Hidayah | الهداية 📚
Ir al canal en Telegram
- Баъзан ақлдан, баъзан эса қалбдан чиққан калималар, манфаатли деб топганимни жойлайман, манфаатсиз деб хисобласангиз шунчаки тарк этинг. Манбасиз олаверинг, мулк Аллохники.
Mostrar más1 341
Suscriptores
-1724 horas
-547 días
-22430 días
Archivo de publicaciones
1 336
Эй Аллох, нега мени бундай синамоқдасан.?
— сени..?
Биз шикоят қилаётган ҳаёт — кимнингдир энг катта орзуси..
1 336
бир гапни ҳеч эшитганмисан:
«кимдир кимгадир синов, кимдир кимгадир туҳфа». ажойиб-а?
мен яқинда эшитдим. эшитдим-у иккимиз ҳақида ўйладим: ким кимга синов-у, ким кимга мукофот… аслида-ку, ўйлайдиган жойи ҳам йўқ бунинг.
яширмайман, менинг мукофот бўларли аҳволим йўқ. бўлсам, бир синов бўлишим мумкин. лекин сен бўл. сен менинг туҳфам бўл. чунки сенсиз ҳам синовларим етарли, сен айни шу синовлар учун ҳам мукофот бўлиб кел. Роббим менга берган бебаҳо неъматим, садоқатим - мукофотим бўл. майлими?
1 336
Биласанми?
Сен бирор нарсани хоҳлаб, ич-ичингдан бунга эришишликни қаттиқ истаб, ишониб дуо қиласан. Бироқ кутган натижанг содир бӯлмайди. Шунда, Аллоҳ сени ҳайрсизидан узоқ қилиб, хайрлисини тайёрлаётган бӯлади.
Аллоҳ Таоло каломида шундай дейди:
"сизлар бир нарсани ёмон деб билсангиз, аслида у сиз учун яхшилик бӯлиши мумкин ва сиз бир нарсани яхши деб билсангиз, у сиз учун ёмон бӯлиши мумкин. Аллоҳ билади, сиз билмайсиз." (2:216)
яъни, биз қаттиқ ишониб сӯраган, дуо қилган нарсаларимиздан баъзан бизга зарар тегмаслиги учун Аллоҳ уларни биздан узоқлаштиради, у инсон бӯлсин, ёки бирор бир нарса.
Аллоҳ бандаларига фақат яхшиликни берувчидир. Зеро, биз истаган нарсанинг содир бӯлмаслигида ҳам бир ҳикмат бордир.
Айтишадику "сӯнгида энг чиройли якун сен "бӯлмади" деб ӯйлаганинг ортида, сен учун тайёрлаб қӯйилган яхшилик бӯлади", иншаАллоҳ.
1 336
— Ахир бу оддий нарсаку?
— Аммо мен бошқалар учун оддий кӯринган нарсаларга-да эътибор қаратаман ва энг кичик нарсалардан ҳам қалбим оғрийди. Мени оламимга кира олганингда эди.. мени тушунган бӯлар эдинг.
Таимаа Саттар.
1 336
«Ўйланса ўзини йиғиштириб олади», деб дангаса, тарбиясиз, кўзи ўйноки, ҳурматсиз, хақоратларини аямайдиган ва боши зинодан чиқмайдиган ўғилларингизни ўйлантирманг! Сиз ўйлга сола олмаган эркатойингизни бошқа бир ота-онанинг гул каби ўстирган қизи ҳам ўйга сола олмайди. Ана шу гул каби нозик ўсган қизлар, сиз тарбия қила олмаган эркатойингиздан қалтак ейиши, хиёнатга учраши ва ҳаттоки жон бериши мумкин. Ҳеч кимнинг ҳаётини заҳар қилманг! Нон ушоғининг уволи тутгани каби, жоннинг ҳам уволи тутади.
Аллоҳ барчамизга тавфиқ берсин..
1 336
«Мустаҳкам яъни кучли иймон — ҳадису оятлар билан сторис қўйиш ёки имомларнинг постларини репост қилиш дегани эмас. Ҳатто профилингиз ёпиқ бўлиб, Мадина ёки Макка расмини қўйган бўлсангиз ҳам, бу иймонингиз кучли эканини билдирмайди.
Иймон — қалбда бўлади. У инсоннинг хулқида, гап-сўзида ва қилган яхшиликларида кўринади.»
1 336
Агар у китоб ўқимаса-чи?..
Ўқийди… Агар имкони бўлмаса ҳам, мен ўқиганларимни ҳис қилади.
Менга қулоқ тутади…
қалблар Аллоҳ учун яқин бўлса, сўзлар ҳам нур бўлиб ўтади.
илмни севган қалб — иймонга ошно қалбдир.
1 336
келсин “мен сен учун жонимни бераман” дейдигани эмас,
мен сенга ҳамма китобларингни ўзим олиб бераман дейдигани..)
1 336
«Эҳтимол, сизга ёқмайдиган нарса — сиз учун яхшидир. Сиз яхши кўрадиган нарса эса — сиз учун ёмон бўлиши мумкин. Аллоҳ билади, сиз эса билмайсиз».
( 2:216)
1 336
Кўнглимга хитоб...
Умид ўлганда ҳам севгинг ўлмади,
Бу дунёда кўрмаганинг қолмади,
Куз келди-ю, сенинг гулинг сўлмади,
Фақир экканини ўрди, эй кўнгул.
1 336
Ҳаттоки Ўзидан юз ўгирганларга ҳам ризқини берадиган Аллоҳ, Унга юзланганларга нималар бермайди?
Имом Ғаззолий
1 336
Ҳаттоки Ўзидан юз ўгирганларга ҳам ризқини берадиган Аллоҳ, Унга юзланганларга нималар бермайди?
Имом Ғаззолий
1 336
Ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Сабр қилинг, Аллоҳнинг изни билан ҳаммаси аста-секин ўз ўрнига тушади.
الشيخ محمد صادق محمد يوسف.
