cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Андижон Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси

Андижон вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси матбуот хизмати Мурожаат учун: @and_press_services

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
1 675
Suscriptores
+124 horas
+17 días
+130 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Хабарингиз бор куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида Андижон шаҳрининг Бўстон даҳасида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтганди. Унда барча мутасадди ташкилотларга тегишлилиги бўйича топшириқлар берилган. Ушбу топшириққа асосан жойларда тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Андижон шаҳрининг Машъал МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли хонадонлари хатловдан ўтказилиб муаммолари ўрганилмоқда. Шунингдек, мутасадди ташкилотлар ҳамда ҳудудга хизмат кўрсатувчи Бошқарув сервис компанияси томонидан ободонлаштириш, бўяш, тозалов ишлари олиб борилмоқда.   Бундай ишлар Бўстон, Улуғнор, Хўжаобод, Балиқчи ҳамда Андижон туманларида ҳам давом этмоқда.
Андижон Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ахборот хизмати
Mostrar todo...
Repost from Biznes-ombudsman
00:05
Video unavailableShow in Telegram
Қурилиш соҳасидаги тадбиркорлар учун хушхабар Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июндаги 326-сон қарори билан шаҳарсозлик фаолиятида рухсат бериш тартиб-таомилларига ўзгартириш киритилди. Қарорга кўра, объектларнинг лойиҳалари белгиланган тартибда келишилмасдан ва ҳудудий инспекциялар рўйхатидан ўтказилмасдан қурилиш-монтаж ишлари бажарилган (қисман ёки тўлиқ) бино ва иншоотлар бўйича инструментал техник текширув хулосасини олган ҳолда, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ва ҳудудий инспекциялар рўйхатидан ўтказишга 2024 йил 31 декабрга қадар рухсат берилди. Бизнес-омбудсман девони таҳлилларига кўра, қурилиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорларнинг мурожаатлари ўрганилганда жорий йилнинг апрель ойига қадар республика бўйича 600 дан ортиқ қурилиш объекти ҳудудий инспекцияларда рўйхатдан ўтказилмагани ва уларни фойдаланишга топшириш муддати аввалги қонунчилик талабларига кўра 1 апрелдан тугаётгани аниқланган эди. Мазкур ҳолат тадбиркорлар томонидан сарфланган маблағларнинг йўқотилишига ҳамда маҳаллий бюджетга мол-мулк солиғи тушумининг камайишига олиб келаётган эди. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига ўз вақтида ўзгартириш киритилиши тадбиркорларга йил якунига қадар бино ва иншоотлари учун инструментал техник текширув хулосасини олишлари ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришлари учун имкон беради. Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Mostrar todo...
Янги конун.mp49.32 KB
тезкор штаб 24/7
АНДИЖОНДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК БОШЛАНДИ Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида бугун Андижон шаҳрининг Бўстон даҳасида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ташкилотлари, мавсум мобайнида фаолият олиб борадиган барча соҳа вакиллари, бошқарув сервис компаниялари иштирок этди. Йиғилишни вилоят ҳокимининг ўринбосари Иброҳимжон Ҳолматов олиб борди ва йиғилганларга бугундан бошлаб, Андижонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларига старт берилганини айтиб ўтди. Барча аҳолига коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда мутасаддиларга вазифалар юклатилди. Бундан асосий кўзланган мақсад аҳолини муаммоларини ўрганиш, уларга барча йўналишларда мурожаатига асосан ёрдам бериш керак дейди, - вилоят ҳокими ўринбосари. Батафсил ➡️ аuz.uz
Андижон Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ахборот хизмати
Mostrar todo...
Бугунги кунда кўп қаватли уйлардан иборат маҳаллаларда коммунал соҳани бошқариш ва маҳаллалар ободлигини таъминлашда янги тизим йўлга қўйилмоқда. Бошқарув сервис компаниялари ташкил этилиб, кўп қаватли уйга хизмат кўрсатиш сифати яхшиланмоқда. Куни кеча  вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси мажлислар залида   бошқарма бошлиғи ўринбосари  Ж. Худойбердиев раислигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда жойларда тизимли ишлар ташкил қилиш,  бундай ширкатлар зарур мутахассис ва махсус техникалар билан таъминланиши,  тўрт фаслда ҳам хизматга шай бўлиши, шунингдек,  кўрсатилган хизматнинг ҳисоб-китобларида биллинг тизими йўлга қўйилиши,  бу эса аҳолига қулайлик яратаётганлиши тўғрисида айтиб ўтилди.
Андижон Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ахборот хизмати
Mostrar todo...
👍 3
00:00
Video unavailableShow in Telegram
Коммунал тўловларни ўз вақтида тўланг😂... Ёки....
Андижон Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ахборот хизмати
Mostrar todo...
up4p9ck2uoivyxaipkl3.mp429.08 MB
КАМЧИЛИКЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛДИ Ижтимоий тармоқларда «Балиқчи тумани Оққўрғон МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлар ён қисмида жойлашган болалар майдончаси абгор, яроқсиз ҳолда» эканлиги баён қилинганди. Зудлик билан Вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси мутахассисилари томонидан ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишларда аниқланишича мурожаатда баён қилинган важларнинг айримлари тўғри эканлиги ўз тасдиғини топган. Шунингдек, мурожаатдаги камчиликларга асосан ҳудуддаги аҳолининг ўзларнини бефарқлиги туфайли юзага келганлиги маълум бўлди. Камчиликларни бартараф этиш бошқарма бошлиғи ўринбосари Ж. Худойбердиев томонидан тўлиқ назоратга олиниб, ҳозирда ҳудудда фаолият олиб бораётган «Бошқарув хизмати 2022» МЧЖ бошқарув сервис компанияси томонидан тўла бартараф этилди. Шунингдек, аҳоли билан учрашув ўтказилиб, тушунчалар берилди.
Андижон Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ахборот хизмати
Mostrar todo...
Хонобод шаҳрида "Хонобод уй обод" бошқарув сервис ташкилоти томонидан Фитрат Маҳалла фуқаролар йиғинидаги 130-кўп қаватли уйларнинг ертўласида тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Кўп қаватли уйлар атрофидаги ўриндиқлар бўялиб, таъмирланмоқда.
Андижон Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ахборот хизмати
Mostrar todo...
Жалақудуқ туманида жойлашган кўп қаватли уйларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Андижон Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ахборот хизмати
Mostrar todo...
Бўстон туманидаги "Бўстон шинам уйлар" бошқарув ташкилоти ходимлари томонидан ҳудуддаги Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини Мустақиллик кўчасида жойлашган 143-144-кўп қаватли уйларнинг фасад қисмлари бўялиб, кириш йўлакларида таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Андижон Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ахборот хизмати
Mostrar todo...
Archivo de publicaciones
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.