cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Suhrob Bo‘ronov | Rasmiy kanal

Sharqshunos-afg‘onshunos va siyosatshunos Suhrob Bo‘ronovning Afg‘on muammosi, Afg‘onistondagi vaziyat, qolaversa, Sharq makoni va mintaqamizda sodir boʻlayotgan eʼtiborga molik voqea-hodisalar haqida tahliliy fikr-mulohazalari taqdim etib boriladi.

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
2 385
Suscriptores
+1124 horas
+207 días
-1330 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Sykes P. - A History of Afghanistan. Vol. 2. 📚Афғонистон тарихи. 2-жилд ✍Перси Сайкс 👉@suhrob_buranov
Mostrar todo...
Sykes P. - A History of Afghanistan. Vol. 2.pdf24.19 MB
Sykes P. - A History of Afghanistan. Vol. 1. 📚Афғонистон тарихи. 1-жилд ✍Перси Сайкс 👉@suhrob_buranov
Mostrar todo...
Sykes P. - A History of Afghanistan. Vol. 1.pdf36.21 MB
👍 1👏 1
Араб давлатлари лигаси Ҳизбуллоҳни террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқарди. Бу ҳақида Ливан газетаси Ал-Ахбор хабар берди. Ҳизбуллоҳ 2016 йилда Саудия Арабистон ташаббуси билан террористик ташкилотлар рўйхатига киритилган эди. Демак, Ҳизбуллоҳнинг АДЛ томонидан қора рўйхатдан чиқарилиши 2 та маънони англатади: 1. Исроилнинг Ливан ҳудудига бостириб киришига Араб давлатларининг кескин қарши эканлиги. 2. Исроил Ливанга ялпи ҳужум қилган тақдирда Араб давлатлари Ливанни ўзларининг ҳарбий кучлари, қуроллари ёрдами билан эмас, Ҳизбуллоҳнинг қўли билан қўллаб-қувватлашини оммавий кўрсатиш мақсади. Чунки, минтақада Эрон-Исроил ўртасидаги низолар эскалациясининг давом этиб туриши етакчи араб монархиялари манфаатларига маълум маънода мос тушади. 👉@suhrob_buranov
Mostrar todo...
🔥 15👏 4🤔 2 1💯 1
​​Жон Хопкинс номидаги Марказий Осиё ва Кавказ институти директори, "Катта Марказий Осиё" концепциясининг ижодкори Фридрик Старрнинг "Марказий Осиёнинг қайта кашф этилиши" номли мақоласидаги қуйидаги хулосаси алоҳида эътиборимни тортди: "марказий осиёликлар шахсни улуғлайдиган, ҳар бир шахсни идрок ва донолик мазмунида белгилайдиган ва ўша шахсни глобал тараққиётнинг асосий оқимларига жойлаштирадиган юксак маънавиятли ўтмиш эгаларидир. Бу – 300 йил мобайнида ўзларининг минтақаларини интеллектуал дунё марказига айлантирган буюк анъанадир. Агар бу нарса ҳозирги кунда минтақада истиқомат қилаётганлар учун чақириқ бўлса, уларнинг халқаро шерикларига минтақа мамлакатларини шахмат тахтасида турткиланадиган, маданий жиҳатдан инерт объектлар сифатида эмас, балки суверен давлатлар сифатида қабул қилишдир. Уларга шунчаки, Владимир Путин ҳукумати таъбири билан айтганда, “бизнинг махсус манфаатларимиз доираси” сифатида; хитойликлар назаридаги хом­ашё манбаи сифатида; ёки АҚШ назаридаги Кобулга сафар чоғида ёнилғи учун тўхташ жойи сифатида қараш етарли эмас. Бундан мақбулроқ муқобил шундан иборатки, буюк империяларни ва янада каттароқ савдо зоналарини бошқариш, дунёнинг бошқа маданий марказлари билан тенглар орасида мулоқотда бўлиш ҳамда ўзларининг ноёб географик жойлашувларидан фойдаланган ҳолда цивилизациялар ўртасида алоқа ва кўприкка айланиш салоҳияти қаердадир бу халқларнинг ДНКсида мавжудлигини тан олиш керак. Бу каби огоҳлик ҳамма томонларда ишонч даражасини кўтаради ва минтақанинг халқаро шерикларини Марказий Осиёга геосиёсий ўйин обекти­дан муҳимроқ макон сифатида қарашга ундайди. Бу эса, ўз навбатида, осон кечмайди, лекин буни бошлаш учун муҳим шарт Марказий Осиёнинг ўтмиши ҳақида чуқурроқ билим ҳосил қилишдан иборатдир". Ушбу мақола АҚШда чоп этилган: Rediscovering Central Asia / Summer 2009. Wilson Quarterly. 33-43 p. “Жаҳон адабиёти”, 2014 йил, 5-сон. P.S. Дарҳақиқат, дунё бугун Марказий Осиё давлатларига ўзгача нигоҳ билан қараши зарур. Бу нигоҳ айрим кучларнинг геосиёсий манфаатлари тўқнашадиган майдон эмас, балки тенгликка асосланган ҳамкорлик ва тараққиёт маркази сифатида қабул қилиниши керак. Бошқача айтганда, Марказий Осиё жаҳон сиёсатининг объекти эмас, субъектига айланадиган вақт етиб келди. Бунинг учун Марказий Осиё давлатлари бирлашиши, халқаро майдонда бир хил, ўхшаш ва ўзаро мувофиқлаштирилган позицияларни илгари суриши лозим. 👉@suhrob_buranov
Mostrar todo...

🔥 22👍 12👏 2
📚Британиялик дипломат ва тарихчи Перси Сайкс мазкур шоҳ асарида Афғонистон тарихи ушбу ўлканинг географик ва стратегик жойлашувига боғлиқ бўлгани ва шу сабабдан у ўтмишда ташқи кучларнинг манфаатлари тўқнашган уруш майдонига айлангани ҳақида қизиқарли маълумотлар ўрин олган. Китобда Афғонистоннинг қадимги даврдан қирол Зоҳиршоҳ давригача бўлган тарихи муҳим воқеалар хроникаси асосида маҳорат билан тасвирланган. 👉@suhrob_buranov
Mostrar todo...
👍 14
Photo unavailableShow in Telegram
YTB Qo‘shtepa kanalining qo‘shni davlatlarga ta’sirini baholadi Markaziy Osiyo surunkali suv tanqisligiga duch kelishi mumkin. Batafsil — https://daryo.uz/lJncMeXt 👉 @suhrob_buranov
Mostrar todo...
😱 4
Мана шу ерда қайд этганимиздек, Исроилнинг Ливанга ҳарбий ҳужум қилиши (қуруқлик ва ҳавода) эҳтимоллари ўз тасдиғини топмоқда. Жумладан, бир қатор давлатлар элчихоналари ўз фуқароларига Ливан ҳудудини тарк этишни тавсия қилаётгани, Исроил Ливан ҳудудига 5 километргача кириб боришни мақсад қилаётгани ва шу каби воқеликлар "Янги Яқин Шарқ" концепциясини амалда қўлланилиши учун ташланаётган қадамлар ҳисобланади. Хуллас, Исроил Яқин Шарқ харитасини ўзгартириш мақсадида уруш ҳудудларини ўзгартиришга ва аста-секинлик билан қўшни давлат ҳудудларини эгаллашга ҳаракат қилаётгани яққол кўринмоқда. Яқин вақтларда Ливан-Исроил урушининг содир бўлиши нафақат Яқин Шарқ, балки бошқа минтақаларга ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
Mostrar todo...
🤔 16👍 4 1🔥 1
🇰🇿Қозоғистонда терроризмни тарғиб қилганликда гумонланиб 4 киши қўлга олинди. Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари террорчилик ғояларини тарғиб қилишда гумон қилинган 4 нафар республика фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақида бошқарма матбуот хизмати хабар берди. Дастлабки маълумотларга кўра, судланувчилардан бири узоқ вақт хорижда яшаб, у ерда радикал диний мафкура билан шуғулланган бўлиши мумкин. Тинтувлар давомида диний адабиётлар мусодара қилинган. Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, 2024 йил бошидан буён Қозоғистонда битта терактнинг олди олинди ва 26 киши терроризм ва экстремизм учун судланди. Шунингдек, экстремизм ва терроризмга алоқадор бўлган 151 нафар хорижлик фуқароларнинг Қозоғистонга киришига рухсат берилмаган. Бундан ташқари, республикага тақиқланган диний адабиётларни олиб кирган 19 нафар хорижлик жавобгарликка тортилди. 👉@suhrob_buranov
Mostrar todo...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
Замонавий дунёда интернет такомиллашиб бориши, виртуал олам инсон ҳаётининг муҳим бўғинига айланиши билан ахборот омили сиёсатнинг қудратли қуролларидан бирига айланди. У чинакам маънода тўртинчи ҳокимият даражасигача кўтарилди. Ҳатто ўтган даврнинг қудратли императори Наполеон Бонапарт ҳам Европа ҳукмдорларидан биринчи бўлиб журналистика ва матбуотнинг қудратига юқори баҳо бериб шундай деган эди: "Мен юзта найзадан кўра учта газетадан кўпроқ қўрқаман". Ахборот медиамагнатларидан бири ҳисобланган Руперт Мердок номи аксарият учун нотаниш бўлса керак. Қуйида у томонидан барпо этилган ахборот "империяси" ҳақида сўз боради: Батафсил мутолаа учун: https://n.ziyouz.com/maqolalar/siyosat/axborot-asosiga-qurilgan-imperiya 👉@suhrob_buranov
Mostrar todo...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇿🇹🇷Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 26 июнь куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Туркия миллий мудофаа вазири Яшар Гюлер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Анқара шаҳрига 5-6 июнь кунлари амалга оширилган олий даражадаги ташриф чоғида эришилган келишувларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, жумладан, яқин идоралараро алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшма тадбирлар ташкил этиш, ҳарбий мутахассисларни тайёрлаш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди. Хавфсизлик соҳасида, терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши курашишда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, шу жумладан Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди. 👉@suhrob_buranov
Mostrar todo...
👍 13🔥 2👏 2
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.