cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
1 324
Suscriptores
-224 horas
-127 días
+1 05630 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Дадам икки уч марта уйига келганини эшитдим. Ўзим бориб кўришга тоғамдан қўрқдим. У эса мени келиб кўрмади. Бу йил мактабни битираман. Имтиёзли гувоҳнома оламан. Тоғамнинг қизи бир йигит билан қочиб кетди.Кичкина тўй қилиб,ўраб чирмаб узатишди.Тоғам эса инсултни бошидан кечирди.Ҳозир бир тарафи ишламайди.Ётиб қолган. Дадам ҳам қайтибди. Ичкилликка берилиб кетибди. Рус хотини уйдан ҳайдабди. Бир пайтлар саломимга алик олмаган аммам, кўчада кўриб қолиб койиб берди. Дадамдан ҳабар олмаганим учун мендан ҳафа экан. Яқинда устозим Шоҳида опани Туркияда ўқийдиган ўғли келди. Хўжаели давлат университетида ўқир экан. Шоҳида опа сен ҳам ўша ерга кир, ҳам ўқиб, ҳам ишласанг бўлади деди. Ҳаётимда илк маротаба ўзим қарор қабул қилдим. Мен чет элда ўқийман. Келинойим қошларини чимириб гапирди. - Сени боқиб катта қилган тоғангни шу аҳволда ташлаб кетишга уялмайсанми? Ўқиб ким бўлардинг. Россияга бориб ишласанг уй жой қиласан. Уйланасан. Мен эса ҳаммага бир табассум билан жавоб беряпман. Олдимга буюк мақсадлар қўйяпман. Ўқийман, ишлайман. Ҳамма нарсага ўз кучим билан эришмоқчиман. Бир кун келиб ота бўламан. Дунёнинг энг яхши дадаси бўламан. Менинг болаларим энг баҳтли фарзандлар бўлади. Уларни урмайман, ҳеч ҳам ҳафа қилмайман. Ташлаб кетмайман. Болалигимда нимани ҳавас қилган бўлсам, уларга совға қиламан. Хола, мен тўғри қиляпман а? - Сарваржон, полвон ўғлим. Ёзганларингни энди ўқидим. Кеч ўқидим. Ҳар бир жумлангни ўқиётганимда юрагим қонаётганини ҳис қилдим. Маслаҳат бериш осон. Бундай қилмоқчи эмасман. Фақат бир оғизгина илтмосим бор. Қулнинг ҳаққи қулда қолмайди. Сендан бахтли болаликни қизғанган инсонлар жазосини олади, албатта. Сен Аллоҳга кифоя қил. Улардан нафратланма. Дадангни бориб кўриб қўявер. Сени дунёга келишингга сабабчи бўлгани учун ҳам ундан ҳабар ол. Яхшилик қил дарёга от дейдилар. Тоғанг ва келинойингга ҳам ёмон гапирма. Кўчага ташлаб қўймаганлари учун ҳам раҳмат айтиб қўявер. Бир кун келиб улар қилган ишларидан афсусланадилар. Мақсадларингдан воз кечма. Туркияга келган кунинг менга қўнғироқ қил. Сенга дунёларни ваъда қилмайман. Лекин, оёққа туриб олишинг учун қўлимдан нима келса қиламан. Ҳаёт жуда қисқа. Қалбларни парчалаш бизга ярашмайди. Сизларни яхши кўраман. САБО МАРУФЖОНОВА. https://t.me/IJOD07
Mostrar todo...
ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

👍 31💔 8 2
#Ҳаётий ҳикоя КИЧКИНА ШАҲЗОДА. ( Шаҳсийга келган мактублар). - Ассалому алайкум. - Ва алайкум ассалом. - Ҳалиги... Мен Сарварман. - Яхши. Менда ишинг борми? - Ҳалиги... Сизни кузатаманда хола. - Ёшинг нечида ўғлим? - Ўн саккизда. - Фейсбукни асосан катта ёшлилар кузатишади. Ёшларни ҳаммаси инстограмда деб ўйларканман. - Ҳамма ижтимоий тармоқни кузатаман. Менга кўпроқ шу ер ёқади. Ўрганадиган нарсалар кўп. - Ҳмм. Мендан ҳафа бўлма, вақтим оз. - Хўп. Бир нарса ёзиб қолдирсам майлими? Ҳалиги.. Тўғриси ҳаётимни. - Ёзиб қўявер. Вақт топиб ўқийман. Кеч жавоб берсам ҳафа бўлиш йўқ. Келишдикми? - Келишдик. Дадам бизни ташлаб Россияга кетиб қолганда беш ёшда эдим. Бир рус аёлига уйланиб олганини кейин эшитганман. Кўпқаватли уйларнинг бирида, икки хонали уйда онам билан яшардик. Онам жуда чиройли аёл эди. Ёки менга шундай туюлган. Нима иш қилишини билмасдим. Лекин ҳамма нарсамиз бор эди. Энг қиммат ўйинчоқларни олиб берарди. Ўзи шеър ёзарди. Ҳикоялар тўқиб менга айтиб берарди. Энг яхши кўрганим " Кичкина шаҳзода" эртаги эди. Чунки у эртакда онам мени тасвирларди. Оқшомлари уйимизга хар хил амакилар келарди. Қучоқларини тўлдириб келишарди. Онам билан ғалати ичимликлар ичишарди. Баъзан уриш жанжал ҳам бўлиб турарди. Мактабга таёргарлик кўраётган пайтимиз эди. Ҳар доим келиб турадиган қорни катта амаки келди. Гаплашиб олишимиз керак деди. Онам боламни акамникига ташлаб келаман, ўтириб туринг дея, мени етаклаб олди. Тоғамникига келдик. Онам доим қучоғини тўлдириб совға салом билан келарди. Келинойим айланиб, ўргилиб кутиб оларди бизни. Онам Сарварни эрталаб олиб кетаман дедида шошилиб эшик тарафга юрди. Мен тоғаваччаларим билан ўйинга берилиб кетгандим. Онам негадир ёнимга қайтиб келди. Мени маҳкам қучоқлаб кўзларимга тикилди. - Сени жудаям яхши кўраман. - Мен ҳам сизни яхши кўраман, ойи. Онамни оҳирги маротаба кўриб турганимни билмасдим. Эрталаб тоғамнинг бақиришларини, уйимизни босиб кетган милиция ходимларини элас элас ҳотирлайман. Онамнинг қандай ўлим топганини ёзмай қўяверай. У воқеани билганлар мени дарров таниб олишади. Мен ўша кунгача бахтли эканман. Дадам тарафидан хеч ким мени қабул этмади. Аммаларим кўчада кўриб қолишса ҳам кўрмаганликка олишарди. Тоғамникида яшай бошладим. Келинойим ҳам ўзгарди. Меҳмонга келган опасига гапирётганини эшитиб қолдим. - Фоҳишанинг ўғлига қарайман деб болаларимга вақт ажрата олмаяпман. Ўша куни олиб қолмасам бўларкан. Буям тўнғиз қопиб кетармиди. Тоғамнинг қизи Нилуфар мендан икки ёш катта, ўғли Рашид мен билан тенг эди. Янги ўқув йилида Рашидга кийим олинар, унинг эскиларини мен киярдим. Келинойим болаларини эркалаганда ҳожатхонага кириб эзилиб йиғлаганларим, кечаси кўрпага бурканиб " Кичкина шаҳзода" эртагини такрорлаб ухлаганларим, болалигимнинг қора тариҳига ўчмас хотира бўлиб жойлашиб қолган. Онамни соғинардим. Тушларимда кўргим келарди. Ўғил бола бўлсам ҳам, идиш ювишни, ховли супиришни ўргандим. Тоғам менга қўл кўтармас, лекин келинойимнинг юзимга туширадиган тарсакиларидан қўрқардим. Кунлардан бирида Нилуфар билан гап талашиб қолдик. Бу сафар келинойим урмади. Ҳайрон бўлганча ишимни қилавердим. Оқшом тоғам чақирди. Югуриб ёнига бордим. Қўққисдан елкамга тушган муштдан учиб кетдим. Ўша куни аёвсиз калтак едим. Ўша кундан кейин жуда кўп хўрландим. Синфдошларим мактабдан шошилиб уйига югурарди. Онаси нима овқат пиширгани, дадасини нима совға олиб келиши ҳақида ўйлашарди. Мен эса кеч бўлмаслигини, ўша уйга бормасликни ҳоҳлардим. Кичкина қўлларимни дуога очиб, бугун мени урмасинлар деб Аллоҳга ёлворардим. Мактабда яхши ўқирдим. Синф раҳбарим Шоҳида опа менга меҳрибон эди. Баъзида кўкарган юзларимдан ўпиб, хали ҳаммаси яхши бўларди дерди. Улғайган сари кўп нарсага ақлим етиб борарди. Келинойим фоҳишанинг ўғли деган гапларини айтмай қўйди. Кўчада одамлар ҳам бармоқларини бегиз қилиб мени кўрсатишларини бас қилишди. Онамнинг ўлимини унитишди. Лекин мен унитмадим. Онам нега ёмон йўлларга кириб қолганини билмайман. Балки, менга яхши ҳаёт беришни ўйлагандир. Балки, мажбур бўлгандир. Нима бўлганда ҳам у менинг онам эди.
Mostrar todo...
ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

👍 7😢 5
#Шунақаси ҳам бўлади.. ҲАР НАРСА ҲАМ КЎРИНГАНИДЕК ЭМАС... 🥀 Рангпар либосдаги аёл ва йигирилган рўдапо костюм кийган эркак Бостонда поезддан тушиб қолишди ва Гарвард университети ректори қабулига учрашув вақтини белгиламай, журъатсизгина кириб келдилар. Котиба бу қолоқ, қишлоқи кишиларнинг Гарвардда нима иши бор экан дея энсасини қотирди. — Биз ректор билан кўришмоқчимиз, – деди бояги эркак мулойимлик билан. — У кун бўйи банд бўлади, – деди котиба аччиқланиб. — Майли, биз кутамиз, — жавоб қилди аёл. Котиба уларни тўрт соатча ёлғиз қолдирди. У эр-хотиннинг тоқати тоқ бўлиб қайтиб кетишларини истарди. Йўқ, улар кетишмади. Котибанинг эса жаҳли чиқди. Аҳмоқона иш деб билса-да, ректорни безовта қилишга қарор қилди. — Эҳтимол, сиз бир неча дақиқа улар билан кўришсангиз, балки қайтиб кетишар, — деди у ректорга. Ректор чуқур хўрсинди ва рози бўлганлигининг аломати сифатида бошини қимирлатиб қўйди. Муҳим шахс бўлганлиги сабабли унда ҳар ким билан ҳам узоқ суҳбатлашиш учун вақт топилмас эди. У қабулхонасининг кўркини бузаётган рангпар либос ва йигирилган костюмдан ижирғанди. Ректор кескин юзланди ва савлат билан эр-хотин томон қадам ташлаб, уларнинг ёнига келди. — Бизнинг Гарвардда биринчи курсда ўқийдиган ўғлимиз бор эди. У Гарвардни севарди. Бу ерда бахтиёр эди.  Лекин, бир йил олдин у оламдан ўтди. Мен ва эрим унинг хотирасига кампуснинг бирор ерида ёдгорлик барпо этмоқчимиз, - деди аёл. - Мадам, - деди ректор қўрс оҳангда, - Биз Гарвардда ўқиб, вафот этган ҳар бир киши учун ҳайкал қўя олмаймиз. Агар шундай қилганимизда, бу ер қабристонга ўхшаб қолган бўлар эди. - Оҳ, йўқ, - деди аёл ва тезда тушунтирди, - Биз ҳайкал қўймоқчи эмасмиз. Биз Гарвард учун янги бино қуриб бермоқчи эдик. Ректорнинг энсаси қота бошлади. У яна ўша рангпар аёллар либоси ва афтода костюмга назар солди ва хитоб қилди: - Бино?! Биласизми, ўзи бино қуриш учун қанча пул керак? Гарвард-даги биноларимиз етти ярим миллион доллардан ортиқроқ туради! Аёл бир муддат сукут сақлади. Ректорнинг юзида мамнуният аломатлари балқиди. Эҳтимол, энди улардан қутулар. Шунда аёл эрига юзланди ва секингина деди: - Университет қуриш учун бор йўғи шунча пул кифоями? Унда нега ўз университетимизни қура қолмаймиз? Эри бошини силкитди. Ректорнинг афти хижолатдан суллайиб қолди. Мистер (темирйўл магнати) ҳамда Миссис Жейн Стэнфорд ўринларидан туришди ва чиқиб кетишди. Улар Пало Алтога, Калифорнияга сафар уюштирдилар ва ўша ерда Гарвард қадрига етмаган ўғиллари учун ёдгорлик ўлароқ янги илм даргоҳи - Стэнфорд университетига асос солдилар. Ўшанда Лeланд хотинига: "Калифорниянинг болалари бизнинг фарзандларимиз бўлади", - дeган эди. 15 ёшида бевақт вафот этган кичик Леланд Стенфорд  номига аталган ушбу  илм маскани бугунги кунда дунёдаги энг нуфузли университетлардан бирига айланган. Унинг битирувчилари Hewlett-Packard, Electronic Arts, Sun Microsystems, Nvidia, Yahoo, Cisco Systems, Silicon Graphics, TSMC ва Google каби йирик компаниялар асосчиси. Муслим БУХОРИЙ таржимаси @Jaloliddinrumiyy https://t.me/IJOD07
Mostrar todo...
ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

👍 4 4
#Ибрат бекати “КЕКСАЙИБ ҚОЛГАН ИНСОННИНГ ИЛТИЖОСИ” Яратган эгам, сен мендан кўра ҳам яхши биласанки яқинда умрнинг кексалик фаслига қадам қўяман. Худойим, кексайганимда ҳар бир ишга бурнимни тиқишдан, ҳар бир иш юзасидан ақл ўргатишим керак деган ҳалокатли одатдан мени Ўзинг асрагин... Ҳар бир ишни яхши томонган ўзгартириш иштиёқидан мени Ўзинг сақла. Майли мулоҳазакорликни насиб эт, аммо ҳуда-буҳудага минғир-минғир қиладиган мижғов бўлиб қолмай. Олди-охири кўринмайдиган тафсилотларни баён этишдек васавасадан мени ҳимоя қил. Касалликларим ҳақида сўзлаб бериш истаги туғилганда оғзимга қулф ур. Биласан, кексайганда касаллик ортиб боради, у ҳақида гапириши эса одамга ширин туюлади... Хотирамни кучайтиришни сендан сўрашга журъат этмайман, аммо одамларга меҳримни ошириш ва кучайтиришни сўрайман. Худойим, мен хатога йўл қўйганимда қолган умримга татийдиган шундай сабоқ бергингки, мен хато қилишим мумкинлигини ҳеч қачон эсдан чиқармай. Мабодо  одамлар билан ўзаро муносабатда самимий ва хушмуомала бўлсам – бу фазилатимни кўз қорачиғидек асра. Авлиё одамга айланишни истамайман: яқин мулоқотда баъзиларда бу хислат чидаб бўлмас дарду балога айланади. Ўзидан авлиё ясайдиган  бузуқ феъл одамлар – иблис “ижоди”нинг чўққисидир.  Одамларда ўзи кутмаган жойида улардаги яхшиликларни кўриш ва улардаги кутилмаган истеъдодларини кашф этишни насиб эт. Даниил Данин, ёзувчи ва олим Жалолиддин Сафоев таржимаси https://t.me/IJOD07
Mostrar todo...
ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

2
#ҚЎШИҚЧИ ҚИЗ ҲАЁТИ (Онлайн қиссанинг давоми) Ниҳоят , туғруқдан кейинги бешинчи кунда Умиджонни Фаризанинг олдига келтиришди.Ҳамшира жимитгина,йўргакланган чақалоқни уни қўлига тутқазганда,Фаризанинг кўнгли тўлиб кетди.Мана шу жажжи инсон-унинг ўғли.Сочлари қора,қошлари худди Фаризанинг ўзиникидек қайрилма,киприкчалари ҳали билинмайдиган шу мўъжиза унинг боласи.Фариза чақалоқни бағрига босар экан,илгари ҳеч қачон ҳис қилмаган туйғулар оғушида қолди.Агар ҳамшира гапирмаса,у чақалоғини бағрига яна қанча босиб ўтириши номаълум эди. –Бунингизни махсус усулда озиқлантирамиз.Энди эса у эмишни ўрганиши керак.Сутингиз келганми ўзи? –Билмадим,лекин кечадан бери кўкрагим оғрияпти.Бироз иситма ҳам қилдим,-деди Фариза. –Майли,сиз уни эмизиб кўринг.Мен кейинроқ келиб олиб кетаман. Ҳамшира шундай деб чиқиб кетди.Фариза Умиджонни эмизишга ҳаракат қиларкан,ўғилчаси ҳам  эмишга интилаётганини кўриб,ҳайрон қолди.Бироздан кейин Умиджон кўзчаларини юмиб ухлаб қолди. Ҳамшира қайтиб келганида Фаризанинг  боласига тикилиб ўтирганини кўриб кулиб юборди. –Биринчи болангизми,дейман?Жуда қизиқиб қараб турибсиз. –Ҳа,у менга жуда қизиқ туюляпти.Аммо жуда кичкина… –Кичкина туғилган болалар тез катта бўлишади.Ҳали кўрасиз,ўғлингиз паҳлавондай йигит бўлади.-Ҳамшира Умиджонни олиб кетаркан кулимсиради.-Бир йигит бўлайки,дегин. Бу орада Фаризанинг уйга қайтиш куни яқинлашди.Ёш аёл Иброҳимнинг уйига қайтгиси келмас,эри ҳар куни икки марта келса-да,у билан кўришишни ҳам гаплашишни ҳам хоҳламас эди.Иброҳим унинг деразадан қарашини кутиб ўтириб,охири қайтиб кетарди… Туғруқхонадан чиқадиган куни онаси келди.У Фаризага ўзи сотиб олиб тиктирган зангори рангли помбархит кўйлак-лозимни кийдирди.Бошига ҳам осмон рангидаги рўмолни ўратди. –Ойи,мен уйга  бормайман.Сизларникига борай,илтимос. Фаризанинг гапини Мунира опа шартта кесди. –Мен дадангга сени уйга олиб бормоқчилигимни айтдим.Аммо даданг Фаризани олиб келадиган бўлсанг,оёғингни уриб синдираман,деди.Қўй болам.Менга ғалва керак эмас.Қолаверса,эринг жуда пушаймон.Менга сени бошқа хафа қилмасликка сўз берди. –Ойи,хиёнат қилиш-хафа қилишми ҳали?Иброҳим ака  бу қилмиши билан юрагимдаги барча туйғуларимни синдириб ташлади. –Энди нима қиласан,қизим.Дунёда юрмайдиган,хотинига хиёнат қилмайдиган эркакнинг ўзи йўқ бўлса керак. –Ойи,мен ўша наҳс босган уйга боргим келмаяпти! –Ҳозирча бор,қизим.Кейин балки ижара уй топиб чиқиб кетарсан.Ҳозир кичкина боланг билан қаерга ҳам борардинг? Фаризага онасининг фикри жўяли туюлди. Онаси билан туғруқхона ҳовлисига чиқаркан,ҳайрон бўлиб қолди.Қайнопалари Муҳиба ва Маҳбуба опа Иброҳимнинг икки томонида унга жилмайиб қараб туришарди.Иброҳимнинг қўлида эса оппоқ атиргуллардан тузилган катта гулдаста бор эди… (Давоми эртага..)     Моҳигул НАЗАРОВА https://t.me/IJOD07
Mostrar todo...
ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

👍 46😁 2😢 2
Бу «Севимли»телеканалида «Тақдирлар»да «Армон»номли ҳикоям асосида саҳналаштирилган теленовелла.Жуда кўп бора кўрилган.Ўз синфдошларим ҳаётидан ёзгандим.
Mostrar todo...
👍 16
Mostrar todo...
ERIM HALI HAM TUG'MAS XOTININI SEVADI

Подпишись на канал http://bit.ly/Sevimli-TV Sevimli play ilovasi orqali tomosha qiling :

https://sevimliplay.tv/

Sevimli TV @ Telegram

https://t.me/tvsevimli

Sevimli TV @ Instagram

https://www.instagram.com/tvsevimli_official/

Sevimli TV @ Facebook

https://www.facebook.com/tvsevimli/

Мана неча йиллардан буён Комилни ўйламаган бир куни йўқ. ​Иш юзасидан шаҳарга борган кезлари Комилни учратиш, уни бир бор узоқдан бўлсада кўриш учун шаҳар кезади. Аммо, тақдирнинг кўнгил билан мутлақо иши йўқ. Гулнора ишдан қайтганда онаси йиғлаб ўтирарди. «Оналар шундайки, ҳатто ўзинг ўзинга ачинмай, ўз ҳолингга куйинмай, ўз аҳволингни ўйламай қўйсанг ҳам, онанг сенга ачинаверади, онанг сен учун куйинаверади, онанг бахтинг учун курашаверади». - Жон қизим, Гулноранинг онаси мулойимлик билан гап бошлади. У бугун ҳам келди. Жуда яхши йигитга ўхшайди. Ўзинг билан учрашиб гаплашмоқчи. Ҳатто суратини ҳам ташлаб кетди. Шу одам менга мақул. Илтимос турмушга чиқмасанг ҳам бир учрашиб кўр?! - Ойи мен барибир турмушга чиқмайман, кескин жавоб берди Гулнора. - Нима қиласан, бир умр ёлғиз ўтасанми? Сен тенгиларни қатор-қатор боласи бор. Ахир сени ўйлайман жон қизим. Сен ҳам турмуш қуриб, она бўлсанг, дейман. Гулноранинг онаси ортиқ гапира олмади, фақат қизнинг юзларига турмулганча дили эзилиб йиғларди. Гулнора онасини бу ҳолини кўриб юпатиш мақсадида: - Майли ойи сиз айтганча бўла қолсин, учрашиб кўраман, - деди. Онаси шоша-пиша кўз ёшларини рўмоли билан артганча кўрпача тагидан суратни олиб Гулнорага тутди. Гулнора истар-истамас суратга разм солди. Разм солди-ю, юраги тўхтаб қолай деди. Суратдаги ўша унинг ҳаётидаги ягона севгиси Комил эди. Гулнора ҳўнграб йиғлаб юборди. - Розиман. Мен розиман, - деди у баланд овозда йиғлаганча. Бу ҳолни тушунмаган онаси: - Нимага розисан қизим? - Учрашувга розиман. Ўша инсонга турмушга чиқишга ҳам розиман, розиман. Гулнора суратни маҳкам бағрига босганча хонаси томон кетаркан, ортидан онасининг овози эшитилди: - Ҳа айтганча, қизим сенга айтган эдимку, унинг ширингина қизчаси бор экан деб, буни қараки, унинг ҳам исми Гулнора экан! Оқил Тўрақул. https://t.me/IJOD07
Mostrar todo...
ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

13👍 7👏 3
#Ҳикоялар Кечиккан бахт - Ахир қизим ўттиз ёшга кирдинг. Нима қилибди аввал уйланган бўлса? Хотини туғриқ пайти вафот этган экан. Ширингина қизчаси бор экан. Бир мартагина учрашиб кўр? Ахир қанчадан-қанча совчиларни қайтармадинг. Билиб олган гапинг шу, эрга тегмайман. Агар отанг тирик бўлганда ҳозир бу кунларни кўрармидим. Гулноранинг онаси шундай деганча йиғлай кетди. Гулнора онасини кўнгилини oғритмаслик учун "майли ўйлаб кўраман" дедида, ҳар кунгидек истар-истамас ишга йўл олди. Гулнора автобус ойнасига бошини қўйганча кўчадаги одамларни, жуфт бўлиб юрган севишганларни кузатар экан, беихтиёр ўзининг аччиқ қисмати, бевафо муҳаббати Комил, ва у билан ўтказган севгининг ширин онлари кўз ўнгида жонланиб, димоғи ачишади, соғинч, алам ёши қуйилиб келади. Гулноранинг турмушга чиқмаслиги, эркакларга бўлган нафратига ҳам аслида ўша бир вақтлар борини бағишлаб севгани Комил сабабчи. Гулнора шаҳарга ўқишга борган илк йиллари Комил билан тасодифан танишиб қолган. Гулнора ўша вақтларда ҳусн-малоҳатда тенги йўқ қиз эди. Комил қиз олдига, олийгоҳга ҳар кун келарди. Гулнора нақд бир йил Комилни дил изҳорларини рад этиб юрди. Ўқишни иккинчи йили бошланган илк кунда Комил қўлида бир даста қизил атиргул билан Гулноранинг яна қаршисидан чиқди. Аҳдидан қайтмайдиган бу қайсар йигитга секин-аста Гулнорани ҳам ишқи тушиб қолди. Ўқишнинг учинчи йили бошланганда улар бамисоли Лайли Мажнун эди. Комил ҳар кун олийгоҳга келар, улар баъзида тун яримигача шаҳар кезишар, Гулнора гўёки бошқа оламга тушиб қолгандек ўзини бахтли ҳис қилар, Комилни бутун борлиғи билан севиб қолишга улгурганди. Ўқишнинг тўртинчи йилининг бошларида Гулноранинг отаси юрак хуружи туфайли тўсатдан ҳаётдан кўз юмди-ю, Гулнора учун дунё тор бўлиб қолди. Уни суянчи, ишонган тоғи отаси энди йўқ эди. У ўзини ҳимоясиз ҳис қила бошлаганди. Ўша пайтлар Комил Гулнорага янада яқин бўлиб қолди. Шундай кунларнинг бирида улар ёлғиз учрашдилар. Ўша куни Гулнора ўзини руҳан жуда ёлғиз ҳис қилаётган эди. Отасини соғиниб Комилнинг кўксига бошини қўйиб роса йиғлади. Комил қизни юпатар, сочларини силар, маҳкам бағрига босиб, юз-кўзларидан ўпар, ширин сўзлар айтиб эркалар, умрбод ёнида бўлишга ишонтирар, ҳатто аҳлоқ чегараларини бузиб ўтарди. Гулнорага ҳам Комилнинг эркалашлари, аҳлоқ чегараларидан ўтган қўллари, бўсалари ёқар, у бу орқали барча дардларини унутгандек бўларди. Гулнора бу сафар ўзини тўхтата олмади... ​​​​Орадан чамаси бир соат вақт ўтди. Гулнора қўллари билан юзини ёпиб олганча «шарманда» деб йиғлар, Комил эса уни овутишга уринарди. Камол Гулноранинг ўқиши тугаши билан совчи юборишга ваъда берди. Гулнора ҳам умрини охиригача Комилдан бошқасини демасликка, икки дунё бир бўлса ҳам ундан воз кечмасликка онд ичди. Гулнора ўқишни тугатиб уйга қайтди. Ўша белгиланган кун келди. Гулнора ўз суюклисининг совчиларини кутарди. Аммо, Комил тарафдан ҳеч ким келмади. Орадан бироз вақт ўтиб Комилнинг ўзи келди-ю, Гулнорага уйлана олмаслигини айтди. Қиз музлади. Бу гапдан кейин бутунлай ўзини йўқотиб қўйди. Комил унга севмаслигини ҳам айтди. Гулнорага энг оғир ботгани ҳам шу бўлди. Унинг ўзи Комилни жондан ортиқ кўрарди. Шунчалик севардики, ҳатто бир оғиз ҳам ёмон сўз айта олмади. У ҳаммасига ўзим айбдорман деди-ю, жондан ортиқ кўргани, аллақачон бутун ҳаётига айланиб улгурган инсонига жимгина бахт тилай олди холос. «Севги шунчалик кучга эгаки, ҳеч нарса инсонни муҳаббатчалик бахтиёр эта олмайди. Севги шунчалик кучга эгаки, ҳеч нарса инсонни муҳаббатчалик бахтсиз эта олмайди». Кеча Гулнорадан бахтиёр инсон йўқ эди, бугун эса ундан бахтсизроғи. У анча вақт ўзига кела олмади. Хонасига қамалиб олгунча куну-тун йиғларди. Бироз вақт ўтгандан кейин Комилнинг онаси қаттиқ бетоб бўлганини ва унга «бошқа бир қизга уйланмасанг рози эмасман» деганини билган Гулнора Комилга ҳам осон бўлмаганини тушунди. Ҳатто, уни оқлай бошлади. "Инсон бошқа бир инсонни қаттиқ севиб қолса, уни энг жирканч қилмишларини ҳам кечирар, уни кимдир қораласа тинмай оқлашга уринаверар экан». Гулнора ҳам Комилни кечирди. Бироқ унга нисбатан севгиси кучайса-кучайдики сўнгани йўқ.
Mostrar todo...
ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

👍 19
#ҚЎШИҚЧИ ҚИЗ ҲАЁТИ» (Онлайн қиссанинг давоми) ОНАЛИК БАХТИ Фариза онаси ўзининг сўзларига ишонмаётганини ҳис қилди.Ўз онанг сенга ишонмаса,нима қилиш мумкин?Устамон тулки Иброҳим онасини қўлга олиб,Фаризани телба қилиб кўрсатмоқчими? -Ойи,сиз нимага ўз болангизга эмас,сизга бегона бўлган куёвга ишонасиз?Ахир у сизни алдаяпти-ку. Фариза шу сўзларни айтиб,ютинди.-Нимага ўзингизни фарзандингизга эмас,унга ишонасиз?У мен яшаб турган уйни ҳаром қилди!Мен уларни ҳаммомдан бирга чиқиб келишаётганини кўрдим!Ана у Назмияси уятсизларча мени сочиғимга ўраниб олган эди.. Мунира опа қизига анграйиб қаради. –Назмия ким? –Куёвингизни севгилиси!Ёшликдан ўша аёлни ёқтирган экан.Назмия бефарзандлик сабаб эридан ажрашиб келганини эшитиб,дарров ўша билан топишиб олибди.Ҳатто никоҳ ҳам ўқитишган экан! Мунира опа қизининг бу гапларини эшитиб,бошини ушлаб қолди. –Ё,тавба.Наҳотки,Иброҳим шунақа ишларни қилган бўлса? –Ойи,ўша пайтда мен ёшлик қилдимми,ё Нозимнинг уйдагилари мени келин қилишни истамаганига аччиқ қилдимми,Иброҳимга тегаман деб туриб олдим.Аммо нимага сиз бошқа оналар каби Иброҳимнинг аслида кимлигини сўраб-суриштирмадингиз? –Ахир ўзинг бизга ҳеч нарсага имкон бермадинг-ку.Мени олиб қочди,энди номим ёмонга чиқмасин,дединг.Шунга тегаман,дединг. –Нимага мени ўшанда бу одамга турмушга чиқмаслигим учун оёқ-қўлларимни уриб синдирмадингиз? Фариза буёғига чидолмади.Кўзларидан дувиллаб ёш тўкилди.Мунира опа қизини қучоқлаб олди. —Қизим энди ҳаммадан айб қидирма.Ўша пайт ҳаммамиз бу кутилмаган воқеалардан гангиб қолган эдик.Даданг билан ҳам ўзинг жанжаллашдинг,ўламан саттор шунга тегаман дединг. –Сизлар мени қамаб қўйинглар эди.Уриб ўлдиринглар эди…–Фаризанинг овози бўғилиб қолди.-Аммо мени ўша Иброҳимга берманглар эди. Шу пайт палатага кириб келган ўрта ёшлардаги,семиз гавдали ҳамшира қўлидаги дори-дармонларни четдаги стол устига қўяркан,Фаризанинг ёнига яқин келди. –Синглим,бу ер чиллахона.Чиллахонада йиғлаш мумкин эмас.Бунақа йиғласангиз сутингиз қочади,ўзингиз касал бўлиб қоласиз.-Ҳамшира шундай деб томчи дорини чаққонлик билан штативга ўрнатди ва қўшиб қўйди.-Қани,жойингизга ётинг-чи.Сизга дармон берадиган томчи дорини улашим керак.Бу киши онангизмилар? –Ҳа,-жавоб берди Фариза. –Опа,энди ўзингиз биласиз,бу ерда  кўп ўтириш мумкин эмас.   Мунира опа бу гапни эшитиб,жойидан турди ва қизининг юзидан ўпти-да,кечроқ келишини айтиб чиқиб кетди.   Иброҳим эса..Туғруқхонага бир неча бор келган бўлса-да,Фариза билан юзма-юз бўлмади,бўлолмади.У қилган ишидан пушаймон бўлса-да,Назмиядан ҳам Фаризадан ҳам воз кеча олмаётган эди.Ўзи ахмоқлик қилиб,ўша куни Назмияни уйга чақирганига афсусланди.Аммо энди буёғига нима бўлишини,Фариза Умидни олиб уйга қайтадими,ёки отасининг уйига кетадими,шуни билолмай боши қотди.  Фариза туғруқхонада ўн кунча қолиб кетди.Миттигина,икки килограмга яқин туғилган Умиджон зўрға овози чиқар,кўпинча махсус шиша остида парвариш қилинар эди.Уни ҳали Фаризанинг қўлига беришмагани сабаб,ёш онанинг ўзи бориб,уни кўриб келарди.Ниҳоят , туғруқдан кейинги бешинчи кунда Умиджонни Фаризанинг олдига келтиришди… (Давоми бор..)     Моҳигул НАЗАРОВА https://t.me/IJOD07
Mostrar todo...
ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

👍 30😢 11