cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

🕋Ansor Haj va Umra ziyorati🕋

Allohim,Sendan foydaliy ilm, pokiza rizq, qabul boʻladigan amal soʻrayman. +998933331011 +998913321011 👇👇👇 Telegram: @Saddamjonqori 🕋

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
21 671
Suscriptores
Sin datos24 horas
-27 días
-6 43630 días
Distribuciones de tiempo de publicación

Carga de datos en curso...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Análisis de publicación
MensajesVistas
Acciones
Ver dinámicas
01
СУБҲАНАЛЛОҲ  ВА БИҲАМДИҲИ    Бир одам жаннатда сайр қилиб юрса юқоридан бир томчи сув томибди. У томчини ифори шунчалар ёқимлилигидан бутун борлиқ ажиб ифорга бурканди... Таажубда қолган одам ҳайратдан юқорига боқди.    Шу пайт у фариштага савол берди. "Бу қандай  ифор бўлди. Мен жаннатда бўлсамда бундай ғаройиб ифорни ҳидламагандим?"     Фаришта аста жаннатий одамни қўлларидан тутиб биргаликда томчи томган томонга кўтарилади. Юқорида бояги одамни жаннатий  ховлисидан минг баробар гўзал ва хушбўй ифорли жаннат турарди...      Унда бир одам ўтирар эди. Шунда фаришта деди:..     "Сени жаннат ҳовлингга томган томчи ушбу мўминни пешона тери эди"...        Таажубда қолган одам яна сўради: "Мен ҳам шу мўмин одам каби тириклигимда Аллоҳни буюруқларини бажарганман:     Айтчи, уни мендан фарқи нимада? Нега унинг Жаннати олий?     Шунда фаришта: "Аллоҳ ҳузурида ҳар иккингизни даражангиз бир. Аммо бу мўмин "СУБҲАНАЛЛОҲ"ни сендан бир неча марта кўп айтган" •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Аллох йўлида тарқатинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
100Loading...
02
#Ибрат ​​"Дада зўр иш қилдик-а" (Хаётий воқеа) Бир куни машинамда 6 ёшли ўғлим билан кетаётиб, йулда кўп қаватли уй остидаги пайнетга пул тўлаш учун тушдим. Қайтиб келсам, ўғлим йиғлаб ўтирибди. Нима гап десам, "дада анавини қаранг" деди. Қарасам, йўл четида кийимлари эски бир кампир тахта устига нарса қўйиб сотиб ўтирибди. “Нарсаларнинг сонини қаранг, 2-3 та нос пакети, 2 пачка донали сигарет. Бошка хеч нарса йук.” Хуш нима қилибди десам, 6 яшар ўғлим "ўғли йўқми уни, нега бу ахволда, қорни очдир, дада илтимос мана шу пулларни хаммасини шу аёлга берайлик" деб машинам баридаги бир сиқим пулимни кўрсатди. Нихоятда таъсирланиб, боламнинг айтганини қилиб пулларнинг хаммасини ўша аёлга олиб бориб бердим. Аёл ханг-манг бўлиб қолди. Нима учун деган саволига, мен кулиб, "шу пулни сизга илинган инсонни дуо қилсангиз кифоя" дедим. Аёл йиғлаб юборди, "илойим уша одамнинг умрига барака берсин, бахтли бўлсин, Аллох мукофотласин" дея дуо қилаётганида менинг қай ахволга тушганимни тасаввур қилаверинг. Ичларим жимирлаб кетди. Машинага қайтиб, йўлга тушдик. Ўғлим "дада зўр иш қилдик-а" деса, мен жавоб беролмай, бошимни силкитиб қўйдим. Чунки кўзларимда ёш, бўғзимга нимадир тиқилган, ичимда эса "шундай фарзанд берган Аллохга беадад шукр" деб айтаётган эдим... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
80Loading...
03
– Дада, мактаб учун берган пулинг менга етмаяпти... – Берган пулимни нима қилдинг?... Давомини видеода кўринг... (фақат йиғламанг) •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
50Loading...
04
#Кун_ҳикмати - Ирода бобида сувдан ўрнак олишларингизни истайман, -  деди бир куни Суқрот ўз шогирдларига. - Сувнинг иродаси қандай бўлади? - деб сўрашди шогирдлари... - Сувнинг йўлини чапдан тўссалар, ўнгдан оқади, ўнгдан тўссалар, чапдан оқади, кўндалангига тўссалар эса кўкка юксалади, лекин олға бориш истагидан ҳеч қачон кечмайди, -  деб жавоб берди Суқрот. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
50Loading...
05
Имом Хотиб ва имом Дайламий ҳазрати Анас розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганлари баён қилинган: «Инсонлар бошига шундай замон келадики, у даврнинг бойлари саёҳат учун, ўртаҳоллари тижорат учун, қорилари риё учун, фақирлари тиланчилик учун ҳаж қиладилар». •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
40Loading...
06
НЕЪМАТЛАРНИНГ  ХИКМАТИ Имтиҳон ва синов фақат беморлик ва камбағалликда бўлавермайди: – Соғлик ҳам синовдир. – Бойлик ҳам синовдир. – Гўзаллик ҳам синовдир. – Мулк ҳам синовдир. – Амал ва мансаб ҳам синовдир. – Фарзанд-зурриётлар ҳам синовдир. – Аллоҳ таоло бандаларининг неъматга шукр қилиши ёки кўрнамаклик қилишини билиш учун неъматларнинг аксарини синов қилиб беради. Масалан, Аллоҳ подшоҳ-пайғамбарлардан бири Сулаймон алайҳиссаломга барча нарсани бўйсундириб берган ва у зот алайҳиссаломнинг тилидан шундай марҳамат қилган: «Бу Роббимнинг фазлидандир. Мен шукр қиламанми ёки куфрони неъмат қиламанми, синаш учундир. Ким шукр қилса, ўзи учунгина шукр қилур. Ким неъматга ношукр бўлса, Роббим беҳожат ва карамли Зотдир» (Намл сураси, 40-оят). Аллоҳим, бизни ҳам шукр қилувчи бандалардан қилгин!   (Сулаймон) деди: «Роббим, мени Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр этишимга ва сен рози бўладиган солиҳ амаллар қилишимга муяссар этгин. Уз раҳматинг ила мени солиҳ бандаларингга қўшгин» (Намл сураси, 19-оят). "Ҳикматлар" китобидан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
50Loading...
07
#ибрат Хайрулла Ҳамидов халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг шеърини жуда чиройли таҳлил қилиб берибди. Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
30Loading...
08
#сарказм Агар бирон жойга оддийроқ кийиниб борганингизда сизни менсимай муомала қилишса, айтинг: — Мен бу ерда тузукроқ одамлар бўлади деб ўйлабман, қарасам фақат тузукроқ кийинганлар бор экан. ✍️ Ориф Таскин Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
20Loading...
09
#ибрат Эркак кишининг аёлларга нисбатан азобга чидамсизлиги ҳақида... Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
40Loading...
10
#кулги Эрлар икки хил бўларкан. Биринчиси қаттиқ ишлаб, оилани тўлиқ таъминлаб қўйгани етмагандек аёлига севишини хис қилдиради, тез-тез хадялар бериб туради, хафтада ҳеч бўлмаса бир кун овқат қилмай қўявер доставка қилдираман дейди, ресторанга олиб боради, ойда бир болаларни онасига ташлаб аёли билан бирорта дам олиш жойга бориб бир кеча қолади, йилда ҳеч бўлмаса бир марта хорижга саёҳатга олиб боради, сўрамаса ҳам тез-тез пул бериб туради, шунчалик вафодорлигидан рашк қилишга ўрин қолдирмайди, бошқа аёлларга қиё боқмайди, мабодо жанжаллашиб қолса ўзи биринчи узр сўраб гул кўтариб келади, болаларига жуда меҳрибон, доим уларни ўйнатади, бирга дарсини қилдиради, тўгаракларга олиб боради, шундай яхшики усиз яшашни тасаввур қилиб бўлмайди. Иккинчи хил эрлар эса ҳаммангиз ҳозир яшаётган эрларингиз) Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
50Loading...
11
#сарказм Бугун Халқаро музейлар куни экан. Бундай ўйлаб қараса, аксарият давлат идоралари музей бўлиб ётибди. Ҳа, олтмишдан ошган бўлса ҳам, пенсияга чиқмай, ишлаб юрган "экспонат"лардан тўлиб кетган музей. Аслида, қариларни ҳурмат қиламан, бу орқали уларга ҳурматсизлик қилмоқчи эмасман. Лекин ёшларга ҳам йўл бериш керак! Қарияларнинг ишдаги салбий жиҳатлари: — янгиликка интилмайди; — ортиқча иш юкламаларини кўтара олмайди; — жамоа билан чиқишиши қийин бўлади. Хуллас, уйда ибодатни қилиб, невараларга тарбия берганга нима етсин, ҳурматли ёши улуғлар!? Ишни эса ёшларга қўйиб беринг! Сиз учун ишхонада ҳамма ортидан гапирадиган "экспонат" бўлган яхшими ёки файзли бир хонадоннинг кўрса кўз қувонадиган устуни!? ©️ Девонайи Ҳақгўй Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
30Loading...
12
#сарказм Хуллас, “эчки” ҳам бўлманг, “қўй” ҳам… Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
20Loading...
13
#ибрат Сизни йўқ қилиш учун қилинган ишлар, балки, сизнинг юксалиб кетишингиз учун хизмат қилар... Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
20Loading...
14
#ибрат Умр фақат иш билан ўтиб кетмасин... Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
40Loading...
15
#танқид Ироқда зилзиладан сўнг олинган сурат. Бинони ироқлик қурувчилар қурган, зинани эса японлар... Бу қанчалик ҳақиқатга яқинлигини билмадим, бироқ ҳақиқатда бугунги кунда кўп соҳаларда биз мусулмонлар ғайридинлардан ортда қолиб кетдик. Ваҳоланки, бизга ҳамма ўз ишининг устаси бўлиши фарз қилиб берилган. Лекин биз бунга амал қилмадик, оқибатда эса қолоқликка юз тутдик. Бир пайтлари дунёни оёққа турғизган, мазлумларга малҳам, золимларга бало бўлган мусулмонларнинг бугунги кунда борлиги ҳам билинмай қолди! Чунки биз Қуръон ва суннатдан узоқлашдик... Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
60Loading...
16
#сарказм Ҳаққингни қолдириб кетма - ҳатто, маймун бўлсанг ҳам... Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
60Loading...
17
#ибрат Баъзида йўлингни ўз вақтида ўзгартириш сен учун тўғри қарор бўлиши мумкин... Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi‌‌
50Loading...
18
#ибрат Ризқу насибамиз оламлар Роббисининг зиммасидаги иш бўлса... Нега биз келадиган неъматдан охиратни унутадиган даражада хавотир олишимиз керак... Насибамиз жонимиз билан бирга узилади... Шуни унутманг... Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
50Loading...
19
#сарказм Юз йил аввалги фикрлар... Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
50Loading...
20
#ибрат Шунақа ёрдамчиси бор оталар — ҳақиқий бахтли! Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
60Loading...
21
#ибрат Оқимга қарши сузма, сузолмайсан, дейишади. Аслида улар сенинг эмас, ўзларининг имкониятларидан келиб чиқиб, фикр билдиришади… Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
60Loading...
22
Рўзғор! Эркак бу ғорни кунда тўлдириш ташвиши билан яшайди ва бундан ғурур, шараф туяди. Аҳли оиласига олиб келган кийимларни уларнинг эгнида кўрса, кўзи қувнайди, энг яхшисини олмас, лекин энг ярашадиганини олишга ҳаракат қилади. Аҳли оиласига келтирган таомларни улар еб турганини кўрса, дили яйрайди, улар қанча иштаҳа билан еганини кўрса, яна шунча олиб келишни дилига тугиб қўяди. Эркак оиласи нафақасини қанчалик тўлдира олса, ўзини шунчалик дадил ҳис қилади. Эркак табиати шундай. Эркак буларнинг эвазига битта нарса кутади: топиб келганлари исроф бўлмасин, тартиб билан жой-жойида ишлатилсин, холос. БИЗГА ҚЎШИЛИНГ ✍🏼 @HAYOTIMSAN 👈🏼
70Loading...
23
АХЛОҚ Жорж Маклорин 1948 йилда Оклахома универститетида қабул қилинган биринчи қора танли талабадир. Уни оқ танли талабалардан алоҳида ўтиришга мажбур қилишган эди. Аммо у ўз номини универститет тарихида ўтган энг яхши учта талаба рўйхатига муҳрлай олди. Маклорин айтади: "Курсдошларим менга ҳайвонга қарагандай қарашар эди. Мен билан ҳеч ким гаплашмас эди. Домлалар ҳам худди мен учун келишмагандай тутишар эди ўзларини. Савол берсам жавоб беришмас эди. Аммо мен бор кучимни ишга солиб талабаларнинг барчасидан ўзиб кетдим. Мен кўп ўқидим, натижада улар билмаган нарсаларини мендан сўрашга мажбур бўлдилар. Ҳамма нарсани орзу қилса бўлади, аммо муваффақиятга меҳнат билан эришилади". Бошқалар сенинг шаклинг, кўринишинг ва кийиминг учун таҳқирлар эканлар, сен юзингни қуёш ва ой сингари мунаввар қиладиган ахлоқ ва илмга эга бўл, тамом. Ҳаммаси яхши бўлади! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
220Loading...
24
Ахлоқнинг қиймати Италиядаги бир қаҳвахона эгаси одамларни хушмуомилаликка ўргатмоқчи бўлиб, пештахта ёнидаги кофе нархномасига қуидаги сўзларни ёзиб қўйди: «Битта қаҳва» – 3 евро. «Илтимос, битта қаҳва» – 2 евро. «Хайрли кун. Илтимос, битта қаҳва беринг» – 1 евро. Ахлоқнинг ҳам қиймати бор! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
160Loading...
25
САЛОМ СИЗГА ЯХШИЛАР! Салом юзи қуёшлиларим, Тонга етган бардошлиларим, Ўттиз, эллик, юз ёшлиларим, Хайрли кун сизга яхшилар! Салом кўнгли қордек оқларим, Гина-гудрат, кибри йўқларим, Охиратдан кўнгли тўқларим, Хайрли кун сизга яхшилар! Мени билган, билмаганларга, Кулиб турган, кулмаганларга, Ҳали салом бермаганларга, Хайрли кун сизга яхшилар! Тонга етиб шукур қилганлар, Ўтган кундан фикр қилганлар, Ибодатдан ҳузур қилганлар, Хайрли кун сизга яхшилар! Суйганлару, суймаганларга, Куйсам, бирга куймаганларга, Дийдоримга тўймаганларга, Хайрли кун сизга яхшилар! Тилагим бор сизга ушбу чоғ, Сиздан нари юрсин ғам, фироқ, Фақат Ҳаққа бўлинг яқинроқ, Хайрли кун сизга яхшилар! Яратганга ҳамдлар айтайлик, Кўп тонгларга омон етайлик, Кетсак, жаннатларга кетайлик, Хайрли кун сизга яхшилар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
321Loading...
26
#ибрат Осмонга қарашнинг 10 фойдаси: 1. Ҳузн ва қайғуни камайтиради. 2. Васвасаларни камайтиради. 3. Қўрқув, ваҳимани кетқизади. 4. Аллоҳни эслатади. 5. Қалбда Аллоҳнинг буюклигини ёяди. 6. Ёмон фикрларни кетқизади. 7. Пессимизм касаллигига яхши. 8. Ошиқларга тасалли беради. 9. Инсонни яхши кўрганларига яқинлаштиради. 10. Ва у, дуоларнинг қибласидир! Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
130Loading...
27
Media files
230Loading...
28
#Биласизми❓ КАСАЛЛИК ЧАҚИРУВЧИ СЎЗЛАР Немис психотерапевти (асли Эронлик) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, сўзларнинг инсонда касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган. Инсон ўзининг руҳий холатидан келиб чиқиб айтадиган сўзлари ўзининг саломатлигига таъсир қилади. Инсоннинг физиологик органларига бевосита таъсир қилувчи сўзлар - органик нутқ ҳам деб аталади. Қанчалик кучли бўлманг, ўзингизга айтилган сўзларингиз соғлигингизга путур етказа олади. Баъзи пайтларда ғазаб, жахл, нафрат билан айтган сўзларимиз ички органларимизга буйруқ, (команда) бериш вазифасини бажариб, маълум аъзолар ишини издан чиқарар экан. 1.Барчаси мени зиммамда, муаммолар мени бўйнимда дейдиганларда - остеохондроз касаллиги ривожланиши 2. Барчаси жонимга тегди дейдиганларда - ўсимталар ривожланиши 3. Юрагимга қаттиқ олдим дейдиганларда - юрак инфаркти ривожланиши 4. Менга шу муаммолар бош оғриғи бўлди дейдиганларда - мигрень ривожланиши 5. Қонимни ичди дейдиганларда - қон касалликлари ривожланиши 6. Сабр косам тўлди дейдиганларда - гипертония ривожланиши 7. Эшитгим келмайди, ўчир, биламан, дейдиганларда- гаранглик ривожланиши 8. Асабимни синама дейдиганларда - депрессия ривожланиши 9.Ҳаётимда қувонч йўқ деганларда - жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик ривожланиши 10. Ўз-ўзини ейиш, сиқилиш, ёмонликларни хазм қила олмаслик - яра касалликлари ривожланиши 11. Ўлгудек чарчадим деганларда - урологик хасталиклар ривожланишини исботлаган. Доимо ўзингизни таърифлаётган сўзларингизга эътиборли бўлинг. Зеро, инсон онги ва организмини айтилган сўзлар бошқаради! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
210Loading...
29
Биз неъматларга ўрганиб қолганмиз. Шу сабаб биров ҳолимизни сўраса: "Янгилик йўқ", деймиз. Саломатлик ва неъмат доимий янгиланишда эканини наҳот ҳис қилмаяпмиз?! Аллоҳга доимий ва абадий ҳамд бўлсин! Шайх Мутаваллий Шаъровий БИЗГА ҚЎШИЛИНГ ✍🏼 @HAYOTIMSAN 👈🏼
170Loading...
30
#ибрат Луқони Ҳаким ўз ўғилларига дебдилар: • Қариндош-уруғлардан алоқангни узма, уйлаб иш тут. • Одамларни ғийбат килма, одамлар ёмон ишга бош қўшса, сен уларга қўшилма. • Шошилиб иш тутма, бой- лик деб ўзингни ғам-қайғуга ташлама. • Ўз кадрини билмаган одамдан яхшилик умид килма. • Ўтиришларда ўз жойингни бил, одамларнинг сўзларига кулок сол, одамлар сўраса, гапир, ўзингдан улуғлар олдига тушиб юрма, одамлар ичида бошингни куйи солиб ўтирма, унгу чапга қарайверма, меҳмонлар олдида бировга ўшқирма, меҳмонга эса иш буюрма. • Маст ва девона одамлар билан ҳамсуҳбат бўлма. • Бекорчи одамлар билан ўтирма. Ўз фойдангни уйлаб обруйингни тўкма. • Ўзига бино кўювчи такаббурлардан булма. • Ҳусуматдан узоқ бўл, сенга иш буюрсалар — бажар, ваъда килсанг, албатта, уддасидан чиқ. Ҳеч кимни ранжитма. Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
230Loading...
31
#ибрат Бамбук фалсафаси Хитойда бир турдаги бамбук дарахти бор. Бу бамбук дарахти экилганидан кейин 5 йил давомида ҳеч қанақа ўсишсиз, бир хил сақланиб туради. Кўпчилик ташқаридан қараганда ўсиш бўлмаяпти деб ўйлайди. Лекин аслида шу 5 йил давомида пастга қараб илдиз отаётган бўлади ва 5 йилдан кейин шунақа даражада тез ўсиб кетади-ки, 60 кунда 50-60 метргача ўсиб кетадиган ҳолатлар бўлади. Инсондаям шунақа, бирор ишни қилишга киришган пайт бошланишида ҳеч қанақа натижа кўрмайди. Бу дегани инсон ўсмаяпти дегани эмас. Ўсяпти, фақат ўзига шу даврда фундамент қураётган бўлади. Шу фундамент яхши қуриб олинса, кейин ўсиш тезлашиб кетади. Шундай экан, фундаментни қуришдан тўхтаманг, бир кун келиб албатта баландга кўтариласиз! Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
210Loading...
32
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ охиратга рағбати бўлган мўминни шундай сифатлайди: 1. У бир водийда, одамлар бўлса, бошқа водийда бўладилар. 2. Аллоҳнинг зикрига қалби шошилган, хузуъли, тавозели ва қалби салим бўлади. 3. Аллоҳдан бошқа барча нарсада зоҳид бўлади, яъни Аллоҳдан ўзгасидан узилган бўлади. 4. Аллоҳга яқинлаштирувчи барча нарсага қизиқувчи, рағбатли бўлади. 5. Мавжуд нарсага шодланиб кетмайди, йўқолган нарсага афсус чекмайди. 6. Унга таааллуқли бўлмаган нарсага киришмайди, ундан камайиб қолмайдиган нарсага бахиллик қилмайди. 7. У иффат ва сидқ билан ҳамда виқор, ҳилм, тавозе ва ийсор (ўзини қўйиб бошқага илиниш, раво кўриш) билан васф қилинади. 8. Бировни устида ҳақ кўрмайди, биров билан итобга бормайди, хусуматлашмайди ва талашиб тортишмайди. 9. Тилини сақлаган, вақтини бекорчи ишлардан қизғанган, дўстларига икромли ва ўз шаънига (бўлган холис насиҳатларни) қабул қилувчи бўлади. “Ториқул ҳижратайн” асаридан. БИЗГА ҚЎШИЛИНГ ✍🏼 @HAYOTIMSAN 👈🏼
200Loading...
33
Шайтон беш нарса боис шақий (дўзахий) бўлди: — Хатосини тан олмади; — Пушаймон бўлмади; — Нафсини койимади; — Тавбага ёндошмади; — Аллоҳнинг раҳматидан умид узди. Одам Алайҳиссалом эса беш хислати туфайли саид (жаннатий) бўлди: — Хатосини тан олди; — Пушаймон бўлди; — Нафсини койиди; — Дарҳол тавба қилди; — Аллоҳнинг раҳматидан ҳеч умид узмади. Тафаккур қилинг! БИЗГА ҚЎШИЛИНГ ✍🏼 @HAYOTIMSAN 👈🏼
200Loading...
34
СИЛАИ РАҲМ Опа-синглингизни узатганмисиз? Бошқа хонадоннинг эшигини очиб ўтирибдими? Вақт топиб, тез-тез йўқлаб туринг. Нимадир олиб бориш эмас, асосийси, эътибор. Барибир, қуруқ қўл билан бормайсиз, шундай эмасми? Агар жиянларингиз бўлса, уларнинг қанчалик қувонишларини кўз олдингизга келтиринг. Сиздек тоғаси келганидан шод бўлишади. Ишонинг,  уларнинг ўша дақиқаларда қанчалик кўнгиллари кўтарилиб, хурсанд бўлишларини тасаввур қилолмайсиз. Бу ишни Аллоҳнинг розилигини кўзлаб қилсангиз, бу буюк ибодат бўлади, бунинг номини силаи раҳм дейилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам башорат бериб, бундай деганлар: “Кимни ризқу рўзи кенг бўлиши ва умри узоқ бўлиши хурсанд этса, бас у силаи раҳм қилсин, яъни қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин” (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари). БИЗГА ҚЎШИЛИНГ ✍🏼 @HAYOTIMSAN 👈🏼
160Loading...
35
#ибрат Ҳечам маҳзун булманг, Аллоҳ суйган бандаларига синов ва мусибатлар беришини унутманг... • Гоҳида сизни ҳафа қилишади. • Гоҳида ҳавфга солишади. • Гоҳида туҳмат қилишади. • Гоҳида ҳолатингизни тушунишмайди. • Гоҳида зулм қилишади. • Гоҳида қаҳр қилишади. • Гоҳида касал бўласиз. • Гоҳида фақир бўласиз... Асло маҳзун бўлманг... Чунки, қийинчиликдан кейин осончилик, сабрдан кейин нусрат, тундан кейин тонг, бахтсизликдан кейин фаровонлик ва ғам-аламли кунлардан кейин хурсандчилик кунлар бордир... иншаАллоҳ Ҳар бир мусибат ва синовларга қилинган сабрга мўминлар учун ажр бордир...! Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
140Loading...
36
Аллоҳим, ҳаммамизга хайрли тун ҳадя қилгин... Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим... Аллоҳга омонатсиз, қадрдон! Яхши дам олинг! ┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉ Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
150Loading...
37
Haq gap bo'lsa shaytondanam qabul qilish keakku bundagi gaplar ham haqiqat... Biz shunday bo'lib qoldikki arab davlatlariga borib Buxoriy avlodlarimiz desangiz ular ha mashaalloh sizlar yaxshi ovqat qilasizlar ovqatlaring biram mazali deyishadi, Qaysi davlatta nima rivojlangan bo'lsa shu bilan taniladi misol uchun xitoy ishlab chiqarish Checheniston barba kurash bilan O'zbekiston esa Osh ovqatlar bilan afsus, Xullas nima demoqchiman maqsadimiz yaxshi yashab yeb ichib yaxshi uy qurib yaxshi mashina olib bola chaqali bolib mazza qilib yashash emas balki Allohni diniga xizmat qilishlik bo'lsin. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Каналга уланиш учун 👇👇👇 @al_azhar123
171Loading...
38
#Эрнинг_ҳаққи Оиша розияллоҳу анҳо айтади: «Эй аёллар жамоаси! Эрингизнинг сизнинг устингиздаги ҳаққи қай даражада эканин билганингизда эди, сизлар эрингизнинг оёғига ёпишган чангни юзингизнинг яноғи билан артган бўлар эдингиз». ("Ибн Аби Шайба", 4\205) •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Каналга уланиш учун 👇👇👇 @al_azhar123
170Loading...
39
Albatta, Aql qalbni otasidir, qalb esa itoatsizlikni o’g’li, otaga o’g’lini tarbiya qilishiga qo’yib berki, zoe bo’lmasin! •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Каналга уланиш учун 👇👇👇 @al_azhar123
140Loading...
40
#ибрат Шайтоннинг қалбларга ташлайдиган сўзлари... • Бир мартасида ҳеч нима қилмайди; • Ҳали ёшсан, вақти келади • Аллоҳ кўнгил тозалигига қарайди. • Замон сенга эмас, сен замонга мослашгин; • Аллоҳ кечиради; ортиқча ўйлаб, бошингни қотирма; • Жаҳаннамда бир муддат азоблангач, барибир жаннатга кирасан-ку! • Кейин тавба қилиб оласан, кейин... Ҳозир фалон ишингни тугатиб ол... • Ибодатни қариганда қиласан, ҳозир ёшсан ўйнаб ол. Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
130Loading...
СУБҲАНАЛЛОҲ  ВА БИҲАМДИҲИ    Бир одам жаннатда сайр қилиб юрса юқоридан бир томчи сув томибди. У томчини ифори шунчалар ёқимлилигидан бутун борлиқ ажиб ифорга бурканди... Таажубда қолган одам ҳайратдан юқорига боқди.    Шу пайт у фариштага савол берди. "Бу қандай  ифор бўлди. Мен жаннатда бўлсамда бундай ғаройиб ифорни ҳидламагандим?"     Фаришта аста жаннатий одамни қўлларидан тутиб биргаликда томчи томган томонга кўтарилади. Юқорида бояги одамни жаннатий  ховлисидан минг баробар гўзал ва хушбўй ифорли жаннат турарди...      Унда бир одам ўтирар эди. Шунда фаришта деди:..     "Сени жаннат ҳовлингга томган томчи ушбу мўминни пешона тери эди"...        Таажубда қолган одам яна сўради: "Мен ҳам шу мўмин одам каби тириклигимда Аллоҳни буюруқларини бажарганман:     Айтчи, уни мендан фарқи нимада? Нега унинг Жаннати олий?     Шунда фаришта: "Аллоҳ ҳузурида ҳар иккингизни даражангиз бир. Аммо бу мўмин "СУБҲАНАЛЛОҲ"ни сендан бир неча марта кўп айтган" •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Аллох йўлида тарқатинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Mostrar todo...
ИБРАТЛИ ДУНЁ

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Реклама админи: @Saxiy_Sodiqjon Админ: @Ibratli_admini

#Ибрат ​​"Дада зўр иш қилдик-а" (Хаётий воқеа) Бир куни машинамда 6 ёшли ўғлим билан кетаётиб, йулда кўп қаватли уй остидаги пайнетга пул тўлаш учун тушдим. Қайтиб келсам, ўғлим йиғлаб ўтирибди. Нима гап десам, "дада анавини қаранг" деди. Қарасам, йўл четида кийимлари эски бир кампир тахта устига нарса қўйиб сотиб ўтирибди. “Нарсаларнинг сонини қаранг, 2-3 та нос пакети, 2 пачка донали сигарет. Бошка хеч нарса йук.” Хуш нима қилибди десам, 6 яшар ўғлим "ўғли йўқми уни, нега бу ахволда, қорни очдир, дада илтимос мана шу пулларни хаммасини шу аёлга берайлик" деб машинам баридаги бир сиқим пулимни кўрсатди. Нихоятда таъсирланиб, боламнинг айтганини қилиб пулларнинг хаммасини ўша аёлга олиб бориб бердим. Аёл ханг-манг бўлиб қолди. Нима учун деган саволига, мен кулиб, "шу пулни сизга илинган инсонни дуо қилсангиз кифоя" дедим. Аёл йиғлаб юборди, "илойим уша одамнинг умрига барака берсин, бахтли бўлсин, Аллох мукофотласин" дея дуо қилаётганида менинг қай ахволга тушганимни тасаввур қилаверинг. Ичларим жимирлаб кетди. Машинага қайтиб, йўлга тушдик. Ўғлим "дада зўр иш қилдик-а" деса, мен жавоб беролмай, бошимни силкитиб қўйдим. Чунки кўзларимда ёш, бўғзимга нимадир тиқилган, ичимда эса "шундай фарзанд берган Аллохга беадад шукр" деб айтаётган эдим... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Mostrar todo...
ИБРАТЛИ ДУНЁ

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Реклама админи: @Saxiy_Sodiqjon Админ: @Ibratli_admini

01:35
Video unavailableShow in Telegram
– Дада, мактаб учун берган пулинг менга етмаяпти... – Берган пулимни нима қилдинг?... Давомини видеода кўринг... (фақат йиғламанг) •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Mostrar todo...
00:07
Video unavailableShow in Telegram
#Кун_ҳикмати - Ирода бобида сувдан ўрнак олишларингизни истайман, -  деди бир куни Суқрот ўз шогирдларига. - Сувнинг иродаси қандай бўлади? - деб сўрашди шогирдлари... - Сувнинг йўлини чапдан тўссалар, ўнгдан оқади, ўнгдан тўссалар, чапдан оқади, кўндалангига тўссалар эса кўкка юксалади, лекин олға бориш истагидан ҳеч қачон кечмайди, -  деб жавоб берди Суқрот. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Имом Хотиб ва имом Дайламий ҳазрати Анас розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганлари баён қилинган: «Инсонлар бошига шундай замон келадики, у даврнинг бойлари саёҳат учун, ўртаҳоллари тижорат учун, қорилари риё учун, фақирлари тиланчилик учун ҳаж қиладилар». •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Mostrar todo...
НЕЪМАТЛАРНИНГ  ХИКМАТИ Имтиҳон ва синов фақат беморлик ва камбағалликда бўлавермайди: – Соғлик ҳам синовдир. – Бойлик ҳам синовдир. – Гўзаллик ҳам синовдир. – Мулк ҳам синовдир. – Амал ва мансаб ҳам синовдир. – Фарзанд-зурриётлар ҳам синовдир. – Аллоҳ таоло бандаларининг неъматга шукр қилиши ёки кўрнамаклик қилишини билиш учун неъматларнинг аксарини синов қилиб беради. Масалан, Аллоҳ подшоҳ-пайғамбарлардан бири Сулаймон алайҳиссаломга барча нарсани бўйсундириб берган ва у зот алайҳиссаломнинг тилидан шундай марҳамат қилган: «Бу Роббимнинг фазлидандир. Мен шукр қиламанми ёки куфрони неъмат қиламанми, синаш учундир. Ким шукр қилса, ўзи учунгина шукр қилур. Ким неъматга ношукр бўлса, Роббим беҳожат ва карамли Зотдир» (Намл сураси, 40-оят). Аллоҳим, бизни ҳам шукр қилувчи бандалардан қилгин!   (Сулаймон) деди: «Роббим, мени Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр этишимга ва сен рози бўладиган солиҳ амаллар қилишимга муяссар этгин. Уз раҳматинг ила мени солиҳ бандаларингга қўшгин» (Намл сураси, 19-оят). "Ҳикматлар" китобидан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Mostrar todo...
ИБРАТЛИ ДУНЁ

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Реклама админи: @Saxiy_Sodiqjon Админ: @Ibratli_admini

00:59
Video unavailableShow in Telegram
#ибрат Хайрулла Ҳамидов халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг шеърини жуда чиройли таҳлил қилиб берибди. Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
Mostrar todo...
#сарказм Агар бирон жойга оддийроқ кийиниб борганингизда сизни менсимай муомала қилишса, айтинг: — Мен бу ерда тузукроқ одамлар бўлади деб ўйлабман, қарасам фақат тузукроқ кийинганлар бор экан. ✍️ Ориф Таскин Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
Mostrar todo...
00:50