cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

🧕 Muslimalar kundaligi

Publicaciones publicitarias
4 725
Suscriptores
-4524 horas
+3687 días
+31230 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

#ТАНЛАНГАН айниқса у ерда мендан бошқа қизнинг сурати йўқлиги ўзимга ҳаммасидан ҳам ёқди... - Гул ...Сизга ҳеч шундай туюлганми ? Бир инсон билан танишганингизга саноқли дақиқалар бўлган- у , аммо уни бир умр танийдигандексиз... Мана мен. Сиз билан танишганимга ҳали ҳеч қанча вақт бўлмади. Бироқ сизни жудаям кўп вақтдан буён биладигандекман.Сўзламай жим турсангиз ҳам ёнимда борлигингизни ўзи бахтдек туюлаверади Ишонсангиз сизнинг ёнингизда ўзимни шу қадар ҳотиржам ҳис қиламан- ки ... Хафа бўлсангиз дунё кўзимга тор бўлиб кўриниб кетади. Кеча кўзингизда ёшни кўриб юрагимга минглаб ҳанжар урилгандек оғриқ турди. Назаримда биз ҳудди бир - биримизни тўлдирувчи бир одамдекмиз. Сизни билмадим- у , аммо менда шундай. Яна бу йигитнинг тайинли дўсти йўқдир деб ўйламанг . Дўстларим бор. Аммо қиз боладан дўстим йўқ. Гул ... Сизга қадар қизлар ҳақида фикрим бошқача эди. Мен қизлар яхши она , опа, сингил , рафиқа , қиз бўла оладилар деб ўйлардим. Бироқ ҳеч қачон "Қизлар яхши дўст бўла оладилар" деб ўйламаган эканман. Ҳозир эса бу фикримдан бирор киши қайтара олмаса керак... Гул... Майлими ? Амалиётингиз тугаса ҳам дўст бўлиб қолаверсак ? Вақтингиз бўлганда суҳбатлашса олсак. Биламан. Сиз қаерда бўлсангиз ҳам ўз вазифангизга бор имконингиз билан киришасиз. Мана амалиёт бунга бир мисол. Сизгача амалиётга келган талабалар биз буюрсакгина қўлидан келганча ишларни қилишган, баъзи ҳолатларда ҳаттоки бизларга иш ҳам орттириб қўйган пайтлари ҳам кўп бўлган. Бироқ сиз ... Сиз бутунлай бошқа дунёсиз. Аслида ҳар бир инсон ўзи бир дунё . Машойихлардан бири "Сен юрадиган бир дунёсан" - деган экан. Сиз эса нафақат юрадиган балки фикрлайдиган , мушоҳада қиладиган , ўзгалар ташвишида куйиб - ёнадиган , уларга яхшилик истайдиган ўзгача дунёсиз ... Сиз дунёлар ичида танланган , мукаммал бир дунёсиз. Амалиёт вақтида ҳеч бир ишни , ҳеч бир деталигача бефарқ қолдирмадингиз, шу сабаб тезда кўзланган натижага эришдингиз. Ростини айтсам битта мен эмас , балки бўлимдаги катталар ҳам сизнинг қобилиятингизга тан бериб бўлишди. Сизга дам бериб туриб яна ишга чақириб олишгани бунга яққол далил эмасми? . Шуларга асосланган ҳолда амалиётдан ўқишга қайтган чоғда ҳам у ерда жуда машғул бўлишингизни биламан. Шундай машғул бўла туриб ҳам , имкон даражасида менга вақт ажрата оласизми ? Бу биринчи савол эди. Мен сизга икки савол бермоқчи эдим ўзи . Мумкин бўлса уларга жавоб берсангиз . Энди иккинчи савол : Айтинг-чи , нима учун менга бунчалар қалбан яқинсиз ? Битта менда шундайми ёки сиз ҳам менга нисабатан шундай дил яқинлигини ҳис қиласизми ? - Саволингиз учта бўлиб кетди,- деди Гулнур қизғалдоқзорга термулганча , - аммо уларга жавоб беришга ҳаракат қилиб кўраман. Биринчи саволга жавоб: Сиз тўғри айтдингиз . Мен ҳар бир дақиқасини қизғанадиган , қадрлайлиган инсонлар сирасига кираман. Мен учун дам олиш қайсидир ишда муваффақиятга эришиш демакдир. Бу дегани қайсидир мақсадга эришсам , ана шундан тотган роҳат , фаҳр ҳисси менга олам жаҳон енгиллик беради. Сиз билан амалиётдан кейин ҳам кўришиб туриш ёки телефон орқали суҳбатлашишга албатта қарши эмасман. Сабаби биз дўстмиз. Дўстлик туйғуси соябон эмас- ки , ёмғир ёққанда эсга тушиб , қолган вақтда бир чеккада кераксиз матоҳдек аҳамият берилмаса. Хуллас биринчи жавобим : Ҳа ! Амалиётдан кейин ҳам сиз билан муносабатларимиз шундай бўлиб қолаверади. Албатта бундан ўзингиз зерикмасангиз. Содиқжон "Ҳечам-да, ҳечам зерикмасман" деган маънода бош силкитди . Гулнур нимтабассум билан сўзида давом этди : - Энди иккинчи саволингизга жавоб. Нима учун сизга қалбан яқинман ? Менга раҳматли бувим айтиб берган эдилар : Инсон дунёга келишидан аввал уларнинг руҳлари яратилиб қўйилган бўлар экан. Вақти келиб бу руҳлар дунёга келиш соатлари яқинлашган инсонларнинг танасига жойланар экан. Руҳлар дунёсида яқин бўлганлар эса бу дунё ҳаётида учрашиб қолишса сиз айтгандек қалбан яқин бўлишар экан. Билмадим , бу сўзлар қанчалар ҳақиқат ? /75
Mostrar todo...
👍 61 4👏 3
#ТАНЛАНГАН - Бироқ мен аввалдан шаҳар ташқарисига чиқишимизни билганлигим учун озгина бозор қилиб олувдим. Нон , пишлоқ , айрон деганларидек... Бир сўз билан айтганда соғлом турмуш тарзи, - Содиқжон шундай деб кулимсираганча қўлида ушлаб турган шохни қўйиб юборди,- илтимос , оч қоринга кўп тут еманг. Ошқозонга оғирлик қилиши мумкин. Гулнур Содиқжоннинг раъйини қайтаргиси келмади : - Хўп ,- деди у бош силкиб ,- Содиқ ака, бугунги зиёфат яна сизнинг ҳисобингиздан бўляптими ? Мен анча қарздор бўлиб қолдим- ку ? - Қарзларингизни барини битта қилиб узасиз ,- деди Содиқжон машинадан майда- чуйдаларни ола келиб ,- ёдингизда борми , менга ойижонингизнинг қўлларидан бир ош ваъда қилганингиз ? - Ҳаа эсимда, - деди Гулнур ерга қоғоз пакетдан қўлбола дастурхон солар экан,- сиз бир кунни айтсангиз бўлди , мен тайёргарлик кўриб қўяман. Ош баҳона ойижоним ва укам Азиз билан ҳам танишиб олардингиз. Мени роса зўр укам бор . Танишганингизга ҳечам афсус қилмайсиз. - Биламан,- деди Содиқжон Гулнурга ёрдамлашар экан, опасининг укаси бўлади- ю , ёмон бўладими ? Ундан кейин исми ҳам кимлигини айтиб турибди. Азиз исмли инсонларнинг бари яхши инсон бўлади , менга ишонаверинг. - Албатта ишонаман . Мана сизнинг дадангизнинг исмлари ҳам Азиз ака. Улар яхшидирлар- ки, ўғиллари ҳам яхши. - Бу ҳақда айтганмидим?- лабларига табассум тошди Содиқжоннинг,- ҳа дадам жудаям яхши инсонлар. Ойижоним ҳам ... Умуман оила аъзоларимизнинг бари яхши инсонлар. Содиқжон дастурхонга қараб кўнгли тўлгандек бўлди : - Эсим қурсин . Юкхонада кичиккина ўтирадиган курсичалар бор эди. Ҳозир... Содиқжон тезда бориб машина юкхонасидан иккита пастаккина курсича олиб қайтди. - Мени- ку дўстларим бармоқ билан саноқли , аммо сизники кўпга ўхшаяпти,- курсичаларга ишора қилди Гулнур - Ҳаа айтманг , - деди Содиқжон унга жавобан ҳозиржавоблик билан, - тан олиб айтадиган бўлсам бу йиғма курсичаларни дадамлар балиқ овига борадиган кунлари солиб олардим. Ишдан барвақт бўшасам мен ҳам уларнинг ортларидан бориб давраларига қўшиламан деган яхши ниятда. Аммо кўряпсиз- ки , кейинги кунларда бу нарсага умуман вақт орттира олмаяпман... - Шундай денг , - деди Гулнур бирдан маъюс тортиб ,- аммо ўша вақтни орттишга ҳаракат қилинг. Мана мен ...Дадам тирик бўлганларида ҳамма ишимни бир четга сурардим- у ... Гулнур хўрлиги келиб томоғига тиқилган хўрсиниқни "ҳиқ" этиб ютди- ю , аммо Содиқжоннинг кайфиятини бузмаслик учун ўзини тезда қўлга олди: - Биласизми, ҳали уйдан чиқаётган вақтимда ойижонимдан "Қайтишда сизга нима олиб келай?" деб сўрасам , улар "Бир қучоқ бахт олиб кел" дедилар. Ҳозир манави қизғалдоқларни кўрдим- у, қани улардан узиб ойижонимга олиб борсам дея ўйланиб қолдим . Бироқ минг афсус- ки , қизғалдоқлар узилгандан сўнг тезда нобуд бўладилар. - Ойижонингизни сўзларини мен бошқача тушундим. Улар учун бахт бу - сизнинг ўзингиз. Улар сизга "Соғ- саломат уйга қайтгин, қизим" деганлар. - Содиқ ака, сиз ҳам сўзлардан сўз ўқир экансиз- у ... Тўғриси сиз билан суҳбатлашиш менга тобора қизиқ бўлиб бормоқда. Амалиётим тугаса сизнинг ўрнингиз менга роса билинса керак... - Гул... Мен ... Мен амалиётингиз сира тугамаса дердим... - Ҳеч қиси йўқ. Амалиётим тугаса ҳам ўзингиз чизган суратимни кўриб юраверасиз...- Гулнур беихтиёр шундай деб юборди- ю "Аммо шу гапни бекор айтдим" деган гап хаёлидан ўтди. Содиқжон эса Гулнурнинг сўзларидан ўзини йўқотиб қўймади: - Ўзим ҳам бир зумда "Телефонимнинг астар - аврасини ағдариб ташлаган сиздек қиз ўзингизни суратингизни кўрмай қолмаслигингиз мумкин эмас" деган хаёлга боргандим,- деди у хушфеъллик билан - Умуман айтганда сурат жуда чиройли чиққанди ,- Гулнур садафдек тишларини ярқиратиб жилмайди. - Ёқдими ? Алдамаяпсизми ? - Содиқжон беш баҳо олган ўқувчидек қувониб сўраркан,- рости ёққанидан жуда ҳурсандман. - Ҳаа ҳақиқатдан ҳам менга жуда маъқул келди ,- Гулнур шундай деб сўзларини давомини ичида айтди ,- /74
Mostrar todo...
👍 13
👆👆👆👆 аввалги қисмлар #ТАНЛАНГАН 23 - ҚИСМ Сожида ўз ҳисларига банди бўлган бир вақтда Содиқжон Гулнурни шаҳар ташқарисига олиб чиқиб кетаётган эди. - Содиқ ака , қаерга кетяпмиз ? - сўради Гулнур катта йўлга чиққан пайтда. Содиқжон Гулнурга кулимсираб сўз қотди: - Етар шунча жиноятлар ва жиноятчилар ичида юрганим. Бугун менинг ўзим жиноят қилмоқчиман,- у шундай деб айёрлик билан чап кўзини қисиб қўйди,- мен сизни ўғирлаб кетяпман. - Ҳооо , зўр- ку ! - Гулнурнинг юзларига ҳам зумда қон югурди ,- аммо айтиб қўяй , бу ҳаракатингиз жуда қалтис ва бунинг оқибатида жонингизга яхшигина жабр бўлиши мумкин. - Во-ей , қўрқитманг ! Режам юлдуз кўрмай жон бервормасин... Ўзи озиб- ёзиб зўрға юрак ютиб бир қарорга келгандим ... Гулнур Содиқжонга жилмайиш билан жавоб қайтарди. У туни билан Мафтуна воқеасини ўйлаб мижжа қоқмаган, ўзига ўзи "Бу ёғига нима бўлади?" дея тинмай савол берган , унга топган бир неча жавобларнинг бари кўнглига ўтиришмай ўз ёғига ўзи қовурилиб чиққан эди. Содиқжоннинг сал аввал телефон орқали етказган хабари қизнинг дилидаги мавҳум тугунларни ечиб юборган , шу сабаб у ўзини қушдек енгил ҳис қила бошлаган эди. Содиқжон дилга ором бергувчи майин мусиқани паст овозда қўйгач, қиз уни берилиб тинглай бошлади . Кўп ўтмай Гулнур машина ўриндиғига бошини қўйганча кўзи илинди. Содиқжон уни уйғотиб юбормаслик учун ўртача тезликда машинани бошқариб кетаверди. Гулнур шу ҳолатда бир муддат ором олди. Шу вақт ичида туш кўришга ҳам улгурибди. Тушида унга кимдир бир қучоқ қип- қизил гулдаста тутибди. Гулнур гулдастага қўл узатди : -Содиқ акааа...- шивирлади у ва беихтиёр кўзларини очди. - Гул... - деди Содиқжон унга монанд шивирлаб ,- қара сени қаерга олиб келдим. Гулнур Содиқжон ишора қилган тараф- тўғрига қараб ҳайратдан кўздан уйқуси қочди: - Вууууй , бунча гўзал ?! Сиздан ...сиздан қарздорман Содиқ ака... Катта раҳмат... Содиқжон катта йўлдан бир метрлар пастлик- пойлари остида ястаниб оловдек товланиб ётган минг- минглаб қизғалдоқларга қараб "қойилмисиз энди ?" дегандек кулимсиради: - Гулга гуллар ёқади деб ўйлагандим. Адашмабман... - Мен анчадан бундай чиройли манзараларни кўрмагандим. Аммо кейинги кунларда сиз туфайли бири- биридан чиройли жойларни томоша қилиш бахтига мушарраф бўляпман. Ўтган куни Ўрда бўйи, кечаги сўлим мажнунтоллик ҳиёбон, бугун эса таърифига тил ожиз бўлган бу қизғалдоқзор... Шундай қучоғимни очсам- у шу қизғалдоқларнинг барчаси бағримга сиғиб кетса... Содиқ ака, ҳув анави чеккада бошқача гуллар ҳам бор экан, ўша ерга борайлик... - Машинага чиқинг унда , айланиб ўта ерга ўтамиз... Гулнур эрка оҳудек чаққонлик билан машинага ўтирди. Улар йўлдан бироз панароқ бўлган катта балх тут тагини танладилар. - Тут ҳам ширага тўлибди ! - Гулнур ёш қизчалардек оппоқ мевалари маржондек тизилган тут шохини ушлаб эгиб олиш учун чўзилди . Содиқжон унга ёрдамга шошилди. У бир сакраб ширадор , шода- шода бўлиқ донли шохни ушлаб Гулнурга тутди . - Содиқ акаа... - деди Гулнур йигитга завқланиб боқиб , келаси сафар яна шундай ўғирлайман десангиз машинангизга ўзим югуриб чиқаман. Сўз бераман. - Иии Гулнур ! Бир ҳовуч тут ва қизғалдоқзор учун эргашиб кетаверсангиз ёмон экан. Рақобатчиларга дош беролмайманми деб қўрқаман,- сохта хўрсинди Содиқжон. - Сиз сира ҳавотир олманг . Бу қоида фақат дўстлар даврасида амал қилади. Менинг эса дўстларим кўп эмас... - Кўп эмас ?! Кўп бўлмаса ҳам бор экан- ку?- яна ўпкалади йигит . - Оббо , барибир барча гапдан хабардор бўлмагунча тинчимайсиз шекилли. Хуллас дўст деганларимнинг барчаси ҳам мени кўнглимга қараб бундай айлантириб юришга имконлари йўқ. Ундан кейин кўп савол бераверманг. Тут ейишга ҳалақит беряпсиз. Тўғрисини айтсам қорним яхшигина очиқабди. Мен кафега ўхшаш бирор жойга борсак керак деб майда- чуйда ул, бул олволмабман. Аммо бундан хафа эмасман. Дунёнинг энг сара таомларини кафтимдаги шу бир ҳовуч оқ тутга алишмасман ман ! /73
Mostrar todo...
👍 24
#ТАНЛАНГАН Азиз ... Менинг ҳаётимда Азиз исмли дўстим бор эди. Қачон- ки у билан мулоқат қилганда юрагим орзиқиб , шундай илиқ туйғулар билан тўлиб - тошарди . Бу туйғуларнинг номи меҳр, самимият , вафо эди. Бир сўз билан айтганда эса дўстлик эди бу туйғунинг номи . Мен яшаган умрим давомида битта нарсага амин бўлдим: - Чин дўст Аллоҳ томонидан юборилган энг юксак мукофот экан. Азизни охирги марта йигирма йилларча аввал кўргандим. Ўшанда тоғ ёнбағрида у билан илк бор юзма - юз келгандаги ҳиссиёт ҳали ҳамон ёдимда. Мен уни танидим , у эса қаршисида бир неча ўнлаб жиноятларни биргаликда очган , унга худди ўзидек ишонган , садоқат бобида тенгсиз дўсти мен - Жулия - Скарлет турганлигини сезмади. Сезмаслигига асосий бир сабаб ҳам бор эди-да. Мен она бўлган эдим ва мана шу оналик мақомим билан ҳаётим бутунлай бошқа саҳифа очганди. Гулнур дунёга келгач мен она- Сожидага айландим. Аммо Сожида Жулиядан ҳам, Скарлеттдан ҳам бахтли эди. Гулнурнинг асл исми Гули. Буни фақат оиладагилар биламиз . Унга раҳматли бувисининг исмини бергандик. Аммо адаси қизимизга гувоҳнома олаётганларида уни номини Гули деб ёздиришга кўнгиллари бўлмаган. Гувоҳномани қайд қилиш бўлимида "Исмини ким деб ёзай ?" деган саволга беихтиёр "Гулнур" дея жавоб берган эканлар. Гулнур исми жисмига монанд қиз бўлиб туғилганди. Худди нурга белангандек гулдек қизалоқ хушсурат эди у. Мен йиллар оша "Қизимда зотдан зотимизга ўтиб келган қобилиятлардан қайси бири бор экан?" дея кузатдим. Аммо баъзи фитрати тоза бўлган инсонларнинг кўпчилигида учрайдиган қобилиятларни айтмаса, унда ярақлаган бирон бир нарсани сезмадим. Аммо бир куни Гулнурга боқиб унинг асл қобилияти жуда , жуда , жудаям теран фикрлаши эканлигини билиб қолдим. Гулнур жуда ёшлигиданоқ йиллар давомида ўзини бу соҳада шуғулланиб иқтидорга эришган машҳур ҳид ва таъм билувчилардан ҳам кучли сезгига эгаси эканлигини фахмлаганимда ўзимни ҳайрат уммонига улоқтирилгандек ҳис қилган эдим. Бу борада у бувиси ва буваси , яъни менинг ота-онамга тортгандек эди. Мактабда эса қизим тўртинчи синфдалик чоғида синф раҳбарининг сумкасидан пул ўғирлаган ўқувчини фош қилиб тилга тушиб қолганди. У ўзидаги қобилиятни жуда эрта ажратиб билган экан. Мен Гулнурнинг ўз хонасида эртадан - кеч қамалиб олишидан ҳавотир олиб эшик тирқишидан қараганимда у етти юз саҳифадан ошиқ китобни ёддан ўқиб такрорлаётганини ва шу тариқа машқ қилаётганини кўриб бемажол бўлиб қолгандим. У еттинчи синфда кимё фанига қизиқиб қолди ва шу йилнинг ўзида мактаб дастурини мустақил тўлиқ ўзлаштириб бўлди. Гулнур юзлаб моддалар ичидан кераклисини қийналмай ажратиб ололади. Тайёр маҳсулотнинг ҳидидан қайси бир модданинг кўп ёки кам миқдорда қўшилганлигини айта олади. Агар маҳсулот татиб кўриш учун яроқли бўлса , унда ишлаб чиқарувчининг ҳолига вой. Гулнур сифат сертификатининг энг юқори юлдуз даражасини олган инсоннинг ҳам хатосини топиб берадиган даражада сезгир. Ва айнан ана шу қобилияти ўз отаси , яъни Диёрбек акамнинг ҳаётига зомин бўлди ... Гулнур ўзини худди шу нарса учун асло кечира олмади... #давоми_бор /72 Муаллиф : Хазонрезги ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Mostrar todo...
👍 65🥰 9👏 3🔥 2
👆👆👆👆 аввалги қисмлар #ТАНЛАНГАН 22- ҚИСМ - Нима ? Мафтунага бир гап бўлдими ? - Содиқжондаги ҳаяжон ўзига ҳам юққанча энтикиб сўради қиз. - Мафтуна... У эрталаб бўлимга келибди ва барча айбини тан олибди. Бўлган воқеаларни барини бир бошдан гапириб берибди. Жиноят иши бўйича қўлида бор ашёвий далилларни ўзи билан олиб келиб бўлимдагиларга топширибди. Гулнур бу хабарни эшитиб ҳурсанд бўлишни ҳам, хафа бўлишни ҳам билмай қолди. - Гулнур ... Энг асосий гапни айтайми ? У бўлимга эри билан келибди. Мафтунанинг эри кеча кечга яқин Россиядан учиб келган экан. Мафтуна унга бор гапни айтиб берибди. Сўнг Шодмон телефонига жўнатган ўзининг суратларни эрига кўрсатибди. Сўнгра иккала ёш эрталабгача ўйлаб "Бор айбни тан олиш энг яхши чора" деган қарор қабул қилишибди . Биласизми , Гулнур? "Мафтуна ва Шодмон" воқеасини эшитган бўлимдагиларнинг бари ҳайратдан ғалати , тушунарсиз аҳволга тушиб қолишди. Эркин ака эса иложи борича Мафтунанинг жиноятига бериладиган жазони юмшатиш чораларини кўрмоқдалар. Келинчакнинг фойдаси учун шу соҳа бўйича номи чиққан энг яхши адвокат - ўзларининг яқин дўстлари бўлмиш Истам Акмаловни ишга жалб қилишга қарор қилдилар... Гулнур... Нимага жимсиз ? Алло, Гулнур мени эшитяпсизми ? - Содиқ ака... - Ҳаа Гулнур? - Мен ... Мен йиғлаяпман... Содиқжоннинг овози ҳавотирли тус олди : - Гулнур ? Аҳволингиз яхшими? Ёки тобингиз йўқми ? - Мен... Менда ҳаммаси жойида. Мен Мафтуна учун йиғлаяпман. Эри Хуршид учун йиғлаяпман,- Гулнур йиғи аралаш хўрсинди,-демак Хуршид Мафтунадан воз кечмас экан- да ? Тўғри тушундимми ? - Ҳа ! У аёлидан воз кечмоқчи эмас ! Аммо бу ёғига оиланинг бошқа аъзолари қандай йўл тутади билмадим. Хуршид "Мафтунанинг шу аҳволга тушишига барчамиз айбдормиз, айниқса мен "деганмиш. Гулнур... Мафтунани ҳибсхонага олиб кетишаётганда "Мени бу ерга келишимга , айбимни тан олиб барчасига жавоб беришга ва умримнинг охиригача юрагим ҳадикда яшаб ўтиш юкидан халос қилган Гулнур Воисовага раҳмат. Мен қилган ушбу жиноят ишини очилганлиги ҳақида ҳисобот ёзилганда "Мазкур жиноятни Воисова Гулнур фош қилди" деб қайд қилинглар" деб кетди. Гулнур Содиқжонга жавоб қайтармади... Содиқжон бироз сукут сақлади ва яна Гулнурга савол ташлади: - Гулнур... Мабодо ... Мабодо сизни ... - у шундай деди- ю , аммо тезда фикридан қайтди ,-ҳа майли , эътибор берманг. - Содиқ ака ... Нимадир сўрамоқчи эдингиз? Сўрайверинг . - Мабодо ҳозир бўш бўлсангиз , бирор жойга бормаймизми ? Демоқчи эдим ... - Афсус- ки , бўш эмасман,- деди Гулнур ,- хабарингиз бўлса мен амалиётдаман. Бугун амалиёт кундалигимга "минус" тушай деб турибди ... Сиз бўлсангиз мени учрашувга таклиф қиляпсиз ? Агар ўша минусни ижобий тараф "плюс"га ўзгартириб берсангиз унда учрашув ҳақида ўйлаб кўришим мумкин... Тармоқдан Содиқжон қувноқ овози эшитилди : -Мен ярим соатларда кўчангизда бўламан... Йўлга тушишдан аввал кундалигингизга ўнта плюс қўйиб кетаман... - Келаверинг... * * * Сожида маҳзунгина бўлиб юрган қизига бирдан қанот битгандек типирчираб қолганини кузатиб ич- ичидан севинди. - Ҳа қизим , тинчликми ? - Ойижон , мен бироз айланиб келай ... Қайтишда сизга нима олиб келай ? Сожида жилмайди : - Бир қучоқ бахт олиб кел ! Гулнур Сожиданинг юзидан "чўлп" қилиб ўпти-ю "Ҳаракат қиламан" деганча кўчага шошилди. Сожида Гулнурнинг ортидан эшикни қиялатиб аста мўралади. Гулнур сал нарида келиб тўхтаган матизга чиқаётганини кўриб , машина эгасини эслагандек бўлди : - Бу йигит қизимни бир , икки бор уйга олиб келиб қўйганди. Аммо нимагадир уни юзини кўрмадим ,- ўйлади Сожида , - Бироқ ... Бироқ ҳар сафар уни узоқдан учратганимда юрагимда қандайдир илиқлик пайдо бўлади. Бу илиқлик шунчалар ёқимли- ки ... Гўёки мен бу инсонни бир умр танийган ва азиздек... /71
Mostrar todo...
👍 30👏 4 1
00:08
Video unavailableShow in Telegram
Спасибо, что пользуетесь - @SaveAsBot'ом
Mostrar todo...
94452456_An_ttJmc87POr0cCIA4lnkb0KNFQvyLHjVtxqwSLFeR3jDibkk2_gy.mp42.22 MB
👍 4
📖 Қуръон ҳақида қисқача: • 30 пора • 114 сура • 6236 оят • 77439 сўз • 323025 ҳарф • 4 марта Муҳаммад исми • 136 марта Мусо исми • 25 марта Исо исми • 43 марта Нуҳ исми • 144 марта Ҳаёт ва Ўлим • 4 марта Иссиқ ва Совуқ • 24 марта Эркак ва Аёл • 77 марта Жаннат ва Дўзах • 115 марта Дунё ва Охират • 25 марта Иймон ва Куфр • 88 марта Фаришталар ва Шайтон • 34 марта Сажда сўзлари ишлатилган Қуръон: 22 йил 2 ой 22 кун нозил бўлган • Энг катта сура: Бақара (286 оят) • Энг кичик сура: Кавсар (3 оят) ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Mostrar todo...
👍 11 1
"ЯНА АВВАЛГИДЕК ЯХШИ КЎРИБ ҚОЛ!" Аёл керак бўлса эрининг этагида намоз ўқирди: унинг йўлини пойлайдиган, кутадиган... Эр қаёқлардандир санғиб қайтса ана ўша хотинини уни кутиб Қуръон ўқиб ўтирган ҳолида топарди. -Ухламадингми? -Келгунингизча ҳавотир оламан, телефон қилсам, рулда бўлсалар мени деб бир фалокат бўлмасин дейман. Яхшиям Қуръон бор, шуни ўқиб сизнинг йўлингиз очиқ бўлишини сўраб ўтирибман дадаси... "Ҳм" деб қўярди эр шунда... Кейин қизиқ бўлмаса ҳам сўраб қўярди: "Бугун неча пора ўқидинг?" -Етти пора! -Қачон хатм қиласан? -Эртага! -Бу нечинчиси? -Ўн тўққизинчиси, кўпайишгунимизча Аллоҳга ваъда берган миқдоримни бажариш насиб этсин, илоҳим... -Ин шаа Аллоҳ... Эр шундан кейин аёлини ҳурсанд қилгани чўнтагидан эллик минг сўм чиқариб унга тутқазарди. Аёл эса дарров Қуръонини бошига қўйиб, эрини дуо қилишга тушарди. -Илоҳим бирингизга мингнинг баракасини берсин, мен учун бошингиз ҳамиша омон бўлсин! Эртаси кун. Аёл эрини бомдодга уйғотди. Жуфтининг туриши қийин. Икки ракаат намозни аранг диққатини тўплаб ўқиди. Кейин секин яна деразани чертди. Ичкари жим. Кейинги намоз ўқилиши билан у яна кафт очиб эрини дуо қилишга тушди: бу сафар тез, чунки жуфти ҳали бомдодга турмади! "Аллоҳим ҳалолидан бер, осонидан, жонини қийнамай, соғлиғини йўқотмай топадиган-ҳалолини рўпара қил. Машаққатини озайтир. Бизнинг бахтимизга доим соғ қил." Сўнг ҳалиям шунча уйғотишларга турмаган ёрига бироз аччиғи чиқиб, қўшиб қўйди: "Илоҳим тақвосини кучайтир!" Эр аранг намозини ўқигач, яна бироз тин олди. Сўнг ясаниб, пайпоғигача дазмол урилган кийимларини кийиб кўчага йўл оларкан, остонада аёлига рўпара бўлди: -Яхши бориб келинг! Илоҳим ризқимизни ҳалолидан етказсин, ишингиз доим юришиб кетсин! Уни яна дуо билан кузатган аёли машинани қиздираётган пайтида ҳам дераза орқали кузатиб, уни ҳамон дуо қилаётганини эр биларди. -Алло, асалим яхши ётиб турдизми? Мусулмон одам бомдод ўқимайдими, турақолинг! Сизга кечаги айтган пулингизни қилиб қўйдим: уч юз "кал"миди? Телефон ортидаги ишвали овоз эркаланиб товуш берарди: "Неа, бугун беш юзга чиқди, кеча сразу бермадизу! Кетган шунча асабларимни ҳаққи нима бўлади?" "Хўп, туринг битта чўм-чўм қилиб ширингина бўлиб олинг, боряпман!" У шундан сўнг елкаси оша уйи деразасига қараб қўярди. Бу пайтда аёл бу назарни хайрлашишга йўйиб "омин"ини якунларди: "Эримнинг бирига мингнинг баракасини бер. Болаларимнинг ризқини бутун қил, Роббим. У эрини яхши кўрарди. Ибодатига имкон бергани учун. Оғзи чучиган нарсани олиб келиб илингани учун.Бир ҳафтада бир марта кўчаларни айлантириб келгани учун. Фарзандларини яхши кўргани учун... Эҳҳе, ўшанда унинг- кўз кўрар жуда кўп яхши кўришлари бор эди, ажаб! Қирқинчи хатмни у бола кўп питирчилайдиган бўлиб қолгани учун тик туриб ўқиди. Мана ваъда бажарилди. Бироқ фарзандининг туғилиши бошқа бир воқеаларга уланиб кетди. Остонага уй даво қилиб келган аёлнинг рангидан тупроқ ёғиларди. Бунақа хунук аёлни кўрган эмас. Эрига бир оғиз гап айтди: "Шунчалик дидингиз йўқ экан, айтмайсизми ўзим сизга энг чиройли қизни совчи бўлиб олиб бермайманми?" Эр бу гапни ўз аёлидан кутмаганди. Табиийки, танлов ўртага чиққан пайтда аёли томонга ёпишди. "Сенсиз яшолмайман. Хато қилдим, аммо сендан воз кечмайман!" "Унда бундан бу ёғига қанақа бўлсам, чидайсиз! Чунки энди ҳеч нарса аввалгидек бўлмайди!" Шу шарт билан у аёлининг ёнида қолди. Ич-ичидан "мен учун жонини беради" деб юрган аёлининг гапларидан ҳайратда эди. Ҳа, аёл ва эркак севгисининг ғалати фарқлари бор. Эр-севса ҳам ҳиёнат қилавериши мумкин бўлганидек, аёл ҳам гарчи жонидан ортиқ кўрадигандек туюлса-да, ўша жонни вақти келганда юлиб ота олади! Бежиз унинг қирқта жони бор деб айтишмаган. Қирқта жон! Биринчиси, иккинчиси майли, аммо қирқинчи жонда гап катта! Ана ўша қирқинчи жонда аёлни яшашга ундовчи яхши хотиралар ва яшашдан совутувчи ёмон хотиралар аралаш яшайди...
Mostrar todo...
👍 15 2😢 2💔 2👏 1
Эр кейин ҳам аёлининг кўп фидокорликларини кўрди. Бошига иш тушганда «эркакман» деган дўстлари терс бурилиб турди, аёли ёнида тенгма-тенг унинг қарзларини узишди. Ҳамма бошига ёпирилиб келганда, молини она арслондек шиддат билан ҳимоя қилди. Боладек чўмилтирди, онадек бағрига олди, яшашга куч бериб далда бўладиган гапларини аямади! Аммо нимадир барибир бошқача эди. Ҳа, бу дуолар ичидаги гаплар тартиби ўзгарганида экан! «Аллоҳим, эримга ҳалол ва ҳаромни англат! Менга эса ризқ йўлларини оч! Ҳалолингдан мени ва болаларимнинг ризқига ярашасини бер!» Аёлнинг ўзи пул топа бошлади. Эрнинг бунга ғайирлиги келди. Оддий ғашлик жанжалга тутантириқ бўлишини кутмаганди. -Бизнинг ризқимизни Аллоҳ сиз орқали шу эшикдан киргазарди. Сиз нима қилдингиз? Уни кимларга тутқаздингиз? Энди ғашингиз келмасин. Йўқса, ўша «танловингизники»га совчиликка бораман. Ёқардику, яшайсиз энди ўша билан! Мен болаларимни оёққа тургазишим керак.« Аёлига қойил қолди. Уйдан чиқмай даромад топа бошлади, муҳими ўзи айтганидек »бузуқчилик қилмай, бировнинг болалари ризқига чанг солмай!« Тан оламизми, йўқми аёлнинг тадбирлисигина кўп нарсани ўрнига қўя олади. Яна тан оламизми, йўқми- она ҳамиша болалари учун яшаши ҳам рост! Энди ўзига нисбатан ишончи ортиб кетган аёлини кўриб, эр нима дейишга ҳам ҳайрон. Йўлини тўсай деса, эшитадиган гаплари тайин! »Нега унга совчи бўлиб боришимга қаршилик қиласиз? Уйлангач, кетига иштон кийдирасиз, сатрлайсиз, намозга соласиз, ортингиздан дуо қилиб ўтирадиган бириси пайдо бўлади. Ахир бу савобку! Баҳонада униям юзига сал нур кирарди.« Эр бу гаплар ўзига нисбатан жазо эканлигини ҳам тушунмайди. Биладиган ҳақиқати битта- кетига лозим кийдирса ҳам, сатрга ўраса ҳам-тузалмайдиган қалблар бор! Яна аёлнинг йўлдан чиққанини йўлга солиш қийин! »Ҳавотир олманг, юзимни эркак тугул аёлга кўрсатмайман. Ҳар доим сизга тегишлиман! Ризқ борасида мени айбситманг, Аллоҳнинг фарзандларга берадиган ризқи аллақачон тайин, уни сиз ёки мен қўлга киритишда воситачимиз ҳолос!" Йиллар ортидан кўп ишларнинг чанги босилди. Эр уйғониб намозини ҳозиргина тугатиб, яна машаққатли меҳнатига ўтирган аёлининг ёнига чиқди. Миқ этмай ишлаяпти, лабларида ҳалиям зикр! Секин бориб, елкаларидан тутди: -Ўзингни қийнама, дам ол! Кечаси билан ухламадинг! Аёли индамади... Эркак эса тиз чўкиб унинг кўзларига тикилди: -Нега бу зикрларни жойнамоздан ташқарида ўқияпсан? Аёл ҳалиям зикрини тўхтатмаган эди. -Жойнамозингга қайт! Аввалги кунларимизга қайтайлик. Ҳаммасини ўзим зиммамга олай. Мени яна намозларингда дуо қил! Яна аввалгидек яхши кўриб қол... Аёл барибир индамади: кўзларидан шу топда иккита катта ёш томчиси дув этиб пастга қуйилди. Умму Зайнаб Умму. ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Mostrar todo...
👍 17😢 5 3😭 1
Ҳаёт. София турмушга чиқди. Ёш нарса келинлик эмас, зулм-зўравонлик даврини сура бошлади. Бир ёнда ўғлини қизғанаверадиган қайнона, бир ёнда укаси ва келинини холи қўймайдиган опа-сингиллар, бир ёнда София учун қалқон бўлмайдиган эр... Уйдаги минғир-синғирлардан, жанжаллардан тўйиб кетган Ўктам ажрашиб кетди. Ажрашиб кетди-ю, лекин кейинги уйлангани билан ҳам кўп яшолмади. Ўктам жиззаки, асабий бўлиб қолганди. У Софияни қўмсарди, соғинарди... Бировга айтмасди, ичини ит тирнаганча яшашда давом этарди. Ўктам уйланди... Яна ажрашди... Яна уйланди... Кўп ўтмай, фарзанд кўрди. Фарзандлари тўрттага етди. Оиласи, аёл, бола-чақаси ҳам биринчисини унуттиролмади. Бу йиллар давомида (13 йил) София ҳам турмуш қурган, фарзанд кўрмагани учун ажрашиб кетган эди. Ўктам София билан кўришишга қарор қилиб, уни кўчиб кетган жойидан суриштириб топди. Ва қарорини айтди. Ёшликдаги кибр, ёш катталашгач анча синган эди, СубҳанАллоҳ... Софи... Шунча йил сенсиз сабр билан яшадим... Энди яшолмайман... Кўрасан, энди аввалгидек бўлмайди... Хоҳласанг мен томондан ҳеч ким билмайди, хоҳласанг айтамиз... Сен нима десанг шу! Фақат "йўқ", демасанг бўлди. Сени қанчалар соғинганимни билсанг эди, сенсиз йиллар менга фақат дарс бўлди... София ҳам кўз очиб кўрганини соғинарди, дард-у-аламлари ичида йиғилиб қолган, ўша пайтлар жаҳл қилиб ажрашиб кетганига кўп пушаймонлар еган... Ўктамни эса ялиниб келиши етти ухлаб тушига кирмаган эди. Икки тараф ҳам бир марта хато қилган, энди яна хато қилишдан қўрқувда эдилар. София Ўктамга розилик берди. Софиянинг ота-онаси оқ фотиҳа беришгач, Ўктам уни олиб, яшамаган ёшлигини яшаш учун, тўйишга улгурмаган бахтига тўйиш учун, ҳаёт сафарига йўл олди... Зулфия Махмуд  ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Mostrar todo...
👍 16 3
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.