Basriya
Ir al canal en Telegram
«Baxtsiz kunimiz ilm olmagan kunimiz» Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.
Mostrar más6 510
Suscriptores
+324 horas
-177 días
-8930 días
Archivo de publicaciones
6 510
ТАФАККУРНИНГ ФОЙДАЛАРИ⤵️
🟢Тафаккур Аллоҳнинг розилиги ва муҳаббатига олиб борувчи йўлдир.
🟢Тафаккур бағрикенглик ва қалб сокинлигидир.
🟢Тафаккур Аллоҳ азза ва жалладан хавфда бўлиш ва қўрқиш малакасини ҳосил қилади.
🟢Тафаккур ҳикмат малакасини ҳосил қилади ва қалбни тирилтиради.
🟢Кўп эътибор бериш ва ваъзланиш ўтганларнинг сийратидандир.
🟢Тафаккур катта ақлий қувват бўлиб, якка шахсларнинг огоҳлигига ва умматларнинг уйғонишига олиб боради.
6 510
Тафаккур⤵️
Тафаккур нафсни поклайдиган ва ахлоқни сайқаллайдиган энг муҳим омиллардан биридир. Тафаккур «фикр» ўзагидан олинган бўлиб, бир нарса ҳақида чуқур фикр юритиш маъносини англатади.
Аллоҳнинг китобида тафаккур қилишга ўн еттита оятда тарғиб қилинган. Улардан баъзиларини ўрганиб чиқамиз. Инсон ақлининг баркамоллигига зикрга фикрни қўшиш билан эришилишини Қуръони карим баён қилган.
Аллоҳ таоло «Оли Имрон» сурасида: «Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашинишида ақл эгалари учун белгилар бор. Улар Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида эслайдиган, осмонлару ернинг яратилишини тафаккур қиладиганлардир», деган (190–191-оятлар).
6 510
Шу рецепт каналимда хеч лолазор бўмиди, нега деб ўйлайсизлар?
Басрия каналида эса доимий лолазор)
6 510
2- қисм
Аллоҳнинг муҳаббатининг фойдаларидан:
1. Аллоҳнинг муҳаббати иймон камолоти далилидир.
2. Аллоҳнинг муҳаббати Ислом гўзаллиги далилидир.
3. Аллоҳнинг муҳаббати У Зот ила учрашув шавқидир.
4. Аллоҳнинг муҳаббати бор қалбни Аллоҳ таолонинг баракаси давомли равишда ўраб туради.
5. Аллоҳнинг муҳаббати асари қийинчилик ва ғам-ғусса пайтида зоҳир бўлади.
6. Аллоҳнинг муҳаббати, бу дунё неъмати ва сурури ўлароқ, охират неъмати ва сурурига етказади.
7. Аллоҳнинг муҳаббати мусибат пайтида тасалли беради.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, банданинг қалби Аллоҳ таолонинг муҳаббати, ибодати ва зикри билан тўлиб-тошган бўлса, бундай қалбда дунёнинг муҳаббатига жой қолмайди. Бундай банда бадани билан молу мулк учун ҳаракат қилаётган чоғида ҳам, қалби доимо Аллоҳ таолонинг зикри билан банд бўлади.

Аллоҳнинг муҳаббатининг аломатлари:
1. Аллоҳ билан мулоқотда бўлишни севиш.
2. Аллоҳга маъсият қилмаслик.
3. Аллоҳнинг тоатини лозим тутиш, дангасалик ва ҳавойи нафсга эргашишдан йироқ бўлиш.
4. Аллоҳнинг зикрини кўп қилиш.
5. Аллоҳга Унинг китобини тиловат қилиш, таҳажжуд намози ўқиш каби амаллар ила унс пайдо қилиш.
6. Аллоҳнинг зикрисиз ва тоатисиз ўтган ҳар бир соатга афсус қилиш.
7. Аллоҳнинг тоатини вазмин санамай, тоатдан ҳузурланиш.
8. Аллоҳнинг бандаларига меҳрибон бўлиш.
9. Аллоҳга муҳаббатини беркитиб, уни даъво қилишдан йироқ бўлиш.
10. Аллоҳдан унс топиб, У Зотдан рози бўлиш.
6 510
Repost from N/a
📖 Қуръон
Қуръони каримга тааллуқли ададлар🫧
Суралар: 114 та.
Сўзлар: 77437 та.
Ҳарфлар: 323671 та.
Жузлар (поралар): 30 та.
Ҳизблар: 60 та.
Рублар: 120 та.
Оятлар: 6236 та.
Маккий оятлар: 4475 та.
Маданий оятлар: 1761 та.
Қуръони карим Рамазон ойида, қадр кечасида нозил бўла бошлаган.
Маккада 12 йилу 5 ою 13 кун нозил бўлган.
Мадинада 9 йил, 9 ой, 9 кун нозил бўлган.
Илк нозил бўлган сура Алақ сурасидир.
Охирги нозил бўлган оят Бақара сурасининг 281 оятидир. Бу оят нозил бўлганидан тўққиз кун ўтиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рафиқи аълога йўл олганлар.
Basriya_academy
6 510
Китобхоннинг қанчалик кўп китоб ўқиганини, “нечта китоб ўқигансиз?” эмас, “қандай китобларни тавсия қиласиз?” — деб, тавсия қилган китобларининг савиясидан билиб олса ҳам бўларкан. Бугун шунга амин бўлдим.
🪶Басрия
6 510
Б - бахт🌱
Бугун якшанба, ва табиийки дам олиш куни, сал олдин телефоним жиринглади. Олсам, бир ўқувчимнинг онаси: Яхшимисиз? Шу якшанба ҳам дарс ўтинг, болам “ опами олдига ташлаб қўйинг “ - деб эрталабдан бери йиғлаяпти…
6 510
Шу назаримда хамммма ақлли бўпкетяткандедаа, биитта мен содда, биитта мен ақлсиздек гўйо