
Барчангизга яхши кайфият, хотиржам қалб, оилавий меҳр ва ширин уйқу тилайман. 🌙✨
Тунингиз осойишта, уйқунгиз роҳатли, эртанги кунингиз эса баракали ва омадли бўлсин!
Эътиборингиз ва қўллаб-қувватлашингиз учун раҳмат! ❤️
🌹 Хайрли тун, азизлар!
