cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

PATRUL UZ RASMIY XABAR

Mostrar más
El país no está especificadoUzbeko26 737Noticias y medios47 362
Publicaciones publicitarias
417
Suscriptores
-124 horas
-177 días
-8230 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

⚡️Таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади “Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-68-сон, 19.04.2024 й.) қабул қилинди 🔰Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан: 🔹интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади; 🔹лотерея, интернет тармоғида ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш фаолиятлари қонунчиликка мувофиқ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширади. ▶️ Лицензиялар асосида ташкиллаштирилган лотерея, интернет тармоғидаги ўйинлар ва букмекерлик гаровларида фақат 18 ёшга тўлган Ўзбекистон резиденти ва норезидентлари қатнашиши мумкин. 🗓 2025 йил 1 январдан 5 йил муддатга лотерея ҳамда интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини солиққа тортишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби белгиланади: ➖лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ёки букмекерлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятидан ёки букмекерлик фаолиятидан олинган жами даромадидан тўланган ютуқлар ва қайтарилган ставкалар чегирилган ҳолда 4 фоиз ставкасида айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари ҳисобланади; ➖жисмоний шахсларнинг Агентлик томонидан берилган лицензиялар асосида ўтказиладиган лотереялар ҳамда интернет тармоғидаги ўйинлардан ва букмекерлик гаровидан олинган ютуқлар сифатидаги даромадлари даромад солиғи тўлашдан озод этилади. 🏢 Лотерея ва интернет тармоғида ўйинлар, букмекерлик фаолияти ташкилотчиларининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этишини мониторинг ва назорат қилиш функциялари Агентлик ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади. 👉 @PATRUL_UZ
Mostrar todo...
Жорий йилнинг 25-28 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлиги ҳақида Ўзгидромет хабар берди. Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида; Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида; Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида; Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида; Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида; Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида; Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида; Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида; Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралади. Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин. 👉 @PATRUL_UZ
Mostrar todo...
Термиз шаҳрида аттракцион ўриндиғи синиб қулаб тушган ва тўрт киши жароҳатланган. Бу ҳақда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, 2024 йил 16 апрел куни Термиз шаҳрида жойлашган “Termiz avenue park” МЧЖга қарашли “Bolajon” номли маданият ва истироҳат боғида ўрнатилган аттракционда ўриндиқ синиб, ерга қулаб тушган. Оқибатда тўрт нафар фуқаро турли даражада тан жароҳатлари олишган. “Аттракцион мавсум олдидан тўлиқ техник шаҳодат синовларидан ўтказилмаган. Уни тайёрлаш ва уни техник текширувдан ўтказиш учун тақдим этиш аттракционларнинг соз ҳолати ва улардан хавфсиз фойдаланиш учун масъул бўлган шахс тайинланмаган, мавсумга тайёрлиги тўғрисидаги далолатнома тузилмаган. Мавсум олдидан аттракциондан фойдаланиш учун рухсатнома олмасдан ундан фойдаланилган”, дейилади қўмита хабарида. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Kun.uz’га маълум қилишича жароҳатланганлар 11 ва 15 ёшли қизлар ҳамда 27 ва 29 ёшли аёллар бўлган. Улардан икки нафари Қозоғистон фуқаролари бўлишган. Жароҳатланганлар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалига ётқизилган. 👉 @PATRUL_UZ
Mostrar todo...
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ахборот хизмати

МУНОСАБАТ Жорий йилнинг 16 апрел куни Surxondaryoliklar (

https://t.me/joinchat/AAAAAFPwXpssSNOiNyR2Sg

Ойбек Қаюмов) расмий сахифасида Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг маъмурий биноси олдида жойлашган истироҳат боғида аттракционнинг троси узилиб кетиши натижасида 5 нафар болажонлар тан жароҳати олганлиги тўғрисида маълумот тарқалган. Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси Истироҳат боғлари аттракционларини назорат қилиш бўлими томонидан ўрганишлар натижасига кўра ушбу ҳолат юзасидан қуйдагилар маълум бўлди. Термиз шаҳри, “Тупроққўрғон” МФЙ, Ҳаким Ат-Термизий кўчаси ёқасида жойлашган “TERMIZ AVENUE PARK” МЧЖга қарашли “BOLAJON”номли маданият ва истироҳат боғида ўрнатилган “Қувноқ тепалик” аттракционида 4 кишилик ўриндиғи синиб жойидан ерга қўлаб тушиш натижасида 4 нафар фуқаролар турли хил тан-жароҳат олишган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 18 апрелда рўйхатга олинган амалдаги “Аттракционлардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш…

Нега халқлар камбағаллашади?
Mostrar todo...
#Aллергенлар ✅Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Халқаро молекуляр аллергология маркази томонидан 18-24-мартлар кунлари Тошкент шаҳрида жойлашган чанг қопқонидан олинган маълумотларга кўра, ҳаво таркибида аллерген ўсимликлардан Сарв юқори миқдор, Терак, Қайрағоч, Отқулоқ ва Шўрадошларда ўрта миқдорда гул чанги тарқалган, бошқа аллерген ўсимликларнинг гул чанги кам миқдорда учраши аниқланди. Гулли ўсимликлар бўйича ушбу ҳафтада ҳавода гул чангининг тарқалиши ўрта миқдорда аниқланди. Замбруғлардан Альтернариа альтерната ва Ганодерма луcидумда ўрта миқдор, бошқа замруғ споралари ҳавода кам миқдорда учрагани аниқланди. 👉 @PATRUL_UZ
Mostrar todo...
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ва Ўзбекистон Исломий Ҳаракати террорчилик ташкилоти раҳбари Тоҳир Йўлдош ўртасидаги суҳбат акс этган видео судга оид диншунослик экспертизасининг 2023 йил 17 октябрдаги экспертизаси хулосасига кўра, экстремистик ва конституциявий тузумга тажовуз қилишни ифодаловчи материаллар қаторига киритилди. Бу ҳақда “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди. “Мен иловада келтираётган видеолавҳа 1991 йили Наманганда президент Ислом Каримовнинг ташрифи муносабати билан олинган. Кейинчалик АҚШнинг Афғонистондаги аксилтеррор кучлари томонидан йўқ қилинган террорчи Тоҳир Йўлдошнинг президент билан мунозараси видеода акс этади”, деган у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида. Қайд этилишича, орадан 33 йил вақт ўтишига қарамай, бугун мазкур видеони кимгадир юборган шахс конституциявий тузумга тажовуз қилган ҳисобланади. Мисол учун, айни пайтда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани "Чирчиқ" маҳалласи Шодон кўчасида яшовчи фуқаро С.Ш. шу видео ҳаволасини отасига улашгани учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159-моддаси (Конституциявий тузумга тажовуз қилиш) билан айбланмоқда. “Currenttime” нашри томонидан эълон қилинган С.Ш.нинг айблов хулосасида келтирилишича, гумонланувчи ўтган йилнинг сентябрь ойида отасига Каримов ва Тоҳир Йўлдош иштирокидаги видеони жўнатгани учун қўлга олинган. Суд-теологик экспертизаси ҳам ушбу видеони “экстремистик” хусусиятга эга деб топган. Айни пайтда 1991 йилда Наманганда содир бўлган воқеа видеоси бундан ўн йил аввал YouTube платформасига жойланган бўлиб, ҳозиргача омма эътиборида. Уни деярли етти миллион киши томоша қилишга ҳам улгурган. 1991 йил 9 декабрда содир бўлган воқеаларда террорчилик гуруҳи вакиллари Ислом Каримов олдига бир қанча талабларни қўйган, биринчи президент эса уларни кўриб чиқишини айтган. Экспертларнинг фикрича, 2009 йилда ўлдирилган Тоҳир Йўлдошни 2016 йилда Олий суд экстремистлар рўйхатига киритган. Шу боис ҳам унинг нутқи ёки сурати туширилган ҳар қандай материаллар амалдаги давлат тузумига тажовуз сифатида баҳоланади. 👉 @PATRUL_UZ
Mostrar todo...
⚡️Бекобод тумани Зафар шаҳарчасида яшовчи эр-хотин Россияга ишлагани кетиб, иккита қизини Бўка тумани Чўлабод қишлоғида яшовчи қариндошига ишониб топшириб кетади. ⚠️Ота-она Россияда ишлаб юрганда уларнинг болалари ҳар куни итдек калтак еб, қийналиб юрарди. Васийликка ишониб берилган аёл шу йил 11 март куни қариндошларининг кичик қизини катта ёғоч бўлакчаси билан калтаклаб, уриб ўлдириб қўйди Аввалига уриб, баданларини кўкартириб қонатиб ҳузурланиб бўлгач, инграб ётган 7 яшар қизчани жойига олиб кириб ётқизиб қўйган. Ярим тунда ҳам қизчанинг овози босилмаганидан кейин чиқиб яна урган. Охири жимиб қолганидан хавотирланиб тез ёрдам чақирган. Бор-йўқ айби кўчада болаларга қўшилиб озроқ ўйнаган қизалоқ мана шундай тарзда қийнаб ўлдирилди! ‼️Боланинг ота-онаси жанозага ҳам етиб келолмади. Юраги ўпирилиб тушди бечора онасининг. Ваҳший аёл қамоқда, қизча қийналиб ўлди, ота-она Россиядан Ўзбекистонга кейинроқ етиб келди. Бироқ энди уларга бу ҳаёт татийдими? Норасида болани ўлимга юборишгани бир умрлик армон. 📌Қизалоқ жони чиқар пайтида дўхтирга қараб: "Онамга айтинг, мен уни яхши кўраман, синглимни ташлаб Россияга кетмасинлар", дебди. Бу воқеа Бўка ва Бекободни ларзага солди. Одамлар кўз ўнгида содир бўлган ваҳшийлик ёшу қарини йиғлатди. 👉 @PATRUL_UZ
Mostrar todo...
#Диққат ⚡️🇩🇪Германиянинг бир қатор ташкилотлари билан ҳамкорликка кўра фуқаролар хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш, тиббиёт ва қурилиш соҳаларига ишга таклиф этилади. Қуйидаги ҳаволалар орқали батафсил маълумот олишингиз ва рўйхатдан ўтишингиз мумкин: "Дувенбеcк" – юк автомобили ҳайдовчиси, ойлик маош 2200 евродан бошланади; 📍Batafsil 📍Ro'yxatdan o'tish "НоВо Агенcй" – ҳамширалик ва парвариш соҳаси, ойлик маош 1800 евро ва касбий тасдиқлангандан кейин 2200 евродан бошланади. Бухорода немис тилини ўқитиш бўйича дастур йўлга қўйилган; 📍Batafsil 📍Ro'yxatdan o'tish "CонсултингУз" – Юк автомобилларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни бошқариш, ойлик маош 1800 евродан бошланади. Фарғона, Андижон, Тошкент ва Навоий шаҳарларида немис тилини ўқитиш бўйича дастур йўлга қўйилган; 📍Batafsil 📍Ro'yxatdan o'tish – Ҳамширалик, ойлик маош 1800 евродан бошланади; 📍Batafsil 📍Ro'yxatdan o'tish 👉 @PATRUL_UZ
Mostrar todo...
Germaniyaga yuk avtomobili haydovchilari ishga taklif etiladi

Nomzodlar uchun talablar: 📍CE toifadagi haydovchilik guvohnomasi; 📍nemis tili bo‘yicha kamida B1 darajasi (Gyote instituti, ECL, ÖSD, Telc yoki nemis filologiyasi diplomi); 📍18-41 yosh; 📍Germaniyada Yevropa Ittifoqi haydovchilik guvohnomasini olish va ro‘yxatdan o‘tish uchun qayta tayyorlash kurslarida o‘qish va 95-kodli sertifikatini olishga tayyorgarlik (davomiyligi 6-8 oy); 📍Germaniyada qayta tayyorlash kurslaridan so‘ng kamida 3 yil “Duvenbeck Kraftverkehr GmbH” shirkatida ishlash. Quyidagi sharoitlar yaratib…

⚡️⚡️Эндиликда электр ҳисоблагичлар истеъмолчилар ҳисобидан ўрнатилиши мумкин Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш ҳамда тўлов интизомини мустаҳкамлаш такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси кенг жамоатчилик порталида эълон қилинди. Қарор лойиҳасига кўра, қуйидаги объектларга ҳам ташқи реклама объектлари учун оширилган коэффициент қўлланилади.  Очиқ майдонларда жойлаштирилган махсус, вақтинчалик ёки стационар иншоотларга, шунингдек, бинолар, иншоотларнинг ташқи юзаларига, деворларга, томларга, панжараларга, кўча жиҳозлари элементларига, кўчалар ва йўлларнинг қатнов қисмида, автомобиль ёқилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШ) жойлаштирилган видео-экранлар, электрон дисплейлар, медиа фасад, график, матнли ёки бошқа реклама кўринишидаги маълумотларни (бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида) акс эттирувчи, шунингдек, ресторан, кафе, бар, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан ён-атрофидаги дарахтларга, конструкцияларга осилган иллюминацион ва светодиодли лампалар шодаси. Бунда реклама объектига сарфланадиган электр энергиясининг ҳисоби алоҳида ўрнатилган электр ҳисоблагич орқали амалга оширилади. Шунингдек, электр тармоқларига уланиш учун электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭҲНАТ) мос келадиган ҳисобга олиш асбоблари ўрнатиш ишлари 2024 йил 1 январдан бошлаб, юридик истеъмолчиларнинг ва 2024 йил 1 апрелдан бошлаб маиший истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.  2024 йил 1 январдан бошлаб, электр энергияси ва табиий газ учун 100 фоиз олдиндан тўлов тизими жорий этилади. Ёқилғи-энергия ресурсларидан самарасиз ва беҳуда фойдаланганлик учун қўлланиладиган иқтисодий жарималар қўллаш тизими такомиллаштирилади. 2024 йил 1 январдан табиий газ учун олдиндан тўлов қилмаган юридик истеъмолчиларга ҳисоб-китоб етказиб берилган газ қийматига нисбатан 1,4 коэффициентда ҳамда таъминот корхонасига олдиндан тўловсиз етказиб берилган табиий газ қийматига нисбатан 10 фоиз миқдорида молиявий жарима қўллаш тизими жорий этилади. Қарор лойиҳасида қайд этилишича, электр тармоқларига уланиш учун электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭҲНАТ) мос келадиган ҳисобга олиш асбоблари ўрнатиш ишлари 2024 йил 1 январдан бошлаб юридик истеъмолчиларнинг ва 2024 йил 1 апрелдан бошлаб маиший истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.  Амалдаги тартибга кўра, бу ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисобидан амалга ошириб келинар эди. Энергетика вазирлиги "буни энергияга сарфига оид маълумотларнинг қалбакилаштирилиши, “Ҳудудий электр тармоқлар” АЖ нинг молиявий имкониятлари ҳамда янги истеъмолчилар сони кескин ўсиб бораётгани" билан изоҳлаган.  Ш.Маматуропова, ЎзА
Mostrar todo...
‼️Ўзбекистонда скутер ва электросамокатлар давлат рўйхатидан ўтказилади Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳасига кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб ДЙҲХХ органларида двигатели 25 ва ундан ортиқ куб/см иш ҳажмига эга бўлган ёки конструкциявий тезлиги соатига 25 ва ундан ортиқ километр бўлган автомототранспорт воситалари, электродвигателининг қуввати 0,25 кВт ва ундан ортиқ ёки соатига 25 километр ва ундан юқори тезликка эга бўлган электромобиллар (электромотоцикллар, электроскутерлар ва бошқалар), шунингдек, тиркама ва ярим тиркамалар давлат рўйхатидан ўтказилади. Давлат рўйхатидан ўтказиладиган транспорт воситаларини бошқариш фақат тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахсларга рухсат берилади. @PATRUL_UZ
Mostrar todo...