cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

"Бувайда кўзгуси"

Фарғона вилояти Бувайда тумани ҳокимлиги муссислигидаги "Бувайда кўзгуси" газетасининг расмий канали. Мурожаат учун телефонлар: +998999975508; +998916917175.

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
266
Suscriptores
+724 horas
+137 días
+830 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Фарзандини мактабга боришига тўсқинлик қилган ота қамоққа олинди Фарғона вилоятида фарзандини мактабга жўнатмаган ота 10 суткага қамалди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармасининг ахборот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, вилоятнинг Ўзбекистон тумани Қумбосди қишлоғида яшовчи 1981 йилда туғилган шахс фарзандининг тумандаги 45-мактабга боришига тўсқинлик қилган. Фарзандини таълимга қайтариш ва профилактик тушунтириш ишлари олиб бориш мақсадида Ўзбекистон тумани инспектор-психологи, катта лейтенант  Д. Арақулов боланинг ота-онасини чақиртирган. Аммо ота ўзини носамимий тутиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид хатти-ҳаракатлар содир этган. Ота фарзандини таълимга қайтмаслигини, ҳеч ким ҳеч нарса қила олмаслигини таъкидлаган. Шунингдек, у Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаган. “2024 йил тўпланган иш ҳужжатлари Ўзбекистон тумани суди томонидан кўриб чиқилиб, ушбу фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 18- (майда безорилик) ва 194 - (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик)  моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилиб, унга нисбатан 10 суткага қамоқ жазоси тайинланди”, дейилади хабарда. https://t.me/BUVAYDA_GAZETA
Mostrar todo...
"Бувайда кўзгуси"

Фарғона вилояти Бувайда тумани ҳокимлиги муссислигидаги "Бувайда кўзгуси" газетасининг расмий канали. Мурожаат учун телефонлар: +998999975508; +998916917175.

👍 3
02:23
Video unavailableShow in Telegram
Халқаро оила куни муносабати билан Бувайда қишлоғида жойлашган "Грант" тантаналар саройида бўлиб ўтган "Қўша қариш саодати" номли тадбир Фарғона-24 телеканалида намойиш этилди.
Mostrar todo...
👍 1
Халқ депутатлари Бувайда туман Кенгашининг навбатдаги олтмиш саккизинчи сессияси бўлиб ўтди Халқ депутатлари Бувайда туман кенгашининг 68-сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида туманни ишсизлик ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш ҳамда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этишда сектор раҳбарлари томонидан “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш бўйича 2024 йилнинг ўтган чорагида амалга оширилган ишлари юзасидан Бувайда тумани ҳокими Беҳзоджон Ибрагимов ҳамда сектор раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. Ҳар бир сектор раҳбарининг жорий йил якунига қадар аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича дастурлари тақдимот қилинди. Танқидий руҳда ўтказилган ушбу йиғилишда тумандаги коммунал соҳа (электр таъминоти, газ, ичимлик суви, йўл) ташкилотлари раҳбарларининг ҳам ҳисоботлари эшитилиб, аҳоли муаммолари билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда улар томонидан йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди. Сессия йиғилишида электр, газ, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва тупроқ йўлларни шағаллаштириш юзасидан ушбу ташкилотларнинг жорий йил якунига қадар ҳар бир маҳалла кесимида режа-жадваллари муҳокама қилинди ва тасдиқланди. Йиғилишга юқоридаги соҳалар бўйича энг кўп мурожаат қилган фуқаролар таклиф этилиб, уларга маҳаллаларида амалга ошириладиган ишларнинг режа-жадваллари тушунтирилди. Сессия кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ҳамда тасдиқланган режа-жадвалларни тумандаги ҳар бир маҳалла биносида барча кўринарли жойларга илиб қўйиш белгиланди. Ўтказилган сессия якунида Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи сўзга чиқиб бажарилиши лозим бўлган масалалар юзасидан депутатлар билан музокара ўтказди.
Mostrar todo...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
.“ИБРАТЛИ ОИЛА” СОҲИБИ ОИЛАВИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИ САҚЛАШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШГА МУНОСИБ ҲИССА ҚЎШИБ КЕЛАЁТГАН  БЕШТЕРАКЛИК  ЎРМОНЖОН ҒОЗИЕВЛАР  ОИЛАСИГА “ИБРАТЛИ ОИЛА” КЎКРАК НИШОНИ ТОПШИРИЛДИ Куни кеча вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоятимиздаги шаҳар ва туманлардан биттадан, жами 19 та оилага Давлатимиз раҳбарининг Фармони ва  Ҳукумат қарори билан таъсис этилган “Ибратли оила” кўкрак нишонларини тантанали топширди. Уларнинг орасида туманимизнинг Бештерак қишлоғида истиқомат қилувчи  Ўрмонжон Ғозиевлар оиласи ҳам борлиги қувонарлидир. Ўрмонжон Ғозиев тадбиркор, турмуш ўртоғи Гўзалхон Ғозиева бир неча йиллардан буён тумандаги 7-ДМТТ мудираси лавозимида ишлаб келмоқда. Ибратли бу оилада уч нафар фаразанд эл корига ярайдиган инсолар бўлиб вояга етди.Уларнинг барчаси олий маълумотли.  Бу оила сохибларининг икки нафар келинлари ҳам зиёли. Ҳар томонлама намунали бўлган ушбу оилага  жорий йил илк бор берилаётган “Ибратли оила” кўкрак нишони Халқаро оила куни тадбирлари доирасида топширилди.
Mostrar todo...
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти ҳудудида бола ўғрилари аниқлангани тўғрисидаги турли хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабарлар вилоят ИИБ томонидан назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада ушбу хабарлар асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ эканлиги маълум бўлмоқда. Айтишларича, Фарғонада ёш болани машинанинг орқасига солиб олиб кетмоқчи бўлибди мазмунидаги хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. 2024 йилнинг 14 май куни Қўқон шаҳар Ободюрт кўчасида яшовчи вояга етмаган М.М. ушбу маҳаллада турар жойга эга бўлган қўшниси М.А.га тегишли уйнинг девор ва ойнасига тош отиб синдирган. Буни кўрган М.А. вояга етмаган шахсни қўрқитиб қўйиш мақсадида ўзига тегишли бўлган “Нексия 2” русумли автомашинасининг юкхонасига солиб автомашинани ҳаракатлантирган пайтда М.М.нинг онаси В.Т. кўчага чиқиб, машинани тўхтатиб, фарзандини машинадан тушириб олган ҳамда ўртада ўзаро жанжал келиб чиққан. Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.А.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли суд органига юбориш чораси кўрилган. Фуқаролардан ваҳима ва саросимага тушмасликларини ҳамда ишончсиз, текширилмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз. Хусусан, юқоридаги ҳабар ҳам асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Mostrar todo...
Улуғ ижодкорга муносиб ёдгорлик 👉 https://xs.uz/uzkr/113340 Расмий саҳифаларимиз 👇 Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Саудия Арабистонга 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади. https://t.me/BUVAYDA_GAZETA
Mostrar todo...
Ҳеч қандай бола ўғриси йўқ.... ЁЛҒОН ХАБАРЛАРГА ИШОНМАНГ Ижтимоий тармоқларда "огоҳ бўлинг, бола ўғриси пайдо бўлди, фарзандларингизни ёлғиз кўчага чиқарманг", мазмунидаги ваҳимали хабарлар тарқатилмоқда. Бу мутлақо нотўғри хабар. Вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Азизбек Икромовнинг таъкидлашича Бувайда туманида ҳам, вилоятимизнинг бошқа туманларида ҳам бола ўғирлаш ёки бунга уриниш ҳолатлари кузатилмаган. Ота-оналардан бундай ёлғон хабарларга ишонмасликларини сўраймиз. https://t.me/BUVAYDA_GAZETA
Mostrar todo...
"Бувайда кўзгуси"

Фарғона вилояти Бувайда тумани ҳокимлиги муссислигидаги "Бувайда кўзгуси" газетасининг расмий канали. Мурожаат учун телефонлар: +998999975508; +998916917175.

Айни пайтда халқ депутатлари туман Кенгашининг 68-сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда учта масала кўриш кўзда кутилган. Сессияда туман кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва корхона раҳбарлари, ОАВ вакиллари қатнашмоқда. Шунингдек, сессияда вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икромов ҳам иштирок этмоқда.
Mostrar todo...
Республика 3-чи ишчи гуруҳи раҳбари А.Мусаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бувайда тумани Чўтака маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюриб, ташкил этилган паррандачилик фермасидаги иссиқхона фаолияти билан танишди.
Mostrar todo...
1