cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Sirdaryo-So'x ITHB matbuot xizmati

Publicaciones publicitarias
853
Suscriptores
Sin datos24 horas
+17 días
+130 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Сувни ҳудуддан оқиб ўтувчи Катта Фарғона каналидан олиб, қир-адирликлардан ташкил топган 300 гектарга яқин экин майдонларига етказиб беради. Кузги-қишки таъмирлаш даврида 1 дона насос агрегатини таъмирлаш режалаштирилган бўлиб,ҳозирги кунда ушбу агрегат таъмирланиб, вегетация мавсуми учун шай ҳолатга келтирилди. Ишчи-ходимларга етарли шароит яратиш мақсад қилинган бўлиб, насос станция ҳудуди экин майдонларида озиқ-овқат маҳсулотлари, иссиқхонада лимон етиштирилиб,чорва моллари ҳам боқилмоқда. Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Сув тежовчи технологияларни жорий этиш ишлари суст бажарилганлиги танқид қилиниб, ҳудуддаги қолган фермер хўжаликларга ҳам сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, ички ариқларни бетонлаштириш топшириқи берилди. Шунингдек, Сув етказиб бериш ДМ раҳбари Э.Турсунов, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Х.Қорабоев, ҳар бир литр сувдан самарали файдаланиш шох ва ўқ ариқларни олган ҳолда пахта майдонларида биринчи сув олиш ишларини ташкиллаштириш кераклигини таъкидладилар. Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати
Mostrar todo...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Фарғона вилояти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 5-январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5-сонли қарори ижроси доирасида Олтиариқ туманида семинар ташкиллаштирилди. Сирдарё-Сўх ИТҲБ мутахассислари ва семинар иштирокчилари “Биби Омина” фермер хўжалигида жорий этилган сув тежовчи технологияларни кўздан кечирдилар. Ушбу фермер хўжаликда жами 34 гектар ғалла, 28 гектар пахта майдони мавжуд бўлиб, 28 гектар пахта майдонида томчилатиб суғориш технологияси жорий қилиган.
Mostrar todo...
Текширувлар давомида айрим гидроучасткалардаги гидротехник иншоотларда нуқсонлар аниқланганлиги ва сув олди-берди журналларида берилаётган сув ресурслари ҳисобини юритишда хатоликка йўл қўйилганлиги аниқланди. 3-Марғилон бўлими ҳудудидаги барча гидроиншоотларни, “Мустақиллик” ташлама канали ва ундаги гидромеханик ускуналарни техник соз ҳолатда сақлаш ва доимий канал дамбаларининг техник ҳолатларини кузатиб бориш, авария ҳолатлари кузатилмаслигини олдини олиш чораларини кўриш топшириғи берилди. Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
“Сувхўжаликназорат” инспекцияси Фарғона вилоят бошқармаси томонидан семинар ташкиллаштирилди Катта Фарғона Магистрал канали 3-Марғилон бўлимининг Қоражийда гидроучасткасида ўтказилган семинарда магистрал каналларни техник соз ҳолатда сақлаш, сув ҳисоб китобини тўғри юритиш ҳамда бугунги кун талаби бўлган коррупсияга қарши курашиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Катта Фарғона магистрал канали инспекция назоратидаги йирик гидротехник иншоотлар рўйхатида туради. Шунингдек, Тожикистон Республикасини ҳам сув билан таъминлайди. “Сувхўжаликназорат” инспекцияси вилоят бошқармаси бошлиғи Ф.Аҳмаджонов ўз сўзида магистрал каналлар ва ундаги барча гидроиншоотларни техник соз ҳолда сақлаш, гидроучасткалардаги сув тақсимоти, юргизилаётган меъёрий ҳужжатлар ва туманларга берилаётган сув ҳисобини тўғри юритиш кераклигини таъкидлади.
Mostrar todo...
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.