cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Абу Бакр Сиддиқ Оқбилол Масжиди

Publicaciones publicitarias
389
Suscriptores
+224 horas
-17 días
+530 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

01:55
Video unavailableShow in Telegram
#Haj2024 😎 АЛЛОҲ ФАРИШТАЛАРГА ФАХР ҚИЛГАН БАНДАЛАР 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 👇Каналга уланиш учун Босинг https://t.me/abu_bakr_siddiq_masjidi_oqbilol
Mostrar todo...
ALLOH FARISHTALARGA FAXR QILGAN+.mp44.93 MB
Биринчи бўлиб азон айтган саҳоба ким? «Ҳадис ва Ҳаёт» 24-жузAnonymous voting
  • Билол розияллоҳу анҳу
  • Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Абду Роббиҳ розияллоҳу анҳу
  • Умар розияллоҳу анҳу
  • Энди билиб оламан
0 votes
👍 1
«Абу Бакр улуғимиздир. У улуғимизни озод қилган». Ушбу гапни ким айтган? «Ҳадис ва Ҳаёт» 24-жузAnonymous voting
  • Набий алайҳиссалом
  • Умар розияллоҳу анҳу
  • Усмон розияллоҳу анҳу
  • Энди билиб оламан
0 votes
Макка фатҳ қилинганида ҳижрий саккизинчи йил, қайси ойи эди? «Ҳадис ва Ҳаёт» 24-жузAnonymous voting
  • Шаввол
  • Зулқаъда
  • Рамазон
  • Энди билиб оламан
0 votes
Қайси урушни Аллоҳ таоло «Фурқон куни», яъни ҳақ билан ноҳақ ажратиладиган кун, деб атаган? «Ҳадис ва Ҳаёт» 24-жузAnonymous voting
  • Бадр уруши кунини
  • Уҳуд уруши кунини
  • Ҳандақ ғазоти кунини
  • Энди билиб оламан
0 votes
Набий алайҳиссаломнинг иккита муаззинлари бор эди. Улар кимлар? «Ҳадис ва Ҳаёт» 24-жузAnonymous voting
  • Билол ва Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳумо
  • Билол ва Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳумо
  • Билол ва Саъийд ибн Зайд розияллоҳу анҳумо
  • Энди билиб оламан
0 votes
ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИСАЛОМНИНГ ҚАБРЛАРИНИ ҚАЙТА-ҚАЙТА ЗИЁРАТ ҚИЛИШ МУМКИНМИ? #Ҳаж_умра ❓1293-CАВОЛ: Яқинда бир танишим умрага борган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бериш учун кирмоқчи бўлганда бир одам қайта-қайта салом беришга кирилмайди. Бир марта кириб, салом бериб чиқсангиз бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қабримни қайта-қайта зиёрат қилманглар”, деганлар дебди. Шу масалага ойдинлик киритсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу мутлақо хато тушунча. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қабрларини зиёрат қилиш афзал амаллардан ҳисобланади. Чунки бу оддий қабр эмас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак таналари турган қабрдир. Қози Иёз раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак таналари тегиб турган ер барча муборак заминлардан ҳам афзал эканида уламоларнинг ижмоси борлигини айтган. Саволда зикр қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилган: عن أبي هريرة رضي الله عنه قال قال رسول الله صلي الله عليه وسلم لا تجعلوا بيوتَكُم قبورًا، ولا تجعلوا قَبري عيدًا، وصلُّوا عليَّ فإنَّ صلاتَكُم تبلغُني حَيثُ كنتُمْ رواه أبو داود Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйларингизни қабр қилиб қўйманг. Менинг қабримни ийдгоҳ қилиб олманг. Менга саловот айтинг. Чунки сизнинг саловотингиз қаерда бўлсангиз ҳам менга етади”, дедилар” (Имом Абу Довуд ривояти). Мана шу ҳадисдаги ийдгоҳ деб таржима қилинган сўз ҳадисда “-عيدийд” лафзида келган. Мана шу сўзни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларини қайта-қайта зиёрат қилиб бўлмайди, деяётганлар такроран, қайта-қайта деб таржима қилишган ва катта хатога йўл қўйишган. Чунки уламолар бу сўзни турли маънода келишини айтиб, ийдгоҳ, яъни байрам қиладиган жой қилиб олманглар, чунки инсон байрамда шоду хуррам бўлиб, ибодатдан ғафлатда бўлади, деб тушунтирганлар. Ҳолбуки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрлари зиёратида ғофиллик эмас, ўта тавозу ва хушу ила турилади. Юқоридаги шарҳни Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ айта туриб, “Ийд” сўзи такрор қилишдан қайтариш учун эмас, аксинча кўпроқ зиёрат қилишга тарғиб учун айтилган бўлиши ҳам мумкин. Чунки ийд сўзи ҳайит маъносида бўлиб, бир йилда икки марта бўладиган ҳайитга ўхшаб икки мартагина зиёрат қилманглар, деган маънони ҳам эҳтимоли бор деганлар. (“Мирқотул мафотиҳ” китоби). Қолаверса, кўплаб ҳадиси шарифларда Ул Зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қабрларини зиёрат қилиш фазилатлари айтилган. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким қабримни зиёрат қилса, унга шафоатим вожиб бўлади”, дедилар”. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким савоб умидида мени Мадинада зиёрат қилса, у менинг ёнимда бўлади ва қиёмат куни мен унга шафоатчи бўлурман”, дедилар”. Бошқа ривоятда: “Ўлимимдан кейин ким мени зиёрат қилса, худди тириклигимда зиёрат қилгандек бўлади”, дейилган. Учовини Қози Иёз “Шифо”да ривоят қилган. Имом Молик раҳимаҳуллоҳдан ташқари уч мазҳаб имомлари Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини кўп-кўп зиёрат қилишни тавсия қилганлар. Шуни ҳам айтиш мумкинки, саҳобаи киромлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик вақтларида доимо ёнларида бўлганларига қиёсан У зотни беш вақт намоздан кейин ҳам зиёрат қилиш мумкин. (“Иршодус-сорий” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👇Каналга уланиш учун Босинг https://t.me/abu_bakr_siddiq_masjidi_oqbilol
Mostrar todo...
#e'tirof «Араблар арабликлари билан фахрланишади, чунки Қуръони Карим уларнинг тилида нозил қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шу тилда сўзлашдилар, шу қавмдан эдилар. Улар бу ифтихорга ҳақлидирлар. Бироқ улар ана ўша мартабалари билан Мовароуннаҳр уламолари олдида бош эгишади, уларнинг номларини эшитганда таъзим бажо келтиришади. Бу юрт уламолари Исломга шундай катта хизматлар қилишганки, уларнинг пойлари арабу ажамнинг бўйни узрадир. Ислом оламида бирор аҳли илм, олим йўқки, ушбу юрт даҳоларининг китобини ўқимаган бўлса. «Саҳиҳи Бухорий» ёки «Саҳиҳи Термизий»ни ўқимасдан олим бўлиш мумкинми? Абу Мансур Мотуридий, Абу Муъин Насафийнинг асарларини ўқимай туриб ақийдани ўрганиш мумкинми? Марғилонийнинг китобини ўқимаган фақиҳ борми? Бу ўлка олимлари олдида бутун Ислом олами қарздордир… Юртингиз жуда оғир имтиҳонларни бошдан кечирди. Коммунист тузум тарафидан олимлар қатағон, масжиду мадрасалар вайрон қилинди. Аммо мухлис олимлар сабабли халқ динини сақлаб қолди. Сизлар динини асраш борасида бутун олам аҳлига энг гўзал намунасиз». Муҳаммад Тақий УСМОНИЙ ИБН ШАЙХ «Ҳилол» журналининг 2019 йил 2-сонидан 👇Каналга уланиш учун Босинг https://t.me/abu_bakr_siddiq_masjidi_oqbilol
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚЎЛИДА ПУЛИ ЙЎҚ ҲАҚДОРНИНГ ҚУРБОНЛИГИ 28-МАСАЛА: Бир киши қўлида пули йўқ бўлиб, бошқасида закот нисобича ҳаққи бўлса, лекин қарздор камбағал бўлиб, ушбу пулни тўлай олмаётган бўлса, бироқ қарздорлигига иқрор бўлса, ҳақдор закот ололмайди. Ушбу ҳақдор то ҳаққини олмагунича, унга қурбонлик вожиб бўлмай туради (“Татархонийя” китоби). Бир кишини қўлида пули йўқ бўлиб, бошқасида ҳаққи бўлса ва мазкур қарздор бой бўлса, ҳақдор қурбонликка етарли миқдордаги пулни қарздордан сўраб олиши ва ушбу пулга қурбонлик қилиши вожиб бўлади. Агар қарздор унга пул бермаса, бировдан қарз олиб қурбонлик қилмайди. Шунингдек, ҳайит кунларидан кейин ҳаққини олса ҳам, унга қурбонликни қийматини садақа қилиш вожиб бўлмайди (“Оламгирийя”). 👇Каналга уланиш учун Босинг https://t.me/abu_bakr_siddiq_masjidi_oqbilol
Mostrar todo...
👍 1